Эндокрин системани текшириш
Спортчиларни комплекс кўрикдан ўтказишда кейинги йилларда эндокрин системани текшириш тобора катта ўрин эгалламоқда. Бу система модда алмашинувини умумий тартибга солинишида аҳамиятли бўғин. Модда алмашинуви организмда рўй берадиган барча биологик жараёнларини асоси ҳисобланади.
Эндокрин система қуйидаги безлардан иборатдир: қалқон-симон, қўшқалқонсимон, бўқоқсимон, гипофиз, эпифиз, буйрак усти бези, меъда ости ҳамда жинсий безлар ҳисобланади. Бу безларининг гормонлари кичик дозаларда ҳаракат қилади, фермент ва витаминлар билан биргаликда биокатализаторлар туркумига тегишли бўлади.
Қалқонсимон без функциясини текшириш. Спортчиларда эндокрин системасининг четга чиқиши аксарият ҳолларда қалқонсимон безнинг гиперфункцияси билан қайд этилади (Базедов касаллиги). Бу ҳолни ўта кўп шуғулланишдан фарқ қилиш гоҳида қийин бўлади. Чунки бу ҳолатларнинг дастлабки белгилари бир-бирига ўхшашдир. Бу ҳолларда анамнез маълу-мотлар тўплашда асабийлик, кайфиятнинг тез ўзгариши, тахикар-дия, бирмунча юқори толиққанлик, тез терлаш, оғирликни йўқотиш ҳароратнинг субфебриль (37,1-37,2) бўлишига шикоятлар билдирилади.
Кўрикдан ўтказиш давомида қалқонсимон безнинг катта-лашганлигини, айниқса ютишда, кўз чақчайиши, кўзнииг нотабиий ялтираши, терлаш сингари ҳолатлар яққол кўзга ташланади.
Қалқонсимон без ажратиб чиқарадиган гормон-тироксин, ачитиш жараёнини бошқарар экан, модда алмашинувининг турларини тартибга солишда қатнашади, қалқонсимон без функционал ҳолатини баҳолашда асосий усул асосий алмаши-нувини – киши тўла тинч ҳолатида сарфлайдиган қувват миқдорини аниқлаш ҳисобланади. Қалқонсимон безлар чиқара-ётган тироксин кўпайиши ёки камайиши асосий алмашинувнинг кўпайиши ёки пасайишига тегишли таъсир кўрсатиши ҳисоб-ланади.
Килокалорияларда ифода қилинган асосий амашинув катталиги нормада Гаррис-Бенедик таблицаси бўйича ҳисоб-китоб қилинган лозим катталик билан қиёслаганда 10% атрофида бўлади. Асосий алмашинувнинг 10% га ортиши қалқонсимон безнинг гиперфункциясидан, 10% дан камайиши эса гипофунк-циясидан далолат беради.
Қалқсонсимон безнинг функцияси тўғрисида шунингдек, унинг радиоактив йодни ютишига қараб ҳам хулоса чиқариш мумкин. Қалқонсимон без функсциясининг бирмунча ошганлиги ҳолатида 24 соатдан кейин киритилган йоднинг 25 фоиздан кўпроғи унда тутиб қолинади.
Буйрак усти безларинииг функцияларини текшириш
Буйрак усти безларнинг ички сектор фаолияги организмга кўп томонлама таъсир кўрсатади.
Буйрак усти безларининг мия моддалари специфик гормонлар (хусусан адреналин) чиқариб ички секреция безлари ва нерв системаси ўртасида алоқани амалга оширади. Улар утлевод алмашинуви тартибга солинишида қатнашиб йирик қон томирлари ва юрак мускуллари активлигини тутиб туради. Буйрак усти безларининг мия қобиғига ўхшаш моддалари организм бутун ҳаётий фаолиятида муҳим роль ўйнайдиган альдестерон, глюкокортикоид ва бошқа гормонларни ажратиб чиқаради, ҳамда минерал, углевод оқсил алмашинувида организмда гуморал ва трофик жараёнлар тартибга туширилишида қатнашади.
Кучли мускул иши таъсири остида буйрак усти безларининг мия, шунингдек, қобиқ қатлами функциялари кучайиши рўй беради. Уларнинг даражасига кўра, спортчи организмига зўри-қишнинг таъсири тўғрисида хулосага келиш мумкин.
Кўп шуғулланган спортчиларда уларнинг тайёргарлик даражасига мос келувчи зўриқишлардан кейин буйрак усти безлари мия, шунингдек, қобиқ функциялари қисман ошиши қайд этилади. Уларни текширишнинг махсус методлари балан аниқлаш мумкин.
Ҳаддан ташқари зўриқиш ҳолларида буйрак усти безлари гормонал функцияси зўриқиши рўй беради. Бу специфик гормонлар ажралиши камайишида намоён бўлади. Бунда минерал ва сув алмашинуви ўзгариши – қоннинг зардобларида натрий даражаси пасайиши ҳамда калий миқдори ортиши кузатилади. Эндокрин системани текширишнинг турли методларини қўллаш спорт медицинасида ҳамон етарли даражада йўлга қўйилгани йўқ.
Овқат ҳазм қилиш системасини текшириш
Овқат ҳазм қилиш системаси оғиз бўшлиғи лаблар ва тил, овқат йўли, ошқозон, ўн икки бармоқли ичак, ингичка ва йўғон ичак, жигар, ўт пуфаги, ошқозон ости бези ва бошқаларни ўз ичига олади.
Спортчиларда овқат ҳазм қилиш системаси текширили-шининг методикаси одатдаги клиник текшириш билан қиёслаганда қандайдир ўзига хосликка эга эмас. Бу текширишнинг вазифаси овқат ҳазм қилиш системаси функционал ҳолатини аниқлаш ҳамда ўз вақтида даволаш мақсадида келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларни олдиндан билишдан иборатдир. Кўрикдан ўтка-зишда овқат ҳазм қилиш системаси зарарланиши учун характерли шикоятлар бор-йўқлиги аниқланади (диспепсик шикоятлар). Машғулотлар давомида юзага келиши мумкин бўлган ўнг қовурға ости, курак ости ҳамда қорин доирасида оғриқ, оғирлик йўқлигига эътибор қаратилади. Шунингдек, спортчи тўғри овқатланадими, овқатланиш режимига риоя қиладими, сингари саволлар аниқланади. Пальпация, яъни бармоқлар билан ушлаб кўриш йўли билан ошқозон жигар, ўт пуфаги, ичаклар доирасида касалликлар бор йўқлигини аниқланади.
Агар спортчида овқат ҳазм қилиш системасидан шикоятлар бўлмаса, ҳамда бармоқ билан текширишда ҳеч қандай ўзгаришлар маълум бўлмаса, у ҳолда текшириш шу билан якунланади.
Айрим ҳолларда ошқозон, жигар, ўт пуфаги, секретор ва мотор функцияси ҳолатини аниқлашда махсус текширишлар ўтказиш зарур бўлади. Ошқозон секретор функциясини текшириш зоналаштириш ёрдамида ўтказилади. Агар умумий кислоталик 60-70 бирликни ташкил этса, эркин кислота миқдори 20-40 ташкил этса, секретор функция нормал ҳисобланади. Ошқозоннинг ферментатив активлигини баҳолашда пепсин (овқатдаги оқсил-ларни эритадиган ҳазм қилишга ёрдам берадиган меъда сувининг ферменти) билан синов ўтказилади. Ошқозон шарбати солинган пробиркага товуқ оқсили бўлакчаси солинади, у нормада икки соатдан кейин ҳазм қилинади.
Спортчи жигар соҳасидаги оғриққа шикоят қилса, дуоденал зоналаштириш ўтказилади. Бундай текширишда уч порция сафро олинади А – ўн икки бармоқли ичакдан, В – бевосита ўт пуфагидан, С – жигар йўлларидан.
Микроскопик текширишлар ёрдамида шамоллаш меъёрини зараркунандаларни (лямблияларни) тушган тузлар (холестерин) ва шу кабиларни билиш мумкин.
Ошқозон мотор функциясини аниқлаш ҳамда унда морфо-логик ўзгаришларни билиш учун рентгент текшириш – рентге-носкопия, ҳамда ошқозон рентгенография қилишдан фойдалани-лади. Рентгент текширувлари, шунингдек ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни, ўсмаларни ҳамда бошқа нарсаларни аниқлашда ёрдам беради.
Ошқозон-ичак тракти, қон системаси, шунингдек организм умумий ишчанлик қобилияти мослашувида турли патологик ўзгаришларга норационал, бирмунча кам, ҳамда маълум тартибга кўра жисмоний зўриқиш даражасини ҳисобга олмаган ҳолда овқатланиш олиб келиши мумкин. Шунинг учун спортчилар овқатланишини системали назорат қилиш зарур. Овқатланиш спортчи фаолияти натижасида сарф бўлган куч-қувват ўрнини тўла қоплаши лозим. Яъни овқатланишнинг бир кеча кундуздаги калориясининг куч-қувватини, бир кеча-кундузда сарфлангани катталигига мос бўлиши лозим. Спортчиларнинг овқатлари сифат жиҳатидан тўла қонли бўлиши талаб этилади. Бунга оқсиллар, ёғлар, углевод ва витаминлар тўғри мутаносиблиги натижасида эришилади. Бир кеча-кундуз давомида истъемол қилинадиган оқсилларнинг миқдори тана вазнининг ҳар бир килограммига 2-2,5 граммни ташкил этиши лозим. Оғир машғулотлардан кейин тана оғирлигининг ҳар бир килограммига оқсил миқдорини 2,5 граммдан бир мунча кўпайтириш мумкин. Бу кучни яхшироқ қайта тиклаш учун зарур. Овқатланиш рационидаги ёғларнинг асосий (80-85%) қисмини ҳайвонлар ёғи ташкил этиши лозим.
Бир кеча-кундузда 15% дан кам бўлмаган миқдорда ўсимлик ёғларини истеъмол қилиш талаб этилади. Овқатнинг углевод қисмининг 64% крахмал ва 35% ини конфет, қиём сингари ширинликлар билан бирга бирмунча оддий қандлар ташкил этиши, бу ўринда қанднинг маълум бир қисмини асал билан алмаштириш мумкин.
Спортчиларнинг овқатлари витаминларга бой бўлиши муҳимдир. Чунки спорт билан шуғулланиш натижасида уларга бўлган талаб ортади. Шунингдек, электролитлар (калий, натрий, магний ва бошқалар) кўплаб истеъмол қилиниши лозим. Буларга ҳозирги вақтда катта аҳамият берилмоқда. Бу электролит ёки микроэлементлар ҳар қандай овқат таркибида бўлади, зарур ҳолларда уларнинг овқатларига махсус дори-дармонлар (калий хлорли эритмаси, панангин) сифатида қўшиб истъемол қилиш мумкин.
Спорт машғулотлари овқатланишдан сўнг 2-3 соат ўтгач бошланиши лозим. Мусобақалар олдидан улар бошланишидан 3,5 соат олдин овқатланиш мақсадга мувофиқдир. Тренировкадан ёки мусобақалар тугагандан сўнг 30-40 минут ўтмагунга қадар овқатланмаган мақсадга мувофиқдир.
Ажратиш системаларни текшириш
Ажратиш системалари органларига буйрак ва сийдик йўллари киради. Улар ўз навбатида сийдик ажратиш, сийдик пуфаги ҳамда сийдик йўлидан иборатдир. Буйраклар иккита аъзодан иборатдир. Улар орқали организмда ҳосил бўладиган “шлак”лар қон орқали чиқиб кетади. Уларни тутиб қолиш оғир касалликларга олиб келади. Жисмоний машқлар давомида моддалар алмашинуви сезиларли ортади, организмдан чиқишни талаб қиладиган “шлак”лар миқдори ҳам кўпаяди, буйракка тушадиган юклама каттароқ бўлади.
Ажратиш системасини текшириш методлари қуйидаги-лардан иборатдир: анамнез, кўрикдан ўтказиш, пальпация, сийдикни текшириш.
Анамнез – врач сўраш давомида спортсменда сийдик ажратиш системасига шикоят бор-йўқлигини, сийдик чиқариш билан боғлиқ оғриқлар, белда оғриқлар, шунингдек, кўз остида қандай шишлар бор-йўқлигини аниқлайди. Илгари буйрак касаллиги бўлган бўлмаганлигини ҳам аниқлайди.
Врач кўригидан ўтказаётганда буйрак сурункали шамоллаши билан оғриган текширилувчиларга хос кескин рангпарлик ва шишганликка эътиборни қаратади.
Қорин бўшлиғини текшириш давомида буйрак касаллиги борлиги, сийдик чиқариш йўли ва сийдик пуфаги ҳудудида касалликларнинг борлиги аниқланади. Буйрак лоханкаси (жоми) ва сийдик найи касалликларида белга бармоқ билан уриб кўрилганда оғриқ сезилади (Пастернацкий симптоми). Сийдикни текшириш мажбурий ҳисобланади, нормал сийдик тиниқ бўлиб, ачиган реакция беради. Унинг ранги турли хил пигментларга боғлиқ бўлади. Бир кеча-кундуздаги сийдик миқдори нормада 1500 мл ни ташкил этади. Унинг химиявий таркиби номунтазам бўлиб, қатор шароитларга, асосан овқатланиш хусусиятига боғлиқ бўлади. Химиявий моддалар концентрациясига боғлиқ ҳолда унинг солиштирма оғирлиги ўзгаради. Бу оғирлик нормада 1015-1020 ни ташкил этади. Сийдикда оқсиллар ва қанд миқдорини аниқлаш бирмунча катта аҳамиятга эга. Соғлом кишиларда уларнинг миқдори у қадар сезиларли бўлмайди. Айрим ҳолларда соғлом кишиларда жисмоний зўриқишлардан кейин сийдикда патологик ўзгаришлар рўй беради: оқсиллар, эритроцитлар ва цилиндрлар пайдо бўлади. Бу буйракдан қон чиқиши кескин камайиши ва буйрак кортиқал қатлами ишемияси билан изоҳланади. Одатда сийдик қуйилишининг нормаллашуви 24 соатдан кейин рўй беради. Ўта катта зўриқишлардан кейин ўзгаришлар 48, хатто 72 соатга қадар сақланиб қолиши мумкин. Ҳамма ҳолларда, яъни сийдикдаги ўзгаришлар бирмунча узоқ давом этадиган бўлса, ажратувчи системани махсус текшириш талаб этилади.
МАЪРУЗА № 6
Мавзу: Тренировка машғулотлари ва мусобақалар жараёнида тиббий педагогик назорат.
Усул: Маъруза
Аудитория: №___
Белгиланган вақти 80 дақиқа
Жиҳозлар: ўқув жадваллар.
ДАРС РЕЖАСИ.
№
|
Дарс мазмуни
|
Вақти
|
1.
|
Тиббий педагогик назорат.
|
20 дақиқа
|
2.
|
ТПН нинг асосий вазифалари.
|
10 дақиқа
|
3.
|
ТПН ни ташкил қилиш формалари.
|
10 дақиқа
|
4.
|
Тиббий – педагогик назорат ўтказишда қўлла-ниладиган услублар.
|
10 дақиқа
|
5.
|
Тиббий педагогик назорат ўтказишда қўлла-ниладиган функционал синамалар.
|
10 дақиқа
|
6.
|
Ҳар хил ёшдаги ва турли жинсдаги шуғулланувчиларда ТПН. Ўз-ўзини назорат қилиш.
|
20 дақиқа
|
ЖАМИ
|
80 дақиқа
|
Назорат саволлари:
-
Врач педагогик назорати нима ва унинг аҳамияти нимадан иборат?
-
Субъектив текшириш методи нима?
-
Объектив текшириш методларига нималар киради?
-
Функционал синама ва тестларга нималар киради?
-
Юрак – қон томир системасини қандай текшириш усуллари мавжуд?
-
Нафас олиш органларини қандай усуллар орқали текширилади?
-
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи аёлларда ТПН қандай олиб борилади?
-
Ўз-ўзини назорат деганда нимани тушунасиз?
-
Назорат кундалигида қайси кўрсаткичлар қайд этилади?
-
Такрорий ва қўшимча юкламали синамаларнинг қайсиларини биласиз?
Тиббий педагогик иазорат
Тиббий педагогик назорат деб, врач ва тренер биргаликда тренировка, жисмоний тарбия дарсларида ёки мусобақалар пайтида ўтказиладиган текширишларига тушунилади. Бундай назорат ёрдамида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулла-нувчиларнинг организмига жисмоний машқларнинг кўрсатган таъсири баҳоланади, организмнинг функционал жисмоний тайёргарлик даражаси аниқланади ва шу текширишлар асосида ўқув тренировка жараёни такомиллаштирилади.
Спортда тиббий педагогик назорат комплекс назоратнинг асосини ташкил қилади. Комплекс текширишлар педагогик, псиҳологик ва медицина текширишларини ўз ичига олади. ТПН нинг назарий ва амалий асослари 40-50 йилларда спорт тиббиёти намоёндалари томонидан ишлаб чиқилган. Бундай текширишлар асосида спортчининг функционал ҳолатининг кўрсаткичларини анча аниқ баҳоласа бўлади. ТПН жараёнида спортчининг юкламадан кейин тўлиқ бўлмаган тикланиш белгилари ва ўта чарчаш ёки ўта зўриқиш ҳолатлари яққол кўринади. Мураббий шу натижалардан хулоса чиқариб ўқув тренировка жараёнини кўриб чиқиб тузатишлар киритади.
Мураббий қайси машқ организмнинг қайси қисмига қандай таъсир кўрсатишини яхши билиши керак. Ҳар машғулот, микроцикл, мезоциклда бажариладиган машқлар ва уларнинг қайтарилиш сони тўғри танланса, тренировка жараёнининг самарадорлиги анча ошади. Ҳозирги вақтда юкламанинг орга-низмга кўрсатган таъсирини аниқлаш мақсадида уч хил: қисқа муддат ичидаги, маълум вақтдан сўнг аниқланади ва йиғма тренировка самародорлиги аниқланади. Қисқа муддат ичидаги тренировка эффекти деганда айни машқ бажариш ва энг яқин дам олиш вақтида организмда содир бўладиган ўзгаришлар тушунилади. Маълум вақтдан кейинги тренировка эффекти деганда тикланишнинг сўнги фазаларидаги, яъни тренировкадан кейинги ва эртаси куни организмдаги содир бўладиган ўзгаришлар тушунилади. Йиғма тренировка эффекти қисқа муддатли ва маълум муддатдан кейинги тренировка эффектларини ўз ичига олади ва организмда узоқ вақт давомида содир бўладиган яхши ва ёмон ўзгаришларни аниқлайди, ўқув тренировка жараёнининг керакли даражада шахсийлаштириш учун ТПН врач ва мураббий билан ҳамкорликда бажариладиган ишнинг муҳим формасидир. Лекин врач ҳар доим ҳам ТПН да қатнаша олмаслиги мумкин. Шунинг учун оддий медицина текшириш методларини билиши ва шу билимлар ёрдамида машқлар таъсирини баҳолашда, ҳамда тренировка жараёнининг тўғри ташкил қилиш масалаларини ҳал қилишда фойдаланиши керак.
Тиббий педагогик назоратнинг асосий вазифалари:
1. Спортчиларнинг организмига жисмоний машқларнинг таъсирини ўрганиш, уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасига берилган машқлар мослигини аниқлаш.
2. Шуғулланувчиларнинг функционал тайёргарлигини баҳолаш мақсадида уларнинг саломатлигини ва функционал ҳолатини аниқлаш.
3. Ўқув тренировка жараёнини режалаштиришни такомил-лаштириш мақсадида спортчи учун қўлланилаётган тренировка воситаларини мақсадга мувофиқлигини баҳолаш.
4. Катта юкламалардан кейинги тиклантириш жараёнини яхшилашга қаратилган педагогик, псиҳологик, медицина воситаларини ва методларни танлаш ва баҳолаш.
5. Ўқув-тренировка машғулотларининг шароитини ва ташкил қилишни баҳолаш.
ТПН вазифаси иложи борича равшан ва бирор аниқ масалани ҳал қилишга қаратилган бўлиши керак. Вазифани асосан тренер куйиши керак, аммо врач ҳам куйиши мумкин. Агарда вазифа машғулот шароити ва ташкил қилишни, шуғулланув-чиларни группаларга тўғри бўлиш ва соғлиқни баҳолаш тўғрисида бўлса – уни врач қўйиши керак, агар вазифа спортчининг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш, ўқув тренировка жараёнини такомиллаштириш, тикланиш жараёнини яхшилаш тўғрисида бўлса, уни тренер куйиши керак.
Врач кабинетида бошланган текширишлар ТПН жараёнида давом этилиши керак. Жисмоний машқлар туфайли организмга кўрсатилган салбий таъсирлар мусобақа ва тренировка жараёнида намоён бўлади. Мусобақа ва машғулот даврида махсус тестлар ёрдамида ўтказилган текширишлар организмни функционал ҳолатини аниқлашга ёрдам беради, спортчиларнинг махсус тайёргарлик даражасини аниқлайди. Тренировка жараёнини бошқаришни такомиллаштириш учун ТПН маълумотлари катта аҳамиятга эга. Бунга мисол қилиб қуйидагиларни олиш мумкин: тренировкани тўғри ташкил қилиш, машғулотларга ёки микро-циклга воситаларни танлаш ва бўлиб чиқиш, машқларни оптимал қайтарилиш сони ва улар орасидаги дам олиш интервалларни аниқлаш, юклама ҳажмини ҳамда тикланиш даврининг давомий-лигини аниқлаш, маълум этапдаги тренировка натижаларини баҳолаш, қўлланилаётган тикланиш воситаларининг самарадор-лигини баҳолаш ва бошқалар.
Тиббий педагогик назоратнинг ташкил қилиш формалари
Тиббий педагогик назоратда спортчилар тайёрлашнинг тиббий биологик таъминотининг структурасига кирувчи оператив (қисқа муддат ичида), ҳар кунги ва ҳар этапдаги текширишлар ўтказилади.
Оператив текширишларда қисқа муддатдаги тренировка эффекти баҳоланади. Оператив текширишлар жараёнида ТПН нинг қуйидаги формалари қўлланилади: а) бутун машғулот давомида, машғулотнинг ҳар бир қисмида ўтказиладиган текширишлар; б) машғулотдан олдин ва машғулот тугагач 20-30 минутдан сўнг ўтказиладиган текширишлар; в) машғулот куни эрталаб ва кечқурун.
Машғулот давомида машғулотнинг ҳар бир қисмидан кейин ўтказиладиган текширишлар машғулотнинг тўғри тузилганлиги тренерни қизиқтирган ҳолдагина ўтказилади. ТПН шундай формада ташкил қилинса, маълум кўрсаткичлар машғулотдан олдин, машғулотнинг ҳар бир қисмидан кейин, бирор машқ бажарилгандан кейин, дам олгандан кейин ва машғулот тугагандан сўнг текширишлар ўтказилади. Шуни айтиш керакки, бутун машғулот давомида ўтказилган ТПН кўп меҳнат талаб қилади ва қандайдир даражада машғулот жараёнига халақит беради. Шунинг учун ТПНнинг бу формаси жуда ҳам зарур бўлган ҳолларда қўлланилади. Шуғулланувчиларни машғулотгача ва машғулотдан кейинги функционал ҳолат кўрсаткичларини солиштириб кўриб юклама ҳажмини ва спортчининг тайёргарлик даражасини баҳолаш мумкин. Бир кундаги машғулотлардан олинган юкла-манинг организмга таъсирини ўрганиш учун эрталаб ва кечқурун текширишлар ўтказилади.
Ҳар кунги ўтказиладиган текширишларда маълум муддат ўтгандан кейинги, яъни тикланишнинг сўнгги фазаларидаги тренировка эффекти баҳоланади. Бундай текширишларни ташкил қилиш формаси қуйидагича бўлиши мумкин:
а) ҳар куни эрталаб машғулотдан олдин;
б) бир неча кун давомида эрталаб ва кечқурун;
в) бир ёки икки микроцикл бошида ва охирида;
г) машғулотдан сўнг бир кун ўтгач, гоҳида 1-2 кун ўтгач.
Юкламаларни микроциклга режалаштириш, кўп куч сарф қилинадиган машғулотлар кунини аниқлаш, ҳар хил турдаги машғулотлардан кейинги тикланиш даражасини аниқлаш мақса-дида бутун микроцикл давомида ҳар куни текширишлар ўтказилади.
Ҳар бир этапдаги текширишлар ўқув-тренировка жараёнини режалаштириш ва шахсийлаштиришни такомиллаштириш учун катта аҳамиятга эга, чунки бунда маълум этапдаги йиғма тренировка эффекти баҳоланади. Бунда эса шу этапга қўйилган вазифа қай даражада бажарилганлиги аниқланади.
Қилинган ишларни, қўлланиладиган тренировка услубла-рини ва воситаларни бутун этапда юз берган ўзгаришлар билан солиштириб кўриб, кейинги тренировка жараёнини режалаштириш учун керакли хулосалар чиқариш керак. Бу ишларни бажаришда врачнинг вазифаси – организмнинг умумий иш қобилиятини, организмнинг қандайдир аниқ спорт тури учун аҳамиятга эга бўлган системаларнинг функционал ҳолатидаги ўзгаришларини баҳолашдан иборат. Психологик тайёргарлигини баҳолаш керак. Тренернинг вазифаси эса спортчининг функционал тайёргарлик даражасини баҳолашдан иборат.
Ҳар бир этапдаги текширишлар ҳар 2-3 ойда бир марта ўтказилиши керак. Текширишлар бир кун дам олгандан кейин, эрталабки нонуштадан сўнг 1-2 соат ўтгач ўтказилиши керак. Текширишлардан олдин спортчи жисмоний машқ бажармаслиги керак.
Мураббий ва врач, спортчи ўзини-ўзи текшириш кўрсаткичларини анализ қилиш орқали, ўзлари учун муҳим бўлган маълумотларни олишлари мумкин. Бу маълумотлар ҳар кунги текширишлар, ҳар хил синамалар билан биргаликда машғулотлар микроцикли тузилишининг эффективлигини баҳолашга ёрдам беради. Ҳар бир спортчи ўзини-ўзи назорат қилиш кундалигини тутиши керак, мураббий ва врач эса кундаликдаги маълумотлар билан танишиб боришлари керак.
Кундаликда кайфият, уйқу, иштаҳа, иш қобилияти ҳақида маълумотлар ҳам бўлиши керак. Кундаликда яна 1 минутдаги пульс ва нафас олиш сони, ўпканинг тириклик сиғими, вазни, артериал қон босими ва қўл динамометриясининг кўрсаткичлари бўлиши керак. Яна кундаликка қуйидагиларни ёзиш мумкин: саломатликнинг ёмонлашиши, иш тартибининг бузилиши ва бошқалар.
Аёллар эса ҳайз кўриш циклининг ўтиши ҳақида харак-теристика ёзишлари керак.
Тиббий-педагогик назорат ўтказишда қўлланиладиган услублар
ТПН да турли тадқиқот усуллар қўлланилиши мумкин. Бир неча системаларнинг функционал ҳолатлари ўзгаришларини аниқлашнинг имкониятини берувчи услублар қўллангандагина ТПН катта аҳамиятга эга бўлади. Бундай ўзгаришларнинг даражаси ва характери юкламаларнинг таъсирини баҳолашда ва тикланиш давомийлигини баҳолашда ишончли мезон бўла олади.
Тренировка жараёнини бошқаришда биохимик тадқиқот усулларининг аҳамияти каттадир. Спортчи ҳолатини комплекс баҳолашда фақатгина биохимик тадқиқот бўйича комплекс врач назоратини ўтказиш катта хатога олиб келади.
Тренировка таъсирида организм ҳолатининг ўзгариши ва тренировка жараёнини нисбатан аниқроқ бошқаришда ТПН комплекс усулига етарли ва тўла баҳо беришга имқон беради.
Савол-жавоб (анамнез) ва ташқи кўрик (соматоскопия) шуғулланувчиларда чарчаш аломатларини кузатиш врач ва тренер учун спортчи организми ҳолатини, унинг жисмоний машқ бажаришдаги зўриқиш, толиқиш, даражасини аниқлаш ва хулоса чиқаришга ёрдам беради.
Шуғулланувчидан машғулот олдидан ва машғулот вақтида ўзини ҳис қилиши, толиқиши, шуғулланишга бўлган ҳоҳиши, баъзи машқларни бажаришдаги қийинлигини сўраш лозим. Шикоятларнинг йўклиги, ўзини яхши сезиши организмнинг юкламаларга яхши мослашишидан доим далолат бермайди. Чунки баъзи бир касалликларда, масалан, юракнинг ўта зўриқишини фақат махсус усуллар ёрдамида аниқланади. Агар шуғулланувчида машқ бажариш пайтида ва машғулотдан кейин баъзи шикоятлари бўлса бу юкламаларнинг шуғулланувчи тайёргарлигига мос эмаслиги, саломатлиги ёмонлашганидан далолат беради.
Ташқи кўрик асосида чарчашнинг даражасини аниқлаш мумкин (тери ранги, терлаш даражаси, нафас олиши, ҳаракат турғунлиги, диққати).
Юз терисининг ўзгармаслиги ёки бироз қизариши, озгина терлаши, нафас олишнинг тезланиши, ҳаракат координациядаги ўзгаришларнинг йўқлиги, югуриш ва югуришда тетиклиги, шуғулланувчининг унча катта бўлмаган толиқиш даражасида эканлигига гувоҳлик беради.
Ўртача толиқиш даражаси юзнинг қизариши, ўта терлаш, чуқур ва тез нафас олиши, ҳаракат координациясининг ўзгариши (машқ бажаришда ва юришда қадамнинг ўзгариши, ён томонга тебраниши), диққатининг пасайиши билан белгиланади.
Ўта толиқиш даражасида эса юзнинг бирданига қизариши, терлаганда майкада тузнинг пайдо бўлиши, нафас олишнинг тезланиши, баъзан тартибсиз равишда нафас олиши, ҳансираб қолиши , ҳаракат координациясининг анчагина бузилиши (ёнга чайқалиб баъзан йиқилиши, техникасининг бузилиши) диққатини йўқлиги билан характерланади.
Терлаш даражасига баҳо беришда юкламанинг шиддати, кун ҳарорати, шамолнинг бор ёки йўқлиги ва ичимлик истъемол қилганлигини ҳисобга олиш керак. Кучли терлаш содир бўлганда шуғулланувчида бунинг сабабини аниқлаш лозим.
Тана вазнини ва ундаги ўзгаришларни аниқлаш – оддий, лекин жисмоний юклама таъсирини баҳолашда муҳим усуллардан биридир. Вазнни ўлчаш мақсадга мувофиқдир. Юкламадан кейин спортчининг вазни ўртача 300-500 гр, энди шуғулланишни бошлаганларда 700-1000 гр пасайиши керак. Катта тезликдаги ва узоқ муддатли юкламадан (узоқ масофага югуриш, чанғи ва велосипед пойгасидан) кейин 2-6 кг вазн пасайиши керак. Йиллик тренировка циклининг тайергарлик даврида бошқа даврларга қараганда вазннинг пасайиши фаоллашади. Юқори спорт формасига эришганда спортчининг вазни нормаллашади.
Жисмоний машқга бўлган организмнинг реакциясини баҳолашда, юрак-қон томир системаси фаолиятини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Машғулот олдидан, разминкадан кейин, машғу-лотнинг асосий қисмида, баъзи машғулотларни бажаргандан кейин, дам олгандан кейин ёки юклама шиддатининг пасайиши даврида пульс ва қон босими ўлчанади.
Юклама шиддати ва характерига кўра, пульснинг ўзгариши ва тез тикланиши организм функционал ҳолати даражасини аниқлаш имконини беради. Масалан, агар 400 метрга 70 секунд давомида югуришда спортчи пульси 160 урса ва 2 мин дан кейин 120 гача тикланса, шу билан бирга, навбатдаги худди шундай юкламадан кейин 150 урса ва 3 мин дан кейин тикланса, бу ҳол ЮҚТ системасини функционал ҳолатининг ёмонлашишини кўрсатади.
Организмнинг функционал ҳолатининг муҳим кўрсаткичи- бу пульс тикланишининг тезлиги. Яхши мослашган спортчилар-нинг пульси тинч ҳолатда минутига 60-80 та, жисмоний юклама-дан кейин 2 минутдан кейин 180 уришдан 120 уришгача пасаяди.
Артериал қон босимнинг ўзгаришлари организмни жисмо-ний машқга чидамлилигини аниқлашга имконият беради. АҚБ нинг ўзгаришларини баҳолашда максимал, минимал ва пульс босимларини солиштирилиши катта аҳамиятга эга.
Организмни яхши мослашишида максимал ва минимал АҚБ ларнинг ўзгаришлари пропорционал бўлиши керак, пульс тез бўлса, максимал қон босим ҳам баланд бўлади. Организмнинг чиниқиш қобилияти ёмонлашганида максимал қон босимни ўзгариши камаяди, пульсни тезланиши эса сақланади. Функционал ҳолат ёмонлашишининг энг охирги чегараси – бу гипотоник реакциядир. Бундай реакция ўта чидамлиликни ошириш учун ўтказилган машқлардан сўнг ўта чарчаш ҳолатида бўлиши мумкин.
Тезкор куч сифатли машқларда максимал қон босимнинг ҳаддан ошиши рўй бериши мумкин: гипертоник реакция (220-240 мм.сим./уст.). Жисмоний машққа бўлган минимал қон босимнинг нормал жавоб реакцияси унинг пасайиши билан намоён бўлади. Аммо баъзида минимал қон босим ўзгармайди ёки ошади. Бундай ҳол организмнинг машққа мосланиш қобилияти пасайишининг белгисидир.
Шундай килиб, спортчининг тайёргарлиги бажарилган машқга тўғри келганда пульс тезлашади, максимал қон босим ошади, минимал қон босим пасаяди. Машқдан кейин бўлган пульс босимнинг пасайиши ЮҚТ системасини ўта чарчашини ифода-лайди, юкламадаги ёмон мосланишини кўрсатади.
Электрокардиография. ТПН нинг ҳамма формаларида қўлланилади. ЭКГ кўрсаткичларида синус ритмини сақланиши, бўлмачалар-қоринчалараро ва қоринчалараро ўтказувчанлигини давомийлигининг сақланиши, юкламаларга яхши реакция деб ҳисобланади.
ЭКГда экстрасистолаларнинг пайдо бўлиши, бўлмачалар-қоринчалараро ва ўтказувчанлигининг ўзгариши, R тишининг пасайиши, манфий Т тишининг пайдо бўлиши юкламаларнинг ҳаддан ташқари шиддатлилигини кўрсатади.
Ташқи нафас олиш тизими функцияларни текшириш ТПН да катта аҳамиятга эга эмас, чунки нафас олиш резервлари жуда катта ва ҳеч қачон бутунлай ишлатилмайди. Баъзи бир ташқи нафас олиш тизими функцияларининг назорати жисмоний машқларнинг таъсирини ва тикланиш даврларини баҳолашга имконият беради. Нафас олиш частотасини аниқлаш энг оддий ва тарқалган услубдир. Нафас олиш частотаси тинч ҳолатда аниқланади, машқдан олдин, машқ давомида, машқдан кейин. Жисмоний машқдан сўнг нафас олиш частотаси 1 минут давомида 30-60 гача етиши мумкин.
Ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС) ва ўпканинг максимал вентиляциясини (ЎМВ) машқ давомида, машқдан олдин, машқлар оралиғида ва машқдан кейин аниқланади. Енгил машқлардан кейин бу кўрсаткичлар озгина ошади ёки камаяди (ЎТС 100-200 мл га, ЎМВ 2-4 литрга). Ҳаддан ташқари катта машқлардан кейин ЎТС 300-500 мл га ЎМВ 5-10 литрга камайиши мумкин.
ТПНда нерв мускул системаларини текшириш муҳим роль ўйнайди. Нерв-мускул системаларнинг касалликлари ва травма-ларига нотўғри уюштирилган тренировкалар сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ТПН ўтказганда иложи борича кенг даражада текширишлар ўтказилиши лозим: оёқ, қўллар ҳарака-тининг тезлиги, кучи ва мускулларнинг статик чидамлилиги, ҳаракатларни муайян бажариши, Ромберг синамасини бажариши, қўл титрашининг бор йўқлигини аниқлаш зарур.
ТПНда ҳаракат реакцияларининг яширин даврини электро-миография ёрдамида мушакларнинг таранг бўлиш латент даврла-рини аниқлаш ва баҳолаш мумкин, чунки бу кўрсаткичларнинг ўзгариши чарчаш даражасини баҳолайди.
Клинико-биохимик методлари ҳозирги замонда ТПН да кенг қўлланилади. Қондаги сут кислотасининг миқдори тренировка-ларнинг йуналишини аниқлашга ёрдам беради. Шунинг учун сут кислотасини аниқлаш машқларни уюштиришда муҳим роль ўйнайди.
Текширишлар ўтказганда тренировкадан 3 минутдан сўнг бармоқдан қон олинади. Тренировкадан кейин сут кислотасининг миқдори 4 моль/л дан кам бўлса, юкламалар етарли эмас. Чидамлик сифатини ривожлантирувчи тренировкаларда сут кислотасининг миқдори 5-6 моль/л да бўлиши керак, анаэроб алмашинувни тежашга йулланган тренировкаларда эса 8-11 моль/л.
Қондаги мочевина миқдори организмнинг юкламаларга мосланишини аниқлашга ёрдам беради. Қон мочевинаси оксил моддаларни парчаланиш махсулотидир. Спортчиларда эрталабки мочевинанинг миқдори 3,5-7 моль/л, 7 моль/л дан ошса – бу алмашинув процессларида мувозанат йўқлигининг далолати, 8 моль/л дан ошса – ҳаддан катта юкламанинг оқибати.
Тезлик ва тезкор сифатларини ривожлантирувчи машқлар-нинг эффективлигини аниқлашда қонда анорганик фосфат миқдори аниқланади.
Клинико-биохимик текширишларда 11 оксикортикосте-роидлар, глюкоза ва бошқалар аниқланади.
Достарыңызбен бөлісу: |