Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қЎйиладиган давлат талаблари тошкент-2012 Кириш



бет3/8
Дата15.06.2016
өлшемі0.72 Mb.
#137952
1   2   3   4   5   6   7   8

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

Бола ҳали жуда тажрибасиз бўлганлиги учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:



  • болани қаровсиз қолдирманг.

  • жароҳатланишнинг олдини олинг.

  • хотиржам ва дўстона оҳангда сўзлашинг;

  • хонада хавфсиз муҳит яратиш: иситувчи, қиздирувчи асбоб ва ускуналарга яқинлашиш имкони йўқлигига эътибор қилиш, мебелдаги ўткир қиррали бурчаклар мавжуд бўлмаган макон яратинг.


Кичик соҳа: Майда моторикани ривожлантириш

Талаб

  • Бола қўллари ва бармоқларининг ҳаракатларини назорат қила олади.

  • Бола умумий фойдаланишда бўлган ўйинчоқлар ва буюмлардан фойдаланиш қобилиятига эга.


Индикатор

  • Қутини очади ва ундан буюмларни чиқариб олади.

  • Бола қўллари билан чапак чалади.

  • Бир қўли билан икки майда буюмларни олади.

  • Пиёлани икки қўллари билан ушлаб туради ва ундан мустақил ичади.

  • Китобни варақлайди (одатда бирданига 2-3 варақни).

  • Икки қўллари билан коптокни ушлаб олади, қўлларида сақлаб туради, ирғитади ва думалатади.

  • Бир қўли билан ўйинчоқни ушлаб, иккинчи қўли билан уни ўйнайди.

  • Катта ва кўрсаткич бармоқларидан фойдаланиб, майда буюмларни қутичага солади, стол устидан майда нарсаларни йиғади.

  • Ручка ёки маркерни ушлаб, бир парча қоғоз устида чизишга уринади.


Таълимга ёндашув

  • Боланинг ҳаракатларини янада ривожлантириш учун қутичага турли буюмларни солиб қўйинг.

  • Болани хавфсиз буюмлар билан таъминланг ва оддий ҳаракатларни бажаринг (ола қанот, оқ биқин ҳакка ва ш.ў.).

  • Болага пластмассадан ясалган пиёла беринг ва ундан қандай ичиш кераклигини тушунтиринг.

  • Боланинг ёнига ўтиринг ва болалар китобини қандай қилиб варақлаш кераклигини унга кўрсатинг. Кейин боланинг ўзи бу машғулотни мустақил бажарсин.

  • Тўплар билан ўйинли машқларни бажаринг.

  • Мақташ ва кўрсатиш орқали бола буюмлар билан ҳаракатларни бажаришини рағбатлантиринг (масалан, агар бола бир қўли билан қўғирчоқни ушлаб турган бўлса, бошқа қўли билан қўғирчоқнинг сочларини тараши ёки бошига шляпачасини кийдиришига рағбатлантиринг).

  • Бола ўзлаштириб олаётган буюмлар доирасини кенгайтиринг.

  • Болани майда буюмлар қўйилган стол атрофига ўтқазинг ва уларни бармоқлари билан ушлашга рағбатлантиринг.

  • Болага (унинг ёши учун мос келадиган) ручка ёки маркерни тутқазинг ва бола уларни барча бармоқлари билан ушлашга ва бир неча ҳаракат қилиб, қоғоз варақда чизишга рағбатлантиринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Тишлари ёриб чиқиши бошланаётганлиги сабабли бола бармоқларини оғзига олиши мумкин, шунинг учун гигиеник муолажалар ўтказиш, яъни бармоқлар, оғиз бўшлиғига ишлов бериш муҳим аҳамиятга эга.


Кичик соҳа: Сенсомоторикани ривожланитириш

Талаб

  • Бола сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солиш қобилиятига эга.


Индикатор

  • Бир хил буюм билан (ўйинчоқ, шақилдоқ) ҳар хил ҳаракатларни бажаради: босади, ташлайди, силкитади, думалатади, тешиклардан ўтказади.

  • Ичи бўш ўйинчоқларни бир-бирига солади.

  • Вазадаги гулларни ҳидлаш учун энгашади.

  • Ўзи яхши кўрган таомни кўрганда унга интилади

Таълимга ёндашув

  • Турли шакл ва рангдаги қопчаларни тайёрланг. Уларнинг ичига ҳам турли нарсалар солинган бўлиши керак: пахта, латталар, поролон парчалари, нўхат, гуруч, кофе, макарон... бу қопчаларни пайпаслаб кўриш жуда фойдали машғулот, чунки бу тери рецепторларини мукаммаллаштиради ва умуман олганда, билим олиш фаолиятини рағбатлантиради.

  • Болага ичи бўш бирон ўйинчоқ ва тегишли ўлчамдаги объект беринг ҳамда бола уларни бир-бирига солишини рағбатлантиринг.

  • Болага атрофидаги гулларга тегиш ва ҳидлашга рухсат беринг.

  • “Иссиқ” ва “совуқ” каби сўзлардан фойдаланинг ҳамда бола улар нима билан фарқланишини тушуниб олиши учун, уларга тегиб кўришга имкон беринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Ўйинчоқларни гигиеник ва эстетик талабларга мувофиқ равишда танлаб олинг.


Кичик соҳа: Маданий-гигиеник кўникмалар

Талаб

  • Бола ўзини парваришлаш ва маданий-гигиеник кўникмаларни орттириш қобилиятига эга

Инидикатор

  • Қўлларини катталар ёрдамида ювиш учун кран остида ушлайди, қўлларини совунлайди ва бир-бирига ишқалайди.

  • Ҳўл губкани бир қўлининг барча бармоқлари билан сиқади ва сувини сиқиб ташлайди.

  • Овқатланиш вақтида қошиқдан фойдаланади.

  • Агар исиб кетса, кийимларининг бир қисмини ечиб қўяди.


Таълимга ёндашув

  • Бола овқатланишдан олдин қўлларини ювишини рағбатлантиринг.Буни доимо овқатланишдан олдин ва ҳожатхонага кириб чиққандан кейин албатта қилиш кераклигини тушунтиринг.

  • Болани жўмракнинг олдига олиб келинг ва қўлларни қандай ювиш кераклигини у билан бирга намойиш этинг.

  • Болага совун беринг ва ундан қандай фойдаланиш кераклигини кўрсатинг ва боланинг ўзи қўлларини совунлаб ювсин. Ушбу муолажани тез-тез такрорланг ва болани буни мустақил бажаришга рағбатлантиринг.

  • Бола қўлида қошиқ ушлаб, мустақил овқатланишини рағбатлантиринг.

  • Бола исиб кетган бўлса, унга ортиқча кийимларни ечиб қўйишга ёки бола совқотаётган бўлса иссиқроқ кийиниб олишига кўмаклашинг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Болаларни катталарнинг қарамоғисиз қолдириш мумкин эмас.

  • Ўйинчоқлар ва буюмлар ўткир қиррали бўлиши мумкин эмас.


Соҳа: Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш

Кичик соҳа: Ижтимоий ривожланиш

Талаб

  • Бола таниш ва нотаниш одамларни ажратишга қодир

  • Бола бошқа болалар ва катталар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш қобилиятига эга


Индикатор

  • Яқинлари билан мулоқот қилишда ташаббус билдиради (кўзларига қарайди, жилмаяди, ёпишади, қўлларга чиқиб олишга уринади, қичқиради, у томон қўлларини узатади)

  • Таниш чеҳраларни топиш учун кўрсатма бўйича атрофига назар ташлаб чиқади.

  • Ўз ҳаракатларига эътибор қаратиб, алоқага киришади.

  • Унга таниш одамларнинг овозини ўхшатади (тақлид қилади) (масалан, бувисининг йўталишини).

  • Хайрлашиш вақтида қўлини силкитади.

  • Бошқа боланинг ҳаракатлари кетидан кузатади, кулади ёки йиғлайди, тенгдошларига фаол тақлид қилади.

  • Катталар мурожаатларининг аксариятига жавоб беради, лекин уларнинг айримларини инкор этади.

  • Бошқа бола билан мулоқот қилишга қизиқиш билдиради, қувонади, завқланади (қарайди, жилмаяди, кулади, қичқиради, бидирлайди) мулоқот қилишдан чалғимайди.

  • Имо- ишорадан фойдаланади, баҳолаш, ёрдам, ҳамдардлик излаб нигоҳ ташлайди, бирон хавф юзага келганда буни тушунади ва таниш одамдан ёрдам сўрайди.

  • Катталарнинг ҳаракатларига жавоб қайтаради: нафақат қараб кузатиб туради, балки тақлид қилади, катталарнинг сўзлари бўйича турли ҳаракатларни бажаради («Бармоққа-бармоқ», «Гулижон ўзи-ўзи», «Чапак-чапак», «Менинг ўғлим отланадур»)

  • Ўз ўйинчоғини бошқа болаларга таклиф қилади, лекин бошқа бола ундан ўйинчоғини олса, йиғлайди, норозилик билдиради.


Таълимга ёндашув

  • Болани ташаббус учун мақтанг.

  • У нотаниш кишилардан қўрқишини камайтиришга ҳаракат қилинг.

  • У билан ўзаро ҳурмат ва ишонч муҳитини яратинг.

  • Боланинг кетидан кузатиб туринг, унга ёрдам беришга доимо шай бўлинг.

  • Боланинг илтимосларига мос равишда жавоб беринг. Бола ўзи учун янги ва нотаниш муҳитда хавфдан ҳоли эканлигига ишонч ҳосил қилиши учун уни қучоқланг ва қўлларидан ушлаб туринг.

  • Боланинг илтимосларига мос равишда жавоб беринг.

  • Боланинг ҳаракати ва ташаббусларига тегишли равишда муносабат билдиринг.

  • Хайрлашиш вақтида қўллар билан ҳаракат қилишни амалда қўлланг.

  • Агар бола катталар эслатмасдан туриб ўзи қўлини силкитса, уни кўп мақтанг.

  • Бола тенгдошлари билан муомала қилиши учун шароит яратинг.

  • Катталар болага мурожаат этганда жавоб берганлиги учун болани мақтанг.

  • Бошқа болалар билан тоза ҳавода биргаликда айланишларни уюштиринг.

  • Болани ҳар қандай вазиятда руҳан қўллаб-қувватланг, зарур бўлганда болага ёрдам беринг ва унинг учун кўпроқ қулайлик яратинг.

  • Ёрдамга эҳтиёж сезиш табиий ҳол эканлигига болани ишонтиринг.

  • Боланинг фаол ҳаракатларини рағбатлантиринг.

  • Бола билан кўпроқ муомалада бўлинг ва сўзлашинг.

  • Болани ўз ўйинчоқларини бошқалар билан ўртоқлашишга рағбатлантиринг.

  • Ўйинчоқлар ва буюмлар билан ўртоқлашиш қандай бўлишини кўрсатинг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Боланинг эътиборини нотўғри ҳатти-ҳаракатларга жамлаш мумкин эмас.

  • Ҳаракатни қандай қилиб тўғри бажаришни ўргатиш керак.

  • Ҳар қандай вазиятда панд-насиҳат қилманг.

  • Мулоқот юритишда сабр-тоқатни намоён этиш лозим.

Қуйидаги вазиятлар боланинг йиғлашига сабаб бўлиши мумкин:

  • Бола совқотганда ёки исиб кетганда;

  • Таглиги ҳўл бўлиб қолганда;

  • Ортиқча сиқиб йўргакланганда;

  • Бола очиқиб қолганда ва оғриқ сезганда.


Кичик соҳа: Ҳиссий ривожланиш

Талаб

  • Бола ўзининг “Мен” концепциясини ривожлантиради

  • Бола бошқаларнинг ҳис-туйғуларига муносабат билдириш ва ўз ҳиссиётларини ифодалаш қобилиятига эга


Индикатор

  • Ўз исмини билади, чақирганда бошини ўгиради, ўз исмини эшитганда имо-ишора, товушлар билан жавоб қайтаради.

  • Катталарнинг “Қаерда?” саволига танасининг қисмлари (боши, қўллари, оёқлари, бурни) ни кўрсатади.

  • Кўзгудаги ўз аксига жилмаяди ва катталар унинг қаердалигини сўраганларида, ўзини кўзгуда кўрсатади.

  • Қарама-қарши хусусиятли мусиқага нисбатан ҳиссий муносабат билдиради (қувноқ-ғамгин, тез-аста).

  • Турли воситалар ёрдамида катталарнинг эътиборини тортади.

  • Катталарнинг имо- ишорасига тақлид қилади.

  • Ўзи хоҳлаган нарсага эришганда, завқланишини намоён этади ёки ёқтирмайдиган таом беришганда норозилик билдиради ва овқат ейишдан бош тортади (масалан, сув ичишни рад этади, чунки шарбатни афзал кўради).

  • Ҳиссиётлар билдирилганда жавоб қайтаради, юришни бошлаётганда сизнинг маъқуллашингизга жавобан жилмаяди.

  • Кимдир афтини кулгили буриштирса ёки ғайриоддий ҳаракатларни бажарса, қувонади ёки кулади, атрофдагиларнинг кулгисини уйғотган нарсаларни ўз ташаббусига кўра такрорлайди.

  • Болага ёқадиган буюмни ундан олиб қўяётганларида норозилик билдиради.

  • Бошқаларга таъсир кўрсатаётганини пайқаганда, чапак чалади, хурсанд бўлади, қувнайди, маълум товуш ва ҳаракатларни такрорлайди.

  • Узоқдаги буюмга етиб олишга қаттиқ интилади ва унга етиб олганда мамнуният билдиради.

Таълимга ёндашув

  • Бола билан муомала қилишда доимо унинг исмидан фойдаланинг.

  • Бола танасининг қисмларини кўрсатинг ва бир вақтнинг ўзида номини айтинг.

  • Боланинг ҳаракатларини табассум билан рағбатлантиринг, бола турли ўйинлар кўзгу рўпарасида ўйнасин.

  • Болага мунтазам равишда қўшиқ куйлаб туринг.

  • Турли вазиятларда боланинг ҳиссиётларини “айтиб эшиттиринг” («Айиқча меҳмонга келганлиги учун Зарина хурсанд бўляпти», «Шаҳзода чарчади, уйқуси келяпти”).

  • Боланинг ҳаракатларига нисбатан ўз ҳис-туйғуларингизни очиқчасига билдиринг (катталар хурсанд бўлади, боланинг ҳаракатларини табассум билан рағбатлантиради ёки қош-қовоғини солади).

  • Бола ўзига эътибор қаратиш учун қилган ҳаракатларига мувофиқ муносабат билдиринг ва болага ўз истакларини билдиришга рухсат беринг ҳамда унинг эҳтиёжларини қўллаб-қувватланг.

  • Болани ҳар бир эришган ютуғи учун мақтанг ва маъқулланг.

  • Болага қизиқарли йўллар билан турли ҳис-туйғулар ва ҳаракатларни билиб олишига имкон беринг.

  • Боланинг қизиқарли йўллар билан турли ҳис-туйғулар ва ҳаракатларни билиб оладиган фаолиятга унданг.

  • Болага ўз туйғуларини ифодалашга имкон беринг ва ҳиссиётларини намойиш этишини қўллаб-қувватланг.

  • Руҳий жиҳатдан қулай шароитни яратинг ва ҳар куни бола билан шахсан ўйнанг.

  • Бола билан ўйнаётганда унинг ўзига бўлган ишончини ошириш учун унга яқинроқ туринг ва у билан бирга қилаётган ҳаракатларингизни болага изоҳлаб беринг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Бу ёшдаги бола ўзининг органик эҳтиёжларини қондиришда ҳатто кичик ўзгаришларга нисбатан кучли сезгирлиги билан ажралиб туради ва бу ҳолат мия пўстлоғи етарлича ривожланмаганлиги билан изоҳланади.

  • Кун тартибининг изчиллигига амал қилиш лозим.

  • Болани ҳеч қачон шошилтирманг.


Соҳа: Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик

Кичик соҳа: Нутқ

Талаб


Индикатор

  • Янги сўзларга осон тақлид қилади, одамларнинг овозини танийди, ўз исмини эшитганда жавоб қайтаради, буюмларни кўрсатади.

  • Болалар ашулалари, айтишувлари, эртакларини, қисқа ва оддий ҳикояларни тинглайди.

  • Айтиб ўтилган объект томон ўгирилади (масалан, кучукча қани…)

  • Оддий саволларга “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериш учун бошини силкитади (масалан, печенье ёки ўйинчоқ беришимни ҳоҳлайсанми).

  • “Йўқ” сўзининг маъносини билади.

  • Узоқ вақт чуғурлаши мумкин.

  • Сўзларнинг биринчи бўғинларини ҳамда илк оддий англанган ном-сўзларни айтади: «ке», «бе», «ав-ав», «би-бип», «опа», «дода», «ада», «ол», «кис-кис» ва ш.ў.

  • Катталар билан мулоқот қилиш учун бир хил сўзни ишлатади (масалан, уни кўтаришларини истаганда “кўтарди” дейди).

Таълимга ёндашув

  • Болани парваришлаш жараёнида (овқатлантириш, чўмилтириш, ухлатиш) у билан гаплашинг, унинг тана қисмлари, кийимларининг номини айтиб туринг.

  • Болага турли ҳикоялар, эртакларни айтиб беринг, у билан бирга ранг-баранг китобларни томоша қилинг ва уни диққат билан тинглашга рағбатлантиринг.

  • Ҳикоялардаги муҳим ва аҳамиятли жиҳатларга боланинг эътиборини қаратинг... “Қарачи, мана бу кучукча бизнинг кучукчамизга жуда ўхшаб кетаркан”.

  • Бола билан муомалада бўлганда унга савол беринг ва маъноси бўйича тўғри келадиган жавоб қайтаришига унданг.

  • Болага оддий савол беринг ва унга жавоб беришга унданг.

  • Бола сизнинг атрофингизда ҳаракатланаётганда ёки олдингизда ўйнаётганда унинг кетидан кузатинг ва сиз “йўқ” деганингизда бола ўйинини тўхтатсин.

  • Болага жавобан бидирланг, унинг овозларига тақлид қилинг. Уни узоқ бидирлашга рағбатлантиринг.

  • Боланинг бидирлашини тўхтатманг.

  • Бола айтаётган барча нарсаларни қайтаринг, у чиқараётган ҳар бир товушни ривожлантиринг, унга савол беринг, сўнг ўзингиз унга тўғри жавоб қайтаринг.

  • Боланинг талабларига ижобий жавоб беринг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Катталарнинг нутқи тўғри, равон, турли оҳангда бўлиши лозим.

  • Боланинг эътиборини 1-1,5 дақиқа давомида жамлаб туриш мумкин.


Кичик соҳа: Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш

Талаб

  • Бола босма материалларга қизиқиш билдиради ҳамда ҳарфлар ва рамзларни ажрата олади.

  • Бола ёзиш кўникмаларини ўрганади.



Индикатор

  • Чиройли расмлар билан безатилган китобни томоша қилиш ва ўқишга қизиқиш билдиради.

  • Китоблар, ёрлиқлар, кўчадаги плакатларга нисбатан қизиқиш билдиради.

  • Қалам ёки ручкани ушлайди ва қоғозда, деворда, доскада ажи-бужиларни чизишга ҳаракат қилади.

  • Ингичка учли ручка билан бир парча қоғозда нуқталарни чизади.

  • Расм солинган ёки ёзуви бор бир парча қоғозни бошқаларга кўрсатади.

Таълимга ёндашув

  • Болага чиройли расмлари бор китобни таклиф этинг ва унинг расмларини томоша қилишга рағбатлантиринг.

  • Болаларга китоблар ва бошқа босма материалларни беринг ва улардаги белгилар ва сўзларни кўрсатинг.

  • Бола учун қоғоз ва ёзадиган анжомларни тайёрлаб қўйинг.

  • Болага ёзиш анжомларини беринг, одатда улар қалин қаламлар ёки бўрлардан иборат бўлади (мавжуд бўлса).

  • Болани ҳаракатларни ривожлантириш учун бармоқларидан фойдаланишига рағбатлантиринг.

  • Болага ручка ва қоғоз беринг, қоғозда чизишга рағбатлантиринг.

  • Болани ёзувли ёки ёзувсиз турли расмларни томоша қилишга рағбатлантиринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Китоблар катта ўлчамда бўлмаслиги ва гигиена талабларига жавоб бериши лозим (гигиеник ишлов бериш имконияти).

  • Расмлар боланинг ёшига мос бўлиши керак.


Соҳа: Билиш жараёнининг ривожланиши.Атроф- оламни ўрганиш ва уни англаш

Кичик соҳа: Элементар математик кўникмалар ва билимлар

Талаб

  • Бола миқдор, сонлар ва санаш бўйича билимларини намойиш этади

  • Бола буюмларни туркумлаш ва тартибга мувофиқ жойлаштириш қобилиятига эга

Индикатор

  • Ўйинчоқлар ва буюмлар билан тажриба қила бошлайди (ушлаб олади, чиқаради, қайтадан тахлаб чиқади, босади, очади).

  • Бўш пиёлани олиб, ичига сув ёки шарбат қуйишларини сўрайди.

  • Катталар ёрдамида бир неча объектларни ўлчамлари бўйича гуруҳларга ажратади


Ўргатиш фаолияти

  • Бола ўйинчоқлар билан мустақил тажриба қила бошлашини маъқулланг.

  • Бола тажриба қилиши учун унга турли миқдордаги ҳар хил материалларни беринг.

  • Пиёлани олинг, унинг ичи бўш эканлигига ишончини ҳосил қилинг, унга сув ёки шунга ўхшаш нарса қуйинг ва пиёланинг ичи тўла эканлигини болага тушунтиринг.

  • Бола билан сувда ўйнанг ва унга ўлчамлари кичик сиғимдаги идишга камроқ сув сиғишини кўрсатинг

  • Турли ўлчамдаги кубикларни олинг, уларни қандай қилиб катта ва кичик ўлчамдаги кубиклар бўйича тартибга солиш кераклигини кўрсатинг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Болага мўйнадан ясалган ўйинчоқ ҳайвонларни бериш тавсия этилмайди, бунинг ўрнига пластмассадан, резинадан, силлиқ ёки тукли матолардан ясалган юмшоқ ўйинчоқларни бериш мақсадга мувофиқ бўлади, ва уларнинг ўлчови 15-20 см дан катта бўлиши керак эмас.


Кичик соҳа: Атроф оламни ўрганиш ва уни англаш

Талаб

  • Бола кузатади, жонли ва жонсиз оламга муносабат билдиради.

  • Бола одам танасининг қисмларини ўрганади.

Индикатор

  • Ўз ўйинчоқларини, буюмларини ўргана бошлайди: таъмини кўради, ташлайди, узиб ташлашга уринади, у билан уради, иккита буюмни бир-бирига уриб кўради ва ҳосил бўлаётган овозларни тинглайди.

  • Балиқ аквариумда қандай ҳаракатланишини томоша қилади.

  • Ўйинчоқни ёқиш учун унинг тугмачасини босинг.

  • Ўз атрофидаги ғайриоддий объектларга диққат билан қарайди.

  • Бирон овозни ҳайвоннинг расми билан боғлайди (масалан, мушукни «миёв», итни «вов» овози билан).

  • Қумни юмшатиш учун унга сув қуяди.

  • Чўмилаётганда сув сачратади.

  • Олтитагача тана қисм-ларини кўрсатади.

  • Атрофдагиларнинг қандайдир ҳаракатларини такрорлайди


Таълимга ёндашув

  • Болага турли объектларни бошқаришга имкон беринг.

  • Болани бир-бирига ўйинчоқлар уйғунлашадиган нарсаларни танлаб олишга рағбатлантиринг (қўғирчоқлар учун мўлжалланган кийимлар қўғирчоқ билан уйғунлашади).

  • Болага аквариумнинг олдига келишига ёрдам беринг ва балиқлар қандай ҳаракатланаётгани, улар турличалигига эътиборини қаратинг.

  • Бирон объектдан энг мақбул йўл билан фойдаланиш усулини намойиш этинг ва тушунтиринг.

  • Болага атрофдаги барча янги нарсаларни кўрсатинг ва у қандай муносабат билдиришини кузатиб туринг.

  • Янги объектлардан фойдаланиб болалар билан ўйнанг.

  • Турли ҳайвонлар қандай овозлар чиқаришларини намойиш этинг.

  • Боланинг ўз атрофидаги ёки китоб расмидаги ҳайвонларнинг овозига тақлид қилишини ўхшатишига рағбатлантиринг.

  • Боғда боланинг ўз бурчаги бўлсин, унга қум билан сувни аралаштиришга ёрдам беринг.

  • Бола кўпроқ чўмилсин ва уни сувда ўйнаб ўтиришига рағбатлантиринг.

  • Аввал тана қисмларининг номини айтинг.

  • Болага унинг бурни қаерда эканлигини кўрсатинг «Сенинг бурнинг қани, оғзинг қани...». Одамнинг бурнини, оғзини расмлардаги болаларда, қўғирчоқларда кўрсатинг.

  • Тана қисмларини (қўллар ёки кўзлар) кўрсатаётганда болани йўналтиринг.

  • Болага қандайдир овозлар, ҳаракатларни қайтаришга ёрдам беринг (масалан, қуён сакрайди ёки жисмоний машғулотлар элементлари).


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Бола билан машғулотларни ташкил қилаётганда аста-секинлик ва изчиллик тамойилига амал қилиш лозим.

  • Машғулотлар давомийлиги 10-12 дақиқа бўлиши керак.

Кичик соҳа: Ижод

Талаб

  • Бола турли овозлар ва товушларни таниб олиш қобилиятига эга.

  • Бола мусиқали фаоллик кўрсатишга қизиқиш билдиради.

  • Бола кўргазмали фаолиятда иштирок этишга кизикиш намоён этади.



Индикатор

  • Турли овозларга муносабат билдиради (одам овози, мусиқали шоу, оммабоп куй), тебранади, рақс тушишни истайди

  • Бирон асбоб, товуш чиқарадиган ўйинчоқларнинг ёки телевизордан ёқтирган овозига тақлид қилади.

  • Ручка, маркер, бўрларни олади ва ҳар қандай юзада расм чизишга ҳаракат қилади.


Таълимга ёндашув

  • Унга қувноқ мусиқаларни қўйиб беринг ва у билан бирга рақсга тушинг.

  • Мусиқага жўр бўлиб қандай чапак чалиш кераклигини унга кўрсатинг.

  • Қўл-оёқлари мусиқа оҳангига мос тарзда қандай ҳаракатлантириш кераклигини кўрсатинг.

  • Бола билан турли овозларни таққосланг (мусиқа, суҳбат, момақалдироқ).

  • Баланд ва паст овоз ўртасидаги фарқни тушунтиринг.

  • Болага хавфсиз ижод қилиш мумкин бўлган турли предметларни беринг.


12-24 ОЙЛИК БОЛАНИНГ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет