14
фольклор жараёнларини табиий шароитларда, жонли ижро давомида
кузатаман ва ўрганаман деб, оғир дардга чалиниб, бевақт вафот этган.
Ундан “Ўзбек халқ эртаклари”, “Ўзбек халқ мақоллари” каби
тўпламлар, фольклоршунослигимиз учун эса “Фольклорда ҳам механик
равишда эслаш эмас,
балки ижодий эслаш, санъат приёмларидан
фойдаланиш бор” деган муҳим назарий фикр мерос бўлиб қолди
13
.
ХХ асрнинг 30-йиллари охирига келиб, ўзбек фольклоршунос-
лигини олий мактабда фан сифатида ўқитишни бошлаш унинг сафини
янада иқтидорли тадқиқотчилар билан кўпайтириш имконини яратди.
Бу ишни 1939 йилда Самарқанд давлат университетида серқирра
фольклоршунос М.Афзалов бошлаб берди. У илк бор фольклор
курсидан маърузалар ўқиб, ўқув дастурини тузди, хрестоматиялар
яратди
14
(бироқ шуни ҳам
қайд этиш керакки, том маънодаги ўзбек
фольклори хрестоматиясининг илк тузувчиси Ҳоди Зарифдир).
Ғози Олим Юнусов “Инқилоб ва ўлкани ўрганиш ишлари” мақоласида
ўша даврдаги маориф комиссарлиги ҳузурида, илмий муассаса ва мактаблар
олдида ўлкани ўрганиш, элни ўрганиш маркази ва маҳаллий ташкилотлари
тузила бошлангани, улар муайян режа билан ишлашга киришгани, ҳатто бу
идораларга давлат бюджетидан юз мингларча сўм ажратилгани, яна мактаб
дастурларига ўлкани ўрганиш махсус дарс бўлиб киргани ҳақида маълумот
берадики
15
, бу ўз
навбатида, ХХ аср бошларида фольклоршунослик тўла
шаклланиб, тараққиёт босқичини белгилаб олган деган хулосага олиб келади.
ХХ аср бошлари ўзбек фольклоршунослигининг тараққиёти
дастлаб амалий, кейин илмий-назарий босқичда кечди. Амалий
босқичда халқ оғзаки ижоди намуналарини яхши билган, ижро эта
олган инсонларни аниқлаб, улардан билганларини ёзиб олиш, ёзувга
туширилган фольклор асарларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш
ишлари амалга оширилган бўлса, илмий-назарий босқичда нашр
қилинган халқ асарларини жиддий ўрганиб,
уларнинг жанрий табиати,
поэтик хусусиятлари ҳақида назарий хулосалар бериш ишлари
бажарилди.
ХХ аср бошлари ўзбек фольклоршунослиги тараққиётининг
етакчи тамойиллари унинг асосий назарий йўналишларидан келиб
чиққан. Булар: 1. Халқ достончилигини кузатиб, халқ бахшиларининг
эпик репертуарини аниқлаш. 2. Халқ қўшиқчилиги билан боғлиқ
жанрлар тизими ва таркибини тадқиқ этиш. 3. Халқ эртакчилиги, унинг
тараққиёти, ривожланиш манбалари, мавзуий турларини текшириш. 4.
Халқ паремикасига алоқадор мақол, топишмоқ сингари жанрлар бўйича
изланиш. 5. Халқ театрини ўрганиш ва ҳоказо.
ХХ асрнинг 20-30 йиллари ўзбек
фольклоршунослиги тарихида
унинг алоҳида тадқиқот соҳаси, фан тармоғи сифатида шаклланиш
босқичи бўлди. Агар фольклоршунослик илми даврлаштириладиган
13
Мирзаев Т. Буюк Каримов / Ҳоди Зариф суҳбатлари. – Тошкент: “SHAMS - ASA”. – Б. 92-97.
14
Мирзаев Т. Мансур Афзалов / Ҳоди Зариф суҳбатлари. – Б. 97-112.
15
Ғози Олим. Инқилоб ва ўлкани ўрганиш ишлари // Маориф ва ўқитғучи. – 1928. – № 9. – Б. 30-32.