СПОРТ ИНШООТЛАРИНИНГ ШАКЛИ ВА ЎЛЧАМЛАРИ
Спорт майдонларининг ориентацияси ва конструкцияси ҳамда ўлчамлари: Ўйин майдонлари кенглигини аниқлашда уларнинг ўйин ва қурилиш майдони ўлчамларини билиш зарур. Ўйин майдони ўлчами ўйин қоидалари асосида белгиланади. Қурилиш ўлчамлари эса хавфсизлик зоналари ҳисобига кўра ўйин майдонига нисбатан каттароқ бўлади. 1-жадвалда ўйин майдонларининг асосий ва қурилиши мумкин бўлган ўлчамлари берилган.
Ўйин майдонлари алоҳида ёки бирлашган ҳолда жойлашиши мумкин. Масалан, бир текисликда битта ёки ҳар хил спорт турлари учун бирлашган майдонлар бўлиши мумкин.
1-жадвал
Спорт ўйин майдонларининг асосий ва киритилиши
мумкин бўлган ўлчамлари
Спорт тури бўйича ўйин майдонлари
|
Ўйин майдонларининг ўлчамлари (м)
|
Осонлаштирилган қоида бўйича ўйин майдони ўлчами
|
ўйин
|
қурилиш
|
узунлиги
|
эни
|
узунлиги
|
эни
|
узунлиги
|
эни
|
Баскетбол
|
28
|
15
|
|
|
26
|
14
|
Волейбол
|
18
|
9
|
24
|
15
|
15
|
7,5
|
Қўл тўпи
|
40
|
20
|
44
|
23
|
36
|
18
|
Бадмингтон
|
13,4
|
6,1
|
15
|
8
|
12
|
5
|
Теннис
|
|
|
40
|
20
|
36
|
18
|
Футбол
|
90
|
60
|
98
|
64
|
60
|
40
|
а) қоида бўйича
|
110
|
75
|
118
|
79
|
75
|
50
|
б) спорт лойиҳаси типи бўйича
|
104
|
69
|
|
|
|
|
Спорт майдонлар қурилишида шуни кўзда тутиш керакки, ўйин вақтида қуёш ён томондан тушиши лозим (унинг ўрта чизиғи бўйлаб).
6-расм. Спорт майдонларининг ориентацияси
Шунга мувофиқ, асосан кечки пайт фойдаланиладиган майдонлар қурилишида меридиан чизиғи эътиборга олиниб, яъни уларнинг бўй ўқи шимолдан жанубга томон тортилган бўлиб, мумкин бўлган оғиши 15° бўлади. Агар спорт ўйинлари бир тури учун бир неча майдон жойлаштирмш зарур бўлса, унда ҳеч бўлмаганда, уларнинг учтасидан биттаси экватор чизиғи эътиборга олинган ҳолда қурилади.
Юқори қаватли уйлар бўлган туманларда майдонларни уйларнинг шарқ томонига ва экватор чизиғи кўзда тутилиб қурилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Шу мақсадда қурилган иншоотларда қуёш кеч пайтда ва кундузи ўтадиган ўйинларда ҳам ҳалақит қилмайди. (6-расм).
Волейбол ва теннис майдонлари қурилишида ўрта чизиқдан юза чизиғи томонга нишаб қилинади. Баскетбол ва қўл тўпи учун майдонларни режалаштиришда ўрта бўйлама ўқидан ён чизиғи томон икки нишабли қилинади. Аммо спорт майдонларини жойлаштириш билан боғлиқ ҳолда ерни рельефига қараб вертикал режалаштиришни ўзгартирилиши мумкин (2-жадвал).
Спорт майдонлари қоплама конструкциясига қараб
сиртининг нишаб катталиклари
2-жадвал
Спорт турлари бўйича майдончалар
|
Қоплама турлари
|
Максимал нишаблик
|
узунаси
|
кўндаланг
|
Бадмингтон ва волейбол
|
Сув ўтказувчан
|
0,005
-
|
-
0,004
|
Сув ўтказмайдиган
Тахта қопламали
|
0,000
0,000
|
0,000
0,000
|
Баскетбол
|
Сув ўтказувчан
|
0,005
|
-
|
Сув ўтказмайдиган
Тахта қопламали
|
0,000
0,000
|
0,000
0,000
|
Қўл тўпи
|
Майсазор
|
0,006
-
|
-
0,008
|
Сув ўтказувчан
|
0,005
-
|
-
0,006
|
Сув ўтказмайдиган
Тахта қопламали
|
0,000
0,000
|
0,000
0,000
|
Теннис
|
Майсазор
|
0,004
-
|
-
0,008
|
Сув ўтказувчан
|
0,002
-
|
-
0,006
|
Сув ўтказмайдиган
Тахта қопламали
|
0,000
0,000
|
0,000
0,000
|
Стол тенниси
|
Сув ўтказувчан
|
0,010
-
|
-
0,010
|
Сув ўтказмайдиган
Асфальт
Тахта қопламали
|
0,000
0,000
0,000
|
0, 000
0,000
0,000
|
Майдонларнинг қопламаларининг конструкцияси қуйидагича бўлади:
1) текис, зич ва эластик бўлиши шарт, чунки коптокнинг сакраши таъминланиши, сувни яхши шимадиган ва намликни ичида сақлайдиган бўлиши керак;
2) об-ҳаво таъсирига чидамли бўлиши керак;
3) иқтисодий томондан ижобий бўлиши керак.
Махсус қопламали майдонлар конструкцияси гидрогеологик ва об-ҳаво шароитлари билан узвий боғлиқ. Сувни ёмон ўтказадиган тупроқли ва соз тупроқли ерлар нобоб қопламаларга киради. Бу турдаги қопламаларнинг устидан шағал ётқизилади.
Сувни яхши ўтказадиган қопламалар қум устидан ётқизилади ва майдончаларнинг констукциясини соддалаштириш мақсадида пастки қатламларнинг қалинлиги камайтирилади ёки бир қатламли қилинади. Майдончаларда сув тўпланиб қолмаслиги учун сатҳини нишабли ва майдон атрофи бўйича ариқчалар ковлангаи бўлади.
Сувни яхши ўтказадиган қопламлар сунъий ёки табиий қопламалардан тайёрланади. Махсус қопламалар қоришма таркиби (3-жадвал)да кўрсатилган.
3-жадвал
СУВ ШИМУВЧАН МАХСУС ҚОПЛАМА
АРАЛАШМАЛАРНИНГ ТАРКИБИ
Хом ашёлар
|
Аралашма гуруҳи
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
1. Янчилган ғишт ва сопол аралашма
|
90-85
|
65-70
|
60
|
70
|
40
|
-
|
-
|
2.Ўртача майдаликдаги қум
|
-
|
5-10
|
5
|
-
|
-
|
40-50
|
10-15
|
3.Қурилиш чиқиндилари
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
50-60
|
4. Кукунсимон лой тупроқ
|
10-15
|
-
|
5
|
10
|
-
|
10-15
|
-
|
5. Соғ тупроқ
|
-
|
20-25
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
6.Ёғли-ўсимлик тупроғи
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
40-45
|
20-30
|
7. Оҳактош
|
-
|
5-10
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
8. Янчилган оҳактош
|
-
|
-
|
20
|
60
|
-
|
-
|
-
|
Асфальтли, асфальт-резинали ва битум қопламларнинг тузилиши, Асфальтли қопламлар юқори малакали спортчиларнинг машғулотлари мунтазам равишда ўтказилмайдиган спорт майдонларида муваффақиятли ишлатилади.
Асфальт-резинали ва резино-битумли қопламларнинг таранглик қобилияти уларни машғулот ва мусобақа ўтказиш майдонларида ишлатишга имкон беради. Бу қопламлар техник хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиши талаб этувчи иссиқлик усули билан тайёрланади.
Асфальт ва резино-битум қоришмаси асфальт заводларида тайёрланади. Совуқ қоришмани ётқизиб, шиббалаш қийин, шу муносабат билан ётқизилаётган асфальт аралашма ҳарорати 120° дан кам бўлмаслиги, резино-битум ва асфальт-резина аралашма ҳарорати эса 1400 дан кам бўлмаслиги керак.
Қопламларни шиббалаш тахминан уч тоннача келадиган махсус ғилдирак билан бажарилади. Битум паста асосли арашмали қопламлар ўзининг таркиби жиҳатидан резино-битум аралашмага яқин, лекин улар совуқ усул билан тайёрланади, шунинг учун ўз кучи билан қуриладиган (мустақил) қурилишларда ишлатилади. Битум паста асосли қоришмани махсус тупроқли аралашма сингари ётқизилади.
4-жадвал
Сув шиммайдиган қопламлар учун аралашмаларнинг тахминий таркиби
Қоплама хиллари
|
Хом ашёлар
|
Спорт турларидан майдонлар учун қоплама (оғир, %) таркиби
|
Волейбол, бадминтон
|
Баскетбол, қўл тўпи
|
Теннис
|
Асфальтли
|
0,6 мм ли элакдан ўтказилган 65% дан кам бўлмаган ўртача донали қум қолдиғи
БН-II ёки БН-III маркали битум
|
100
8
|
100
7
|
100
6
|
Асфальт-резинали
|
Ўртача донали қум
БН-II ёки БН-III маркали битум
0,6 мм ли элакдан ўтказилган 10% дан кам бўлмаган майдаланган оҳактош қолдиғи
1-3 мм ли фракцияли майдаланган резина
|
66
15
22
12
|
70
13
20
10
|
76
11
18
6
|
Битум-паста асосли
|
Оҳактош-битумли паста (8 см ли конус қолдиғи)
Битум -50-55%
Оҳак-8-12%
Сув-33,42%
Ўртача донали қум
Майдаланган ғишт ёки оҳактош
1-3 мм ли фракцияли резина майдаси
Тупроқ бўёғи
|
80
66
10
12
12
|
26
70
8
10
12
|
22
76
6
6
12
|
-
СПОРТ ИНШООТЛАРИНИНГ ШАКЛИ
ВА ЎЛЧАМЛАРИ.
Спорт иншоотлари – бу махсус қурилган ва ўз фаолиятида кўпқиррали маданий ва спорт тадбир ва анжуманлари ўтказиладиган маскандир. Замонавий тасаввурда спорт иншоотлари деганда ўқув машғулотлар, турли қишки ва ёзги спорт турлари бўйича мусобақалар учун мўлжалланган ҳар хил иншоотлар комплекси тушунилади.
Комплекснинг асосий иншооти стадиондир, яъни томашабинлар учун мўлжаллангаи трибунали асосий спорт аренаси. Томошабинларнинг сони ҳамда уларга хизмат кўрсатувчиларга, мусобақалар, спорт машғулотларининг турлари ва характерига кўра стадионларнинг турлари белгиланади.
Замонавий стадионларнинг спорт аренаси босқичма-босқич шаклланиши жараёнида антик тузилишига нисбатан таркиби ва ўлчамлари жиҳатидан юқори даражада такомиллашди. Бундай стадионлар стандарт ўлчамли радиуси 36 м бўлган ва 400 м масофага югуриш йўлкаси билан ўралган футбол майдонидан (104х69 метр) ҳамда енгил атлетика учун мўлжалланган секторлардан ташкил топган.
Стадионда тамошабинлар сиғимига кўра трибуналар спорт аренасининг бир ёки икки томонида жойлашади. Улар тақасимон, овал, эллипссимон ёки бошқа ёпиқ ҳалқасимон формада бўлиши мумкин.
Ўлчамларига кўра стадионлар қуйидаги категорияларга бўлиниши умкин:
- трибунаси 1500-3000 ўриндиқли кичик стадионлар;
- трибунаси 2000-10000 ўриндиқли, майдони камида 5-6 гектар бўлган ўртача катталикдаги стадионлар;
- трибунаси 10000-50000 ўриндиқли, майдони камида 10-15 гектар бўлган катта стадионлар;
- трибунаси 50000 дан кўп ўриндиқли, майдони камида 20-25 гектар бўлган Олимпик типдаги стадионлар.
Тахминий спорт иншоотлари тизими, тавсия этиладиган кичик, ўрта ва катта стадионлар лойиҳалаш меъёрларида келтирилган.
Спорт иншооти очиқ ёки ёпиқ типдаги ўкув-машқланиш жараёни ва ҳар хил спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланиб қурилган ҳамда жиҳозланган махсус иншоотдир.
Спорт иншоотларнинг тасниф этишда ягона терминологиядан фойдаланилади:
1. очиқ ҳолдаги алоҳида спорт иншоотлар;
2. очиқ комплекс спорт иншоотлари;
3. ёпиқ ҳолдаги алоҳида спорт иншоотлари;
4. ёпиқ комплекс спорт иншоотлари.
Очиқ ҳолдаги алоҳида спорт иншоотларига волейбол, баскетбол, қўл тўпи ва футбол ўйин майдонларини мисол келтириш мумкин (ёпиқ ҳолда бўлиши ҳам мумкин).
Қуйида текис майдонда умумий майдони 9 га, трибунаси 15000 ўриндиқли стадионнинг тахминий баланси келтирилган.
Стадионнинг умумий майдони 100%
Очиқ спорт иншоотлари, майдончалар ва майдон 34%
Катта ўлчамли спорт иншоотлари 12 %
Хизмат кўрсатиш иншоотлари 1 %
Ички йўлакчалар ва тарқатувчи майдончалар 14 %
Кўкаламзорлаштириш 39 %
Майдон танлашда бош режанинг умумий композицияси стадионнинг умумий комплексига таъсир этади.
Стадионлар трибуналари
Трибуналар, кўп ҳолларда, спорт ареналари бош режаларида икки ён тарафдан овал кўринишли ёки овал кўринишида қурилади. Бунда футбол майдони 69х104 м, айланма югуриш йўлкаси узунлиги 400 м, футбол майдони ва чопиш йўлкаси орасида эса икки енгил атлетика сектори жойлашган бўлади. Катта стадионлардаги спорт ареналарида енгил атлетика мағулотлари учун қўшимча югуриш йўлкасининг ташқи чегаралари бўйлаб қўшимча майдончалар ташкил этилади.
Трибуналарнинг сиғими стадионнинг қайси турга мўлжалланганлигига қараб, 2,5 дан 100 минггача ўриндиқ ва туриш ўринларига эга бўлади.
Спортчилар ва томошабинлар учун қуйидаги трибуна остида ёки алоҳида бинода хоналар ажратилади; спортчилар учун – вестибюль – грелка гардироби билан, кийим алмаштириш, душ ва туалет хоналари, массаж, тиббиёт хонаси, ҳакамлар инструкторлар учун хоналар, дам олиш хонаси, буфетлар, спорт анжомларини сақлаш хоналари ва бошқалар;
Ўтирганда ва турганда тўсиқ кўринишни таъминлаш усуллари (қирқим ва режада), трибуналарнинг тўлиши ва бўшашида (томошабин-одамларни эвакуация йўллари) уларнинг турли конструкциялардан ва материаллардан фойдаланилганлиги турли типдаги трибуналарни шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Табиийки, трибуналарнинг қирқим характери стадионнинг умумий архитектуравий-фазовий композициясига катта таъсир кўрсатади.
Замонавий стадионларда бир қаватли трибуналарга нисбатан иққи қаватли трибуналарни қўллаш одат тусига кирмоқда (7-расм).
Икки қаватли қурилмалардан фойдаланиш томошабинлар қаторларининг спорт аренасига яқинлашиши билан бирга, иккинчи қават биринчи қаватнинг ҳимоя ёпмаси кўринишида хизмат қилади ҳамда икки томонлама ёритилганликни ва шамоллатишни, шунингдек, иккинчи қават остида бир қатор қўшимча хоналарни лойиҳалаш имконини яратади. Бунда трибуналар остидаги хоналар нормал ўлчамларга эга бўлиб, хоналардаги одамлар эвакуациясини қулайлаштирилади, бир қаватли трибуналар остидаги хоналарнинг нишаб шибларини тўғирлаш учун кетадиган материаллар иқтисод қилинади.
Спорт ареналаридаги минбарларнинг турлари
30 метрдан иборат соябонли икки ярусли Бостирмали икки ярусли металл трибуна аралаш конструкцияли минбар (Кливленддаги стадион)
(Рио-де жанеродаги стадион)
7-расм. Бир ва икки ярусли трибуналарнинг кўриниши
Бостирмали икки ярусли металл трибуна (Роттердамдаги стадион)
Минбар осги ишлатилмайдиган
кенгликлари аралаш конструкцияли
уч ярусли минбар (Неаполдаги стадион)
8-расм. Икки (метал) ва уч ярусли трибуналарнинг қўриниши
Икки қаватли трибуналар арена тарафидан қаралганда, канатлар орасидаги қуюқ соялик туфайли бой пластик кўринишга эга бўлади. Спорт аренасининг ғарбий томонида жойлашган тўғри бир томонли трибуна оптимал кўриниш шароитида режада турли шаклда бўлиши мумкии. У асосан 18-20 минг ўринли стадионларда кенг қўлланилмоқда. Кўп сонли томошабинларни жойлаштириш мақсадида тўғри трапеция ёки эгри чизиқли шаклдаги трибуналар қўлланилмоқда. Бундай трибуналар 35-40 минг ва ундан кўп ўрин сиғимига эга.
Кўп ҳолдарда уч томонли тўғрибурчакли, тақасимон ёки эгри чизиқли (овал шаклига яқинлашувчи) спорт аренасининг ён томонидан бўлинган трибуналар кенг тарқалмоқда.
Дюссельдорф (Германия), Ванкувер (Канада), Пасандене (Роуз-Боуль, Калифорния) шаҳарларидаги стадионлар бунга мисол бўла олади.
Уч томонли трибуналарнинг яна бир турида спорт аренасининг ғарбий томонида кўп сонли томошабинлар жойлаштирилган бўлиб, асосан куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган мусобақалар вақтида спорт аренаси кўринишига ижобий таъсир этади.
Бундай турдаги трибуналарга Измайловкадаги (Москва), Мессиндаги ҳамда Минск ва бошқа шаҳарлардаги стадионлар мисол бўла олади.
Замонавий 100 минг ва ундан кўп ўринли стадионларда икки-уч қаватли, ёпиқ кўринишли трибуналар қўлланилмоқда. Бундай турдаги трибуналарнинг режадаги шакллари турлича: тўғри, ён томонлари қавариқ, овал, доиравий ва бошқалар.
Оптимал кўриниш диаграммасида катта ўлчамли трибуналардаги футбол майдонидан энг узоқ нуқтада (190 метр) турган томошабинлар чиқиб кетишларининг максимал қулайлиги кўрсатилган. Аммо замонавий Олимпия стадионларида чиқиш узоқлиги 240-250 метрга етиб аренани томоша қилишни фақат қуролланган кўз билан амалга ошириш мумкин. Бундай ўлчамларга режада турлича шаклга эга бўлган трибуналарни киритиш мумкин.
Мехико стадиони каби доира кўринишидаги трибуналарнинг сиғими 40-50 минг бўлиб, қўшимча тик туриб томоша қилиш учун катта миқдорда жой ажратилган.
Эллипс ва С кўринишли заминдаги трибуналар янги трибуналар бўлиб, Ганноверда лойиҳаланган заминдаги стадионда замонавий ечими акс этди. Бунда эллипс кўринишли стадион қисми ер сиртидан чуқурда жойлаштирилди, ўроқсимон қисми эса (тупроқ) тўқма тепалик кўринишга эга бўлиб, трибунанинг бу қисми спорт аренасининг ғарбида жойлашган. Эллипссимон трибуна 25 минг ўринга мўлжалланган бўлса, ўроқсимон қисми эса 50 минг томошабиннинг тик туриши учун мўлжалланган.
Будапештдаги спорт аренаси бўйлама жойлашган стадион трибунаси тақасимон кўринишга эга. Трибунанинг конструкцияси қоришиқ – темир-бетон ва тупроқдан ташкил топган. Бундай шакл оммавий спорт ҳаракатлари кечаётган майдон атрофига кўп сонли томошабинларни (100 минг) жойлаштириш эҳтиёжидан келиб чиққан. Трибунанинг ташқи ўлчамлари кўриш чегарасидан (190 м) ташқарига чиқиб кетган, 240 метр ва ундан кўп масофани қуролланган кўз билангина томоша қилиш имкони мавжуд.
Трибуналарни режада лойиҳалаштириш бевосита қирқим қурилишига боғланган бўлиб, улар биргаликда трибунанинг конструктив тузилишини ва архитектуравий композициясини аниқлайди.
Қуйида трибуна қирқимлари учун характерли схемалари кўриб чиқилади: бир қаватли, заминда, темирбетондан бунёд этилган бир қаватли ёпмали ва ёпмасиз, бир қаватли ва икки қаватли қоришиқ, тупроқли ва темирбетонли – ёпмали ва ёпмасиз, икки қаватли темирбетон ва бир қаватли ҳамда икки қаватли металл конструкция.
Заминдаги трибуналар профилининг бир неча турлари мавжуд:
- ер устига тўкма (тупроқ) трибуна, орқа томонида қиялиги билан ёки тўсиқ деворли;
- ер сатҳидан пастда жойлашган трибуна;
- ер устига қисман тўкма (тупроқ) трибуна, орқа томонида қиялиги билан ёки тўсиқ деворли нисбатан бир қисми ер сатҳидан пастда;
- трибунанинг катта қисми ер сатҳидан пастда, трибунанииг кичик қисми-тўкма (тупроқ) орқа томонида икки қиялиги ёки тўсиқ деворли террасалари билан.
Стадион трибуналарининг такомиллашиш жараёнида уларнинг янги турлари – темир-бетон ва замин қоришиқ трибуналари яратилмоқда. Биринчи марта Лос-Анжелос шаҳридаги Олимпия стадионида бу турдаги трибуналар қурилган (АҚШ, 1932 йил). Бунда трибунанинг пастки қавати заминдаги қияликда, юқори қават эса темир-бетон қурилмалардан томошабинлар учун 25 қатор ўринлари билан ташкил этилган. Трибуналар остида хизмат кўрсатиш хоналари жойлашган. Худди шундай икки қаватли трибуна Неаполь шаҳридаги стадионда ҳам қўлланилган бўлиб, трибунанинг иккинчи қавати биринчи қавати учун ҳимоя ёпмаси кўринишида хизмат қилади.
Трибуналарнинг тўлиши ва томошабинларнинг эвакуацияси блоклар орқали амалга оширилиб, улар қабул қилинган ўтиш жойларига қурилгаи.
Люклар орқали ўтиш системаси икки ёклама очиқ ёки бир варакай тарқалиш кўринишида бўлиши мумкин. Бир варакай тарқалиш томошабинларнинг люклар олдида тўпланишини камайтириб, эвакуацияни бир текис ташкил этиш имконини беради. Томошабин ўринларини секцияларга бўлиш ҳар бир секциядаги қатор 50 ўриндан ошмаслиги ва қатор чуқурлиги 75-80 см бўлиши керак. Томошабин ўрини ўлчамлари: ўриндиқ ўзунлиги бўйича 40-42 см, эни 30-35 см, ўриндиқнинг ўтиш полидан баландлиги 45 см, қатор оралиғидаги ўтиш жойининг эни 45 см.
Люкларнинг эни 1,5 метрдан кам эмас ва 2,5 метрдан кўп бўлмаслиги зарур. Люклар сони ўтказиш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, яъни 15000 кишидан кўп бўлмаслик шарти билан белгиланади.
Трибуналарни юк кўтаришга ҳисоблашда 1 м2 га 400 кг босим ҳолида қабул қилиниши зарур.
Трибуна профили тўсиқсиз кўринишни таъминлаб, бунда енгил атлетика югуриш йўлкаси ички тўсиғининг кўриниши олдинда ўтирган томошабин кўзига нисбатан орқада ўтиргаи томошабиндан камида 15 см пастда бўлиши зарур. Бу ўлчам С катталиги орқали белгиланган. Йўлканииг эгилган трибунага яқинлашган жойларида С катталигини 13 см гача камайтириш мумкин.
Трибунадан оптимал кўринишни ҳисоблаш формуласи мазкур китобнинг иккинчи бобида берилган.
Спорт павильонлари очиқ спорт майдонларини ва стадион иншоотлари, очиқ сув ҳавзалари, яхтаклублар, эшкак эшиш станциялари, мерганлик тирлари ва стендларини, шунингдек, турли спорт ўйинлари учун майдончаларни йил давомида (волейбол, баскетбол, теннис ва бошқаларни) хизмат кўрсатиши учун мўлжалланади.
Павильонлар мақсадларига кўра хоналари, майдончалари ҳам турличадир. Шу сабабли уларни режалаштиришда композицион) усуллар хилма-хил характерга эга.
Содда композициядаги спорт павильони тўғри тўртбурчакли шаклга эга бўлиб, бинонинг фронтал ёки ён тарафидан аёллар ва эркаклар учун умумий кириш қисми мавжуд.
Павильонларни лойиҳалашда вестибюлдан фойдаланаётган ва спорт залига томон ҳаракатланаётган спортчилар оқимининг бўлинишини инобатга олган ҳолда улар учун қулай ҳаракатланиш графигини таъминлаш керак.
Кичик ва ўртача катталикдаги стадионда барча очиқ спорт майдони ва майдончаларига хизмат кўрсатишни қулайлаштириш мақсадида спорт павильоннининг марказда жойлашиши мақсадга мувофиқ.
Кичик спорт павильонлари учун қуйидаги хоналар тизими назарда тутилади: вестибюль-грелка гардероби билан, сақлаш хонаси, конькилар билан таъминлаш ва тақдим этиш хонаси, буфет, санитария гигиена хоналари, спорт анжомлари хонаси; спорт зали, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи хоналари билан, хусусан: аёллар ва эркаклар кийим алмаштириш хонаси душ ва ҳожатхоналар билан, массаж, тиббиёт хонаси, кўрсатмалар бериш, анжомлар, радиоузел, иситиш ва шамоллатиш хонаси.
Ҳар хил, яъни турли катталикдаги катта спорт павильонлари ҳам мавжуд бўлиб, ударнинг хоналари тизимига бир нечта спорт заллари, сузиш сув ҳавзалари, сувга сакраш мосламалари ва бошқалар киради. Бундай павильонларда спорт турлари бўйича ўқув-машқлар сифати яхшиланади ва бино ҳамда стадион ҳудудидан янада унумлироқ фойдаланиш имкони туғилади.
Достарыңызбен бөлісу: |