Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Кредитга сотилган товарлар бўйича фоизлар нақд пулда олинганда (савдо корхоналарида)
|
5010, 5020
|
4830
|
2
|
Маҳсулот, иш ва хизматларнинг нақд пулга сотилиши
|
5010, 5020
|
9010-9030
|
3
|
Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан тушумнинг нақд пулда олиниши
|
5010, 5020
|
9210-9220
|
4
|
Банкдаги тегишли счётлардан пул маблағлари кассага келиб тушди (иш ҳақи, нафақа, мукофотлар ва шу кабиларни бериш учун)
|
5010, 5020
|
5110-5530
|
5
|
Ҳисобдор шахслар томонидан ишлатилмаган олдин олинган бўнакларнинг қайтарилиши
|
5010, 5020
|
4220-4290
|
6
|
Акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади
|
5010, 5020
|
8410
|
7
|
Таъсисчилар ўзларининг улушлари ҳисобидан корхонанинг устав капиталига нақд пул маблағларини киритди
|
5010, 5020
|
4610
|
8
|
Квартира ижарачиларидан қарз суммаси келиб тушди
|
5010, 5020
|
4890
|
9
|
Коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ва бошқа тўловларнинг келиб тушиши
|
5010, 5020
|
4890
|
10
|
Ишчиларга алоҳида уй-жой қуришга қарз бериш учун кредит суммаси нақд пулда олинди
|
5010, 5020
|
6810, 7810
|
11
|
Пул маблағлари кассадан топширилди ва банкдаги ҳисоб-китоб счётига ўтказилди
|
5110-5530
|
5010, 5020
|
12
|
Акциядорлардан уларга тегишли акциялар қайтариб сотиб олинди
|
8610, 8620
|
5010, 5020
|
13
|
Қимматли қоғозларни сотиб олишдаги харажатлар тўланди (брокерлархизмати учун тўловлар)
|
0610, 5810
|
5010, 5020
|
14
|
Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар берилди (мукофот ва шу кабилар)
|
6710
|
5010, 5020
|
15
|
Ҳисобдор суммалар берилди
|
4220-4290
|
5010, 5020
|
16
|
Ходимларга берилган қарз суммаси
|
4720
|
5010, 5020
|
17
|
Турли хил суммалар берилди (бажариш варақалари бўйича ва бошқалар)
|
6990
|
5010, 5020
|
18
|
Корхонанинг ажаратилган бўлинмалари ҳисобига нақд тўланиши
|
4110
|
5010, 5020
|
19
|
Табиий офатлар билан боғлиқ турли хил қопланмайдиган харажатлар тўланиши
|
9720
|
5010, 5020
|
20
|
Пул маблағларининг камомади (инвентаризация натижасида)
|
4730
|
5010, 5020
|
21
|
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланиши
|
6920
|
5010, 5020
|
22
|
Ижарага берувчига тегишли тўловларнинг тўланиши
|
6910, 6950
|
5010, 5020
|
2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5100)
223. Корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”да амалга оширилади.
224. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг дебети бўйича корхонанинг ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг кредитида корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида корхонанинг ҳисоб-китоб счёти дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.
225. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)нинг боғланиши:
Достарыңызбен бөлісу: |