Фарғона адирлари иқлимий шароитига кўра мўътадил иқлим минтақасининг чала чўл иқлим турига киради. Унинг иқлими географик жойлашувига, рельефига, атмосфера циркуляциясига, қуёш радиациясига, шамолларга ва антропоген омилларга боғлиқ ҳолда вужудга келган. Адирларда адир олди, адир орти текисликлари, баланд ва паст адирлар иқлим турларини ажратиш мумкин.
Адирларни морфологик хусусиятларига кўра пастки ва юқори адир жой турларига бўлинди. Пастки адирларни турли хил хўжалик мақсадларида ўзлаштирилганлик даражаси юқори адирга нисбатан юқори бўлиб, антропоген ландшафт хиллари адирнинг барча хилдаги паст-баландликларида жойлашиб, адир олди текисликлари ва адир оралиғи ботиқларида нисбатан яхши ривожланган.
Адирлар ўзига хос агроландшафтларни ташкил қилади ва улар инсоннинг хўжалик мақсадлари йўналишларида ўзлаштирилганлик даражасига қараб бўлинди. Адир жойлар асосан агро, селитеб, яйлов, гидроген ва йўллардан таркиб топган геокомплексларга ажратилди.
Агроландшафтлар қишлоқ хўжалик тармоқ таркибларини ўз ичига олади. Уларга пахтачилик, дончилик, боғдорчилик, узумчилик каби тармоқлар киради. Пахтачилик ва дончилик тармоқлари пастки адирларнинг адир олди текисликларида, ботиқларида, ёнбағирларида, тепаликларида ривожланган. Агроландшафтлар адир олди текисликлари ва адир оралиғи ботиқларида нисбатан яхши ривожланган. Бндай ландшафтлар асосан, Фарғона, Қува ва Олтиариқ туманларидаги адир минтақаларида ривожланган.
Агроландшафтлар таркибини пахтачилик, дончилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавот, полиз экинлари ташкил этади. Пахтачилик ва дончилик юқори адирларнинг ёнбағирларида, тепаликларида, ботиқларида ва адир орти текисликларида жойлашган. Сабзавот етиштириш адир орти текисликларида ҳамда қия текисликларда шаклланган. қолган хиллари адир ёнбағирларининг қия текисликларида ривожланган.
Боғдорчилик ва узумчилик тармоқлари асосан адир ёнбағирларида жойлашган. Урочишче таркибида кучли, ўртача, кучсиз ювилган ва шўрлашган фациялар ажратилди. Боғдорчиликни ўсишига Фарғона водийсини тоғ олди этакларида ёввойи олма, нок, ўрик, олича ва шунга ўхшаш мевалар турларини бўлганлиги сабаблидир. Вилоятимизда етиштирилаётган узумнинг аксарият қисми Олтиариқ ва Фарғона туманларига тўғри келади.
Селитеб ландшафтлар адирларда қишлоқ хўжалиги ривожланиши натижасида пайдо бўлган аҳоли пунктлари ҳисобланади. Бундай ҳудудлар жанубий-шарқий Фарғона адирларида катта майдонни эгаллайди. Селитеб ландшафтлар асосан адир оралиғи ботиқларида ва адир олди текисликларида жойлашган.
Яйловлар пастки адирларнинг тепаликларини ва ёнбағирларини эгаллайди. Улар таркибида сийрак ўтли адир тепалари ва зич ўтли ёнбағирлар фациялари ажратилди. Жанубий Фарғона адирларида чорвачилик мақсадида асосан баҳор ойларида кенг фойдаланиш йўлга қўйилган. Чунки, адир эрта баҳорда ёғин кўп бўлиб, тупроқ етарли намланиб турган пайтда афемер ва эфемероидлар қалин қоплам ҳосил қилади. Адирларни февралда бойчечак ва қўйтикан, мартда қорабош, момосирка ва читир, апрелда қарғатирноқ ва нўхатак кабилар қоплаб олади.
Адирлардаги ўсимлик қоплами икки яруслиги билан характерланадн. биринчи ярусда бўйи 40—50 смгача ўсадиган шувоқ ва изен, иккинчи ярусда 10—15 см баландликдаги эфемер ва афемероидлар ўсимлик қопламини ҳосил қилади. Аввал ва Қувасой адирларининг жанубий ёнбағирларидаги кучли гипслашган, карбонатли, лойли шўр тупроқларда, гултикан, қўнғирбош, ранг каби ўсимликларнинг 18—19 турн бор.
Чимён—Фарғона ва Қувасой адирларида денгиз юзидан 800, 900 ва 1000 м баландликлар оралигида гипсофиль-чала буталар типидаи қирқбўғин ва бурган асосий қоплам ҳосил қилади. Қотронтов этакларидаги тошли-шағалли, гипсли бўз тупроқларда бу ўсимликлар ер юзасининг 20—25 фоизини қоплаб олади.
Гидроген геокомплексларга сув омборлари ва каналлар киради. Улар адир олди текисликлари, ботиқлари ва оралиқларидан тармоқланади. У қуруқ ўзанлар, сув омборлари ва каналлар фациясидан иборат.
Адир ландшафтлари морфологик тамойил асосида иккита жойга ажратилди: пастки адир ва юқори адир. Улар литоген асосининг тузилиши, рельефи, гидротермик шароити, тупроқ ва ўсимликлари билан бир-биридан фарқланиб туради. Жойлар нисбатан бир хил хўжалик мақсадларида фойдаланилиши билан ҳамда, урочишчеларнинг ўзига хос, фақат шу жойга тегишли уйғунлиги билан ажралиб туради.
Бир хил хўжалик мақсадларида фойдаланиладиган маълум бир мезорельеф шаклларида тарқалган, нисбатан бир хил тупроққа, гидротехник ва гидрогеологик шароитга эга бўлган адирлардаги ҳудудлар жойлар деб аталади.
А.Г.Исаченко (1965) агроландшафтлардан фойдаланиш ва ўзлаштиришнинг географик асосини ишлаб чиққан. У мазкур ишларида қуйидагиларни ҳисобга олишни тавсия этади: ландшафтларнинг ички тузилиши ранг-баранглигини таъминлаш; жойлар тупроқ қатламининг асосийлигини таъминлаш; ҳудудларнинг маълум қисмини табиий ҳолда сақлаш.
В.М.Чупахин (1970) агроландшафтлардан фойдаланишнинг асосий қоидаларини 6 та қисмга бўлади:
1. қишлоқ хўжалик ландшафти ҳар хил бўлиши лозим.
2. қишлоқ хўжалик ландшафтларини режалаштиришда ландшафт морфологиясини ҳисобга олиш лозим ва уларнинг тупроқ ва сувлари муҳофазасига катта эътибор бериш зарур.
3. Табиий ўрмон ва дарахтзорларни сақлаш зарур.
4. Энг яхши экин майдонлари қишлоқ хўжалигига берилиши керак.
5. Агроландшафтларни сақлашга ва уларнинг мелиоратив ҳолатига катта эътибор бериш керак.
6. Экологик мувозанатни табиий ландшафтларда сақлаш учун жойларнинг ландшафт-экологик ҳолатларини аниқлаш лозим.
Таркиб топган турли геоэкологик вазиятларни ўрганиш, баҳолаш ва улар асосида хулосали натижаларни ишлаб чиқиш турли илмий тамойил ва усулларни қўллашни тақозо этади. Бу борада қуйидаги илмий тамойилларни қўллаш белгиланган мақсадга эришишга имкон беради: тизимли таҳлил, ландшафт индикация, ландшафт ёндашуви, экологик ёндашув, геоэкологик, аэрокосмик, картографик ва ҳ.
Фарғона адирларидан фойдалниш мақсадига баҳолашда қуйидаги тамойиллардан фойдаланилди: ландшафтларнинг табиий ҳолати, геологик ва геоморфологик тузилишининг ўзига хос хусусиятлари, гидротермик шароити, тупроқ ва ўсимлик қопламининг ўзгариш даражаси, инсоннинг хўжалик фаолияти, антропоген ландшафтларнинг улуши ва тури, ландшафт-экологик шароитнинг ҳозирги ҳолати, ландшафт-экологик шароитнинг ўзгаришининг асосий йўналишлари.
Табиий бойликлардан оқилона фойдаланишда табиатда рўй
берадиган асосий жараёнларнинг ривожланиши ва ўзаро таъсири
қонуниятлари ҳақидаги билим катта аҳамиятга эга. Бусиз табиий
жараёнларга баҳо бериш, уларни ҳисобга олиш, табиатга кўрсатилган ҳар қандай таъсирнинг келажакдаги оқибатини билиш мумкин эмас. Инсоннинг табиат билан ўзаро таъсири жамият тараққиёти, ишлаб чиқариш усуллари мукаммалаша борган сари жадаллашади ва унинг самарадорлиги ошиб боради.
Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш керакки, фан-техника инқилоби табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни яхшилаш бўйича инсоният учун жуда катта имконият туғдирди. Бироқ, айни вақтда у кўпинча табиий муҳитнинг анча ифлосланишига ва табиий шароитнинг ёмонлашувига ҳам олиб келди. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши бу табиатга зарарли моддалар ва бирикмаларнинг чиқариб ташланишидан иборат бўлиб, бу ҳодиса ҳаво, тупроқ-грунт ва сувнинг физик, химик ва биологик хусусиятларининг кўнгилсиз ўзгаришларига олиб келади. Бу ҳол табиийки, келажакда ўсимликлар, ҳайвонлар ва одам ҳаётига, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига, табиий ресурсларнинг ҳолатига тобора кўпроқ салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳозирги вақтда шаҳар ва қишлоқларда бозор, тижорат дўконлари, турли хил хизмат кўрсатиш шахобчаларининг сони кўпайиб бормоқда. Аммо уларнинг барчаси ҳам самарали фаолият кўрсатмаяпти. Бунинг сабаби- қисман шу корхонанинг нотўғри жойлаштирилганида бўлиши мумкин. Зеро, қулай шароитда ва иқтисодий географик ўринда жойлашган корхона, шаҳар ва мамлакатлар тараққиёти анча тез кечмоқда. Бунга жаҳон миллий ва минтақавий иқтисодиётнинг ривожланишидаги ҳудудий нотекисликлар мисол бўла олади. Шу нуқтаи назардан иқтисодиётнинг даврлар давомида бир хил ривожланмаганлиги айни вақтда унинг макон доирасида ҳам турли даражада бўлиши объектив қонуниятдир.
Қиш иқлими адирларнинг морфологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Яъни, денгиз сатҳидан 1200-1500 м баландликларда май ойидан сентябргача ўртача ҳарорат 100 С дан юқори бўлса, қолган вақтлар бундан паст бўлади. Леикн, адирларда манфий ҳароратлар йиғиндиси 15000С га тенг. Паст адирларда эса ўртача совуқ кузатилиб, -200С дан -250С гача етади. Манфий ҳароратлар йиғиндиси мўътадил совуқ кузатилиб, 500-10000С га тенгдир.
Биринчи совуқ тушиш даври юқори адирларда октябрь ойининг тўртинчи ҳафтасига тўғри келса, пастки адирларда эса ноябр ойининг иккинчи ҳафтасига тўғри келади. Ёз иқлими максимал 410С билан характерланади ва у пастки адирларга тўғри келади. Ёзги, яъни июль-август ойларининг ҳарорати пастки адирларда 390С, ўртача баландликдаги адирларда 380С ҳамда юқори адир ва адир ортида 36-370С гача етади. Адирларда июль ойининг ўртача максимал ҳарорати 24,5-27,80С га тенг.
Адирларнинг ёғин миқдори булутли кунларга, рельефга ва йил фаслларига боғлиқ. Булутли кунлар бир йилда пастки адирларда 79 кун, баланд адирларда ва адир ортида 103 кундан иборат бўлса, булутсиз кунлар эса пастки адирларда 132,5 кун, баланд адир ва адир ортида 97 кунни ташкил этади. Денгиз сатҳидан 450-500 м баландликдаги адирларда йиллик ёғин миқдори 200 мм га, 500-600 м да 250 мм га ва 1000 м баландликда эса 600 мм га тенгдир. Денгиз сатҳидан 450-500 м баландликда максимум ёғин март-апрелга, 1000-1500 м баландликда апрель-майга тўғри келади. Қор қопламининг қалинлиги ҳам паст адирдан баланд адир йўналиши бўйлаб ортиб боради. Масалан, паст адирда қор қалинлигининг максимал ҳолати 16 см бўлса, юқори адирларда 20 см дан ортиқ бўлади.
Вилоят адирлари йил фасллари бўйича турли йўналишдаги шамоллар таъсирида бўлади. Январда 50-60% шамоллар шарқдан, 30% и шимолдан, июлда ҳам худди шундай бўлса-да, лекин баҳор (апрель) вақтида 40-50% шарқдан, 30% шимолдан, 20-30% и жануби-ғарбдан эсади. Шу боис агроландшафтларни кўпроқ баҳорги шамоллардан муҳофаза қилиш керак бўлади. Адирлар учун маҳаллий тоғ-водий шамоллари ҳам характерлидир. Улар одатда кундузги иссиқ ҳаво оқимининг юқорига кўтарилиши, кечқурун совигандан сўнг водийга ёки юқоридан пастга эсиши туфайли юзага келади. қиш фаслида бу шамоллар янада фаоллашади.
Адир минтақасида ер ости сувларининг юзаси 15-20 м чуқурликда ётади. Адир оралиқлари текисликларида рельефнинг қиялигига қараб 2-3 м дан 5-10 м гача ер юзасидан пастда ётади. Худди шунингдек, адир олди текисликларнинг юқори қисмларида ва конуссимон ёйилмаларнинг юқори қисмларида ер ости сувлари 10-15 м пастда ётади. Ёйилмаларнинг ўрта қисмларида эса ер ости сувларининг юзаси анча юқори кўтарилади ва 5-8 м ни ташкил этади. Ёйилмаларнинг чекка қисмларида ва ёйилмалараро пасттекисликларида ер ости сувлари ер юзасига жуда яқин ётади. Ҳатто улар айрим жойларда 0,5-1 м чуқурликда бўлиб, бу ҳол тупроқларнинг қайта шўрланишига ва ботқоқланишига таъсир кўрсатади.
Ёйилмаларнинг сизот сувлари сатҳи адиролди текисликларида 0-20 м чуқурликда бўлиб, чекка жойларда ер юзасига сизиб чиқади. Конус ёйилмаларининг чекка қисмларидаги сизот сувлари сатҳи йил давомида ўзгариб туради. Сув сатҳининг энг чуқур даври октябрь-декабрь ойларида, ер ости юзасига яқин жойлашган вақти март-июнь ойларида кузатилади.
Қишлоқ хўжалик ландшафтларини сунъий суғориш кенг йўлга қўйилган даврларда ёйилмаларнинг чекка қисмида, ёйилмалараро пастликларда сизот сувларининг режими суғориб деҳқончилик қилинаётган массивларнинг ер ости сувлари режимидан фарқ қилади. Оқин сувлар кўпайишининг максимал даври қиш-баҳор ойларига тўғри келади. Ўсимликларнинг вегетация даврида бу сувлар суғориш учун ишлатилиши туфайли сизот сувларининг максимал сатҳи қиш-баҳор ва ёз даврига, минимали эса куз фаслига тўғри келади.
Адирларда сизот сувлари жуда чуқурда бўлиб, айрим жойлардагина улар ер юзига яқинлашади. Сизот сувларининг минераллашиш даражаси юқори. Адирлар ўзлаштирила бошлангандан сўнг айрим ҳудудларда сизот сувлари сизиб кела бошлади. Сойларнинг ўзан усти қайирлари ва катта адир ёнбағирларида ҳам сизот сувлари пайдо бўлди. Уларнинг айримлари кучли минераллашган бўлиб, шўрланиш ва шўрхок ландшафтларнинг ҳосил бўлишига олиб келмоқда. Юқорида адирларнинг иқлими ва ички сувлари унинг ландшафт-экологик шароитини ривожланишига, ўзгаришига турлича таъсир кўрсатади.
Адирларда асосан бўз тупроқ хиллари ва сур-қўнғир тупроқлар минтақанинг катта майдонларини эгаллаган бўлса ҳам, улар орасида оч қўнғир ўтлоқ дашт, бўз воҳа, ўтлоқи бўз воҳа, суғориладиган ўтлоқ, ботқоқ-ўтлоқ, воҳа суғориладиган ботқоқ ўтлоқ, зичлашган ва кам ривожланган сур-қўнғир тупроқлар, шунингдек, қумликлар, шўрхоклар, шўртоблар кичик-кичик ҳудудларни ишғол қилади. Булардан ташқари, тупроқсиз жойлар, яъни сурилмалар, шағаллар, жарлик каби инсон хўжалик фаолияти учун яроқсиз ерлар ҳам учрайди.
Ўсимликлар қоплами ксерофит-чўл формациясига мансуб. Тупроқнинг юқори қоплами одатда юпқа, осон бўлиниб кетадиган майда тош ва шағаллардан иборат оч-бўз рангли қатқалоқ қатламдан иборат. Унинг қалинлиги 2-3 см дан ошмайди. Унинг остида 10-20 см лик қўнғир тусли қатлам келади. Пастида зич қатлам бўлиб, унинг юқори қисмида тошли-шағалли қатлам учрайди. Гипсли қатламнинг қалинлиги 25-30 см дан ошмайди.
Бўз тупроқ ҳосил қилувчи жинслар қумоқ, лёссимон ва лёсслардан иборат. Бўз тупроқларнинг кесмасида чимли чириндили қатлам, аллювий-карбонатли она жинс қатламлари аниқ ажралиб туради. Чириндили қатлам одатда бўз рангда бўлиб, бироз қўнғир тус сезилиб туради. Унинг қалинлиги 15-18 см, бу миқдор оч бўз тупроқларда бир оз камаяди. Чириндининг миқдори оч тусли бўз тупроқларда 1-1,5% ни, оддий бўз тупроқларда 1,5-2,5% ни ташкил қилса, тўқ тусли бўз тупроқларда 3-4% гача боради. Воҳа маданий тупроқларда эса маданий қатламнинг қалинлиги 3,5 м гача боради.
Адир тупроқлари баландлик минтақаси қонунияти бўйича денгиз сатҳидан 400-600 м гача бўлган адирларда сур-қўнғир ва оч тусли, 600-900 м гача бўлган адирларда типик бўз ва 900-1600 м гача тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган. Йиллик ёғин паст адирларда 150-250 мм, юқори адирларда 300-550 мм. Ўртача ойлик ҳарорат юқори адирларда 250С ни ташкил этиб, чўлдан 3-40С паст, тоғлар ҳароратидан 5-60С юқоридир. Ёғин муддати ҳам чўлга нисбатан 1-2 ой кўп, тоққа нисбатан 2-3 ой камдир.
Адир ўсимликлари бир қатор формацияларни ҳам ҳосил қилади. Жумаладан: шувоқли, шўрали ўсимликлар формацияси, шувоқли турли хил ўтлар формацияси; шувоқлар ва бошоқлилар, шувоқ турли ўтсимонлар ва шувоқ, чаловлар формацияси; бошоқлилар турли ўтсимонлилар, бошоқлилар, шувоқлар, чаловлар-турли хил ўтсимонлар ва ўтлар формацияси; атиргулсимонлар, прангоссимонлар тарқалган ҳудудларда бутасимонлар, шувоқлар, турли хил ўтсимонлар писта билан ўсувчи формация; маданийлашган, ҳайдаладиган, суғориладиган ва лалми ерлар формациялари (2.6-расм).
Жанубий Фарғона адирлари ҳудуди ўсимликлар дунёсига бой бўлиб, турли-туман ёввойи ўсимлик турлари, доривор ўсимликлар, манзарали ва реликт ўсимликлардан иборат. Буларнинг орасида, айниқса доривор, алколоидли, витаминли, эфирмойли, сапоинли, болли ва бошқалар алоҳида ўринда туради. Ҳозирги вақтда ўсимлик хом ашёларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши уларни ҳар томонлама тадқиқ қилишни тақозо этмоқда. Шу мақсадда охирги Фарғона адирларида кенг тарқалган фойдали ўсимликларнинг тур таркиби, баъзи биоэкологик ҳолатлари ва ресурсларини аниқлашга эришилди.
Доривор ўсимликлардан чой ўтининг 3 та тури, эрмон, сув қалампири, чаён ўти, зуптурм, бўймадарон, қирқбўғин, ўлмас ўти, ширинмия, кўка ва андизларнинг бир неча турлари кенг тарқалган. Мазкур ўсимликлардан чекланган ҳолда териб олиш ва фойдаланиш мумкин. Эфир мойли ўсимликлардан хапрининг анчагина заҳиралари, мармарак, тоғрайҳон, кийик ўтининг зоналари мавжуд. Юқорида номлари келтирилган сойлар водийларида ўсимликларнинг бир нечта турлари ва уларнинг заҳиралари аниқланган, уларни териб олиш ва саноат миқёсида фойдаланиш мумкин.
Витаминли ўсимликларнинг ҳам кенг тарқалганлиги аниқланди. Улар орасида олма, қоракат ва наъматакларнинг бир неча турлари алоҳида аҳамият касб этади. Бу ерларда оддий наъматак, қўқон наъматаги, Самарқанд, Беггер, Федченко наъматаклари тарқалган. Уларнинг майдонлари ҳам бир неча юзлаб гектарни ташкил қилади. Улардан маҳаллий эҳтиёжлар учун фойдаланиш мумкин, уларнинг заҳиралари бир неча тоннани ташкил қилади.
Адирларда ўсимлик қоплами ва турлари хилма-хил бўлиб, улар ўзининг географик тарқалишида баландлик минтақаси қонуниятига бўйсинади. Тоғ, адир, адир олди зоналаридан оқиб тушадиган дарёларнинг чўкиндилари тўпланадиган ёйилмаларда ҳамда қуйи адирларда ксерофит ва чала буталар, гипсофил ва эфемератум типларга мансуб ўсимликлар қоплами шаклланган. Бу типларни бурган, эфемератум, оқ шувоқ, оқ боялиш формациялари ташкил қилади. Адир ва тоғ олди ҳудудларида субарид типига мансуб ўсимликлар гуруҳлари тарқалган бўлиб, улар икки типдан – қуруқ чўл ўсимликлари ва ксерофил буталардан иборат. Бу типлар буғдойиқ, тоғарпа, бузоқчирч, ажриқ, кўк ўт, қовут, туясингрен, бодом, хайри, писта формацияларидан иборат.
Адирларнинг ҳайвонот олами вакиллари ҳаракатчан бўлганлиги сабабли уларнинг чўлга ва тоққа хос вакиллари учрайди. Асосан иссиқ ва қуруқ иқлимга мослашган судралиб юрувчилар, кемирувчилар, йиртқичлар, қушларнинг турли-туман вакиллари учрайди. Фарғонанинг турли ландшафт зоналарида учрайдиган кўплаб ҳайвон ва паррандалар кишиларнинг хўжалик фаолияти таъсири натижасида йўқолиб бораётганлиги сабабли «Ўзбекистон қизил китоби»га киритилган.
Адирларда иқтисодий, ижтимоий ва геоэкологик шароит саноат, транспорт ва гидротехник қурилиш таъсирида ҳам ўзгариб ва шаклланиб бормоқда. Фарғона водийси энг қадимий ўзлаштирилган нефтли райондир. Шимолий Сўх, Жанубий Оламушук, Полвонтош, Чимён, Шўрсувда нефть ва газ конлари биринчи марта XIX аср охирларида очилган бўлиб, 1904 йилдан қазиб олина бошланган. Мазкур фойдали қазилмалар мезозой ва қайнозой эралари чўкинди жинслари орасида пайдо бўлган. 1992 йилда водийда Мингбулоқ нефть кони очилди ва 1994 йилнинг июнь ойларидан бошлаб нефть олиняпти.
Вилоят адир минтақаси саноат корхоналари моҳиятига кўра асосан пахта ва пахта толасини, пилла ва бошқа хом ашёларни қайта ишлашга, салқин ичимликлар ишлаб чиқаришга, табиий мева ва сабзавот концентрациялари ҳамда вино маҳсулотлари тайёрлаш кабиларга ихтисослашган. Шунингдек, адирларда мевани қайта ишловчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бу эса адир агросаноат мажмуасининг такомиллашуви ва ривожланишга ўз таъсирини кўрсатади.
Саноат ишлаб чиқаришда енгил ва озиқ-овқат саноати тармоқларининг ҳиссаси юқори даражада. Бунинг асосий сабаби Фарғона адирлари минтақасида мазкур тармоқларни ривожлантириш учун етарли хом ашёнинг мавжудлиги ва саноат корхоналарининг тармоқ ихтисослашувидадир.
Адир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Фарғона тумани саноат ишлаб чиқариш ҳажмига кўра алоҳида ажралиб туради. Бунга унинг иқтисодий географик ўрни, қолаверса ишлаб чиқариш корхоналарини ҳудудий ташкил этиш учун барча омиллар мавжудлиги ва ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори даражада мужассамлашганлиги ўз таъсирини кўрсатади.
Мустақиллик йилларида вилоят саноатини ривожлантириш ва хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида вилоятнинг адир минтақаларида кўплаб хорижий инвесторлар иштирокида саноат корхоналари барпо этилди. Бугунги кунда вилоятдаги қўшма корхоналар жами саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 20,1 фоизини бермоқда.
Фарғона вилояти адир минтақасида жойлашган саноат корхоналари моҳиятига кўра асосан пахта ва пахта толасини, пилла ва бошқа хом ашёларни қайта ишлашга, салқин ичимликлар ишлаб чиқаришга, машинасозик ва металлни қайта ишлашга, табиий мева ва сабзавот концентрациялари ҳамда вино маҳсулотлари тайёрлаш кабиларга ихтисослашган.
Мамлакат иқтисодиётининг асосини саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкил қилади. Саноатнинг ривожланиши мамлакат хўжалигини белгилаб берувчи асосий омиллардан биридир. Фарғона вилояти саноатининг кўлами ва аҳамияти жиҳатидан республикамизда етакчи вилоятлардан ҳисобланади. Зеро, Президентимиз айтганларидек, Фарғона вилояти ўзининг ер ости ва ер усти бойликлари, ривожланган саноат ва коммуникация тармоқлари, ижтимоий- иқтисодий инфратузилмалар,энг муҳими, ишнинг негизини биладиган, изланувчан ва бунёдкор эли билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади.2
Масалан, Фарғона вилоятида республика иқтисодиётида етакчи ўрин тутувчи йирик корхоналар, шу жумладан “Фарғона нефтни қайта ишлаш бирлашмаси”, “Фарғонаазот акционерлик жамияти“, Фарғона “Фуран бирикмалари заводи”, “Қувасой цемент акционерлик жамияти”, “Қувасойшифер” аж, “Қувасойкварц” аж, Фарғона “ДЕУ текстил интернациони “ кҒк, “ Марғилон “ Осиё текс “ акционерлик жамиятлари ва бошқалар адир минтақасида жойлашган. Адирларда табиий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик шароит саноат, транспорт ва гидротехник қурилиш таъсирида ҳам ўзгариб ва шаклланиб бормоқда.
Пахта адир минтақасининг маъмурий туманлардан Фарғона, Қува ва Олтиариқ туманларидага адир зоналарда катта майдонларда етиштирилади. Олинган пахта вилоятдаги мавжуд пахта тозалаш заводларида қайта ишланади ва маълум қисми маҳаллий тўқимачилик корхоналарида тайёр маҳсулотларга айлантирилади. Шунингдек, адирларда боғдорчилик ҳисобига мўл-кўл ҳосил олиш имконияти мавжуд. Масалан, мевани қайта ишловчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бу эса адир агросаноат мажмуасининг такомиллашуви ва ривожланишга ўз таъсирини кўрсатади. 2004 йил маълумотларига кўра, адирларнинг вилоят саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 23,2 фоизга тенг. Адирларнинг саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Фарғона, Қува, Бешариқ, Олтиариқ ва Риштон туманлари етакчилик қилади. Қолаверса, бу ерда Ўзбекистонда илк бор қурилган бир қанча ишлаб чиқариш корхоналари бор: Фарғона электр станцияси, Фарғона тўқимачилик корхонаси, шулар жумласидандир.
Вилоят саноатининг шаклланиши ва ривожланиши XIX аср охири ва XX аср бошларига бориб тақалади. Вилоят саноатининг ташкил топиши ҳозирда ҳам етакчи бўлган пахтачилик, ипакчилик кабиларнинг талаб эҳтиёжлари қондириш мақсадларида ташкил топди ва ривожланди. Йиллар давомида саноат тармоқлари аста-секин такомиллашиб ўзаро боғлиқлигини вужудга келтирди.
Вилоят озиқ-овқат саноати ҳам асосан махаллий хом-ашё негизида ривожланиб борди. 1933 йилда Фарғона шаҳрида ишга туширилган ёғ заводи йилига 140 минг тоннадан ортиқ нефтни қайта ишлаб, пахта ёғи ишлаб чиқарган. Шу йилда вилоят республикадаги ишлаб чиқарилган шойининг учдан икки қисмини ва ип-газламанинг учдан бир қисмидан кўпроғини ишлаб чиқарган.
Кимё саноатининг шаклланиши 1932 йилда бошланиб, Шўрсув адирларидаги олтингугурт ҳисобига ишга туширилди. бу корхона нафақат вилоятни балки бошқа минтақаларни ҳам олтингугурт билан таъминлай бошлади. Шунингдек, вилоятда қурилиш саноатининг турли қисмлари ғишт заводлари, черепица, оҳак ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга тушди.
Иккинчи жаҳон уруши даврида Собиқ Иттифоқнинг ғарбий қисмидан кўплаб корхоналар кўчирилиб келтирила бошланди. Уруш йиллари давомида Қувасой цемент заводининг иккинчи ва учинчи навбатлари ишга туширилди. Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводи, 14 йирик машинасозлик ва металл ишлаш заводлари, йигириш-тўқиш фабрикаси, шойи тўқиш фабрикаси, иккита қанд заводи кенгайтирилди. 1942 йилда кимй саноатининг йирик корхоналари бўлган - сульфат кислота ва суперфосфат ишлаб чиқаришни барпо этишга асос солган Фарғонадаги гидролиз заводларининг дастлабки қурилиш ишлари бошланди.
1956 йилда Фарғона ТЭЦининг биринчи агрегати фойдаланишга топширилди. Электр-энергия ишлаб чиқаришнинг ортиши натижасида кимё, машинасозлик, цемент ишлаб чиқариш, енгил ва озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кенгайди.
Ўзбекистонда кимё толаси ишлаб чиқарадиган ва асосан маҳаллий хом-ашёга асосланган биринчи корхона Фарғоан кимё толаси (ацетат толаси ) заводи ҳисобланади. Бу корхона 1969 йилда ишга туширилди. Бу заводнинг азотли ўғитлар заводига яқинлиги бу корхонанинг тез суръатлар билан ривожланишига туртки бўлди. 1971 йилга келиб ушбу корхонанинг иккинчи навбати ишга тушди.
1961 йила ишга тушган Фарғона уйсозлик комбинати вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган. бу комбинат панеллари ва конструкциялари республиканинг бошқа минтақаларига ҳам юборилар эди.
Вилоятдаги гидролиз заводи Собиқ Итифоқда ҳам ўз ўрнига эга бўлган корхоналардан бири бўлиб. ҳозирги вақтда фуран бирикмалари заводига айлантирилган эди. Бу завод озуқага ярамайдиган ўсимлик маҳсулотлари пахта шелухаси, ғўзанинг пояси ва чаноғи, шоли похолини қайта ишлаш йўли билан этил спирти, фурфурол, озуқа ачитқиси, озиқ-овқат глюкозаси ва бошқа кўплаб махсулотлар ишлаб чиқаради.
Асосий ишлаб чиқариш тармоқлари адир минтақасида жойлашган Фарғона ва Қувасой шаҳарлари ҳиссасига тўғри келади. Саноат ишлаб чиқаришнинг ҳудудий таркибига эътибор берилса, Фарғона шаҳрининг улуши жуда юқорилигини кўриш мумкин. Бу шаҳар 2004 йилда жами вилоят саноат махсулотининг 57,7 % ишлаб чиқарган бўлса, 2006 йилда 63,2 % ни, 2009 йилда эса 60,2 % ни ишлаб чиқарган. Бу шаҳарда саноатнинг ёқилғи, кимё ва нефть – кимё, озиқ-овқат, енгил саноат тармоқлари яхши ривожланган бўлиб, нефтни қайта ишлаш бирлашмаси, фуран бирикмалари заводи, тўқимачилик комбинати, азот заводи шаҳарнинг асосий корхоналаридир.
Адир минтақасидаги асосий оғир саноат корхоналаридан ташқари енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари: йигирув ва тўқув фабрикасини ўз ичига олган тўқимачилик комбинати, пахта тозалаш заводи, пилла тортиш фабрикаси, йирик ёғ-мой комбинати, консерва заводи, гўшт комбинати, пиво пишириш ва бошқа корхоналар ишга туширилган.
2009 йилда вилоят ялпи ҳудудий махсулотининг тармоқлар таркибига эътибор берилса, саноат ( 22, 6 %) ва қишлоқ хўжалиги ( 19,3 % ) нинг улуши бошқа соҳаларга нисбатан юқорилигини кўришимиз мумкин. Аммо турли йилларда ЯХМ тармоқлар таркиби турлича бўлган. Масалан, 2000 йилда қишлоқ хўжалигинининг улуши 25,8 % га тенг бўлган. 2001 йилда эса қишлоқ хўжалиги улуши максимал даражага етиб, 35, 9 % га тенг бўлган. Шу йилда қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг юқори бўлиши ва бошқа тармоқлар улушининг камайганлиги билан боғлиқ.
Кўриниб турибдики, вилоят саноатининг асосий қисми Фарғона, Қувасой шаҳарларида ва Фарғона, Бешариқ туманларидаги адир минтақасида жойлашган бўлиб, бу 2 шаҳар бутун вилоят жами саноат маҳсулотининг 69,3 % и ишлаб чиқарган. Адир минтақасидаги саноат сиғимини ўрганишда қишлоқ туманлари ва шаҳарларни алоҳида ўрганиш мақсадга мувофиқ.Чунки вилоятда саноат маҳсулотларининг асосий йирик шаҳарларда ишлаб чиқарилади.Умуман олганда саноат ишлаб чиқаришда Фарғона шаҳрининг улуши катта бўлиб, 2004 йилда бу шаҳар йирик шаҳарларда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 74,4 % ини, вилоятнинг эса 57,7 % и ишлаб чиқарган. Ушбу йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кейинги ўринда Қувасой шаҳари эгаллайди. Бу икки шаҳар биргаликда вилоятнинг 18,8 % саноат маҳсулотини, йирик шаҳарларнинг 25,3 % ини ишлаб чиқарган. Қувасой шаҳри эса майдонига нисбатан каттароқ бўлиб, виляотнинг 3,8 % ини, йирик шаҳарлар майдонининг 60,3 % ини эгаллайди.
Қува тумани бўлса, вилоят майдонини 6,5 фоизини, қишлоқ туманларининг 6,9 фозини эгаллаган ҳолда, вилоят саноат маҳсулотларининг 2,8 фоиз қишлоқ туманларининг 12,5 % саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Шунингдек,, Бешариқ (8,4 %), туманларда ҳам саноат ишлаб чиқариши юқорироқ.
2007 йилда эса саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда шаҳарлар улуши 83,6 % га етган. Чунки шу вақт оралиғида Фарғона ва Қувасой шаҳарларида саноат ишлаб чиқариши ўсган. Фарғона шаҳри вилоятнинг 64,3 фоиз, Қувасой шаҳри эса 11,3 фоиз саноат маҳсулотини ишлаб чиқарган. Бу икки шаҳарнинг йирик шаҳарлар орасидаги улуши 76,9 ва 13,5 % га тенг бўлган.аммо Қувасой шаҳрининг майдони бошқа йирик шаҳарларга нисбатан катта бўлганлиги туфайли саноатн сиғим кўрсаткичи пастлигича қолган. Қишлоқ туманлари ичида Олтиариқ, Риштон, Ўзбекистон ва Қува туманларининг улуши 2004 йилга нисбатан ортган бўлса, қолган туманларнинг ҳиссаси камайган.
2009 йил ҳолатига кўра Фарғона шаҳрида саноат ишлаб чиқариши сезиларли равишда пасайган. Бунга сабаб қилиб бошқа ҳудуларда саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва бу шаҳарда айрим саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан боғлиқ. Ушбу йилда бу шаҳар вилоятнинг 60,2 %, йирик шаҳарларнинг 74,7 % саноат маҳсулотини ишлаб чиқарган. Қувасой шаҳрининг улуши вилоят саноат маҳсулотининг 11,8 % га, йирик шаҳарларнинг 14,6 % ини ишлаб чиқарган.
Вилоят миқёсида саноатнинг мужассамлашув даражасини адир минтақасидаги ҳолатини йирик шаҳарлар ва қишлоқ туманлари даражасида таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Масалан, 2004 йилда вилоятнинг 24,4 фоизи аҳолиси йирик шаҳарларда истиқомат қилган бўлса, қишлоқ туманларида эса жами аҳолининг 75,6 фоизи яшаган. Саноат маҳсулотининг 77, 6 % шаҳарларда, 22,4 % қишлоқ туманларида ишлаб чиқарилган.
Саноатнинг мужассамлашув даражаси бўйича Фарғона шаҳри бошқа минтақалардан кескин равишда фарқ қилиб, вилоят саноат маҳсулотининг ярмидан кўпини ишлаб чиқаргани ҳолда, бу шаҳарда вилоят аҳолисининг бор-йўғи 7,8 % яшаган. Йирик тўрт шаҳарда яшовчи аҳолининг эса 32,2 фоизи яшагани ҳолда, саноат маҳсулотларининг 74,4 фоизини ишлаб чиқарган. Саноатнинг мужассамлашувига кўра кейинги ўринни Қувасой шаҳри эгаллайди. Бу шаҳарда вилоят аҳолисининг 2,5 фоиз, йирик шаҳарларнинг 10,3 фоиз аҳолиси яшайди. Аммо вилоятнинг 9,4 %, йирик шаҳарларнинг 12,2 % саноат маҳсулотини ишлаб чиқарган.
2004 йилда вилоятда аҳоли жон бошига 248,8 млн сўмлик саноат моллари ишлаб чиқарилди.Бу кўрсаткич вилоят шаҳарлари ва туманлари орасида қуйидагича кўринишга эга эди. Саноат ишлаб чиқаришда етакчи бўлган Фарғона шаҳрида аҳоли жон бошига 1824,5 минг сўмлик саноат махсулоти ишлаб чиқарилган бўлиб, бу вилоят кўрсаткичидан 7 баробар, энг паст кўрсаткичидан бир неча юз баробар кўп демакдир.
Фарғона шаҳри вилоят ва йирик шаҳарлар бўйича ҳам аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо ҳажми бўйича етакчи бўлиб, 400,6 минг сўмлик чакана савдо маҳсулотлари тўғри келган. Қишлоқ туманлари орасида Қува тумани етакчи бўлса, сўнгги ўринни Қўштепа тумани эгаллаб, туман аҳолиси жон бошига 85,7 минг сўмлик чакана савдо муҳсулотлари тўғри келган.Бу вилоят кўрсаткичидан деярли икки баробар, Фарғона шаҳри кўрсаткичдан беш марта кам демакдир.
Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ва Қува туманида аҳоли жон бошига тўғри келуви чакана савдо ҳажми вилоят индексидан юқори бўлган, қолган ҳудуларда индекс кўрсаткичлари вилоят даражасидан паст. Россия истилосига қадар Фарғона ҳунармандчилигининг асосий тармоқларидан бири тўқувчилик эди. Шунингдек, ипакчилик ҳам жуда яхши ривожланган бўлиб, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари бу соҳаларнинг асосий марказлари эди. XIX асрнинг охирида вилоятда етиштирилган пилланинг 1Ғ3 қисми маҳаллий ҳунармандчилик корхоналарида қайта ишланган. Ипак матоларнинг бир қисми ички бозорда, қолган қисми ташқи бозорда сотилган.
Бозор иқтисодиёти шароитида республикада кичик бизнес билан шуғулланувчиларга бўлган талаб ортиб бормоқда. 2011 йилнинг “Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик йили “ деб аталиши ҳам бежиз эмас. Шу йилнинг февраль ойида Президентимиз томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили“ Давлат дастури тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Қарорга кўра мулкдорларнинг ўрта синфини шакллантириш, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли махсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари асосида аҳоли даромадларини кўпайтириш ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили, мамлакат тараққиёти йўлидаги фаол харакатлантирувчи куч сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган кенг чора тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсад қилиб олинди3.
Кичик тадбиркорлик корхоналарини замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ҳамда аҳолига етказиб бериш бугунги куннинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Шунингдек, хориждан келтирилаётган айрим маҳсулотларни вилоятда кичик корхона ва микрофирмалар томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва шу орқали аҳолини иш билан таъминлаш мақсадга мувофиқ. Бу ишларни амалга ошириш учун минтақада барча шароит ( хом ашё, ишчи кучи ва бошқалар ) мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, келажакда барча муаммолар ўз ечимини топади.
Вилоят аҳолисининг фаровон турмуш тарзини яхшилаш ва мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишлар ўз навбатида ҳудуд иқтисодиётни ҳам барқарорлаштиришга олиб келади. Бу жараёнда яқин келажакда кичик бизнес субъектларининг роли ортиб, минтақа хўжалигида етакчи тармоқлардан бири сифатида шаклланади. Фарғона вилояти адирлари йўл комплексларини асосан автомобиль йўллари ташкил этади. Улар селитеб комплексларни бир-бирлари билан боғлайди.
Достарыңызбен бөлісу: |