Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт тиббиёти фанидан маърузалар тўплами тошкент 2010 Муаллифлар



бет5/10
Дата03.07.2016
өлшемі0.79 Mb.
#174745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Координацион




*

*










Спорт ўйинлари

*










*





Ноотроплар

Препаратлар

Бир кунлик доза

Қабул қилиш давомийлиги, ҳафта

Катта кишилар

Ўсмирлар

Аминалон

0,5 г. 3 маҳал




2-3-4

Луцетам

2 таб.

1 таб.

2-4

Ноотропил

0,8 г. 2 маҳал

0,4 г. 3маҳал

3-4

Пирамем

0,8 г. 3 маҳал

0,4 г.2- 3 маҳал

4-6

Пантогам

0,5 г. 2-3 маҳал

0,25 г. 3 маҳал

4

Пиридитол

0,1-0,3 г. 2 маҳал

0,05-0,1 г. 2 маҳал

3-4

Энцефабол (драже)

-

0,1 г. 1-3 маҳал

2-4

Энцефабол (5%ли эритмаси)

-

1 чой қ. 2 маҳал

2-4

Катта жисмоний юкланишдан кейин жигар функциясини нормалаштирувчи (гепатопротекторлар) деб аталувчи дори дармонлар. Булар организмни шлаклардан (заҳар чиқиндилар) тез тозалашда, жигардаги модда алмашиниш функциясини ва дезинтоксикацияни (заҳарларни парчалаш) кучайтиришида ёрдам беради. Булар аллахол, леганол, эссенциале, карсил, лецитин, метионин, галстена ва бошқа дорилар.

Метионин – аминокислота бўлиб, организмда бўй ўсиши ва азот алмашинувида муҳим ўринни эгаллайди. Холин синтезига асос бўлади, бунинг эвазига ёғлардан фосфолипидларнинг синтезини нормаллаштиради ва жигарда нейтрал ёғнинг тўпла-нишини камайтиради. Метионин адреналин, креотинин синтезида иштирок этиб, гормонлар, ферментлар, В12 ва С витаминлари, фоли кислотаси фаолиятини жадаллаштиради. Метиллаштириш йўли билан организмда модда алмашинуви оқибатида пайдо бўладиган баъзи заҳарли моддаларни зарарсизлантиради. Метио-нинни қўллаш учун тавсия: жигар касалликларини даволашда ва уларнинг профилактикасида, катта ҳажмли мушак машқ машғулотларида. Метионинни қабул қилгандаги ножуя таъсири: қусиш. Вирусли гепатитларда қўллаш маън этилади.

Қон ишлаб чиқаришни яхшиловчи дорилар (темир дорилар, гемостимулин, кобабамид) асосан жисмоний зўриқишда қизил қон таркибидаги ўзгаришлар билан кечганда (ўта баландлик тоғ шароитларда ўтказиладиган машғулотларда, ўта чарчаш ҳолат-ларда) қўлланилади.

Бош мия ҳужайраларининг модда алмашинувини ва энергетик жараёнларни яхшиловчи моддалар ақлий ва жисмоний иш қобилятини оширувчи моддалар ноотроплар деб номланади. Улар марказий нерв системаси ва анализаторларни микрожа-роҳатланиши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган зўриқишларда, ўта чарчашларда. Неврозларда, вегетатив дистония касалликларида қўлланилади. Буларга аминалон. пирацетам. церебролизин ва бошқалар киради.
Физикавий тиклаш воситалари
Физикавий факторлар юқори биологик активлигига эга бўлиб спорт тнббиётида касалликларни олдини олиш, даволаш, организмни чиниқтириш қайта тиклашни тезлаштириши ва иш қобилятини оширишда кенг қўлланилади. Табиий факторлар (қуёш, ҳаво, сув) билан бирга ҳар хил душлар ванналар махсус ванналар, иссиқлик ва нурлар, кислород, электротоклар массаж ва ҳаммом турлари қўлланилади.

