Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган



бет65/112
Дата03.01.2022
өлшемі1.78 Mb.
#451945
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   112
Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши


Дебет

Кредит


1

Давр харажатларига тааллуқли хар хил ажратмалар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетга қарзлар


9430

6410

2

Тайёр маҳсулотларни, товарларни сотишда, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш, шунингдек асосий воситалар ва бошқа активларни сотиш ва турли чиқаришда ҚҚС ва акциз суммаси ҳисобланди


4010

6410

3

Бюджетдан маблағлар қайтарилди ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилди (якуний ҳисоб-китоблар ва ш.к.)


5110, 5210, 5530, 4410

6410

4

Жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан даромад солиғи суммаси ушлаб қолинди


6710

6410

5

Ҳисобланган дивиденддан даромад солиғи суммаси ушлаб қолинди


6610

6410

6

Фойдадан бюджетга тўловлар ҳисобланди


9810-9890

6410

7

Бюджетга тўловлар ўтказиб берилди


6410

5010-5530

8

Моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматларга тегишли бўлган ҚҚС суммаси ҳисобга олинди


6410

4410

9

Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бюджетга қарзлар тўланди


6410

6810-6840, 7810-7840



6-§. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига

тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)
275. Корхона мулки ва ходимларини суғурта қилиш, давлат ижтимоий суғуртаси, корхона ходимларининг нафақа таъминоти ва тиббий суғуртаси, мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар, шунингдек учинчи шахслар мулкий манфаатларига келтирилган зарарлар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

6510 “Суғурта бўйича тўловлар”;

6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар”.
276. 6510 “Суғурта бўйича тўловлар” счёти корхонанинг мулки ва ходимини суғурталаш бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. (АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
277. 6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар” счёти мақсадли давлат жамғармалари олдидаги ажратмалар бўйича қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
278. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммалари суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг кредит томонида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммаларининг тўланиши суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) бўйича аналитик ҳисоб суғуртачилар ва алоҳида суғурта шартномалари, шунингдек корхона тўловчи деб ҳисобланган ҳар бир мақсадли давлат жамғармалари бўйича алоҳида юритилади.


279. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:


Т/р



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   112




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет