14-§. Фойдаланишдаги инвентарь
ва хўжалик жиҳозлари (014)
449. 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счёти фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга бериш вақтида уларнинг қиймати тўлиқ ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатларига олиб борилади ва бир вақтнинг ўзида 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счётида акс эттирилади.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш)га яроқсиз бўлган ҳолда уларнинг 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счётидан ҳисобдан чиқарилиши тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида амалга оширилади.
Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб якка тартибда фойдаланувчилар ва цехлар омборлари оралиғида юритилади.
15-§. Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият)
бўйича олинган мулк (015)
450. 015 “Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият)бўйича олинган мулк” счёти оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) иштирокчиларига тегишли ва биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни биргаликдаги фаолият ишончли шахсида умумлаштириш учун мўлжалланган.
015 “Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият)бўйича олинган мулк” счётидан оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) иштирокчиларидан оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мулк мулк эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади.
015 “Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият)бўйича олинган мулк” счёти бўйича аналитик ҳисоб оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) иштирокчиларига тегишли ҳар бир мулк объекти бўйича юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: |