Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети


Жанубий Фарғона адирларининг ер юзини тузилиши



бет3/6
Дата26.06.2016
өлшемі0.56 Mb.
#158893
1   2   3   4   5   6

2.2. Жанубий Фарғона адирларининг ер юзини тузилиши

Жанубий Фаргона ҳудудининг ер юзининг шаклланиши ҳудудининг қуруқликка айланган давридан бошланади ва у жанубдаги тоғ тизмаларининг (Олой—Туркистон) кўтарилиши билан узвий боғлиқ. Бу тоғ тизмалари асосан оҳактош, сланец, кўктош ва конгломератдан иборат палеозой даврининг чўкииди жинсларидан тузилган. Эффузив ва интузиз жинслар эса бу тизмалар ҳудуди жуда кичик майдонда-гина тарқалган. Бу жинсларнинг нурашидан ҳосил бўган нуроқ ма-терпаллар ёмғир, дарё ва сойларнинг суви ёрдамида олиб келиниб областнинг текислик қисмига учламчи ва тўртламчи давр ётқизиқ-лари ҳолида тўлдиради, улар асосан конгломерат ва қумтошлар, ҳамда ҳозирги давр ётқизиқлари сифатида кўзга ташланади.

Фарғона водийсининг текислик қисмидаги бир неча юз метр қалин-ликда ётган қоплама жинслар, адирлар ва уни ўраб турган тоғлар ўзига ҳос тектоник ҳаракат жараёнига тортилган. Водий тектоник чўкма сифатида палеозойнинг охирида шакилланган. Палезойнинг охири ва мезозойда чўкмани ўраб олган тоғлар емирила бошлайди, лекин ҳали Турон эгилмаси денгиз остида бўлган даврда бу тоғлар ороллар бўлган. Фарғона чўкмаси учламчи даврнинг охиригача шу денгизнинг қўлтиғи бўлиб турган. Палеогенда Турон эгилмасининг ҳамма қисмида юз берган ҳаракатлар оқибатида Фарғона водийси ҳам кўтарилади ва қуруқликка айланади. Шу даврдан бошлаб водийга оқиб келувчи дарёлар тоғ этакларида ва текисликка чиққандан сўнг олиб келган жинсларни чўктириб ёйилмалар ҳосил қила бошлайди, ҳамда вилоят ҳудудиси текислик қисми рельефининг шаклланиши бошланади.

Юзадаги қоплам жинсларнинг ва рельефнинг ҳосил бўлишида Сир-дарёнинг фаолияти ҳам катта бўлган. Ҳудудининг қуруқчликка айланганлигининг дастлабки даврида Сирдарё ҳозирги ҳолатига нис-батан анча жанубда жойлашган. Олой—Туркистон тоғларидан оқиб тушувчи Исфайрам, Шоҳимардон, Сўх, Исфара ва бошқа кичик дарёларнинг ўз оқизиқларини тоғ этакларида ётқизиши ва бу ерларни кўтарилиши оқибатида Сирдарё ўзининг ўзанинини тераса ҳолида қолдириб шимолга силжийди, ундан сўнгги даврларда жанубдаги тоғ этакларидан: Сирдарё водийсигача бўлган ҳудудида сойларнинг ёйилмалари орасида ўзига ҳос тузилишга эга бўлган меридиан йўналишида пастликлар ҳосил бўла бошлайди.

Вилоят рельефининг ҳосил бўлишида шунингдек, ғарбдан эсувчи шамоллариинг фаолияти ҳам таъсир кўрсатган. Шамоллар катта тезликда эсиб, текислик ва паст тоғларни нуратиб, нураган, жинсларни эриб олиб кетиб шарқий районларга ётқизган, қум урмларини ҳосил қилган. Одамнинг хўжалик фаолиятининг таъсири ҳам бу ҳудуди ҳам бўлмагаи. Одамлар тоғ ёнбағирларида, адирларда қалин ҳосил қилган дарахт ва буталарни кесиб йўқ қилдилар, ўтларни мол подалари оёқ ости қилиб тупроқ қопламини яланғоч, тупроқ, эррозияси кучайди, кўчирилишига тайёр ҳолда келган кўп ёмғир ва оқим сувлари билан олиб келиб паст текисликка ётқизилди.

Тоғ олди баланд текисликларга адирлардан анча шимолдаги текисликлар бўйлаб оқадиган сойларнинг ейилмаларини ишғол килади. Бу ёйилмалардан энг йириги ойсимон тузилишга эга бўлган Сўх сойининг ёйилмасидир, унга олда ғарбда Исфара, шаркда Шоҳимардон ва Исфайрам сойининг ёйилмалари бор.

Исфара сойининг ёйилмаси областнинг чекка ғарбини эгаллаб, дарё водийсига томон пасайиб боради. Ёйилманинг ҳамма қисми майдонлардан иборат ва меридиан. йўналишидаги эски сой ва ариқларнинг чуруқ ўзани билан бўлиб-бўлиб ташланган. Ёйилмалар этаги унча қалин бўлмаган қумоқ ва қум ётқизиқларидан тузилган, айрим жойларда улар кичик-кичик тепаларни ҳосил қилади. Ўзанларнинг ўрнидагн пастликларнинг ўрта қисмида шағаллар, қисмида эса тиндирма. жинслардан иборат лойқалар ётчизиқлар тарқалган. Елпугичсимон тузилишга эга бўлган ва ниҳоятда аниқ ифодаланган Сўх сойи ёйилмасининг узунлиги 30 км, кенглиги 40 километрдан ортади. Ёйилманинг бош қисми (Сариқўғон, Уqчи атрофларида) тўлиғича шағалдан иборат, чеккаларига борган сари жинслар майдалашиб лойсимон, қумоқ ҳамда соф лой кўринишига эга бўлади. Бу жинслар асосан Мирзачўл комплексидан иборат. Сўх сойининг ҳозирги ўзани ёйилмани симметрик ҳолда иккига бo’либ ўтади. Sойнинг қайири ва кайир ости ёйилмани ғарбий ва шарқий бўлакларга бўлиб юборган ва бу ерлар ҳам 10-50 метр қалинликкача бўлган гил, гилсимон жинслар ва қумоқлардан ташкил топган.

Мирзачўл комплекси ёйилманинг шимолий бўлагида Сирдарё комплексининг остига тушиб кетади, бунинг асосий сабаби водийнинг шу қисмини айнан чўкиб кетганлигининг оқибати бўлиши мумкин. Ёйилманинг чекка шимоли ва шимоли-ғарбида сой ва ариқлар олиб келиб ёткизган, ҳамда шамол учириб келган кичик қумликлар ҳам учрайди.

Ёйилма ўзининг бош қисмидан чекка шимолий қисмига томон ҳар 1000 м масофада 6 метрга пасайиб боради. Шоҳимардонсой Олойнинг олдинги тизмаларидан текисликка чиқаверишида Марғилон, Олтиариқ ва Файзиобод сойларига бўлиниб бир-биридан сойларнинг ўзанлари билан ажралиб турадиган ёйилмаларни ҳосил қилади. Олтиариқ ва Файзабод сойларининг ёйилмалари (6—10 км) унчалар узун эмас. Шоҳимардонсой 20 км узунликда асимметрик ёйилма ҳосил қилади, у бош кисмида 510 м., тагида эса 430 м. (денгиз юзидан) баландликка эга. Ёйилманинг юзаси шағаллардан ҳоли, майда донали жинслар билан қопланган, бу жинсларнинг қалинлиги ёйилманинг бош қисмида 20—50 см, Марғилон атрофида 2—4 м., Фарғона канали трассасининг остида шағаллар 6 м. дан ортиқ чуқурликда ётади.

Вилоят ҳудудисининг рельефида сойларнинг ёйилмалари оралиғида кенглиги бир неча километр бўлган меридиан йўналишидаги паст текисликлар алоҳида ажралиб туради. Улар рельефининг яссилиги ва шимолга томон нишаблиги билан характерланади. Бу паст текисликларни гил ва қумлик жинслардан иборат кўл ётқи-зиқлари қоплаб олган. Ўзлаштирилганга қадар бўлган даврда бу ер-ларни фаслий ва доимий кўллар ишғол қилиб, лойли кўл ётқизиқ-ларини қолдирган. Баъзан суғориладиган районлардан келган таш-лама сувлар ва сел сувлари бу ерларга йирикроқ донали жинслар қумоқ ва қумлар оқизиб келиб ташлаган. Сўх ва Марғилонсой ейилмалари оралиғидаги паст текисликлар катта майдонларни ишғол қилиб, улар Олтиариқ ва Файзиобод сойлари ёйилмаларида анча жанубга кириб келади, шимолда эса Марказий Фарғона қумликларига бориб тақалади. Уларнинг остида келиб чиқиши кўл етқизиғи бўлган, тузларга тўйинган, гипсли қўнғир лой ётади, ундан 4—7 м чуқурликда қум қатламлари бор.

Адирлар —жанубда параллеллар йўналишида тоғ этакларидан адир орқасидаги чўкмалар билан ажралиб турувчи, юзаси ясси бўлган баландликлардир. Улар Сўх сойининг ўнг соҳилидан шарқий йўналишда давом этади. Олтиариқсой водийсидан шарққа томон адирлар икки тизмага бўлиниб, Чимён ва Хонқиз гоми билан юритилади. Адйрларнинг баландлиги ғарбдан шарққа тоион ортиб боради, кўп жойда жанубий ёнбағирлари жуда тик ва шимолий ёнбағирлари яссидир. Фарғона шаҳридан жанубда Аввал адирлари кўтарилиб, у шарқда Қувасой ва Арсиф адирлари билан қўшилади. Ҳамма жойда адирларни сой ва ариқлар чуқур водийлар ҳоспл қилиб кесиб ўтган.

Адирлар неоген ва туртламчи даврда шакллапган. Тог тизма-малари кўтарилаётган бир даврда водийнинг текислик қисми чўка бошлаган, бу бир-бирига қарама-қарши ҳаракатда бўлгаи икки ярат-ма оралигида дарёлар томонидан олиб келинган (қуланди ва нуранди) жинслар ётқизила бошлайди ва сўнг бўрмаликларга тортилиб адирлар ҳосил бўлади. Адирларнинг тепалари 1200 м. баландликкача кўтарилади. Уларнинг юзаси юпқа майда донали жинслар билан қоплангап Сўх ва Тошкент комплексларининг коигломератларидан тузилган, адир этакларини эса шағал қоплаб ётади. Адирлар орқасида ва адирлар оралиғида Чимёндап Қувасойгача бўлган масофада гоҳ кенг; гоҳ бир оз торайган чўкмалардан иборат текисликлар ястаниб ётади. Бу чўкмаларнинг ҳаммаси нуроқ ва агроирригацион ётқизиқлар билан қопланган.

Фарғона областининг шимоли-ғарбида юзаси кучли нураган кўринишдаги қирлар кўзга ташланади. Бу Гумхона қирларидир. У Сирдарёнинг ўиг соҳилидаги Оқбел, Оқчоп ва Супатов билап бир вақтда ҳосил бўлган. Бу қирларни Сирдарё иккига бўлиб ташлаган, унинг бир бўлаги Гумхона номи билан чап соҳилда қолган. Гумхона қирлари қумтош глина ва мергел жинсларидан тузилган бўлиб, кучли титилган ва нураган, ёнбағирлари ниҳоятда яссиланиб колган.

Фарғона вилоятининг чекка жануби энсиз поло-салар ҳолида Олой-Туркистон тоғ ёнбағирларидаги дарё водийлари бўйлаб 60 км ичкарига кириб боради. Қатронтов, Гузан, Бурган каби тизмаларнинг этаклари ҳам шу ҳудудига қарайди. Тоғ этакларида вилоят ҳудудиси 800 м баландликкача бўлган ёнбағирларни ишғол қилади. Сўх, Шоҳимардон дарё водийларининг ўрта оқимида 1800 м баландликкача кўтарилади. Дарёларнинг юқори оқими бўйлаб энсизгина чўзилган қайирлар, чап ва ўнг соҳилдаги, I, II, III ва ҳоказо қайир усти терассалари ҳам вилоят ер майдонининг ўзига хос участкаларидир.

Адир орти текисликларида зарур бўлган ҳолларда сув омборлари қуриш мумкин. Адирларнинг шимолий ёнбағирлари ҳамма жойда ясси, иишаблиги 10-25 гр. тепалари эса янада ясси, бу ерларда уй-жой ва саноат объектлари қурилишида, терассалар ҳосил қилиб мева боғлари ҳамда дам олиш зоналари барпо этиш мумкйн. Қумликлар ва қум тепаларидан қуёш нури, қуруқ иқлим билан даволайдиган санаторийлар ва дам олиш уйлари барпо қилишда фойдалаииш мумкин. Дарё водийлари, сойларнинг қуруқ ўзанлари шабодали барҳаво ва салқин жойлар; шунинг учун бу ерларни доимий ва даврий дам олиш ўчоқларига айлантириш мумкин.
2.3. Фарғона вилоятидаги адир геокомплекслари ва уларнинг муҳим хусусиятлари
Адирлар шарқий ва шимоли-шарқий йўналишда чўзилиб, чўл текисликларини жанубдан ўраб туради. Олтиариқсойнинг ғарбида адирлар яхлит баландликларни ҳосил қилиб, тоғларга ёндашади. Шарқида эса, улар икки қатор, баъзи жойларда уч қатор бўлиб, бир-биридан адирлараро текисликлари билан ажралиб туради. Улар учун шағалли-тошли ва қисман майда заррали бўз тупроқлар ҳамда шувоқ, эфемер ва шўраларнинг сийрак қоплами хосдир. Грунт сувлари анча чуқурда ётганлигидан асосан автоморф, суғориладиган айрим қисмларида эса гидроморф геокомплекслар шаклланган (2.3.1-жадвал).

2.3.1- жадвал



Адир геокомплекслари ва уларнинг муҳим ҳусусиятлари



Адир геокомплекслари


Ўзгарганлик холати

Майдони, га



I

Суғориладиган оч бўз тупроқларда маданий ўсимликлар ўсадиган, мирзачўл комплексининг шағалли-тошли, гил-қумоқларидан тузилган адир ёни қия текисликлардаги воҳалар

Кучли

16600

II

Бўз тупроқларда эфемер ва шувоқ-шўралар ўсадиган, асосан тўртламчи ва неоген молосслари ҳамда қисман палеоген-бўр ётқизиқларидан тузил-ган, турли даражада парчаланган чала чўл адирлари

Кучсиз

69000

III

Типик ва оч тусли бўз тупроқларда маданий ўсимликлар ўсадиган, кучсиз парчаланган мирзачўл комплекси пролювиал ётқизиқлари-дан тузилган адирлараро ва адирлар орти текисликларидаги воҳалар

Ўртача

178600

Жами




264200


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет