19-§. Автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси
Т/Р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
1652
|
Автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси
|
1222
|
Бошқарув, ишлаб чиқариш
|
О/М
|
Лавозим вазифалари:
йўл ҳаракати қоидалари ва ҳар хил ҳаракат шароитларида тегишли категориядаги транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш асосларини ўқитиш;
амалий машғулотлар соҳасидаги замонавий дарсликларга, ўқув қўлланмаларига ва ўқув материаллари талабларига мувофиқ ўргатиш;
тегишли категориялар бўйича ҳайдовчиларни ўқитиш бўйича амалий машғулотларни ўтказиш;
ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари тўғрисидаги билимларини ва ўқув амалиётда риоя қилишларини назорат қилиш;
автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш жараёнида ўқувчиларга таъсир қилувчи шахсий фазилатларини, психологик ва психофизик ҳолатини диагностикасини баҳолаш;
ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ва амалий имтиҳонга тайёрлигини баҳолаш;
автотранспорт воситаларини тайёрлигини синовдан ўтказиш, индивидуал ҳайдашга ўргатиш учун техник жиҳатдан тайёрлаш;
ўқувчилар билан инструктаж ўтказиш, ҳавфсизлик техникаси билан таништириш;
автортранспортни ҳайдашга ўргатиш машқларини машғулотлар бўйича тақсимлаш, индивидуал ҳайдашга ўргатиш бўйича жадвал тузиш машқларни бажартириш;
ўқув устахонаси, ўқув полигони ва гаражда иш ўринларини тайёрлаш, жиҳозлаш, ўқувчиларни амалий имтихонларга тайёрлаш.
Билиши керак:
йўл ҳаракати қоидасини, хизмат кўрсатилаётган автотранспорт воситаларининг мақсади, қурилмаси, жиҳозлари, механизмлари ва қурилмаларининг ишлатилишини;
хизмат кўрсатилаётган транспорт воситаларининг асосий техник ва эксплуатацион хусусиятлари ва уларнинг ҳаракат хавфсизлигига таъсирини;
жойларда автоуловларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини;
йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш усулларини, йўл-транспорт ҳодисаларида йўловчиларни фавқулодда эвакуатция қилиш тартибини;
хизмат кўрсатилаётган транспорт воситасининг ишлашини қайд этиш учун дастлабки ҳужжатларни тўлдириш қоидаларини;
кейинги техник хизмат кўрсатиш, техник кўрикдан ўтказиш муддатини;
об-ҳаво шароитларининг ҳайдаш хавфсизлигига таъсирини, бахтсиз ҳодисалар юз берганда биринчи тиббий ёрдам беришни;
педагогика, физиология, психология ва ҳайдашни ўқитиш методикасини;
иш ўринларини жиҳозлаш, ёнғинга қарши ҳимоя, ҳавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларининг бажарилишини таъминлаш.
Малака талаблари:
олий маълумот, 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи, тегишли автомобилни ҳайдаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома.
Достарыңызбен бөлісу: |