“TOPICAL ISSUES OF TEACHING FOREIGN LANGUAGES’’
Republican scientific-practical online conference on March 17-18, 2021.
Web: https://econferenceglobe.com
алоҳида “СФШСГ” тарзида бир тизимга солинди. СФШСГнинг асосий моҳияти мана шу
тарқоқ, баъзи бир чегараларни ўзига мужассам этмаган сўз-гапларни тизимга солишга
ҳаракат қилиш ва аниқликлар киритишдан иборат бўлди. Маълумки, даставвал,
профессор Айюб Ғуломов сўз-гапларни “бўлакларга ажралмайдиган гап”лар сифатида
эътироф этган эди [13, 12-18; 14. 5-157]. Ўша даврда синтаксис тараққиёти билан боғлиқ
хусусиятлар бошқа тиллардан ўзбек тилшунослигида “сўз-гаплар” термини ҳам
байналмилал термин сифатида кириб келди. С.Усмонов шу тизим ичида ундов сўз-
гапларни чуқур ўрганган бўлишига қарамай, “бўлакларга ажралмайдиган гаплар” ҳақида
очиқ фикр билдирмади ва уларни гуруҳлаштирмади ҳам. Аммо ундов гапларни “ундаш
гап” тарзида беришни маъқуллаган эди [11, 13-25].
Соф
сўз-гаплар,
сўз-гаплашган,
сўз-гаплашаётган,
сўз-гапсимон
ҳодисаларнинг лексик тизимдаги хусусиятлари грамматик шаклланган гаплар
хусусиятидан бутунлай фарқ қилади. Шу жиҳати билан сўз-гап синтактик сатҳда, СФШСГ
сифатида олинган. СФШСГ синтактик қуршовда сўз-гаплашган, сўз-гаплашаётган, сўз-
гапсимон тарзида намоён бўлиши лексик бирликлар таркибининг кенгайиб келишига
асосланган. Типик гаплар грамматик шаклланганлик хусусиятини йўқотиб бориши, даврий
ўзгариш натижасида лексик бирликлар мажмуасини ташкил этиши ва бора-бора улар
“соф”лар қаторига ўсиб бориши таъкидланган.
Сўз-гаплар лексикада лексик бирлик, синтаксисда гап ҳисобланади. Морфологияда
номланиши бир озгина ғайриоддий, аммо бу терминни шу тарзда берилиши ўрганиш ва
билиш учун ўнғайроқдир. Бундай лексик бирликларнинг гап бўла олиш қобилияти
ўсувчанлик характерига эга бўлиб, гўё юқори “амплитуда”ни
1
ташкил этади. Аксинча,
мустақил сўз туркумлари бу қобилиятдан маҳрум бўлиб, морфологок кўрсатгичсиз гап
бўлиши мумкин эмас. Семантик-функционал шаклланган
тасдиқ-инкор
сўз-гапларнинг
даражаланишининг тасдиқ маъносига мисол: Ҳа - соф тасдиқ-сўз, Майли -тасдиқлашган-
сўз, Тўғри - тасдиқлашаётган-сўз, Худ д и шунд ай, Жуд а соз -тасдиқсимон-сўз. Энди
инкор сўз-гапларга мисол: Йўқ - соф инкор, Асло. Аксинча - инкорлашган, Тамом -
инкорлашаётган, Шартмас - инкорсимон.
СФШСГларнинг содда гап таркибида ўзи иштирок этган гапни мураккаблаштириши,
мустақил ва номустақил қулланилиши, қўшма гап таркиби билан алоқаси каби назарий
1
Қаранг: Amplituda (lot. amplitudo – kattalik, miqdor) – muayyan qonunga muvofiq tebranayotgan kattalikning
nol qiymatidan eng katta og’ishi. Masаlan, mayatnikning muvozanat holatdan og’ishi, o‘zgaruvchan elektr tokida
tok kuchi va elektr kuchlanishi qiymatlarining og’ishi va hokazo. Boshqacha aytganda, Amplituda, tebranish
qulochini ifodalaydi. Tebranayotgan kattalik yarim tebranish davrida bir marta eng yuqori qiymatga erishadi.
Garmonik tebranishlarda amplituda o‘zgarmaydi: u doimiy bir xil qiymatga ega bo‘ladi.
169
Достарыңызбен бөлісу: |