X касб-ҳунар мактаби



бет32/34
Дата27.05.2023
өлшемі109.67 Kb.
#474337
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й

Малака талаблари: Педагогик ёки муҳандис-педагогик ёки ўргатаётган ўқув фани йўналишига мос олий маълумот, 3 йилдан кам бўлмаган муддатда катта ўқитувчи лавозими иш стажи.

КАТТА ЎҚИТУВЧИ

Лавозим вазифалари: Давлат таълим стандартлари, фан (модул) дастурлари (малака талаблари)га мувофиқ назарий ва амалий ўқув машғулотларини ўтишни таъминлайди, ўқувчиларни ўзлаштирган билимларини мустақил равишда амалий қўллашга тайёрлайди, ўқувчилар томонидан ўзлаштиришини объектив баҳолашни таъминлаш учун рейтинг назоратини амалга оширади, ўқувчилар томонидан ўқув материалини ўзлаштиришини баҳолайди, жорий оралиқ ва якуний назоратларни (назорат сўровини) амалга оширади, имтиҳонлар, ўқувчиларнинг ёзма ишларини ва дафтарларини текширади, давоматни юритади, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти, диплом лойиҳалари мавзуларини танлайди, дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар, методик қўлланма ва кўрсатмалар тайёрлайди, семинарлар, конференциялар ўтказишни ташкиллаштиради, ахборот ва коммуникацион технологияларни ўқув жараёнига жорий этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади, ўқув-методик ишларни ташкил этади, очиқ дарслар (машғулотлар) ўтказади, фан тўгаракларига раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг компетенциясини аниқлайди, фан олимпиадалари, турли танловлар, конференциялар ва фестивалларга тайёрлайди, гуруҳга раҳбарлик қилади, ўқувчилар билан тарбиявий иш олиб боради, илмий анжуманларга ўз маърузаси билан қатнашади.
Билиши лозим: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, давлат таълим стандартларини, ўқитадиган ўқув предмети бўйича дарсни ташкил этиш методикасини, педагогик ва касбий мулоқот назарияси ва амалиётини, ёш психологияси ва физиологиясини, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни.
Малака талаблари: Педагогик ёки муҳандис-педагогик ёки ўргатаётган ўқув фани йўналишига мос олий маълумот, таълим муассасаларида камида 3 йил олий маълумотли ўқитувчи лавозимида стажи. Магистр даражасига эга бўлган ходимга аттестация ўтказилмасдан, ўқитувчилик стажига қўйиладиган талаблардан қатъи назар, катта ўқитувчи малака даражаси берилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет