Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Ажратилган бўлинмалардан, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий қийматликлар олинди
|
0710-0890, 1010-1120, 2810-2990
|
6110, 6120
|
2
|
Худди шу ҳолат, 1510-счётни қўллаган ҳолда
|
1510
|
6110, 6120
|
3
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинган ТМЗлар қийматидаги фарқлар ҳисобга олинди
|
1610
|
6110, 6120
|
4
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари бўйича кўрсатган хизматлари қабул қилинди
|
2010, 2310, 2510, 2710, 9420
|
6110, 6120
|
5
|
Ажратилган бўлинмалардан олинган ярим тайёр маҳсулотлар қабул қилинди
|
2110
|
6110
|
6
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари кўрсатган хизматлар келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинди
|
3190
|
6110, 6120
|
7
|
Ажратилган бўлинмалардан кассага нақд пул келиб тушди (йўлланмалар учун)
|
5010
|
6110
|
8
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушди
|
5110-5530
|
6110, 6120
|
9
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул эквивалентлари келиб тушди
|
5610
|
6110, 6120
|
3-§. Кечиктирилган мажбуриятларни
ҳисобга олувчи счётлар (6200)
261. Вақтинчалик фарқлар натижасида вужудга келадиган кечиктирилган жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”;
6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”;
6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар”;
6240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар”;
6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар”;
6290 “Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар”.
262. 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счётида қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконт (чегирма)лари бўйича корхонанинг кечиктирилган узоқ муддатли даромадларининг жорий қисми акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотиб олувчи томонидан қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитида, тўланган сумма эса пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ёки узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Облигациялар дисконт (чегирма)ларининг жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счёти кредитланади ва 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади.
6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
263. 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигациялар мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот (устама) суммаси 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти, облигациянинг номинал қиймати эса 6830 “Тўланадиган облигациялар” (қисқа муддатли) ёки 7830 “Тўланадиган облигациялар” (узоқ муддатли) счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигацияларнинг мукофот (устама)лари жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счёти кредитланади ва 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади.
6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
264. 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счётида ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган (ҳисобланган), аммо келгуси даврларга тегишли бўлган даромадлар акс эттирилади. Кечиктирилган даромадлар ижара тўловлари, чипталарнинг сотилиши; журналларга обуна тўлови ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Ҳали етказиб берилмаган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул маблағлари келиб тушганда 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Келгуси ҳисобот даврига тегишли даромадлар тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда даромад сифатида тан олинади ва 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счётининг дебетидан 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар” ва 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
265. 6240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар” счётида масъул Ҳукумат идораларининг қарори бўйича қонунчиликка мувофиқ тўланиши кечиктирилишига рухсат этилган солиқлар бўйича бюджет олдидаги қарзлар ва мажбурий тўловларнинг жорий қисми акс эттирилади. 6240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар” счётининг кредитида кечиктирилган жорий тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
6240 “Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури бўйича алоҳида юритилади.
266. 6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар” счётида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттирилади.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғига доир мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар” счётидан 6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар” счётига ўтказилади. Кейинчалик вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи вужудга келишига қараб 6250 “Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар” счёти 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счёти билан боғланади.
267. 6290 “Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар” счётида корхонанинг 6210 - 6250-счётларда кўрсатилмаган бошқа кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади.
268. Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (6200)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:
Достарыңызбен бөлісу: |