Физикавий факторлар организмда қатор жавоб реакция-ларни вужудга келтиради ва шу билан организмнинг ҳимоя кучлирини, ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирига қаршилигини оширади, чарчашни тарқатади, қайта тиклашни тезлаштиради. Физик факторлар икки гуруҳга бўлинади: организмга умумий таъсир килувчи (душлар, ванналар, умумий ва сувли массаж, ҳаммомлар) ва маҳаллий таъсир этувчи (электромуолажалар, ванналар, иссиқ муолажалар, сегментар массаж ва б.) муолажалар чарчаган айрим мушакларда ўтказилади, катта ҳажмли ва жадал машғулотлардан кейин умумий ва маҳаллий чарчаш оқибатларини тарқатишда умумий таъсир воситалари қўлланилади. Бир кунда икки марта машғулотлар ўтказилиши циклида биринчи машғулотдан кейин маҳаллий таъсир воситаларни қўлланилиши, иккинчи машғулотлардан кейин организмга умумий таъсир кўрсатувчи воситалар қўлланилиши тавсия этилади.

Бир бирига мос келмаган муолажаларни қабул қилмаслик керак Умумий (ванна, сауна) ва маҳаллий таъсир этувчи (ультратовуш, аэрозоль,парафин) воситаларни биргаликда қабул қилиш мумкин

Сувли муолажалар энг кўп тарқалганларидан биридир. Сувнинг ҳароратига қараб душ совуқ (20 гача), салқин (20-30), илиқ ва салқин- ўртача (31-36), илиқ (37-38), иссиқ (38 дан ортиқ) душларга ажратилади. Эрталаб машғулотлардан кейин тетиклан-тирувчи қисқа муддатли (30-60 с) совуқ ёки иссиқ душ олинади, Кечқурун машғулотлардан кейин уйқудан олдин илиқ тинчлан-тирувчи душ қабул қилинади.

Спорт тиббиёти амалиётида душнинг бир неча турлари қўлланилади: Шарко души – сув ҳарорати 30-35, 1,5-3 атм босимида 2-З дақиқа давомида тери қизаргунча бир неча марта такрорланади.

Каскадли душ – ўзига хос «сувли массаж» – 2,5 метр тепаликдан кўп миқдорда совуқ сувнинг тушиши.

Сув ости массажи – ванна ёки сув ҳавзасида аппарат ёрдамида ўтказилади. Сувнинг ҳарорати 35-38, босими 1-3 атм (спорт турига қараб) муолажани давомийлиги ҳам спорт турига, ёшига ва функционал ҳолатига қараб белгиланади. Масалан: сузувчиларда 5-7 дақиқа, югурувчиларда 7-10 дақиқа, курашчилар ва боксчиларда 10-15 дақиқа давомида ўтказилади. Сув ости массажи ҳафтада 1-2 марта иккинчи машғулотлардан кейин уйқудан 2-3 соат олдин қабул қилинади.

Ҳар хил ванналар қайта тиклаш ва даволаш мақсадида қўлланилади. Оддий, иссиқ, вибрацияли ванналар қаторида гипертермик (сув ҳарорати 39-43), умумий, ўтириш ва оёқлар ванналари қўлланилади. Бу ванналар асосан таянч ҳаракат аппаратини фаолиятини нормаллаштиришда (мушакларнинг “қотишида”, миофасцит, миозит ва б.) жароҳатланиш ва ўта чарчаш ҳолатларни олдини олишда қўлланилади. Одатда ҳар хил ванналар қўлланилади. Курс давомида 5-7 дақиқали 8-10 муолажалар қабул қилинади.

Гипертермик умумий ва оёқ ванналари узоқ масофага спорт югуриш вакилларига тавсия этилади. Маълумотларга кўра югуришидан кейин (асосан узоқ давомли, жаддаллик, марафон) оёқлар мускулларида оғриқлар пайдо бўлиши аниқланган: миофибриллаларни, перемизий нерв толаларарини, капиллярларни шикастланиши аниқланган. Пасликка югуришда мускулларни қотиб қолиши (асосан биринчи 3-5 кунларда) оғриқлар ёмон бўлиши, мускулнинг қон оқими бузилиши, мускулларни кислород билан таъминланишининг етишмовчилиги (гипоксия) кузатилади.

Ҳаммомлар (буғлик ва қуруқ-сауна) спорт иш қобилятини қайта тиклашда кенг қўлланилади. Буғли ва қуруқ ҳаммомлар ҳарорати ва намлиги билан ажраладилар. Буғли ҳаммомлар юқори намлиги (70-100%) ва ҳавони паст ҳарорати (40-60 ) билан, қуруқ ҳаволи юқори ҳарорати (70-1000) ундан ҳам юқори ва ҳам намлиги (5-15% даражасида) билан характерланади. Ҳаддан ташқари исиш, организмнииг функцияларини ва иссиқ алмашинуви бузилишига ҳавфли вазиятлари камроқ бўлганлиги туфайли саунани кишилар енгилроқ кўтаришади.

Саунани қабул қилиш тартиби бажариладиган юкланиш асосида тузилади. Машғулотлар кунида спортчилар сауна муолажасини 5-7 дақиқа: кириши сони 3 марта бўлиши лозим. Кейинги кунларда саунада бўлиш вақтини 10-15 дақиқа узайтириш (25 дақиқадан, кўп бўлмаслиги лозим), кириш сонини 4-5 мартача кўпайтириш мумкин. Ҳар бир кириш оралиғи 5-15 дақиқа бўлиши керак.

Совуқ таъсирлар (совуқ душ, хавза) ва массаж билан биргаликдаги олинган саунани самародорлиги анча ошади.

Тиклаш воситалари комплекс равишда ўтказилиши лозим. Тиклаш тадбирларини самадорлиги уларнинг комплекслигига, муддати, спорт тури, спортчининг ёши ва чарчаш ҳолати даражаларига боғлиқдир. Белгиланган тиклаш воситаларини орасида ва кучли, жаддаллаштирилган ўқув машқлардан кейин қўлланилади.

Масалан электромуолажалардан сўнг массажни ўтказилиши бир неча бор самаралилиги аниқланган.

Биринчи ўқув машғулотларидан кейин маҳаллий таъсир этувчи факторлар (электрофорез, ультратовуш, электростимуляция ва бошқалар), иккинчидан органимзмга умумий таъсир кўрсатувчи: ванналар, сувли массаж, умумий массаж, сауна ва б. Мусобақалар даврида асосан тиклаш воситаларни органимзмга таъсир қилувчи муолажалари ( қисқа вақт давомида) тавсия, этилади тайёрлов даврида – умумий ва махаллай факторлар бирга қўшиб ўтказилади, айниқса, айрим касалликлар юз берганда: миозит (мушакни яллиғланиши, пайлар қинини яллиғланиши)

Қайта тикланиш жараёнларини тезлаштиришда оксигено-терапия – кислород ёрдамида даволаш усули қўлланилади.

Катта жаддаллик ва кўламли жисмоний юкланишларда гипоксия (кислородни етишмовчилиги) юз беради. Маълумотларга кўра гипоксия, кислородни ташувчи ва иммунитет системаларига, қон томирларни ясси мушакларига, қонни таркибига, жигар ва бошқа аъзоларни тузилиш ва функцияларига салбий таъсир кўрсатиб, кўп касалликларни вужудга келтириши исботланган. Спорт тиббиётида кислородли коктейллар (кислород эритилган витаминли- ичимликлар, намланган кислород билан нафас олиш) ва гипербарик оксигенация (ГБО) махсус барокамераларда атмосфера босимидан баланд босим шароитларда кислород, ёки кислород аралашмаси билан нафас олинади.

ГБО – гипербарик оксигенацияни даволаш даврида такрор-ланган усулда (камерани режими – 0,9-10 атм давомийлиги 45-60 дақиқа ва 6-9 марта қабул қилиниши) қўлланилиши тавсия этилади.

Таянч-ҳаракат аппаратининг шикастланиши ва касалланиши ҳаддан ташқари чарчаш ва гипоксия туфайли келиб чиққан касалликларда кислород билан даволаш усули кенг қўлланилади. Кислород тери ости, бўғим атрофига ва бўшлиқларига бевосита киритилади. Кислород ҳужайраларни шикастламайди, қон айла-нишини яхшилайди, қайта тикланиш жараёнларини кучайтиради, қонталашларни самарали равишда тарқалишини таъминлайди, тўқималарда модда алмашинув жараёнларини яхшилашга таъсир кўрсатади. Бурун бўшлиғига кирган кислород, буруннинг ички пардасини қуриши, таначаларни пайдо бўлиши ва бурун тоғайини ўзгаришидан сақлайди.
МАЪРУЗА № 4

Мавзу: Спортчиларнинг нормал ва патологик даврларида юрак қон томир тизимининг характеристикаси.

Усул: Маъруза

Аудитория: №___

Белгиланган вақти 80 дақиқа

Жиҳозлар: ўқув жадваллар.



ДАРС РЕЖАСИ




Дарс мазмуни

Вақти

1.

Кириш. Юрак қон томир тизимининг функционал ҳолати.

20 дақиқа

2.

Спортчилар юрагининг структур (тузилиш) хусусиятлари.

20 дақиқа

3.

Спортчилар юрагининг функционал ҳусусиятлари.

20 дақиқа

4.

Юрак аритмиялари

10 дақиқа

5.

Юрак пороклари.

10 дақиқа

ЖАМИ

80 дақиқа
Назорат саволлари.

  1. “Спортчи юраги”нинг структур хусусиятлари қандай?

  2. “Спортчи юраги”нинг функционал хусусиятлари қандай?

  3. “Спортчи юраги”нингҳажми қандай ўзгаради?

  4. Физиологик миокард гипертрофиясига тушунча беринг.

  5. Физиологик дилятация деб нимага айтилади?

  6. Физиологик брадикардиясига таъриф беринг.

  7. Физиологик гипотония деб нимага айтилади?

  8. Аритмияларнинг турларини айтиб беринг.

  9. Юрак порокларига таъриф беринг.

  10. Туғма ва орттирилган порокларнинг фарқи нимада?


Кириш

Юрак қон томир тизимининг функционал ҳолати

Спорт тиббиётида юрак-қон томир тизимини текширишга катта аҳамият берилади, чунки юрак-қон томир тизими одам организмининг ҳаётий зарурий асосий тизимидир.

Юрак-қон тизими атрофидаги муҳитда ишлаб турган мушаклар ва ички аъзоларга кислородни ташишда асосий ўрин эгаллайди. Мунтазамлик спорт машғулотлар жараёнида юрак-қон томир тизимларда ва бошқа ички аъзоларда мосланиш ўзгаришлар ривожланади.

Жисмоний машқларга узоқ кўникиши (мосланиш) натижасида ҳар бир ички тизимларда ўзига хос функционал ўзгаришлар пайдо бўлди ва бу ўзгаришлар айрим ички аъзоларда морфологик тузилишидаги ўзгаришлар билан кечади.

Бундай ўзгаришлар ички аъзоларни юқори иш қобилиятини таъминлайди. Спорт иш қобилиятининг даражаси кўпинча юрак-қон томир тизимининг самарали ишига боғлиқдир. Спортчилар шиддатли ва узоқ давоимли жисмоний юкланишларни бажаришга муяссар бўладилар. Бошқача айтганда, жисмоний машғулотлар давомида марказдан узоқлашган аъзолар кўп миқдорли қон билан таъминланадилар.

Спортчиларнинг ички аьзолар тизимида жисмоний юкла-нишга жавобан узоқ давомли кўникиши натижасида ўзига хос функционал ва морфологик ўзгаришлар ривожланади. Бу ўзгаришлар спортчиларни ички аъзоларни иш қобилиятини оширади. Бундай ўзгаришлар спортчиларнинг шиддатли ва узоқ муддатли вақтли жисмоний юкланишларни бажаришга имкон беради. Баъзи ички тизимлар, масалан овқат ҳазм қилиш тизими, ажратув тизимлари мускуллар ҳаракатида иштирок этмайдилар, аксинча, жисмоний юкланишларда овқат ҳазм қилиш ва бошқа тизимларнинг фаолиятларини сусайиши кузатилади. Қорин бўшлиғида жойлашган ички аъзоларнинг қон билан таьминланиши жисмоний юкланишлар давомида пайтида тинч ҳолатига нисбатан тўрт баравар камаяди. Инсон ҳаёти моддалар алмашиниш жараёнлари орқали таъминланади. Уларни зарурий шарт билан ишлаб турган аъзоларга ва тўқималарга тўхтовсиз кислородни етказишдир. Юрак қон томир ва нафас олиш системаларининг тузилишида ва функционал ҳолатидаги пайдо бўлган спортчилар учун энг муҳимдир. Бу икки системалар жисмоний юкланишлар даврида нейрогуморал томонидан жиддий бошқарилади. Бу туфайли организмда ягона кислородни ташувчи (транспорт қилувчи тизими), бошқача айтганда юрак-нафас олиш системаси фаолият кўрсатади.

Юрак-нафас олиш системаси ташқи нафас аппаратини, қонни юрак-томир системаси ва тўқима нафас олиш системасини ўз ичига олади. Қон айланиш ташқи муҳитдан ишлаб турган мушакларда ва аьзоларга кислородни ташишда алохида ўрин эгаллайди, шу туфайли бу системасининг асосий лимитловчи (чегараловчи) халқаси бўлиб ҳисобланади. Мускуллар (мушаклар) ҳаракати даврида юракнинг иш қобилятини ҳаддан ташқари ошириш мумкин эмаслиги туфайли инсонни индувидуал (шахсий) “кислород шифти” бир минутда З-6 л кислород билан чегара-ланилади. Шу муҳим факт спорт иш қобилиятини таъминлашда юрак фаолиятини аҳамиятини исботлайди.

Жисмоний юкланишда ўпкадан 1 мин 140-160 литр ҳаво ўтказилади. Ҳар 1 л ҳавода, нормал атмосфера босими шароитида, 0,21 л кислород ташкил қилади. 140-16О х О,21 кўпайтирилишида ўпка 1 минутда организмга 29 л кислородни еказишлигини аниқлаймиз, демак бу кўрсаткич одамнинг “кислород шифти”дан 4 баравар ошиқроқдир. Энди қон айланиш системасига эътибор берайлик, қоннинг кислород ташувчи моддаси гемоглобиндир, 100 гр гемоглобин 0,134 кислородни ташиши (транспорт) мумкин.

Кислородни ҳаддан ташқари талаб қилувчи спорт турларида (жисмоний чидамлиликни ривожлантирувчи) спортчилар машғу-лотлари асосан юрак фаолиятини оширишига қаратилган бўлади.

Спорт фаолиятини таъминлашда юракни лимитловчи (чегараловчи) роли туфайли юракнинг зўриқиши бошқа аъзоларга нисбатан кўпроқ учрайди. Соғлом кишиларнинг 1 л қонда 150 гр гемоглобин бор. Демак 1 л қонда нормал шароитда 0,134х150=0,2 л кислородни ташкил этади.

Одам юраги 1 мин 25-ЗО литр қон хайдайди. Қуйидаги рақамларни ҳисобга олиб шундай хулоса чиқариш мумкин: 25-ЗО литр қондаги кислород 5-6 л дан ошмайди Шу кўрсаткичлар кислородни максимал ўзлаштиришга (КМУ) кўрсаткичига тўғри келади.

Келтирилган рақамларга биноан қон айланиш системаси ишлаб турган муддатларга кислородни етказишини чегаралайди.

Юракни шу чегараловчи хусусияти спорт фаолиятини таъминлашда асосийлардан биридир ва бошқа ички аьзоларга нисбатан ўта зўриқишга кўпроқ чалинади. Спорт устозлари спортчилар юракнинг тузилиши ва функционал хусусиятларини кўрсата билишлари, юрак миокардини шикастланиши ва функционал ҳолатини бузилишини олдини олишда мунтазам равишда тиббий назоратни ўтказилиши ҳақида билишлари лозим. Юрак-томир системасининг чегараловчи хусусияти юракни ишлаб чиқариш фаолияти билангина боғлиқ эмас. Бунда четда жойлашган механизмлар, масалан капиллярдаги қон оқиши ҳам муҳимдир. Майда капиллярлардаги қон айланишнинг тезлиги эритроцитдан О2 га маъсул ҳужайраларининг митохондрияларига ўтиши ҳам кўзга кўринарли таъсир қилиши мумкин. Спортчиларга юрак-томир системасининг хусусиятлари ўтган асрда олимлар диққатига сазовар бўлган. Яхши жисмоний чиниққан кишиларда юракнинг катталиги, кучли томир уриши ва бошқалар аниқланган 1889 йилда янги тиббий атама”спорт юраги” (Хеишен) тавсия этилган. Бу атама соғлом, юқори функционал имкониятга эга бўлган юракни билдиради. Спорт юраги (спортчилар) комплексли тузилиш ва функционал хусусиятларга этадир. Бу ҳолатлар мускул ишини бажаришда юракни юқори даражали мосланиш ва иш қобилиятини таъминлайди.
Спортчилар юрагининг структур (тузилиш) хусусиятлари
Спортчилар юрагининг катталашиши, юрак бўшлиқла-рининг кенгайиши, юрак қоринчаларининг ва юрак бўлмачалари деворларининг қалинлашишига боғлиқдир.

Дилятацая – юрак бўшлиқларининг (қоринчалар ва бўлмачалар) кенгайишидир. Юрак қоринчаларини кенгайиши катта аҳамиятга эга. Бу спортчиларнинг юрагининг энг муҳим функционал хусусиятлари юқори иш қобилятини таъминлайди. Спортчиларни юрагини катта кичиклигини аниқлашда теле-рентгенометрик ва ультратовушли эхокардиография усуллари қўлланилади.

Соғлом, жисмонан чиниқмаган 20-ЗО ёшдаги эркакларда юрак ҳажми ўртача 760 см га тенг бўлади, аёлларда эса 580 см. Маълумотларга қараганда энг катта юраклар чидамлиликни ривожлантирувчи спорт турлари билан шуғулланувчиларда (велосипед, ўрта ва узоқ масофага югуриш, чанғи спорти) учрайди ва бу кўрсаткич 800-1200 см3 ни ташкил этади. Бокс, карате, спорт ўйинлари билан шуғулланувчи спортчиларнинг юраклари кўзга кўринарли катталашмайди.

Асосан тезкорлик ва кучни ривожлантирувчи спорт турлари билан шуғулланувчиларнинг юраги спорт билан шуғуллан-маганларникидан кам фарқланади. Демак, дилятация асосан чидамлиликни ривожлантирувчи спорт турлари билан шуғулла-нувчиларга таълуқлидир. Рационал равишда машқ қилмаган вақтда энг кучли спортчи юрагининг массаси камдан-кам ҳолларда ва жуда оз миқдорда 500 г катталигидаги критик ҳолатидан сал ортиқ бўлади.

Ҳаддан ташқари юрак ҳажмининг катталашуви (1200-1700 см3) нотўғри машғулотлар уюштирилиши натижасида юрак мушакларини зарарланишини ифодалайди. Спорт тиббиёти амалиётида шахсий нисбий юрак ҳажми (юрак ҳажми кўрсаткичи спортчининг вазнига бўлинади) аниқланади.

Охирги йилларда спортчиларнинг юрагини текширишда ультра-товуш, эхокардиография усули кенг қўлланилмоқда. Эхокардиограммада юракнинг систола ва диастола давридаги фаолиятини, бўшлиқлар диаметрини, деворларининг ва қоринча-лараро пардасининг қалинлашганлигини аниқлаш мумкин.

Махсус формулалар ёрдамида қоринча бўшлиғининг охирги диастолик ҳажми (ОДХ) ва охирги – систолик ҳажми (ОСХ) миокард массаси (ММ), уруш ҳажмининг (УХ) ҳисоблаб чиқиш мумкин. ОДХ-спорт юрагини кенгайиши (дилятация) даражасини ўлчами бўлиб спортчиларда спорт турига қараб 100-200 мл атрофида, шуғулланмаганларда эса 80-140 мл бўлади.

Миокарднинг физиологик гипертофияси (катталашиши) спортчи юрагининг иккинчи структур (тузилиш) ҳусусиятидир. Умумий гипертрофияга ўхшаб юрак гипертрофияси аъзони иш қобилятини оширишни таъминлашда муҳим мосланиш механизм-дир. Жисмоний машғулотларни бажарилишида спорт юраги бир қисқаришда тинч ҳолатга қараганда икки баравар, қисқа вақт давомида 2-3 марта кўпроқ қонни ҳайдаши керак. Ўз - ўзидан кўриниб турибдики, қон ҳайдашда куч ошмоқлиги лозим. Бу миокард гипертрофияси юрак мускулини катталаниши туфайли амалга ошади.

Жисмоний юкланишлар таъсиридаги миокарднинг каттала-ниши (қалинланиши) саркомерларнинг сони, митохондрияларнинг сони ва уларни катталаниши, рибосомалар ва юрак мушагининг қисқартирувчи бошқа элементларнинг сони кўпайиши эвазига юзага келади.

Юрак массасини катталаниши миокарднинг гипертрофия-сини асосидир. Табийки, юракнинг гипертрофияси, патологик гипертрофияга чалинган беморларга қараганда бир мунча кичикроқ. Юракка тушадиган жисмоний юкланишларни камайиши миокарднинг физиологик гипертрофиясига қайтиши мумкин.

Марҳум спортчилрни юрагини текширилганда кўпчилигида юракнинг массаси норманинг юқори даражасида ёки нормадан ошганлиги исботланган (Н.Д. Граевская, Райдель ва бошқалар)

Юракнинг ишчан гипертрофияси капилляр толаларини ошиши билан характерланади, усиз юракни кам даражали гипер-трофияси ҳам миокард толаларини нисбий кислород очлигига олиб келиши мумкин.

Ишчан гипертрофия ривожланишида миокард толаларининг сонига нисбатан капиллярлар сони ошади (Комадел ва бошқалар), шу туфайли мушак элементларни қон билан таъминланиши ўзгармайди. Мақсадга мувофиқ ривожланган миокарднинг ишчан гипертрофияси ҳақидаги сўзлар фақат унинг мўтадил даража-ригагина таълуқлидир. Рационал равишда машқ қилинган вақтда энг кучли спортчи юрагининг массасини камдан-кам ҳолларда ва жуда оз миқдорда 500г катталигидаги критик ҳолатидан сал ортиқ бўлади. Агарда гипертрофия ҳаддан ташқари бўлса, бунда миокарднинг қон билан таъминланиши ёмонлашади. Бу ҳолат-ларда айрим мушак элементларининг нисбий кислородга очлик ҳолатлари вужудга келади. Булар натижасида юрак ҳужайралари некрозга (ўлим) учрайди. Кейинчалик ўлган мушак тўқималари қўшимча тўқималар билан алмашлади, бошқача айтганда кардиосилероз касаллиги ривожланади.

Бундай гипертрофия (катталаниши) соғ спортчи юрагини исботламайди. Юрак гипертрофиясининг бу тури спорт машғулотларининг норационал қўлланишида, содир бўлган айрим касалликларда вужудга келиши мумкин. Ҳаддан ташқари миокард гипертрофияси, ҳаддан ташқари юрак дилятацияси каби (юрак бўшлиқларнинг кенгайиши) спортчилар юрагининг касалланиши ҳақида маълумот беради. Бундай юракнинг қисқариш ҳусусияти пасаяди ва унинг ишқобилияти камаяди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет