Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет23/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38

фанга педагогик диагностика тушунчасини 1968 йилда К.Ингенкамп томонидан киритилган;

  • билимларга қўйилган талаблар қуйидагилардан иборат: билимнинг тушунарлилиги; билимни тушунишлик; билимнинг мукаммаллиги; билимнинг чуқурлиги; билимнинг оперативлиги (тезкорлиги); билимнинг ихчамлиги; билимнинг аниқлиги ва умумийлиги; билимнинг тизимийлиги;

  • сўнги назорат. Бу якуний назоратлар натижалари тўғрисида қарорни жамоавий бўлиб қабул қилиш керак бўлган комиссия таркибида анъанавий тарзда ўтказилади. Талабаларга нафақа белгилаш ва уларни курсдан – курсга ўтказиш ҳамда якуний давлат аттестацияси сўнгги назоратга тегишли.

    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • талабалар билимини ўлчаш ва баҳолаш замонавий ўқиш – ўқитиш назариясида қандай аҳамиятга эга;

    • баён қилинадиган маълумот билан ўзлаштириладиган маълумот орасидаги функционал боғланиш ҳақида ёзма маълумот тайёрланг. Уларни муайян мисоллар асосида таҳлилий хулосасини (ҳосил бўлган қонуният) эътиборидан четда қолдирманг;

    • ижодий фаолиятда билимга қўйилган талабларга эътибор бериш шартми? Агар шарт бўлса нима учун?

    • педагогик назоратда адолатлилик, холислик, ошкоралик ва шу каби категорияларнинг ўрни ва роли ҳақида нима дейсиз?

    • рейтинг тизимини жорий этишда ахборот – коммуникацион технологиялардан фойдаланиш зарур деб ўйлайсизми?


    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялаш:

    • илмий ижодда жараённинг ифодалашини ва уларнинг асосий ўтиш ҳолатини (бир босқичдан иккинчисига ёки биридан иккинчисига ўтувчи ҳолатларни) назарда тутган ҳолда жараёнга таъсир этувчиларни аниқлаш ҳамда улар ичидан асосий ва иккинчи даражалиларни аниқлаш зарур бўлади. Бу ўрганилаётган жараённинг ташкилий – тузилмавий моделини яратишда ўта муҳимдир, чунки «Тизимий ёндашув» тадқиқот усулини фақат шу асосида амалётга жорий этиш мумкин;

    • илмий ижодда педагогикадан ўқиш – ўқитиш жараёни жамият тараққиёти ва давлат тизимига мос равишда ҳамда фан – техниканинг замонавий ютуқларини эътиборга олган ҳолда олиб бориш кераклигича эътибор қаратилиши керак, чунки фақат шу асосдагина мазкур соҳани мунтазам равишда ривожлантириб ва такомиллаштириб бориш мумкин;

    • таълим тарбия жараёни натижаларини баҳолашда холислик, адолатлилик, одиллик ва ошкораликка қатъий эътибор бериш ҳамда улардан таълим – тарбия жараёнини такомиллаштиришга, рақобатбардош замонавий мутахассисларни тайёрлашда самарали, яъни қаралаётган жараённи оптимал бошқаришда ростлагич сифатида фойдаланиш лозим.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Каримов И.А. Илм – зиё салоҳияти – юрт бойлиги ҒҒ маърифат. – Тошкент: 1993 (21.07.93). – Б. 1 - 2

    2. Рябцева Т.В. Значение состояние ризработки проблемў оценки качество знаний ҒҒ «Соваршенствование форми методв учебного процесса в вўсшей школе» сборник наученўх трудов. – М.: Знание, 1982. – С.36 – 52
    5.8. ПЕДАГОГИК ИЛМИЙ ХОДИМЛАР ТАЙЁРЛАШ

    ЖАРАЁНИНИНГ УЗЛУКСИЗЛИГИ
    Таянч иборалар: узлуксиз таълим тизими, ахборот таъминот, замонавий ахборот технологиялари, алоқадорлик, педагогик тадқиқотлар, гуманитар ва ижтимоий – иқтисодий фанлар, ихтисослик фанлар, математика ва табий – илмий фанлар, қўшимча фанлар, умумкасбий фанлар, илмий маъруза, курс иши, илмий –услубий мақола, модулли таълим, дастурли таълим, моделли таълим, тренинг дарслари, кўргазмали дарс, аукцион дарс, методик жиҳатдан билимдонлик, касбий билимдонлик, ижтимоий билимдонлик, илмий дидактик, касбий сифатлар.
    Мавзуни матни: Педагогик илмий ходимлар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлиги

    Узлуксиз таълим тизимида ахборот муҳитини яратиш ва замонавий ахборот технологиялари негизида таълим жараёнининг ахборотли таъминотини ривожлантириш, бугунги таълим тизимининг мазмун- моҳиятини белгилайди. Бу борада таълим муассасаларида янги ахборот ва педагогик технологиялар жорий этилишининг ташкилий-педагогик негизларини яратиш ва буларга мос педагогик, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш замонавий педагогикада муҳим муаммолардан биридир.

    «Ўзбекистон Республикасида "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг "Кадрлар тайёрлаш тизимида фан" ва "Педагог ва илмий- педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" қисмларида узлуксиз таълим тизимида ижодкор илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга катта эътибор берилган бўлиб, унда таълим муассасаларига янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга мўлжалланган илмий- тадқиқот ишларини кенгайтириш ҳам қайд этиб ўтилган» [1] .

    Демак, бу таълим муассасаларидаги илмий - тадқиқот ва илмий-педагогик ишларга замонавий услубларни тадбиқ этишни талаб этмоқда. Бу соҳа бўйича кўп йиллик илмий изланишларимиз, илмий-педагогик фаолиятимизда олиб бор-ган илмий таҳлиларимиз шуни кўрсатмоқдаки, Республикамиз-да юқори малкали илмий-педагогик мутахассислар тайёрлаш иши бугунги кунда давлат аҳамиятига молик масалага айланди.



    Бу борада олиб борган илмий - тадқиқот ишларимиз натижалари педагогик тадқиқотларни олиб боришда қуйидагича узлуксизликка эътибор беришлиги лозимлигини кўрсатди (5.8.1. -шакл).

    Шаклдан кўриниб турибдики, олий ўқув юртига муайян мутахассислик бўйича кирган талаба, то ДТС бўйича касбий фаолиятга йўналтирилгунга қадар мураккаб динамик жараённинг иштирокчиси бўлади. Бундай жараёнда ўқитувчи-таълимни бошқаруви- тадқиқотчи (ижодкор ўқитувчи)дан самарали илмий изланишлар қилишни талаб этади. Бундай муҳим педагогик тадқиқотларни қаралаётган жараённи ташкил этувчилар ва унга таъсир этувчиларни эътиборга олмасдан амалга ошириб бўлмайди. Бунда дастлаб тадқиқот предмети таълим-тарбия жараёнининг қайси бўғинига тегишли эканлиги аниқланади ва шу асосда мутахассислик йўналишларига мос тадқиқот мақсади аниқланади. Бундан кейин ўқув режасидаги фанлар блоклари, улар ўртасидаги алоқадорлик ва бу алоқадорликнинг бўлажак мутахассислар касбий сифатларии (фазилатлари) даги ўрни таҳлил қилинади.

    Йўналиш ва режалаштирилган мутахассисликни тадқиқот манбаи сифатида аниқлаб бўлгандан кейин, қуйидагича мутахассисни тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш омиллари ўрганилади: бўлажак мутахассислар тайёрлашга ўрта умумтаълим мактабларида ва ўрта махсус касб - ҳунар таълимида ҳосил бўлган таянч тушунчалар; талаба яшаб турган атроф - муҳитдаги мутахассислик йўналишига таъсир этувчи кўрсаткичлар; мутахассислик йўналишига тегишли фан - техника ютуқлари; ўқув воситалари; ўқув усуллари, ўқув шакллари ва педагогик инновациялар. Бу жараён талаба ўқишга кирган пайтдан бошлаб, олий ўқув юртини тугатгунга қадар мунтазам равишда эътиборга олинади. Бу жараёндаги ҳар бир қадам натижаси талабага билим бериш давомида назорат қилиниб, баҳолаб борилади. Мазкур жараёнда бўлажак илмий - педагогик мутахассисларни тайёрлашга қаратилган ҳаракатлар асосан биринчи курсданоқ бошланади.

    Жумладан, биринчи курсда реферат, аниқ мавзу бўйича маъруза матни ёзишга ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлса, иккинчи курсда хисобот ва курс иши ҳамда илмий анжуманларга қатнашишга маъруза тезисини ёзишни билмоғи лозим. Учинчи курсда эса реферат, илмий маъруза, курс иши, илмий - услубий мақола ва шу кабиларни тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши керак, шунингдек таълимнинг фаол усулларини ҳам ( модулли таълим, дастурли таълим, моделли таълим, тренинг дарслари, кўргазмали дарс, аукцион дарс ва ҳ.к.) ўзлаштириб олган бўлиши керак. Ва ниҳоят, тўртинчи курсда талаба илмий ходим сифатида шаклана бошлаши керак, у турли илмий анжуманларга ўз илмий изланишлар натижалари билан қатнашиши мумкин ва булар асосида малакавий битирув ишларини тайёрлаш керак, айниқса ўқитувчилар илмий - амалий анжуманларида ўз фикр- мулоҳозалари билан қатнашиш лозим, чунки ДТСдаги бакалавр академик даражанинг тайёргарлигига қуйидагича талаблар қўйилган:



    • "дунёқараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши;

    -Ватан тарихини билиши, маънавий миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий истиқлол ғоясига асосланган фаол ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлиши;

    • табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаш ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана билиши;

    • инсоннинг бошқа инсонга, жамиятга, атроф - муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ва маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши;

    • ахборот йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган қарорларни қабул қила олиши;

    • тегишли бакалаврият йўналиши бўйича рақоботбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши;

    • янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила билиши;

    • соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисидав илмий тасаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш ўқув ва кўникмаларга эга бўлиши лозим [2].

    Талабага таъсир этилган (бутун олий ўқув юртида ўқиш давомида) таълим-тарбия воситалари, шакллари ва айниқса таълимга инновацион ёндашувлар бўлажак илмий - педагогик ходимларни шакллантиришда муҳим асослар бўлиб, улар талабада ( битирувчида) мустаҳкам касбий билим, кўникма ва малакаларни пайдо қилади. Ҳосил бўладиган касбий билим, кўникма ва алакалар ДТСдаги талабларни ҳисобга олган ҳолда назорат қилинади ва баҳоланади. Бу жараён талабада шаклланган билим, кўникма ва малакаларни ДТС талаблари билан таққослаш орқали амалга оширилади ва шунинг билан бир қаторда талабада (битирувчида) шаклланган касбий фазилатлар ҳам аниқланади, ҳамда булар асосида касбий фаолиятга тавсиялар, яъни «меҳнат бозори»га йўлланма берилади.



    5.8.1-шакл. Педагогик-илмий ходимлар тайёрлаш жараёни узлуксизлиги

    Демак, илмий- педагогик ходимларнинг касбий фаолиятида имлий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиш уларнинг мустақил ишларининг асосий ҳаракатланувчи омили ҳисобланар ва улар илмий-тадқиқот ишларини касбий фаолиятга тайёргарлик босқичиданоқ, яъни олий ўқув юртларида ўқиб юрган даврларининг дастлабки пайтлариданоқ бошлар экан ва кейин таълим-тарбия жараёнининг кейинги босқичларида давом этдиради, кенгайтиради, ривожлантиради. Бу борада илмий - педагогик ходимдан талаб қилинадиган қуйидаги жиҳатлар ҳам бор. Улар: методик жиҳатдан билимдонлик, касбий жиҳатдан билимдонлик ва ижтимоий билимдонлик.



    Методик жиҳатдан билимдонлик – бу илмий-педагогик ходимнинг таълим-тарбия жараёнида шахсга ва гуруҳга ўзининг ижобий таъсирини ўтказа олиш, таълимнинг илғор технологиялари, шакллари, воситалари ва усулларидан ижобий сифат ўзгаришлари қилиб, юқори самародорликни қўлга киритган ҳолда фойдалана олиш қобилиятлари мажмуаси.

    Касбий билимдонлик - бу ўқув дастури йўналишида илмий асосланган билимга эгалиги, услубий асосланган амалий фаолият кўрсата олиш қобилиятига, мавжуд фаолият даврида учраган муаммолар ечимини мустақил топишнинг оптимал усулларини эгаллай олганлик қобилиятлари мажмуидир.

    Ижтимоий билимдонлик – бу энг аввало обрў-эътибор яъни илмий-педагогик ходимнинг ижтимоий жиҳатдан етуклиги, маълум ахлоқий тамойилларга эгалиги, шахсий тажриба ва кузатишлар асосида ўз мустақил фикрларини шакллантира олиш, бошқа шахсларга таъсир кўрсата олишлиги, шахслараро ва якка шахс билан гуруҳ орасидаги муҳитларни яхшилай олиш каби қобилиятлар мажмуасидир.

    Бу билимдонликларга эга бўлиш учун илмий-педагогик ходим илмий изланишларнинг қуйидаги кўринишлари ва турлари ҳақидаги чуқур билимга эга бўлиши керак:



    • касбий тайёргарлик даврида олий ўқув юртларидаги таълим-тарбия жараёнида иштирок этишда бажарган реферат ёзиш иши, курс иши (лойиҳаси) ва малакавий битирув ишлари узлуксиз тадқиқот иши эканлиги ҳақидаги;

    • услубий, илмий-услубий,илмий - оммабоп журналларга ўз илмий изланишлари натижалари бўйича чиқиб туришни чуқур ҳис қила билиши ҳақидаги;

    • илмий-дидактик, ижтимоий-сиёсий, илмий- методик, умумдавлат миқёсидаги тажриба-синов ишларини уюштириш ва ташкиллаштиришда фаол иштирокчи бўлиш ҳамда улар тўғрисида таҳлилий ҳисоботлар ёзиши ҳақидаги;

    • ўқув адабиётлари турлари ва шакллари тўғрисида чуқур билимга эга бўлиш ва дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, дидактик мажмуалар ва шу кабиларни тайёрлашда фаол иштирок этиш лозимлигини ҳис қилиш;

    • турли педагогик-психологик тадқиқотларда иштирок этиш ва буни изланувчанлик фаолиятининг ажралмас қисми эканлигини чуқур ҳис қилиш;

    • ўтказилган тадқиқотлар натижалари бўйича илмий маъруза, маъруза тезиси, реферат, илмий-таҳлилий ҳисобот, услубий қўлланма ва тавсиянома, монография ва диссертация тайёрлашларни ўзининг илмий салоҳияти белгиси деб билиш;

    • "Фан ва ахборот технологиялари мувофиқлаштириш маркази" томонидан эълон қилинган йўналишлар танловида қатнашишга эришиш;

    • ўзида тўпланган интеллектуал салоҳиятдан бошқалар яъни унинг орқасидан эргашиб келааётган ёшлар (шогирдлар)ни баҳраманд қилиш ва шу асосда илмий - педагогик ходимлар сонини кўпайтириш ҳамда педагогик тадқиқотларни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ўз олимлик бурчи эканлигини бутун вужуди билан ҳис қилиш.


    Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

    • узлуксизлик деганда нимани тушунасиз?

    • бўлажак мутахасисларни тайёрлашда узвийликнинг нима аҳамияти бор?

    • методик жиҳатдан билимдонлик – бу нима?

    • касбий билимдонлик қандай аниқланади?

    • ижтимоий билимдонликка қўйилган талаблар нималардан иборат?


    Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

    • методик жиҳатдан, касбий ва ижтимоий билимдонликларга эга бўлиш учун илмий – педагогик ходим илмий изланишларнинг қуйидаги кўринишлари ва турлари ҳақидаги чуқур билимга эга бўлиш керак: касбий тайёргарлик даврида олий ўқув юртларидаги таълим – тарбия жараёнида иштирок этишда бажарган реферат, курс иши (лойиҳаси), малакавий битрув ишлари узлуксиз тадқиқот иши эканлиги ҳақидаги; услубий, илмий – услубий, илмий – оммабоп журналларга ўз илмий изланишлари натижалари бўйича чиқиб туришни чуқур ҳис қила билиши ҳақидаги; илмий – дидактик, ижтимоий – сиёсий, илмий методик, умумдавлат миқёсидаги тажриба – синов ишларини уюштириш ва ташкиллаштиришда фаол иштирокчи бўлиш ҳамда улар тўғрисида таҳлилий ҳисобатлар ёзиш ҳақидаги; ўзида тўпланган интеллектутуал салоҳиятдан бошқалар, яъни унинг орқасидан эргашиб келаётган ёшлар (шогирдлар)ни баҳраманд қилиш ва шу асосда илмий – педагогик ходимлар сонини кўпайтириш ҳамда педагогик тадқиқотларни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ўз олимлик бурчи эканлигини бутун вужуди билан ҳис қилиш.


    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • педагогик илмий ходим тайёрлашни қандай тушунасиз?

    • узлуксиз ижодий фаолиятда қандай натижаларга эришиш мумкин?

    • узлуксиз ижодий фаолиятдаахборот йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш жараёнлари ҳақидаги фикрларингизни ёзма равишда тайёрланг;

    • илмий – педагогик ходимлар тайёрлашда методик жиҳатдан билимдонлик, касбий ва ижтимоий жиҳатдан билимдонликлар аҳамияти ҳақидаги фикрларингиз қандай?


    Тадқиқодчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлиш, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаш ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касбий фаолиятида фойдалана билиши учун ҳар қандай инсон узлуксиз ижодий фаолият билан шуғулланмоғи лозим;

    • тадқиқотчи ўтказилган тадқиқотлар натижалари бўйича мунтазам равишда илмий маъруза, маъруза тезиси, реферат, илмий таҳлилий ҳисобат, услубий қўлланма ва тавсиянома, монография ва диссертация тайёрлашларни ўзининг ажралмас бурчи, деб билиши керак, чунки бу унинг интеллектуал салоҳиятини белгилайди;

    • турли педагогик – психологик тадқиқотларнинг уствор йўналишларида қатнашишга доимо ҳаракат қилиш керак. Бу тадқиқотчининг изланувчанлик фаолиятини мунтазам равишда такомиллаштириб боришда асосий омил бўлади.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Каримов И.А. «Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори». – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – 64 б.

    2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2007. – 252 б.

    3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълимнинг меъёрий ҳужжатлари (Ўзбекистон Давлар стандарти. Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти). – Тошкккент: 2001. – 14 б.


    5.9. БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА МИЛЛИЙ

    МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТИЗИМИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
    Таянч иборалар ва атамалар: таълим – тарбия, маънавий савия, миллий қадриятлар, оптимал вариантлар, маънавий бойликлар, маълумотлар, урф – одатлар, анъаналар, мазмун – моҳият, комил инсон, «Тараққиётнинг ўзбек модели», баркамол авлод, рақобатбардош мутахассис, ўқув режа, илмий қадриятлар, самарадорлик, қадриятлар тизими, касбий – маънавий, табиий қадриятлар.

    Мавзу матни: Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда миллий маънавий қадриятлар тизимини ишлаб чиқиш.

    Жамиятнинг ривожланиб, такомиллашиб боришида, ижтимоий муҳит муҳим рол ўйнайди. Инсонлар фаолияти тўлақон амалга ошиши учун, уларга шарт-шароитлар яратилиб берилиши муҳим масала ҳисобланади. Бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган туб ислоҳатлар жамият равнақига қаратилган бўлиб, ҳар бир фуқаронинг жамиятда ўз ўрни, қадри бўлишига алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг ҳар чиқишида инсон омилига тўхталиб, алоҳида унга урғу бермоқда. Айниқса ёшлар тарбиясига ҳар биримизнинг маъсул эканлигимиз қайта-қайта ўз маърузаларида айтиб ўтмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, бошланғич синф ўқитувчиларини таълим-тарбия жараёнларига таайёрлашда ўзгача бир ёндашувни амалга ошириш лозимлиги юзага келмоқда.

    Бўлажак ўқитувчиларининг маънавий савиясини ва бу соҳадаги билим, кўникма ва малакасини шакллантириш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлиги аниқ. Бу борада талабаларнинг маънавий савиясини аниқлаш ҳам ўзига хос бўлган муаммо ечимини топишни талаб этади. Бу муаммонинг ечимини ҳал қилишда талабалар маънавий савиясини аниқлаш ҳам мақсад қилиб олган ва бу жараённи амалга оширишда ахборотли таъминотни таминлаш ҳам кўзда тутилади. Бундан мўжжалланган мақсад миллий қадриятлар тизимини талабалар онгига сингдириб, уларнинг тафаккурини кенгайтиришдан иборатдир. Бу борада олиб борилган илмий изланишларимиз натижаларининг кўрсатишича таълим – тарбия жараёнини мунтазам равишда қадриятлар ҳақидаги билимлар билан ҳар қачонгидан ҳам бойитиб, улардан бўлажак мутахассисларни тайёрлашда фойдаланишнинг оптимал вариантларни яратиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бунинг учун:

    1. Талабаларнинг маънавий билим доирасини бойитишга эришиш;

    2. Талабаларнинг миллий қадриятлар тўғрисидаги билимларини юксалтириш;

    3. Талабалар томонидан миллий-маънавий қадриятлар бўйича назарий билимларни ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш ва уларни бойитиш;

    4. Миллий-маънавий қадриятлар бўйича шаклланган билимларини ёшлар онги ва қалбига етказиб беришнинг оптимал вариантларини яратишга эришиш лозим бўлади ва шу кабилар.

    Шунинг билан бирга бўлажак ўқитувчиларни таълим - тарбия жараёнларига тайёрлашда қадриятлар тизимидан фойдаланиш мақсадга муофиқ бўлади. Бундай таълим-тарбия тизимини амалга оширишда талабаларнинг касбий билим, кўникма, малакалари билан бир қаторда миллий қадриятлар бўйича билимларни ўз навбатида босқичма-босқич шакллантирилади:

    Бунда:


    • улуғ аждодларимиз қолдирган маънавитй бойликлар;

    • халқ оғзаки ижоди – тарбия ўчоғи уйғунлигига мос маълумотлар;

    • урф – одатлар, ананаларнинг тарбиявий аҳамияти;

    • касбий маҳорат кўникмалари;

    • шахсий ҳаётга тайёрлашнинг мазмун – моҳиятларига алоҳида эътибор қаратмоғи лозим.

    Бундай босқичларни амалга оширишда албатта унинг маънавий-маърифий асослари муҳим рол ўйнайди.

    Баркамол авлод тарбияси ҳар қандай жамиятда ҳам онгли табақага тегишли инсонларнинг эзгу-орзуси бўлиб келган. Айниқса, бизнинг ўтмишимизга тегишли бўлган бой миллий меросимиз намояндалари Ал-Хоразмий, Абу Райхон Буруний, ат-Термизий, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Абулқосим Фирдавсий, Бобур, Абдулла Қодирий, Нодира, Увайсий, Чўлпон, Фитрат, Зебунсо, Ал-Бухорий, Юсуф Ҳамодоний, Аҳмад Яссавий, Бурхониддин Ал-Марғилоний, Ғуждувоний, Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Амир Темур, Ҳусайин Бойқаро, Мирзо Ҳумоюн Акбаршох каби буюк инсонлар яшаб ўтган даврда дунёвий ва диний билимлар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак босқичга кўтарилди. Шубҳасиз комил инсон тарбияси ҳам уларнинг диққат эътиборининг марказида турган муаммолардан бири бўлган. Демак, мамалакатимиз халқлари миллий қадриятларимизни улуғловчи урф-одатлаидаги, мафкурасидаги маърифат тушунчаси, илм ва билимга интилиш хислати хуллас комил инсон бўлишга ҳаракат қилиш жараёни бир неча минг йиллик тарихга эга.

    Юқорида номлари тилга олинган улуғ боболаримизнинг юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти йўналишидаги, халқ фаровонлиги ҳақидаги, шунингдек Комил инсон тўғрисидаги таълимотлари, уларнинг юксак маънавиятли кишилар эканлиги бутун дунё эътироф этаётган бир пайтда, биз баркамол авлод тарбиясига жавобгар эканлигимизни хис этамиз.

    Аждодларимиз орзусини эътиборга олган юртбошимиз томонидан ислоҳ қилишнинг илмий асосланган беш тамоили ёки бевосита баркамол авлод тарбиясига тегишли бўлган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳам «Таълим тўғрисида»ги қонунни амалга жорий этишда ота-боболаримизнинг эзгу-ниятларини амалга ошириш йўлидаги буюк қадам дея оламиз.

    Шу сабабли ҳам бугунги кунда баркамол авлод тарбияси тўла маънода миллий тусда олиб бормоқда. Ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол шахс қилиб тарбиялашда баркамол авлод тарбиясининг маърифий босқичлари муҳим аҳамият касб этади.

    Булар:


    • баркамол авлод тарбиялаб войга етказиш орзуси;

    • орзуга эришиш мақсад ва вазифаларини ишлаб чиқиш;

    • орзуга эришмоқ йўлининг оптимал вариантини танлаш;

    • узлуксиз таълим тизимини тўлиқ амалга ошириш;

    • узлуксиз таълим таркибини такомиллаштириб бориш;

    • кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқариш;

    • кадрлар тайёрлаш миллий дастурини тўлиқ ҳаётга тадбиқ этиш;

    • миллий моделни амалда жорий этиш йўлларини бойитиб бориш;

    • рақобатбардош мутахассис тайёрлашга эришиш.

    Албатта бу қайд этилган кетма-кетлик ўзининг мустаҳкам иқтисодий, ташкилий, маънавий-маърифий асосларига эга.

    Республикамизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим вазифалардан бири ҳам жаҳон таълими талаблари даражасидаги рақобатбордош мутахассислар тайёрлашдан иборатдир. Бундай мутахассислар тайёрлашнинг асосий омилларидан бири ота-боболаримиздан қолган бой маънавий меросимиздан фойдаланиш, миллий мафкурани шакллантириш ва унинг ривожлантиришдан иборатдир. Бой маънавий меросимиз ҳақидаги маълумотларни ёш авлодга етказишда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш учун тасдиқланган ўқув режаси муҳим омил ҳисобланади ва уларнинг блокларга мос қадриятлар тизимини яратиш бўлажак мутахассисларни касбий – маънавий етук қилиб тайёрлашда мустаҳкам асос бўлмоқда (5.9.1 - шакл).

    Шаклда акс эттирган тизимнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, бўлажак ўқитувчиларга миллий қадриятлар тизими сингдирилишини ифодалашдан иборат. Бунда ўқув режадаги ҳар бир блокдаги фанларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда миллий қадриятлар сингдирилиб борилади. Мисол учун биринчи блокдаги барча фанларни ўқитиш жараёнида (ижтимоий-гуманитар) миллий қадриятларнинг маънавий асоси сингдирилишини айнан, ўша фанлардаги мазмуни очиб берилишига ёрдам беради ва талабаларнинг миллий – маънавий қадриятларлар борасидаги тушунчалар бойитилади.

    Ўқув режасидаги фанларнинг хусусиятлари айнан қадриятларнинг қайсидир бир йўналишини ёритишга ёки бўлмаса миллий қадриятларнинг қайсидир қирраси бирор-бир фаннинг муҳим моҳиятини очишга хизмат қилади. Мисол учун табий қадриятларни сингдиришда табиатшуносликка оид фанлар мушим ашамият касб этади. Аниқ фанларни ўрганишда эса илмий қадриятларимиз беқиёсдир.



    Бугунги кунда таълим-тарбия мазмунини тубдан ислоҳ қилиш жараёнлари амалга оширилаётган бир пайтда комил инсон таълимоти тўғрисидаги билимларини ҳаётга жорий қилиш, уни ривожлантириш, такомиллаштиришда бўлажак мутахассисларни тайёрлашда “қадриятлар тизими”дан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Улуғ аждодларимиздан бизга меърос бўлиб келаётган бундай маънавий-маърифий тарбия тизими, бўлажак мутахассисларни ҳар томонлама етук инсон, баркамол авлод, рақобатбардош мутахассис қилиб тарбиялашда қўл келади. Бўлажак ўқитувчиларга “Қадриятлар тизими”ни сингдириш жараёнида ўқув режасидаги кетма-кетлик асосида олиб борилган таълим-тарбия қадриятларни ўрганиш йўналишида инновацион технологияни жорий этиш имкониятини кафолатлайди ва энг асосийси касбий – маънавий жиҳатдан етук мутахассис тайёрлашга эришилади.



    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет