Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет12/29
Дата20.05.2022
өлшемі1.19 Mb.
#458361
түріДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
АМОНОВ УЛУҒМУРОД СУЛТОНОВИЧ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ

тарғиботидеб номланган. Бу бобда Абдурауф Фитрат ҳамда Элбек 
ижодига алоқадор фольклоризмларнинг турлари ва эстетик вазифалари
уларнинг ўзбек адабиёти бадиий такомилидаги аҳамияти хусусида фикр 
юритилган. 
Фитрат шеърий асарларида кўпинча халқ олқиш ва қарғишлари асосида 
шакллантирилган бетакрор аналитик фольклоризмлар учрайди. Олқишлар, 
асосан, суюкли ёр тимсолидаги Ватан образига қаратилган бўлса, қарғишлар 
Туркистондек тарихи улуғ ва довруқли юртни босиб олиб, вайронага 
айлантирган ҳамда инсон маданиятини юксалтирган буюк инсонларнинг 
ворисларини хўрлаб, миллий қадриятларини оёқости қилган мустабидларга, 
шунингдек, уларга сотилган Ватан хоинларига қаратилганлиги билан 
эътиборга сазовордир.
Фитрат диний-мифологик образлар ва макон тимсолларини образлан-
тирар экан, бу билан, “жаннат ваҳимасига берилиб, ҳозирдан жаҳаннам 
пучмоғига тикилганларнинг кулгили ҳолати”ни очиб беришга ҳаракат 
қилади, ўзи яшаган давр муҳитида Ўрта Осиё, жумладан, Туркистон ҳаёти 
дўзах (тамуғ) янглиғ ўт-аланга ичида эканлиги тасвири ва таъкиди орқали 
мустабидлар томонидан ёндирилган ўлка кўринишини ўт ичидаги тамуғга, 
ҳар томонлама қийналган ва эзилган халқни эса тамуғ ичра азоб тортаётган 
кишиларга қиёслади. 
Фитратнинг “Овунчоқ (Мирмуҳсинга бағишладим)”, “Беҳбудийнинг 
сағанасин изладим” шеърий ёдномалари халқ оғзаки ижодидаги йўқлов 
қўшиқлари оҳанги ва услубида ёзилган.
Фитратнинг эртакларга меҳр-муҳаббати унинг ижодида ҳам кузатилиб, 
у ўз шеърларида эртакларга хос анъанавий эпик мотивлардан, образлардан 
маҳорат билан фойдалангани кўзга яққол ташланади: 
Кимсасизлик пучмоғида ёлғузча, 
Ўгай она таёғи-ла сурилган, 
Йўқсул, ўксуз қизлардай
26

Маълумки, ўгайлик мотиви – дунё халқлари эртакларида кенг 
тарқалган анъанавий эпик мотивлардан бири бўлиб, бу мотив орқали Фитрат 
босқинчилар зулми ва зўравонлиги кучайганини тасвирлашни кўзда тутган. 
26
Фитрат А. Танланган асарлар. 1-жилд. – Тошкент: Маънавият, 2000. – Б.37. 


21 
Фитратнинг қатор драматик асарларида фольклоризмларнинг турфа, 
беқиёс хиллари учрайди. Улар воситасида Фитратнинг саҳна асарларида 
фольклорга хос мавзу ва ғоялардан, сюжет ва образлардан, бадиий тил 
воситаларидан, ифода услубидан маҳорат билан ижодий фойдалангани 
кўриниб туради. Жумладан, “Або Муслим” драмасини яратишда хуросонлик 
афсонавий қаҳрамон Або Муслим ҳақидаги тарихий далиллар ҳамда халқ 
ривояту афсоналарига таяниб, синтезлашган фольклоризм кўринишида иш 
юритган бўлса, “Ўғузхон” драмасини ҳам шундай йўл билан яратишга 
муваффақ бўлган.
Фитратнинг шеърий шаклдаги “Шайтоннинг тангрига исёни” (1924) 
пьесасида муҳим ижтимоий ғоя анъанавий мифологик образ ва мотивдан 
ўзига хос усулда ижодий фойдаланиб, рамзий кўринишда очиб берилган 
бўлиб, шайтоннинг исёнкорлик сажияси воситасида озодликка интилаётган 
курашчи тимсолини бадиий акс эттириш кўзда тутилган. Пьесада анъанавий 
афсона сюжетидаги “жаннатдан қувилиш” мотиви янгича ижтимоий 
мазмунда рамзий талқин этилган бўлиб, у орқали жаннатмакон юртидан 
қувғин 
қилинаётган, 
қаттиқ 
таъқиб 
этилаётган 
тараққийпарвар 
маърифатпарварлар, зиёлилар образига ишора қилинади. 
Абдурауф Фитрат асарларида алвасти образи ҳам кўзга алоҳида 
ташланиб туради. Ижодкор бу мифонимни “олбости” тарзида қўллаб, 
маданиятни алвасти образига тенглаштиради. Бу образ воситасида Фитрат 
аслида маънавий асослари нураган маданиятни бўяб-бежаб кўрсатиш орқали 
ўлка аҳолисининг руҳий оламига зарба беришни кўзда тутган 
босқинчиларнинг асл башараси бошқа эканлигини билдиришга уринган. 
Фитрат ўз драмаларида фоллардан фойдаланганлиги ҳам кузатилади. 
Жумладан, “Арслон” драмасида фол мотиви келтирилиб, лўли хотиннинг 
Норхолага очган фоли берилса, “Абулфайзхон” ва “Чин севиш” драмаларида 
эса туш мотивидан фойдаланилган.
Мустабид тузум шароитида миллий урф-одатлар, ибратли анъаналар, 
гўзал маросимларимиз ўз ўзанини йўқотиб, замонага мослаштирила 
бошланганди. Элбек бундай ишлардан қаттиқ афсусланиб, руҳий озорланиб, 
туркийлар, хусусан, ўзбеклар учун муштарак бўлган келин тушириш билан 
алоқадор тўй маросим урф-одат ва айтимларини ўзида акс эттирган бир неча 
асарлар яратди. Жумладан, “Аноргул” лирик ҳикояси бунинг ёрқин 
далилидир. Шунингдек, ижодкорнинг “Фоҳиша” ҳикоясида, “Ёр-ёр”, “Бўғма 
билагим” каби фольклор руҳида ёзилган асарларида ҳам халқимизга хос 
миллий қадриятлар бадиий акс эттирилган. Унинг “Ўтмишим” достони 
мазмунан ва руҳан таниқли бахшиларнинг “Кунларим”, “Таржимаи ҳол” 


22 
сингари ўз ёшлик йилларида бошидан кечирган қийинчиликларини баён 
этувчи терма-достонларини ёдга солади
27

Элбек жуда кўп шеърларининг боши ёки ўртасида халқ қўшиқларидан 
иқтибос келтириб: “Бошидаги тўрт йўл халқ адабиётидандир” деган изоҳни 
бериб ўтади ва олинган парчани қўштирноқ ичида ҳавола қилади. 
Шоир масаллари сатирик руҳда ва шеърий шаклда ёзилган бўлиб, 
уларда халқ оғзаки ижодидаги ҳайвон образлари стилизацияси анъанавий 
усулда амалга оширилган ҳамда муайян эстетик вазифани бажариб, маълум 
бир ғоявий мақсадни очишга хизмат қилган. Элбек масалларида мифологик 
образлар стилизацияси ҳам кузатилади. Жумладан, унинг “Ким алдамчи?” 
масалида шайтон образи, “Жиннинг олов ёқиши” масалида эса жин образи бу 
жиҳатдан фикримиз далили бўла олади
28

Элбекнинг “Кекса Туркистон” шеъри эртак стилизацияси асосида 
яратилгани билан эътиборга сазовор бўлса, “Тозагул” шеърий романи ва 
“Аноргул” ҳикояси нафақат ижодкорлик маҳорати, балки фольклоризмлар 
яратиш санъатини идрок этишда ҳам муҳим манба вазифасини ўтай олади. 
Хулоса қилиб айтганда, Фитрат ва Элбек нафақат фольклор бўйича 
тадқиқотлар олиб бордилар, балки халқ оғзаки ижоди анъаналари ҳамда 
миллий қадриятларимизни ўз асарлари орқали кенг тарғиб ва ташвиқ 
қилишга ҳам алоҳида аҳамият қаратдилар. Улар яратган асарлардаги 
фольклоризмлар миллий халқона руҳни кучайтиришга хизмат қилган бўлса, 
Ватан озодлиги ва мустақиллиги, элу юрт равнақи билан боғлиқ ғояларни 
халқ қалбига чуқур сингдиришда халқона мавзулардан, образ ва мотивлардан 
усталик билан фойдалана олганликлари фольклор Фитрат ва Элбек адабий-
эстетик қарашларини шакллантирган асослардан бири эканлигини 
тасдиқлашга хизмат қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет