Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги



Pdf көрінісі
бет6/29
Дата20.05.2022
өлшемі1.19 Mb.
#458361
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
АМОНОВ УЛУҒМУРОД СУЛТОНОВИЧ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ

Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилар билан 
белгиланади:
ХХ аср бошларидаги фольклористик тадқиқотлар қиёсий-тарихий 
аспектда ўрганилиб, халқ ижоди асарларини тўплаш методикасининг ишлаб 



чиқилиши фольклоршунослик фанининг юзага келишига асос бўлганлиги 
исботланган; 
“Ўзбекларни ўрганиш қўмитаси” таркибида ёки унинг ташаббуси билан 
фаолият юритган илк фольклор тўпловчилари ҳақидаги маълумотлар таҳлил 
қилиниб, ўзбек фольклоршунослигининг ХХ асрнинг биринчи ўн 
йиллигидаги тараққиёт йўли ишлаб чиқилган; 
ХХ аср бошларидаги ўзбек фольклоршунослигининг тадқиқот кўлами 
асосан тўпловчилик ва архивлаштириш йўналишларини ўз ичига қамраб 
олганлиги кўрсатиб берилган; 
қатағон қилинган фольклоршунослар, хусусан, Абдурауф Фитрат, Ғози 
Олим Юнусов ҳамда Элбекнинг ўзбек халқ достонлари, оғзаки драма ва 
болалар фольклорини ўрганишга доир илмий-назарий қарашларининг 
аҳамияти баҳоланган;
Абдурауф Фитрат ҳамда Элбекнинг шеърий, насрий ва драматик 
асарларидаги фольклоризмларнинг ХХ аср бошлари ўзбек адабиёти бадиий 
такомилидаги ўрни ва роли асосланган. 
Тадқиқотнинг амалий натижаси сифатида Фитрат, Ғози Олим 
Юнусов ва Элбекнинг матбуотда эълон қилинган айрим илмий ва бадиий 
асарлари ҳозирги ўқувчиларга мослаб, жорий алифбода қайта нашр этилган. 
ХХ аср бошлари ўзбек адабиёти бадиий тараққиётида ёзма адабиёт ва 
фольклор муносабати ҳақидаги илмий-назарий тасаввурлар бойитилган. 
Тадқиқот натижаларининг илмий-амалий аҳамияти чиқарилган 
хулосалар, аввало, ўзбек фольклоршунослигининг илк тарихий тараққиётига 
хос хусусиятларни билиб олишга ёрдам бериши билан белгиланади, қатағон 
қилинган фольклоршунослар ҳақидаги мавжуд маълумотларни кенгайтиради 
ҳамда тўлдиради. Шунингдек, халқ оғзаки ижодининг ёзма адабиётга 
таъсири, миллий уйғониш даври ижодкорлари асарларидаги фольклоризмлар 
турлари ва бадиий-эстетик вазифалари тўғрисидаги қарашлар адабиётшунос-
лик билан бир қаторда манбашунослик ва тарих фанларининг ривожига ҳам 
туртки беради; Фитрат ва Элбек бадиий ижодидаги фольклоризмларни 
ўрганиш улар билан замондош ва кейинги ижодкорлар асарларидаги 
фольклоризмларни қиёсий тадқиқ қилишда ўзига хос назарий аҳамият касб 
этади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти қатағон қурбонлари бўлган 
Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбекнинг фольклоршунос сифатидаги 
фаолиятлари, соҳага доир илмий қарашлари, Фитрат ва Элбек бадиий 
асарларидаги фольклоризмларга оид назарий маълумотлар фольклоршунос-
лик қаторида адабиётшунослик ва тарих фанларидан тайёрланадиган дарслик 
ҳамда қўлланмаларнинг мукаммаллашувига, ўзбек фольклоршунослари 
антологиясини тузишга хизмат қилиши билан белгиланади; 
тадқиқот мавзуси юзасидан эълон қилинган рисола ва мақолалардан 
олий ўқув юртларида фольклоршунослик тарихи ва тараққиёт босқичлари 
бўйича маърузалар ўқишда, махсус курс ва семинарлар ўтишда; Фитрат ва 
Элбек ижодидан дарс машғулотлари олиб боришда, шунингдек, фанга 
алоқадор хрестоматия тузишда, дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда, 


10 
оммавий ахборот воситаларида ўзбек фольклори ва бадиий адабиётини 
тарғиб ва ташвиқ қилишда кенг фойдаланиш мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет