экспулатация (амалда фойдаланиш). Бунда дастурий ва техник воситалар шунингдек бутун лойиҳани тўлиқ ишга тушириши аниқланади ва баҳоланади.
5. ААТларнинг самарадорлиги қуйидагилар:
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларнинг ўзига хос афзалликлари бор. Улар: объект ва унда кетаётган жараён ҳақидаги маълумотларни ахборотлар кўрнишида ифодалаш имконини беради; объект ҳақидаги барча омиллар ва ресурсларни ягона ахборот тизими шаклида ифодалай олади; жараёнларни бошқаришда ахборотли, ахборотли технология сифатида фаолият кўрсата олади ва ҳаттоки у бутун ташкилот (муассаса) ёки жамоа фаолиятининг муайян мақсадга йўналтирилган ахборотли муҳити ҳам бўлиши мумкин;
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларни амалиётга жорий этишдан қуйидаги қулайликларни қўлга киритиш мумкин: жараённи бошқаришдаги энг қулай вариантни танлаш имконияти туғулади; мутахассисларнинг(ижрочиларнинг) малакаси ошади ва касбий тайёргарлиги юқори даражада бўлишига эришилади; қарорлар қабул қилиш ва уни таҳлил қилишда дастурий ва ахборотли таъминотдан мунтазам фойдаланиб туриш имконияти яратилади, айниқса компьютер технологияси ҳисобига тежалган вақт ҳисобига яъни қўшимча фаолият сифатида ўзгариш бўлишига олиб келади;
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларни амалда қўллашда ҳам сезиларли самарадорликлар қўлга киритилади. Қуйида улар ҳақида қисқача тўхталамиз: маъмурий харажатлар камаяди; автоматлаштириш ҳисобига ходимларни қўл меҳнатидан озод қилиш, интелектуал фаолият учун вақт қолиши; математик услублар ва интелектуал тизимларни тадбиқ этиш ҳисобига бошқарув вазифаларни ҳал қилишнинг оптимал вариантларига эга бўлади; замонавий ташкилий тизилма яратилади; автоматлаштирилган технология ташкилий жиҳатдан мослашувчанликни (адабтивликни) юзага келтиради; вақт тежалади; ижрочилар (бошқарувчилар) малакаси ва касбий билимлари ошади; ахборот оқими тизилмаси такомил-лаштирилади; электрон почта орқали ахборот самарали мувофиқлаштирилади; ишончли ахборот билан таъминланилади; ахборот махсулотига тўғридан-тўғри кириб борилади; истеъмолчиларга намунали хизмат кўрсатилади; лойиҳалаштириш вақти қисқаради ва шу кабилар.
Демак, автоматлаштирилган ахборот тизимларни яратиш ва ундан амалда фойдаланишда қуйидаги омиллар муҳим аҳамият касб этар экан:
-
мутахассисларни ахборотни қайта ишлашни автоматлаштириш тизимида фаол иштироки зарурлиги;
-
аниқ бир объектни ўрганишда Автоматлаштирилган ахборот тизимларнинг таъминловчи (таъминотлар) ва функционал қисмлари зарурлиги;
-
ахборот тизимлари асосида илмий ва оммавий ишланмаларни яратиш ҳамда жорий этиш мумкинлиги;
-
автоматлаштирилган ахборот тизимлари учун математик модел, алгоритм, тизим ва техник, дастурий таъминот зарурлиги;
-
қўлга киритилган самарадорлик мезонлари ёрдамида бошқарув соҳасида оптимал вариантларни кафолатлаш ва шу кабилар.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
автаматлаштирилган ахборот тизимларининг таърифини айтиб беринг;
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларининг ташкилий – тузилмасининг асосий таркибий қисмларини айтиб беринг;
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларини ҳаётга жорий этиш босқичларини санаб беринг.
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
автоматлаштирилган ахборот тизимлари – бу ахборотлар, ахборотларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган иқтисодий – математик усуллар ва моделлар ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишга мўлжалланган техник, дастурий, технологик воситалар ва мутахассислар ҳамкорлиги маҳсулидир;
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратишдан тартиб унда амалиётда фойдаланишгача бўлган босқичлар қуйидагилардан иборат: лойиҳани асослаш босқичи – бунда режалаштириш ва талаблар ўрганилади, яъни тизимли таҳлил амалга оширилади ва бу орқали тадқиқотнинг мақсади, вазифаси ҳамда ишчи фарази асосий талаб бўлиб хизмат қилади; техник лойиҳалаштириш – мантиқий лойиҳалаштириш – бунда автоматлаштирилган функционал таркибини, таъминловчи қисм тизимлар таркибини ишлаб чиқариш ва улар асосида автоматлаштирилган ахборот тизимларининг техник лойиҳаси расмийлаштирилади; қўлланмани лойиҳалаштириш – бунда дастурлар тизим, қисм тизимларини аниқлаш ва ахборотларни қайта ишлаш ҳамда бу бўйича олинган натижалардан мутахассисларга қўлланма, кўрсатма, йўриқнома яратиш қаралади; жорий этиш – бунда тестлаш тажриба – синов ишлари ўтказиш амалга оширилади; эксплуатация (амалда фойдаланиш) – бунда дастурий ва техник воситалар, шунингдек, бутун лойиҳани тўлиқ ишга тушириши аниқланади ва баҳоланади.
Мавзу бйўича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
ахборотлаштирилган ахборот тизимларидаги мутахассис иштирокини қандай тушунасиз ва бунга тадқиқотчига қандай талаблар қўйилади?
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларининг ташкилий – тузилмавий алоқадорлигини бошқа вариантларини қандай бўлишини истар эдингиз?
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таъминотлар тизимидан фойдаланишни ўз илмий ишингиз мисолида ўрганиб чиқинг?
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларини амалётга жорий этишда маъруза матнидаги ҳамма босқични албатта босиб ўтиш зарурми ёки айримларини бажармаси ҳам бўладими?
-
қўлга киритилган самарадорлик мезонлари ёрдамида оптимал бошқарувни қандай ташкил этса бўлади?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқишда тадқиқотчи ахборотларини қайта ишлаш технологияларини пухта ўзлаштирган бўлиши лозим;
-
автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратишда амалий аҳамиятга эга бўлган модел, алгоритм, тамойил, мезонларга таяниш илмий тадқиқот ишининг самарадорлигини оширади;
-
автоматлаштирилган ахборот тизимлариасосида илмий, илмий – услубий ва оммавий ишланмаларни яратиш мумкинлиги тадқиқотчининг диққат марказида бўлиши лозим.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2006. – 248 б.
2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошшшкент: Фан, 2007. – 252 б.
3. Тўрақулов Х.А. Ҳамзаев Ҳ.Х. Тўрақулов О.Х. Математика тарсларида инновацион услублар. – Жиззах: 2005. – 192 б.
6.5. ЭКСПЕРТ ТИЗИМЛАР
Таянч иборалар ва атамалар: ахборот – изланиш ва эксперт тизимлари, сунъий интелект, билимлар базаси, эксперт, билимларни ўзлаштириш, мантиқий хулосалаш, тушунтириш, изоҳлаш, интерпретатор, қобиқ, режалаштирувчи эксперт тизимлар, башоратловчи эксперт тизимлар, ташхисловчи эксперт тизимлар, ўргатувчи эксперт тизимлар.
Мавзуни матни: Эксперт тизимлар.
Илмий тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизимларини яратишдаги муаммолардан бири, кўп ўлчовли маълумотлар билан иш кўришдир. Агарда ўзаро боғлиқ маълумотлар миқдори 3 тадан ошмаса жиддий қийинчиликлар юзага келмайди, чунки ўзаро боғлиқ маълумотлар 2 та бўлса, у ҳолда жараён кечишини текисликда кўз олдимизга келтириш мумкин ёки ўзаро боғлиқ маълумотлар 3 та бўлса, у ҳолда ундай жараёнлар кечишини уч ўлчовли фазода, яъни фазодаги Декарт координата тизимида ўрганиш ва баҳолаш имконияти туғилади.
Маълумотлар турлари кўп бўлганда жараён ва ҳодисанинг моделлари билан бирга визуал-табиий моделлашдан ҳам фойдаланилади. Унинг ёрдамида жараёнлар ва ҳодисаларнинг машина графикаси воситасида виртуал тасвирлаш ҳисобига таъминланади. Бунда кўргазмалилик анча юқори бўлади.
«Ахборот–изланиш ва эксперт тизимлари илмий тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизимлари (ИТАТ) пиллапоясининг юқори даражасида жойлашган. Кўрсатилган тизимлардан биринчиси экспериментал ва бошқа маълумотлар базасини кўриш учун мўлжалланган. Эксперт тизимини эса, назария ва амалиёт ўртасидаги кўприк дейиш мумкин. Бу ўринда қизиқ бир боғлиқлик мавжуд. Жумладан, математик статистикасида ўз ибтидосини олган маълумотлар таҳлилий методлари борган сари мураккаблашмоқда ва ахборотни умумлаштиришнинг анча юқори даражасини таъминловчи мантиқий тизимларни ўз ичига олади. Бу ҳол эксперт тизимларга юкланадиган функцияларга яқинлашиш имконини беради». [1]
Ахборотлашган жамиятда ахборотлар оқимининг (ҳажмининг) ўсиб бориши, ахборот технологияларининг турли-туманлиги ва улар ёрдамида шаклланган муаммолар ечимига замонавий (кенг имкониятли) компьютерларнинг зарур бўлаётганлиги ахборотни қайта ишлаш технологиялари олдига қатор вазифаларни қўймоқдалар. Булардан оптимал вариантларини танлаш ва энг мақбул қарорлар қабул қилиш (айниқса бошқаришда) ни замонавий компьютерлар зиммасига юклаш вазифасидир.
Маълумки бундай вазифалар интеллектуал тизимлар олдига қўйилиши мумкин ва табиийки улар эксперт тизимлар ёрдамида ҳал этилади.
Эксперт тизимлар (ЭТ) – бу айрим мавзу (соҳа, йўналиш, жараён, ҳодиса ва шу кабилар) бўйича шароитни (муҳитни, ҳолатни) таҳлил этиш, аҳамиятли ахборотни танлаб олиш ва мумкин бўлган йўллардан воз кечган ҳолда энг мақбул қарор қабул қилиш ҳақидаги билимларни ёйиш ва улардан амалиётда фойдаланишни амалга оширишнинг усуллари ҳамда воситалари мажмуидан иборат.
Эксперт тизимлар – мутахассисларнинг бой тажрибасига ва муайян соҳадаги бошқариш тажрибалари (усуллари, шакллари, воситалари, методлари, методологиялари ва шу кабилар)га асосланиб қарорлар қабул қилиш пайтда уларнинг энг мақбулини (қарорлар сони муаммосига қараб турлича бўлиши мумкин) танлаш имкониятлари яратилади ва бу орқали муаммо оптимал ечимини топишга эришилади.
Эксперт тизимлар сунъий интеллект, билимлар базаси, эксперт, билимларни ўзлаштириш, мантииқий хулосалаш, тушунтириш ёки изоҳлаш, фойдаланувчининг интерфейси, интерпретатор, тизимни яратиш модули ва қобиқлар асосида шаклланади.
Сунъий интеллект – бу инсон ақл-заковатига асосланган фаолият бўлиб, унга мос компьютер тизими қобилияти тушунилади.
Билимлар базаси – бу қаралаётган муаммо бўйича мураккаб вазифалар ечимини топиш учун маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва хулосалаш асосида юзага келувчи модел, алгоритм, қоида, қонуният, кўрсаткичлар, мезон, тамойил мажмуасидир.
Эксперт – муаммо ечими бўйича оптимал ечимни танлай олиш қобилиятига эга бўлган юқори малакали мутахассис.
Билимларни ўзлаштириш – бу маълумотлар базаларини ҳосил қилиш, билимлар ва маълумотларни муаммо мақсади бўйича ечимга мос қилиб тайёрлаш технологияси мажмуидир.
Мантиқий хулосалаш – бу муаммо ечими бўйича яратилган қонун-қоида, алгоритм, методология ва шу кабиларни тадқиқотга тегишли далиллар билан таққослаш асосида шаклланган фикрлар мажмуи. Бундай жараёнлар тажриба – синов ишида кўпроқ учрайди.
Тушунтириш (изоҳлаш) – бундай ишлар тадқиқотчининг ижод жараёнидаги жорий ва оралиқ ҳолатлари бўйича олинган натижаларни таҳлил қилишда фаолият юритилади ва мақсадлар кетма-кетлигига етишда оптимал йўлни танлаш имконияти туғилади.
«Фойдаланувчининг интерфейси. Фойдаланувчи Эксперт тизимларга буйруқ ва ахборот киритиш ҳамда унинг буйруғи орқали чиқадиган ахборотни олиш учун фойдаланилади. Команда (буйруқ) лар ўз ичига билимларни қайта ишлаш жараёни бошқармайдиган параметрларни олади» [1].
Интерпретатор – бу ЭТнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, билимлар базасини муаммо ечимига мос муайян тартибда қайта ишлайди.
Тизимларни яратиш модулининг вазифаси ЭТнинг самарали фаолият юритиш учун қонун-қоидалар тўпламини ҳосил қилишдир.
ЭТ қобиғининг вазифаси эса муаммога тегишли билимлар базасини яратиш орқали муаммо ечимини топишга мослаштирилган дастурий таъминотини тайёрлашдан иборат.
Энди ЭТ нинг турлари ҳақида қисқача тўхталамиз.
Улар: режалаштирувчи; башоратловчи; ташхисловчи ва ўргатувчи ЭТ дир.
Режалаштирувчи эксперт тизимлар – бу лойиҳалаштирилган мақсадга эришишни таъминловчи дастурларини яратиш фаолиятидир.
Башоратловчи эксперт тизимлар – бу олдинги ва ҳозирги мавжуд ахборотлар асосида кейинги ҳолатни башоратлаш жараёни бўлиб, унда асосан динамик параметрик моделлар қўлланилади.
Ташхисловчи эксперт тизимлар – бунда мавжуд маълумотлар асосида жараён ёки ҳодиса кечишининг эталон хатти-ҳаракатидан четланиш аниқланади ва ташхис қўйилади.
Ўргатувчи эксперт тизимлар – бунда истеъмолчига қаралаётган соҳа бўйича ташхис қўйиш, башоратлаш, таҳлил этиш имкониятлари берилади ва улар асосида эксперт тизимлар хулоса ясайди ҳамда кейинги фаолиятга кўрсатма беради.
Ҳар қандай эксперт тизимларни яратиш ва ундан фойдаланишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
-
эксперт тизимларга ўз билимини беришга қодир мутахассислар борлигига;
-
муаммони ҳал этишдаги катта ҳажмдаги ахборотлар ва билимларнинг бўлишлигига;
-
предмет соҳасида ахборотнинг тўлиқ бўлмай қолган ҳолларида эвристик методларни қўллай билишлигига;
-
хотирада сақлаш учун тўпланган ахборотни етарли даражада тўлиқ ва аниқ бўлишини таъминлашга;
-
эксперт тизимлар фаолиятининг оптимал вариантда олиб боришни таҳлил қилиш, баҳолаш ва ундан фойдаланишга тегишли мезон ва тамойилни ишлаб чиқилганлигига;
-
олинган натижаларни нечоғлик ишончли эканлигига ва шу кабилар.
Юқоридагиларга эътибор берилганда эксперт тизимларни яратишнинг қатъий босқичлари мақсадга мувофиқ амалга оширилади. Улар концепциялаш, реализация, тестдан ўтказиш, жорий этиш, кузатиб бориш, модернизациялардан иборат бўлиб, унчалик мураккаб жараён бўлмасдан, уларга кундалик ҳаётда ҳам дуч келиб турамиз.
Тадқиқотлар олиб боришда, жараён ёки ҳодисларни ўрганиш ва бошқаришда эксперт тизимлардан фойдаланишнинг бир қатор афзалликлари бор. Қуйида биз улардан баъзиларини келтирамиз:
-
эксперт тизимларнинг интеллектуаллиги (сунъий тафаккурга асосланганлиги), улар билан ишлаш кўникма ва малакаларини ҳосил қилишни мувоффақиятли амалга оширилади;
-
эксперт тизимлар ҳар қандай истеъмолчига керакли натижага етиб келиш босқичлари яққол намоён эта олади;
-
билимлар базасини бир гуруҳ мутахассислар билимлар мажмуаси сифатида ифода эта олади ва натижада катта ҳажмдаги интеллектуал мулкни (ўрганилаётган соҳа бўйича) шакллантира олади;
эксперт тизимлар билимлар базасини янги билимлар билан тўлдиришга қодир, яъни у очиқ тизим;
-
эксперт тизимлар ўз-ўзини ўқитишга ҳам қодир бўлади, яъни ўргатувчи ЭТ дир;
-
эксперт тизимлар ўзига келаётган ахборотларни синфлайди (тизимларга ажрата олади), хулосалайди, идентификациялайди, ташхис қўяди, башоратлайди ва шарҳлаб бера олади;
-
эксперт тизимларда тўплангани билим ва уларнинг асоси йўқолмайди, балки улар йиғилади, керакли объектларга узатилади ёки ижро этишга тавсиялар берилади;
-
эксперт тизимлардан фойдаланиш юқори малакали мутахассислардан фойдаланишга қараганда вақт нуқтаи назардан ҳам, иқтисодий жиҳатдан ҳам тежамлидир.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
эксперт тизимлар таърифини айтинг;
-
билимлар базаси таърифини айтинг;
-
билимларни ўзлаштириш деганда нимани тушунасиз?
-
мантиқий хулосалаш илмий тадқиқот ишининг қайси қисмида кўпроқ учрайди?
-
тизимларини яратиш модулининг вазифасини айтиб беринг;
-
эксперт тизимлар қобиғи деганда нимани тушунасиз?
-
эксперт тизимларининг турларини санаб беринг.
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
эксперт тизимлар – бу айрим мавзу (соҳа, йўналиш, жараён, ҳодиса ва шу кабилар бўйича шароитни (муҳитни, ҳолатни) таҳлил этиш, аҳамиятли ахборотни танлаб олиш ва мумкин бўлган йўллардан воз кечган ҳолда энг мақбул қарор қабул қилиш ҳақидаги билимларни ёйиш ва улардан амалётда фойдаланишни амалга оширишнинг усуллари ҳамда воситалари мажмуидан иборат;
-
сунъий интеллект – бу инсон ақл – заковатига асосланган фаолият бўлиб, унга мос компьютер тизими қобилиятидан иборатдир;
-
билимлар базаси – бу қаралаётган муаммо бўйича мураккаб вазифалар ечимини топиш учун маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва хулосалаш асосида юзага келувчи модел, алгоритм, ҳамда, қонуният, кўрсаткичлар, мезон, тамойиллар ва шу кабилар мажмуасидир;
-
эксперт – муаммо ечимини танлай олиш қобилиятига эга бўлган юқори малакали мутахассис;
-
билимларни ўзлаштириш – бу маълумотлар базаларини ҳосил қилиш, билимлар ва маълумотлаорни муаммо мақсади бўйича ечимга мос қилиб тайёрлаш технологияси мажмуидир;
-
мантиқий хулосалаш – бу муаммо ечими бўйича яратилган қонун - қоида, алгоритм, методология ва шу кабиларни тадқиқотга тегишли далиллар билан таққослаш асосида шаклланган фикрлар мажмуидир;
-
интерпретатор – бу эксперт тизимининг ажралмас бир бўлаги бўлиб, билимлар базасини муаммо ечимига мос муаян тартибда қайта ишлайди;
-
эксперт тизимлар қобиғининг вазифаси эса муаммога тегишли билимлар базасини яратиш орқали муаммо ечимини топишга мослаштирилган дастурий таъминотни тайёрлашдан иборат;
-
эксперт тизимлар қуйидагича турларга бўлинади: режалаштирувчи, башоратловчи ташхисловчи, ўргатувчи.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
ахборот – изланиш ва эксперт тизимларининг илмий тадқиқот ишидаги роли ва ўрнини қандай баҳолаш мумкин;
-
эксперт тизимларининг илмий тадқиқот ишидаги оптимал ечимларини танлаш ҳақида фикрларингиз асосида таҳлилий маълумотнома тайёрланг;
-
мантиқий хулосалаш жараёни илмий тадқиқот ишининг қандай босқичлари ёки қандай қисмларда кўпроқ қўлланилади?
-
билимлар базаси илмий тадқиқот ишини оптимал бошқаришда қандай аҳамият касб этади?
-
эксперт тизим қобиғининг қандай функционал вазифалари бор ва улардан қандай йўналишдаги илмий тадқиқот ишини олиб боришда фойдаланган маъқул.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
эксперт тизимлардан самарали фойдаланишни ўйлаган тадқиқотчи ўзининг олиб борадиган илмий тадқиқот ишининг алгоритмик тизимини ёки мақсадлар кетма – кетлигини тузиб олиш керак ва уларнинг ҳар бир босқичидаги (қадамдаги) натижасини назорат қилишдан эксперт тизимдан фойдаланса мақсадга етишдаги четланишларолди олинади;
-
тадқиқотчининг илмий тадқиқот ишини олиб боришда эксперт (илмий раҳбар ёки шу соҳанинг етук мутахассиси ёки илмий тадқиқот ишини олиб бораётган муассаса раҳбари) фикрини эътиборга олиб борган маъқул;
-
илмий тадқиқот ишининг оптимал вариантини қўлга киритишни ўйлаб тадқиқотчи илмий тадқиқот ишининг жорий ва оралиқ натижаларини (якуний натижани ҳам) таҳлил қилиш, баҳолаш ва эксперт тизимлардан фойдаланишга оид мезон ҳамда тамойилларни ишлаб чиққан бўлмоғи лозим.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари: ОЎЮ талабалари учун ўқув қўлланма ҒҒ Муаллифлар жамоаси: Р.Ҳ.Алимов, Ҳ.С.Лутфуллаев ва бошқалар. Тошкент: Шарқ, 200. – 592 б.
2. Тўрақулов Х.А. Таълимни бошқаришда мақсадлар кетма – кетлигига эришиш ҒҒ Ўқитишнинг янги педагогик технологиялари (Илмий мақолалар тўплами). – Тошкент: 2001. – Б. 175-176.
6.6. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН
ТИЗИМЛАРИ
Таянч иборалар ва атамалар: асбоб – ускуналар, компьютерлар компьютер тармоқлари, эксперимент, моделлар, макетлар, тажриба – синов ишлари, юрак қон – томир тизими, тажриба, лаборотория учули, диққат, сезги, идрок, хотира, тафаккур, экспертиза ўтказиш, табиий усул.
Мавзунинг матни: Илмий тадқиқот ишининг автоматлаштирилган тизимлари.
Бугунги кунда ҳеч кимга сир эмаски, ахборотлаштириш жамият ҳаётининг турли соҳаларида кенг фойдаланилмоқда. Агарда жараён ёки ҳодисалар ҳақида, уларнинг ташкилий ва функционал вазифалари ҳақида тўлиқ маълумот бўлиб, улар тадқиқотчига қулай бўлиши учун ахборотларга ҳам айлантирилган бўлса, тадқиқотчидаги самарадорликни қўлга киритилш мумкин ва ҳаттоки бугунги кунда илмий тадқиқот олиб боришнинг автоматлаштирилган тизимларини яратишга ам киришилди. Маълумки, илмий тадқиқот ишларида техник таъминот (асбоб-ускуналар, компьютерлар, компьютер тармоқлари, ва х.к.) дастлабки ўринлардан бирини белгилайди. Шунинг билан бирга улар илмий тадқиқот ишларини олиб боришни автоматлаштиришда ҳам асосий омил бўлиб хизмат қилади. Чунки, булар ёрдамида эксперимент ва тажрибаларни олиб боришни автоматлаштиришга ҳам эришилади. Айниқса анъанавий усуллар билан бирга ўрганиб бўлмайдиган объектларда тадқиқот ўтказишда булар қўл келади ва бу соҳа фанда илмий-тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизими, деб аталади.
Илмий-тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизимидан космик тадқиқотлар ўтказишда Қуёш тизими модели компьютерда яратилиб, модел асосида эксперимент ўтказилади.
Автомобилсозликда машиналар муайян қисмлар макетлари яратилиб, уларнинг параметрларини ўзгартириб эксперимент ўтказиш натижасида қаралаётган қисмлар отимал вариантлари яратилади.
Тиббиётда одам организмининг айрим қисмлари моделлари ёки макетлари сунъий равишда яратилиб, улар устида тажриба ўтказадилар. Масалан, одам юрак-қон томир тизимининг математик модели яратилиб, унинг қон босими ўзгартиришига мос ҳолатлар яратилади ва мумкин бўлган барча ҳолатлар компьютер ҳотирасига киритилиб, ҳар бир ҳолатга мос муолажа вариантлари танланади.
Халқ таълими тизимида тажриба-синов ишларини олиб боришда муайян жараёнга кирувчи ва чиқувчи маълумотлар аниқланиб, улар орасидаги коорелиацион боғланишлар топилиб, асосий бўлмаган (тадқиқот учун иккинчи даражали) ва асосий кўрсаткичлар танланади. Тадқиқот мақсадига мос асосий кўрсаткичлар топилиши билан уларни кучайтириш вариантларини танлашни тадқиқот учун ишлаб чиқилган моделга ва компьютерга юкланади. Натижада таълим-тарбия жараёнида олиб борилаётган тадқиқот ишлари сифати ва савияси яхшиланади ҳамда улар асосида электрон ўқув адабиётлар авлодлари юзага келади, шунингдек, ўргатувчи мулоқатли ишчи дастурлар, компьютерли тизимлар, кўмакчи интеллектуал тизимлар ва ниҳоят илмий-тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизими яратилади.
ТАЖРИБА – воқеликни амалий жиҳатдан ҳиссий-эмперик билиш жараёни. Тажриба кенг маънода-ўқув, малака ва билимнинг бирлиигдан иборат. Шунингдек, фалсафада билишнинг эмперик усулларидан бири- эксперимент усули ҳам тажриба деб аталади. Тажриба қадимда фалсафа тарихида муҳим тадқиқот объекти бўлиб келган. Шарқ фалсафасида бирор нарсадаги муайян хосса ёки хусусиятни текшириб кўриш мақсадида ўтказиладиган синов ҳам тажриба, деб аталади. Абу Райхон Беруний тажриба, эксперимент ва кузатиш билан боғлиқ тушунтириш тарафдори бўлган. У Ибн Сино билан мунозарада фикран фараз қилиб кўришга нисбатан амалий эксперимент ишончлироқ маълумот беришини таъкидлаб, фикрий мулоха-залар оғиздан-оғизга ўтиши билан ўзгариб бориши ва асл маънони йўқотиши мумкин деб амалий аҳамиятини юқори қўйган [5].
ЭКСПЕРЕМЕНТ – фан ва билиш сохасидаги фавқулодда ҳолатдан чиқиш, муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнлари, шахснинг хис-туйғулари, характери, қобилияти, ақл заковатини ўрганишда қўлланиладиган усул. Эксперемент табиий ва лаборатория усуларга ажратилади. Табиий усул психологик-педагогик масалалар ҳал қилишда қўлланилади. Бу усулнинг илмий асосларини А.Ф.Лазурский таърифлаб берган. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишда синалувчиларнинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиш кундалик меҳнат тарзи доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада эса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим. Лаборатория усули ёрдами билан диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал, иродавий ҳамда ақлий зўриқиш сингари психик ҳолатлар текширилади. Кўпинча лаборатория шароитида кишилар (ўқувчи, ҳайдовчи, операторлар ва ҳ.к.) ва кутилмаган тасодифий вазиятлар (ҳалокат, портлаш издан чиқиш, шовқин кўтарилиши)нинг моделлари яратилади. Эксперемент аниқловчи, таркиб топтириш (тарбияловчи) ва назорат (текшириш) қисмларига бўлинади [4]. Улардан:
1. Жараён ва ҳодисаларни акс эттирувчи, имитация қилувчи моделлар ва макетлар яратиш ва уларга тегишли омилларни ўрганиш ва таҳлил қилишда.
2. Моделлар, макетлар ва шу кабилар ёрдамида эесперимент ўтказишда ва улардаги маълумотларни қайта ишлашда.
-
Мураккаб жараёнларни адекват моделлашда.
4. Экспертиза ўтказиш, экспиртиза маълумотларини қайта ишлаш ва улар ассосида қарор қабул қилишда.
5. Тадқиқот бўйича ҳисобот ва турли ҳужжатлар ҳамда натижаларини яхлит ягона тизим сифатида сақлашда.
6. Эксперимент ва тажриба маълумотларини очиқ тизим сифатида сақлашда.
7. Тадқиқотга тегишли назарий ва амалий ақамиятга эга бўлган тадқиқот натижаларини (таҳлил натижаларини, метод, методология, услуб, услубият, алгоритм, модел, дастур ва ҳ.к) ва шунга ўхшаш ишларини расмийлаштиришга қулай ҳолда келтириб қўйишда.
8. Тадқиқот ишлари бўйича эксперт тизимлари яратишда фойдаланилади. Бунда илмий - тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизими ва автоматик лойиҳалаш тизимлари ҳамкорлигида олиб борилади.
Илмий-тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизимининг самарадорлигини қуйидаги ҳолатларда ёққол сезиш мумкин:
-
Эксперементни тайёрлаш ва ўтказиш тезлаштирилади ҳамда ушбу жараёнлар учун оптимал вариантлар ҳам танланади.
-
Қисқа вақт ичида маълумотлар қайта ишланади ҳамда ўлчаш ва қайта ишлаш (эксперимент кўрсаткичларининг аниқланиш ва ўзгари соҳаларини аниқлашда)да хатолар камаяди, экспирементларни такрорлаш сони ҳам камаяди.
-
Натижалар аниқлиги ва ишончлиги ошади, чунки илмий-тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизимида жорий ва оралиқ назоратларни мунтазам олиб бориш мумкин. Бу эса эксперимент давомида ростлаш ишларини ҳам амалга ошириш мумкинлигини кўрсатилади [2].
Бу айниқса ўқитишни бошқаришда ҳаракатчан моделларда фойдаланиш ёки таълимни бошқариш- мақсадлар кетма-кетлигига эришиш сифатида [3] ишдаги илмий тадқиқот ишларида яққол сезилади.
-
Эксперимент давомида назорат қилинадиган маълумотлар (кўрсаткичлар) сони ҳар қанча кўп бўлганда ҳам уларни компьютер хотирасига киритиб улар орасидаги қонуниятлар аниқланиб, тадқиқотчига асосий кўрсаткичлар бўйича жадвал ҳолда ахборотларни бериш мумкин ва ҳаттаки, агарда моделга ҳамда уни амалиётга жорий этиш алгоритимини яратишда тавсиялар ҳам лойиҳалаштирилган бўлса, у ҳолда илмий тадқиқот ишининг кейинги босқичига тавсиялар бериш мумкин. Бу ўрганилаётган жараён модели, ундан фойдаланиш алгоритимлари ҳамда техник ва дастури таъминотларининг биргаилкдаги фаолиятлари асосида олиб борилади.
-
Илмий-тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизими билан экспиремент жараёнини назорат қилиш ва уни ўтказишнинг оптимал вариантини танлаш имконияти яратилади.
6. Экспериментни ташкил этувчилар ва уларни тадқиқот мақсадига мос тизимлаш тадқиқотчига фойдаланиш учун қулай ҳолга (жадвал, график, диаграмма ва ҳ.к.) келтирилади.
«Шахсий компьютерлардан ахборотларни қайта ишлашнинг универсал воситаси сифатида фойдаланувчи экспериментатор реал ўрганилувчи объект ёки тизимнинг вертуал компонентлрини барпо этиш учун мантиқий «тиқин» яратиш мумкин. Масалан, дастурий равишда қимматбаҳо улкан қурилмаларни имитация қилиш мумкин. Бундан ташқари имитациявий моделлашни бутун ўрганиладиган объкетга тарқатиш мумкин. Турли имутациявий вариантларни кўриб чиқиш тадқиқотчига энг мос методни танлаш имконни беради» [1].
Демак, математик моделлаштириш ва статистика соҳаларидан олган (йиғилган) маълумотларни қайта ишлаш бўйича таҳлилий методлар тадқиқот объектига қараб мураккаблашиб бораверади ва улар асосида турли интелектуал тизимлар яратилаверади. Булар эса эксперт тизимларга юкланадиган функционал вазифалардир.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
илмий тадқиқот ишида техник таъминот деганда нимани тушунасиз?
-
экспперимент билан тажрибанинг фарқи нима?
-
эксперимент асосан қандай қисмлардан ташкил топади?
-
тиббий усул билан лаборотория усулларидаги умумийлик ва хусусийликни айтиб беринг.
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
илмий тадқиқот ишида техник таъминот (асбоб ускуналар, компьютерлар, компьютерлар тармоқлари ва ҳ.к.) дастлабки ўринлардан бирини белгилайди;
-
тажриба – воқеликни амалий жиҳатдан ҳиссий – эмперик билиш жараёни. Тажриба кенг маънода – ўқув, малака ва билимларнинг бирлигидан иборат;
-
эксперимент – фан ва билиш соҳасидаги фавқулотда ҳолатдан чиқиш, муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнлари, шахснинг хис – туйғулари, характери, қобилияти, ақлзаковатини ўрганишда қўлланиладиган усул;
-
математик моделлаштириш ва статистика соҳаларидан олган (йиғилган) маълумотларини қайта ишлаш бўйича таҳлилий методлар тадқиқот объектига қараб мураккаблашиб бораверади ва улар асосида турли интеллектуал тизимлар яратилаверади. Булар эса эксперт тизимларга юкланадиган функционал вазифалардир.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
нима учун техник таъминотни илмий тадқиқот ишини олиб боришнинг автоматлаштиришдаги асосий омили бўла олади деймиз?
-
қандай тизимни илмий тадқиқотнинг автоматлаштирилган тизими дея оламиз?
-
тажриба – синов ишларининг таркибида эксперимент қатнашиши мумкинми? Агар мумкин бўлса мисоллар (далиллар ) келтириш орқали исботланг?
-
компьютерли ўйинларни эксперимент деймизми ёки тажриба?
-
эксперимент ўткаишда макетнинг ёки моделнинг аҳамияти борми? Бор бўлса уни қандай тушунамиз? Буларни мисоллар асосида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш йўли билан асосланг.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
илмий тадқиқотнинг автоматлаштирилган тизимларини яратишда муайян тизимнинг кирувчи – чиқувчи кўрсаткичларига (элементларига) ва улар орасидаги коррелляцион боғланишларга мунтазам равишда эътибор бериб бориш керак бўлади. Бу орқали тадқиқотчи қаралаётган жараён кечиши учун функционал муносабатни (формулани, қонуниятни) қўлга киритади;
-
илмий тадқиқот ишини олиб боришда эксперимент тадқиқотга тегишли назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган тадқиқот натижаларини (таҳлил натижаларини, метод, методология, услуб, услубият, алгоритм, модел, дастур ва ҳ.к.) ва шунга ўхшаш ишларни расмийлаштиришга қулай ҳолга келтириб қўйишдаги аҳамимятини доимо эътиборга олиш лозим.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари: ОЎЮ талабалари учун ўқув қўлланма ҒҒ Муаллифлар жамоаси: Р.Х. Алимов, Ҳ.С. Лутфуллаев ва бошқалар. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 592 б.
2. Тўрақулова Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. Тошкент: Фан, 2007. – 252 б.
3. Тўрақулов Х.А., Юсупов Р.М., Шамсиев А., Ҳайитов Ф.Н. информатикадан дарсдан ташқари машғулотлар. – Тошкент: Истиқбол, 2001.–76 б.
4. Фалсафа: қомусий луғат. – Тошкент: Шарқ, 2004. – 324 б.
5. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Тошкент: ЎзМЭ Давлат миллийнашри, 2004. – 8 ж. – 270 б.
6.7. ПЕДАГОГИК ТАДҚИҚОТЛАРДА ТИЗИМИЙ ЁНДАШУВ ВА
МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Таянч иборалар ва атамалар: ДТС, ахборот муҳити, тизимий ёндашув, қисм тизим, маълумотлар банки, ахборотлар банки, информатика, маълумотлар, тажрибалар, педагогик инновацилар, педагогик тадқиқотлар, ахборот тизимлари.
Мавзу матни: Педагогик тадқиқотларда тизимий ёндашув ва маълумотларни қайта ишлаш технологияси.
Замонавий узлуксиз таълим тизимининг бугунги тараққиёт даражаси уни мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилишини талаб этмоқда ва бу ҳосил бўлаётган ижобий ўзгаришлар бўйича Давлат таълим стандартлари (ДТС) талабларига ҳам сифатий ўзгаришлар қилишга замин яратади хамда мутахассис-олимларимиз олдига «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таъкидланганидек баркамол авлодни тарбиялашнинг истиқболли услубиятларини яратиш вазифаларини қўяди.
Бу борада педагогик тадқиқотларни олиб боришда «Тизимий ёндашув» тадқиқот усулини яратиш ва қўллаш ҳамда бунда ҳосил бўладиган ахборотлар мажмуасини қайта ишлаш технологиясини яратиш шу куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилиниши билан таълим тизимида қуйидагича таълим инновацияларини ҳал қилиш лозимлиги маълум бўлиб қолди:
-
халқимизнинг бой маънавий ва интелектуал салоҳияти ва умумбашарий қадриятларга суянган ҳолда таълимни ривожлантиришнинг жаҳон тенденцияларини эътиборга олиб давлат таълим стандартни такомиллаштириш;
-
ўсиб келаётган авлодни маънавий- маърифий тарбиясида бой миллий маданий-тарихий анъаналар, халқ урф одатлари ва умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий ва педагогик шакллар ва манбааларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
-
узлуксиз таълим тизимида ахборот муҳитини яратиш;
-
замонавий ахборот технологиялари ва компьютер тармоқлари базасида таълим жараёнининг ахборотлар таъминотини ривожлантириш;
-
таълим муассасаларида янги педагогик технологияларни яратишга йўналтирилган илмий–тадқиқот ишлар салмоғини кенгайтириш ва уларни «Таълим–фан–амалий фаолият» интеграцияси нуқтаи назаридан таълим тизимида жорий этиш;
-
таълим-тарбия жараёнини турли таълим инновацияларидан фойдаланиш ёрдамида мунтазам равишда ривожлантириб такомиллаштириш.
Бугунги кунда бундай истиқболли муаммоларни ҳал қилишга кенг имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, кейинги пайтларда педагогик адабиётларда ва маърузаларда таълимда янги ахборот технологиялари, янги педагогик технологиялар, илғор педагогик технологиялар, таълимда инновацион технологиялар каби иборалар кўплаб учрамоқда. Бу қайд этилган технологиялар аниқ таърифланиб битта тизимга келтирилмаган, аммо барчасидан кўзланган мақсад таълимда сифат ўзгаришлар қилишга қаратилган.
Умуман олганда бугунги кунда педагогик технологияга бутун жаҳонда катта эътибор берилмоқда.
Педагогик технология асосан тизимли ёндашувдан иборат бўлиб, педагогик тадқиқотларда «Тизимий ёндашув» тадқиқот усули бошқа ёндашувлардан кескин фарқ қилади ва манбани ҳар томонлама чуқур ўрганиш имконини беради.
Тизимий ёндашув тадқиқот усулини қўллаш самарасини аниқлашда унинг қисм тизим ва тизим- элементларини манбани нечоғлик тўлиқ ифодаланганлигига боғлиқ бўлади, чунки тизим элементлари, қисм тизимлар ва улар орасидаги узвий алоқадорликлар ҳам динамик ўзгаришлар асосида ягона – яхлит тизим ҳосил бўлади.
Тизимий ёндашув – социал ҳаёт ва илмий билишдаги методологик йўналиш бўлиб, у манбани тизим сифатида ўрганади ва тадқиқотчига тизим мақсад - мазмунини ифодалаш имкониятини ҳамда элементлар ва қисм тизимлар орасидаги турли боғланишлардан битта мақсад сари фойдаланилади.
Қисм тизим – ягона яхлит тизим ва унинг функцияси бўйича қўйилган мақсад ечими сари йўналтирилган ўзаро боғланган элементлар мажмуаси.
Юқорида санаб ўтилган педагогик инновацияларнинг ҳар бирини ҳаётга жорий этишда уларга алоҳида ва махсус ТЁ методологиясини ишлаб чиқишга туғри келади.
Узлуксиз таълим тизимининг бугунги кундаги талаби жаҳон таълимининг замонавий талабларга жавоб бериши лозим. Бизнинг бу соҳада, айниқса педагогик – тадқиқотларни олиб боришдаги илмий изланишларимиз натижалари, ТЁ тадқиқот усулини қўллашда қуйидаги асосларга таяниш лозимлигини кўрсатмоқда:
-
ўрганилаётган манба бўйича назарий ва амалий маълумотлар банкини тайёрлаш;
-
тайёрланган маълумотлар банкини таълим технологияси ва мақсадига қараб тизимларга ажратиш;
-
ўрганилаётган фан мазмунини тизимий ёндашув нуқтаи назаридан таҳлил қилиб чиқиш;
-
тизимий ёндашувнинг манбага нисбатан мақсадини аниқлаш;
-
тизимий ёндашув тузилишига қараб элементлар ва қисм тизимларни аниқлаб чиқиш;
-
тизимий ёндашув вазифасини аниқлаш;
-
тизимий ёндашув тадқиқот усулини қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш;
-
тизимий ёндашув ёрдамида ўқитиш дастури ва жараёнини дастлабки экспертизадан ўтказа олиш;
-
тизимий ёндашув ёрдамида ўқитишга кўрсатма ва услубий тавсиялар тайёрлаш;
-
олинган натижаларни баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш;
-
мақсадга эришганлик даражасини аниқлаш мезонини ишлаб чиқиш;
-
тизимий ёндашув ёрдамида таълимни бошқариш тўғрисида хулоса чиқариш ва бу методологиядан амалиётда фойдаланишга тавсиялар тизимини тайёрлаш.
Келтирилган таърифлар ва тизимий ёндашув асосларидан шундай хулоса чиқариш мумкинки, мазкур тадқиқот усули «маълумотлар маълумотлар банки ахборот ахборотлар банки хборот тизимлари» узлуксизлиги билан тўғри ва аниқ фаолият юрита олар экан. Бу эса ўз навбатида тадқиқот манбаи ва уни ифодоловчи кўрсаткичлар мажмуаси ҳамда уларнинг турли ўзгаришларига боғликдир. Демак ТЁ тадқиқот усули тили билан айтганда «элементлар қисм тизимлар тизим» алоқадорлигидаги маълумотлар билан иш кўрар эканмиз. Бундай кўринишдаги ишларни бажариш эса бизга маълумки, маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлиб, жуда катта ҳажмдаги маълумотлар ва уларнинг турли кўрнишдаги боғланишларни эътиборга олишга тўғри келади. Бундай катта ҳажмдаги маълумотлар ва улар алоқадорлиги ҳақидаги билимларни ҳар қандай тадқиқотчи ҳам ҳар доим эсда сақлаб қола олмайди. Бундай ҳолларда, тадқиқотчига информатика фани ютуқларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Информатика – математик методлар ва ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида маълумотларни йиғиш, ўлчаш(баҳолаш), сақлаш қайта ишлаш ва узатишнинг метод ва қонунлари ҳақидаги фан.
Тадқиқот манбаига мос маълумотларни қайта ишлаш қуйидаги кетма-кетликни ўз ичига олади:
-
манба тизимий ёндашув нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, унинг ташкил этувчилари аниқланади;
-
кўрсаткичлар фазосидаги белгиларни сўз ёки миқдор билан ифодаланиши белгиланади;
-
сўз билан белгиланган кўрсаткичларни баллар билан алмаштириш мезони аниқланади;
-
манбани ифодоловчи кўрсаткичлар орасидаги боғланишлар ўрганилиб чиқилади ва аҳамиятлилари олиб қолиниб, аҳамиятсизлари тизимий ёндашув тадқиқот режасидан чиқарилади;
-
қолган кўрсаткичлар ўртасидаги функционал муносабатлар ўрнатилади;
-
тизимий ёндашув мақсади асосида қолган кўрсаткичлардан фойдаланиш алгоритми ишлаб чиқилади;
-
мазкур соҳа бўйича тўпланган маълумотлар асосида маълумотлар базаси ҳосил қилинади;
-
маълумотлар базаси асосида ахборотлар ва ахборотлар банки ташкил этилади.
Маълумотлар қайта ишлаш ва тизимий ёндашув технологияси юқоридаги қайд этилган барча таълим инновацияларига тегишли бўлиб, тадқиқот жараёнини компьютерлаштириш имконини беради. Компьютерлаштириш, маълумки манбаларни кўрсаткичлар фазаси билан ифодалаш ва бошқариш учун фойдаланишдаги алгоритмни электрон ҳисоблаш машиналар воситасида жорий этиш жараёни.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, тадқиқот ишларида компьютерлаштиришдан фойдаланиш юқори самаралар берар экан яъни манбаларни тадқиқ қилишда компьютерлаштиришдан фойдаланиш тадқиқотчига тадқиқот ишини олиб боришнинг оптимал вариантларини қўлга киритиш имконини беради.
Тадқиқотлар олиб боришда тизимий ёндашув тадқиқот усулини қўллаш ва унда ахборотларни қайта ишлаш технологиясидан фойдаланиш, мазкур соҳа бўйича ўзига хос инновацион ёндашув бўлиб, бунинг ёрдамида тадқиқот жараёнида ижобий сифат ўзгаришига ва юқори самарадорликка эришилади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
узлуксиз таълим тизимида ахборот муҳитини яратиш деганда нимани тушунасиз?
-
«фантаълимамалиёт» интеграциясининг педагогик илмий тадқиқот ишидаги аҳамияти қандай?
-
таълим – тарбия жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланишнинг самараси нимада, деб ўйлайсиз?
-
тизимий ёндашув тадқиқот усулини амалиётга қўллашда қандай асосларга таянади?
-
маълумотларни қайта ишлаш кетма – кетлигини санаб беринг.
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
педагогик технология асосан тизимли ёндашувдан иборат бўлиб, педагогик тадқиқотларда «Тизимий ёндашув» тадқиқот усули бошқа ёндашувлардан кескин фарқ қилади ва манбани ҳар томонлама чуқур ўрганиш имконини беради;
-
тизимий ёндашув – социал ҳаёт ва илмий билишдаги методологик йўналиш бўлиб, у манбани тизим сифатидав ўрганади ва тадқиқотчига тизим мақсад мазмунини ифодалаш имкониятини ҳамда элементлар ва қисм тизимлар орасидаги турли боғланишлардан битта мақсад сари фойдаланилади;
-
қисм тизим – ягона яхлит тизим ва унинг функцияси бўйича қўйилган мақсад ечими сари йўналтирилган ўзаро боғланган элементлар мажмуаси;
-
информатика – математика методлар ва ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида маълумотларни йиғиш, ўлчаш (баҳолаш), сақлаш, қайта ишлаш ва узатишнинг метод ва қонунлари ҳақидаги фан.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
тизимий ёндашув тадқиқот усули ёрдамида педагогик инновацияларни амалга ошириш мумкин деб ўйлайсиз?
-
таълим тизимида ахборот муҳитини яратиш қандай асосларга боғлиқ ҳолда шакллантирилади?
-
тизимий ёндашув тадқиқот усулида «элементларқисм тизимлартизим» кўринишдаги узлуксизликда қандай қонуниятларни очиш мумкин;
-
ўз ижодий ишингиз бўйича маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш технологияси бўйича ҳисобат тайёрланг.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
педагогик илмий тадқиқот ишини олиб боришда тадқиқот объектини ва мақсадини тизимий ёндашув нуқтаи назардан ўрганиб чиқиш лозим ва шу асосида маълумотларни тўплаб, фойдаланишга қулай ҳолга келтириб тизимларга ажратиш керак;
-
тадқиқот объектидан ва унга боғлиқ маълумотларни йиғишда сонли ва сифатий маълумотлар бир хил шаклга (кодлаштириш ёрдамида) келтириб олиниши лозим;
-
элементлар, қисм тизимлар ва тизим орасидаги функционал муносабатларни ўрнатиш педагогик илмий тадқиқот ишини олиб боришнинг оптимал вариантларидан бирини қўлга киритишга катта имконият яратади;
-
тизимий ёндашув тадқиқот ишини қўллашда қаралаётган илмий тадқиқот ишини бажаришга оид билимлар банки ва ахборотлар базаси олдиндан тайёрланиб олинса ижодий фаолият самарадорлиги янада ошади.
Мавзуни ўзлаштиришда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2007. – 252 б.
2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари . Тошкент: Фан, 2006. 248 б.
6.8. АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТУРЛАРИ
Таянч иборалар ва атамалар: ахборот технологиялари, фан ва техника, ҳиссиёт аъзолари, моддий ва номодий объектлар, ахборотларни факсимил узатиш, электрон почта, масофавий таълим, интернет, компьютерлаштирилган телеконференциялар, ахборот ресурслари, ахборот тизимлари, алоқа канали, узатгич, ахборотларни қабул қилувчи.
Мавзу матни: Ахборот хизматининг замонавий турлари.
Ахборот технологиялари фақатгина фан ва техника ҳодисаси бўлмасдан, жамият тараққиётининг асосий омилига айланмоқда. Ҳозирга кунда замонавий компьютерлар ва алоқа воситалари асосида ахборотни тўплаш, сақлаш ва узатишнинг замонавий усуллари ҳақидаги таълимот алоҳида йўналишга айланди. Улар натижаларидан фойдаланиш эса ҳозирда ҳар бир хонадонга ҳам кириб бормоқда.
"Инсон яшайдиган дунё турли моддий ва номоддий объектлар, шунингдек улар ўртасидаги алоқа ва ўзаро таъсирлардан ташкил топган. Ҳиссиёт аъзолари, асбоблар ва ҳоказолар ёрдамида қайд этиладиган ташқи дунё далиллари маълумотлар деб аталади, улар аниқ вазифаларни ҳал этишда ахборотга айланади. Вазифаларни ҳал этиш натижасида янги билимлар - тизимлаштирилган ҳаққоний ёки синовдан ўтган хабарлар пайдо бўлади, улар қонунлар, назариялар ҳамда тасаввур ва қарашларнинг бошқа жамлиги сифатида умумлашган бўлади. Кейинчалик бу билимлар ўзга вазифаларни ҳал этиш ёки олдингисини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотлар таркибига киради" [2].
Бу борада янги билимларга эга бўлган интеллектуал авлоднинг пайдо бўлиши учун улар томонидан ўз қарорларини мавжуд ахборот-технология муҳитига мувофиқ амалга ошириш учун математик методлар, керакли билим, малака ва кўникмаларни эгаллаши лозим бўлади. Бу эса уларнинг ахборотли-ўқув саводхонлигига боғлиқ бўлиб, уни "ўрта умумтаълим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олий таълим" узлуксиз таълим тизимида амалга ошириш мумкин. Ушбу интеграция бўйича талабалар ўзларининг танлаган мутахассисликлари бўйича билимларини олиш давомида касбий фаолиятни такомиллаштиришга компьютерлардан фойдаланишни ҳам эгаллаши лозим, чунки ахборот хизмати ҳам ҳаётимиизнинг турли жабҳаларида кенг фойданилмоқда. Яъни бўлажак мутахассисларнинг замонавий ахборот-технологик фикрлашга ҳам тайёр бўлишини тақозо этмоқда.
«Моддий дунёда ахборотлар алмашуви, унинг ўзгариши ва узатилиши содир бўлиши учун ахборотларнинг манбаси, узатгич, алоқа канали, қабул қилувчи ва ахборотлар олувчи бўлиши керак» [2]. Келтирилган ушбу фикр ахборот хизматини таъминловчи ахборот тизими тавсифи, таркиби ва ташкил этиш кетма-кетлигини белгилаб беради.
Бу борада ЎзР ВМнинг 23.05.2001 йилдаги «2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, «Интернет»нинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 6.06.2002 йилдаги «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлар қабул қилинди. Ушбу ҳужжатлар асосида мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида стратегик устуворликни амалга оширишнинг давлат дастури ишлаб чиқилди.
Умуман олганда ахборот-коммуникация технологияси мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда бу соҳага катта эътибор берилмоқда.
Биз мазкур ишимизнинг ушбу қисмида ахборот хизматининг замонавий усуллари тўғрисида тўхталишни лозим топдик. Улар:
-
ахборотларни факсимил узатиш;
-
электрон почта;
-
масофавий таълим;
-
интернет;
-
компьютерлаштирилган телеконференциялар.
Энди улар тўғрисидаги қисқача маълумотларни келтириб ўтамиз.
АХБОРОТНИ ФАКСИМИЛЬ УЗАТИШ.
Ахборотларни факсимиль узатиш одамлар ўртасидаги ахборот алмашинуви воситасидир.
Ахборотни факсимиль узатиш ёрдамида матн, газета, қўлёзма, графика, фотография ва бошқа шу каби ҳар қандай ҳужжатни бир объектдан иккинчи обектга етказиб берилади ва у энг афзал ҳамда қулай, шунингдек, узатилаётган ахборот (ҳужжат) асл нусхасидай қилиб аниқ етказилади.
Ахборотларни узатишнинг ушбу усулидан электрон почта ишлашида кенг фойдаланилади.
Достарыңызбен бөлісу: