X касб-ҳунар мактаби



бет24/34
Дата27.05.2023
өлшемі109.67 Kb.
#474337
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й

25-§. Бухгалтер



т/р

Лавозим номи

ММСК
бўйича коди

Ходимлар тоифаси

Таълимнинг энг паст даражаси

122

Бухгалтер

2411

Мутахассис

О/М

Лавозим вазифалари:
юридик ва жисмоний шахслар билан хизмат кўрсатиш ҳамда харидларни амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар ҳисобини юритиш;
товар-моддий бойликлар ҳаракати ва ҳисобдан чиқарилишини назорат қилиш ҳамда расмийлаштириш;
ишончнома бериш ва унинг назоратини олиб бориш, ҳисоб-фактуралар бўйича бажарилган ишларнинг ҳисобини юритиш ва солиштирма далолатномалар тузиш;
хўжалик шартномалари ҳисобини юритиш, бюджет, пенсия жамғармаси ва илмий лойиҳаларни бажариш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар сарфланишининг ҳаракатини олиб боради;
ойлик иш хакини ўз вақтида хисобланиши ва тўланишини таъминлаш;
дебитор ва кредитор қарздорликларни муддатини назорат қилиш хамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
солик инспекциясига ўриндошлик асосида ишлаган ҳодимларга ҳисобланган иш ҳаки тўғрисида маълумотни тақдим этиб бориш;
ходимларнинг ойлик иш хақидан пластик карточкаларга ўтказилиши лозим бўлган суммаларга реестр тузиш ва банкка тақдим этиш;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадали реестрини тузиш ва Ҳалқ банкига тақдим этиб бориш;
асосий воситалар ва буюмларнинг яроқлилик даражасини мавжуд меъёрларга асосан, махсус кўрсатмалардан келиб чиқиб аниқлаш,уларнинг ҳисобини олиш ва назорат ўрнатишни ташкил этиш мақсадида ҳар бир буюмга инвентар рақами белгилаш;
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси меҳнат, молиявий, солиқ қонунчилиги асослари, бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик; бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш ва ҳисоботлар тузишга оид, шунингдек муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан қабул қилинган услубий ва ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатларни;
касб-ҳунар мактабида бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар, уларни юритиш тартиби,бошқа корхона-ташкилотлар билан молиявий муомала ва муносабатларни расмийлаштиришни;
молиявий ҳисоб-китоблар шакллари ва тартиби,муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усуллари, ички хўжалик заҳираларини аниқлаш; пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва бошқа қимматли маҳсулотларни қабул қилиш, кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қоидаларини;
жисмоний ва юридик шахсларни солиққа тортиш шартлари,камомадларни бухгалтерлик назорати ҳисобидан чиқариш тартиби, дебиторлик қарзлари ва бошқазарарлар,пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар ҳамда бошқа қимматли маҳсулотларни инвентаризациядан ўтказиш қоидаларини;
иш юритишнинг замонавий ахборот-комуникацион технологияларидан фойдаланишнибилиши талаб этилади.
Малака талаблари:
молиявий-иқтисодий олий маълумот, иш стажиталабэтилмайди;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет