Таълимга ёндашув
-
Болага рақамларни ёзиб ва бу қандай рақам эканлигини айтиб беринг.
-
Бола билан санаш, айириш ва қўшиш керак бўлган турли ўйинларни ўйнанг.
-
Бола ўз манзили ва уйининг рақамини ёдлаб олиш истагини қўллаб-қувватланг.
-
Бола ранглар, ўлчам, шакллар, вазифалар, рақамлар ва санаш, вақт, фазода йўналишни билишини ўзлаштириб олиши учун буюмлар, шу жумладан уй буюмлари билан тажриба қилинг.
-
Бола билан кўпроқ суҳбатлашинг ва унинг куни эрталабдан кечқурунгача қандай ўтганлигини айтиб беришга имкон беринг
-
Болага 100 см ва 1 м, 100 танга 1 сўм ўртасидаги боғлиқликни тушунишга имкон беринг.
Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш
-
Ривожлантирувчи муҳит санитария ва гигиена талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
КИЧИК СОҲА: Атроф оламни ўрганиш ва уни англаш
Талаб
-
Бола жонли ва жонсиз оламни кузатади ва уни таърифлаб беради.
-
Бола одам танасининг қисмларини ўрганади.
Индикатор
-
Табиат ходисаларига қизиқиш билдиради, ўсимликлар ва ҳайвонот олами тўғрисида тасаввурга эга.
-
Ҳайвонлар яшайдиган турли муҳитларни айтиб беради (балиқлар сувда яшайди, бўри эса ўрмонда,…).
-
Ўзига хос географик атамаларнинг номларини билади (тоғлар, ўрмонлар, денгиз, дарё).
-
Айрим ҳайвонлар ва ўсимликлар билан бевосита мулоқот қилишнинг хавф-хатари тўғрисида билади.
-
Оддий сабаб-оқибат алоқалари (ёмғир ёғяпти, бекиниш керак) ни тушунади.
-
Ўзи учун янги бўлган нарсаларни кўриб қолса, унинг хусусиятларини билиб олишга уринади.
-
Хато қилиш ва янглишиш йўли билан амалий вазифаларнинг ечимини топишга ҳаракат қилади (машинани юрғизиш учун калитни ўрнатиш керак).
-
Ўйинларда воқеаларни, ҳаётий вазиятларни, катталар меҳнатини тақлид этади.
-
Ўзининг мустақил далилларини келтириб, воқеаларни муҳокама қилиши мумкин.
-
Йўлда ҳаракатланиш ва кўчада ўзини тутишнинг элементар(оддий)қоидаларини билади.
-
Одамнинг бир неча органлари ва уларнинг хусусиятларини билади (юрак уради, қон қизил ва суюқ бўлади,…).
-
Одам ва ҳайвон ўртасидаги бир неча фарқланувчи ва умумий жиҳатларни айтиб беради.
Таълимга ёндашув
-
Жонли ва жонсиз табиат объектлари билан тадқиқотчилик тажрибаларини ўтказиш учун имкон яратинг.
-
Болани турли ҳайвонлар ва ўсимликлар, географик атамалар тўғрисидаги суҳбатларга жалб қилинг.
-
Боланинг жонли ва жонсиз олам тўғрисидаги билимларини ошириш учун китоблар, расмлар, махсус телекўрсатувлардан фойдаланинг.
-
Болани сабзавот ва мевалар таркибида мавжуд бўлган витаминлар, уй ҳайвонларининг роли тўғрисида ҳикоялаб беришни рағбатлантиринг.
-
Боланинг фаолиятига катталар иштирокида ҳайвонлар ва ўсимликларни парваришлашни киритинг.
-
Бола мустақил равишда давомли кузатиши бўйича (капалак қуртининг капалакка айланиши) фаолиятини ташкил қилинг.
-
Болалар турли таҳлил этиш воситалари ёрдамида буюмларни ўрганишларини (кўзларини юмиб, қўллари билан пайпаслаб) рағбатлантиринг.
-
Биргаликда миллий ва маиший байрамларни нишонланг, кўнгилочар тадбирлар, табиатга экскурсияларни ташкил этинг.
-
Болага одамнинг тузилиши тўғрисидаги турли расмларни таклиф қилинг.
-
Болага жонли оламни кузатиш ва солиштиришга имкон беринг, бола ҳайвонлар ва одамлар ўртасида тафовутларни топишини рағбатлантиринг.
-
Болага тана қисмларининг номи, жойлашуви ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумотларни беринг.
Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш
-
Экскурсиялар ва бошқа тадбирларда болаларни албатта кузатиб юриш лозим.
-
Боланинг ҳаддан ортиқ ҳаяжонланишига йўл қўйманг.
-
Унинг ўрганиш ва тажриба қилиш истагини қўллаб-қувватланг.
-
Кўчада нотаниш одамлар билан учрашганда, уйда бир ўзи қолганда, уйсиз ҳайвонлар учраганда ўзини қандай тутиш кераклигини болага тушунтиринг.
-
Бола компьютер билан 15-20 дақиқадан ортиқ мулоқот қилишига йўл қўйманг.
-
Тажовузкорликни (даҳшатли, қўрқинчли кинофильм, триллер, жангарилар тўғрисидаги фильмлар ва ш .ў.) намойиш этадиган телемаҳсулотларни томоша қилишга рухсат берманг.
КИЧИК СОҲА: ИЖОД
Талаб
-
Бола турли товуш ва овозларни ажрата олади.
-
Бола мусиқали фаолиятда иштирок этишга қизиқиш билдиради.
-
Бола кўргазмали фаолиятда иштирок этишга қизиқиш билдиради.
-
Мусиқий ва шовқинли товушларни фарқлайди.
-
Мусиқа асарининг кайфиятини фарқлайди.
Индикатор
-
Мусиқа оҳангининг тезлигига мувофиқ секин ва тез ҳаракатланади.
-
Овозли техникадан фойдаланади (телевизор, магнитофон, ва ш .ў.).
-
Мусиқа асарларини танлаб тинглайди.
-
Эга бўлиши мумкин бўлган мусиқа асарларини бажонудил тинглайди ва уларга нисбатан эмоционал муносабат билдиради.
-
Тингламоқчи бўлган мусиқани мустақил танлайди.
-
Ўзи ўрганган ашула парчаларини мустақил куйлайди.
-
Мусиқа асбобларига қизиқиш билдиради ва уларда чалади.
-
Турли мусиқа фаолиятларида иштирок этади.
-
Мустақил равишда таниш ва ўйлаб топилган объектларни (қорбобо, дарахт, қорқиз) чизади.
-
Рангли бўёқлар билан расм солиш учун турли мўйқаламлардан фойдаланади.
-
Бир нимани безатиш учун турли объектларнинг расмини солади.
-
Санъат асарлари, кундалик буюмларини диққат билан томоша қилади.
-
Кундалик буюмларнинг номини айтади ва таърифлаб беради.
-
Кўрган ва эшитганларини акс эттиради.
-
Пластилин, лойдан шаклчаларни ёпиштиради, ясайди, (оригами)
Таълимга ёндашув
-
Бола мусиқа эшитганида рақсга тушишини рағбатлантиринг
-
Мусиқага қизиқиш уйғотишга кўмаклашинг.
-
Бола ўз мусиқасини яратиши учун уни тегишли материаллар билан таъминланг.
-
Оддий муаммоларни ижодий ҳал қилишини рағбатлантиринг.
-
Бола ижод қилиб декорациялар ясаши, расм солиши ва пластилин ёки лойдан бир нима ёпиштириши учун уни турли материаллар билан таъминланг.
-
Боланинг ҳар қандай ютуқларини рағбатлантиринг, унинг ижод маҳсулларидан уй кўргазмаларини ташкил этинг.
Адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги 096-сонли «Соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида» ги Қарори.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида» ги Қонуни.
3. Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ги Қонуни (1997 й).
4. “Кадрлар тайёрлаш” Миллий дастури (1997 й).
5. Халқ таълими вазирлигининг амалдаги қарор ва буйруқлари.
Мундарижа
Кириш
Сўз боши
«Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари» нинг жадвалли тузилмаси
Жисмоний ривожланиш, ўз - ўзига хизмат ва гигиена
Ижтимоий- ҳиссий ривожланиш
Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик
Билиш жараёни, атроф олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш
Болалар ривожланиши талаблари
0 ёшдан 6 ойгача ривожланиш кўрсаткичлари
6 ойдан 12 ойгача ривожланиш кўрсаткичлари
12 ойдан 24 ойгача ривожланиш кўрсаткичлари
2 ёшдан 3 ёшгача ривожланиш кўрсаткичлари
3 ёшдан 5 ёшгача ривожланиш кўрсаткичлари
5 ёшдан 7 ёшгача ривожланиш кўрсаткичлари
Адабиётлар рўйхати
Достарыңызбен бөлісу: |