Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Меҳнат ҳақи ҳисобидан бўнак берилди
|
4210
|
5010
|
2
|
Ходимларга келгусидаги меҳнат ҳақи ҳисобига берилган бўнаклар ушлаб қолинди
|
6710
|
4210
|
3
|
Ҳисобдор шахсларга банкдаги счётлардан бўнаклар берилди
|
4220-4290
|
5110-5530
|
4
|
Ҳисобдор шахсларга кассадан бўнаклар берилди
|
4220-4290
|
5010, 5020
|
5
|
Ҳисобдор шахсларга пул эквивалентлари берилди
|
4220-4290
|
5610
|
6
|
Ишлатилмаган ҳисобдор суммалари кассага қайтарилди
|
5010, 5020
|
4220-4290
|
7
|
Ишлатилмаган ҳисобдор суммалари корхонанинг банкдаги счётига қайтарилди
|
5110- 5530
|
4220-4290
|
8
|
Ҳисобдор шахслар сотиб олинган турли хилдаги пул эквивалентларига ҳақ тўлади
|
5610
|
4220-4290
|
9
|
Ишлатилмаган пул эквивалентлари қайтарилди
|
5610
|
4220-4290
|
10
|
Ҳисобдор шахслар капитал қўйилмалар, товарлар, ҳайвонлар, материаллар, асбоб-ускуналарни сотиб олиш, етказиб келиш, тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни амалга оширди
|
0710-0890, 1010-1090, 1110-1120, 2910-2990
|
4220-4290
|
11
|
Ҳисобдор шахслар яроқсиз маҳсулот билан боғлиқ турли хилдаги харажатларни тўлади
|
2610
|
4220-4290
|
12
|
Ҳисобдор шахслар асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар, шунингдек умумишлаб чиқариш харажатларини амалга оширди
|
2010, 2310, 2510, 2710
|
4220-4290
|
13
|
Ҳисобдор шахслар давр харажатларига тегишли бўлган турли хилдаги харажатларни тўлади
|
9410-9430
|
4220-4290
|
14
|
Ҳисобдор шахслар келгуси давр харажатларига тегишли бўлган турли харажатларни тўлади
|
3190
|
4220-4290
|
4-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга
берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)
186. Товар-моддий захиралар ва бошқа активларни етказиб бериш, шунингдек иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";
4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";
4330 "Бошқа берилган бўнаклар".
187. Берилган бўнаклар суммаси, шунингдек қисман тайёр ҳолдаги товарлар, иш ва хизматлар учун тўланган суммалар 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счётларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнаклар мол етказиб берувчилар ва корхона ўртасида тузилган шартнома ёки контракт асосида берилади. Айрим ҳолларда, қисман бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома бўлиши мумкин. Бунда тўлов топшириқномаларида қисман тўлов миқдори ёки олдиндан тўлов фоизи кўрсатилади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича юритилади.
188. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)нинг боғланиши:
Достарыңызбен бөлісу: |