Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет28/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38

Умумлаштириш – бу ташқаридан туриб турли кўринишдаги ахборотларга ягона нуқтаи – назарни яратишдир.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • ахборотлаштирилган жамиятга кириб бориш деганда нимани тушунасиз?

  • илмий ахборот миқдори деганда нимани тушунасиз?

  • ахборотларни ўрганиш кетма – кетлигини санаб беринг;

  • хусусий ечимлар қачон ва қандай ҳолатларда кетак бўлади?

  • ахборотларни умумлаштириш қандай амалга оширилади?


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • маълумотлар ва шу каби шунга ўхшаш соҳадаги тегишли адабиётлар ёки манбалар ўзларининг илмий ва амалий жиҳатидан илмий – техник ахборотларга эквивалент бўла олмайди. Илмий тадқиқот ишини олиб боришда, айниқса, соҳани танлаш, мавзунинг долзарблигини асослаш, тадқиқот мақсад ва вазифаларини белгилашда илмий – техник ахборотлар аҳамияти катта бўлганлиги учун уларни ўрганиш ва илмий тадқиқот ишида улардан фойдаланишни ҳам маълум бир кетма – кетликда олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади;

  • тадқиқотга тегишли ахборотлар одатда тадқиқот объектини тасдиқлашда, соҳани ўрганишда ва қолаверса илмий тадқиқот иши давомида тўпланиб, ўрганилиб, қайта ишланиб, умумлаштирилиб борилаверади. Одатда ахборот даражасини чоп этилаётган адабиётлар кириш қисмида, аннотациясида, рефератида ва хулосаларда қисқача ифодаланган маълумотлар орқали ифодаласа бўлади.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • педагогик тадқиқотларда илмий тадқиқот ишларининг натижалари асосан қандай кўринишларда бўлиши мумкин?

  • илмий тадқиқот ишидаги умумий ечим билан хусусий ечимлар орасидаги боғланишнинг аҳамияти нимада деб ўйлайсиз?

  • «ИНТЕРНЕТ» халқаро тармоғининг илмий тадқиқот ишини самарадорлигини оширишдаги аҳамияти нимада?

  • илмий тил деганда нимани тушунасиз ва унинг илмий тадқиқот ишини расмийлаштиришдаги аҳамияти қандай?

  • умумлаштиришнинг ўз ижодий мазмунидаги аҳамиятини нимада деб ўйлайсиз?


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • илмий тадқиқот ишига оид чоп этилган материалларни чуқур ўрганиш лозим, чунки улардан соҳага тегишли ҳодиса ва жараёнлар ҳамда улар устида илмий тадқиқот иши ўтказиб, олинган самаралар тўғрисида ахборот олинади;

  • тадқиқот объектидаги ўлчовлар, чегаралар, муҳит, шарт – шароитлар ўзгарганда тадқиқот ишларини олиб борадиган ахборотларда бўладиган ўзгаришларни албатта ҳисобга олиш зарур;

  • олдин методологик асосда ечилган масалаларни аниқ амалий фаолият учун ечимини талаб қилишдаги юзага келувчи ахборотлар, масалан, педагогикада дидактика масалаларидан хусусий методикада фойдаланиш ёки қутб кордината системасидан декорт кордината системасига ўтишалгоритмининг инсон кўриш майдонидаги бузулишларини аниқлашда фойдаланилиш кабилар илмий тадқиқот ишининг амалий аҳамиятини оширишда муҳим асос бўлади;

  • қисқи (хусусий, ихчам) даражадаги ахборотларни умумлаштириш орқали илмий тадқиқот иши жараёнини тўлиқ ахборотлаштиришга эришиш доимо эътиборда бўлиши лозим, яъни илмий тадқиқот ишини ахборотлаштириш индукция тамойили асосида олиб борилиши лозим;

  • умумлаштириш номли тадқиқот босқичини амалга оширишда ташқаридан туриб таъсир этувчи турли кўринишдаги ахборотларни ҳам ягона нуқтаи – назардан қараш зарур бўлади. Бу ягона яхлит кибернетик тизимга эга бўлишни таъминлайди.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Камилов Х.М., Туракулов Х.А. Системнўй подход при исспедовании зрительной системў. – Тошкент: Фан, 1990. – 104 с.

2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2007. – 252 б.

3. Тўрақулов Х.А. Математика (Ўқув қўлланма). – Жиззах: 2004.–125 б.



7.3. АХБОРОТЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ
Таянч иборалар ва атамалар: ахборот, ахборотни ўзлаштириш, объектлар, маълумотлар, маълумотлар базаси, ахборот технологиялари, янги ахборот технологиялари, ахборот даражасини аниқлаш, материални умумий ўрганиш, тадқиқот материалини батафсил ўрганиш, тушуниш, мурожат қилиш, материални ўрганишнинг содда усули, технологияни ўрганиш, ахборотларни математик аппратлар ёрдамида ўзлаштириш, ўхшашига яқинлашиш, оддий мисоллар орқали синаш.

Мавзун матни: Ахборотларни ўзлаштириш усуллари.

Илмий тадқиқот иши давомида маълумотлар тўплаб олингандан сўнг, уларни юқорида қайд этилган даражаларга мос тизимларга ажратилади ва ахборотга айлантирилади. Ундан кейин ахборотни ўзлаштириш жараёни бошланади. Бунда тадқиқот мақсади ва вазифасига мос ахборотни қайта ишлаш босқичи бошланади ва натижада тизимларга ажратилган ва қайта ишланган ахборот тадқиқотчининг «ўзиники» бўлади.



«Ахборот» тушунчаси лотинча «information» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бирор бир далил, воқеа, ҳодисани баён қилиш, тушунтиришни билдиради. Кенг маънода ахборот моддий дунёнинг у ёки бу томони ва унда содир бўлаётган жараёнларни билдиради. Ахборотни ўрганишда унинг яратилиши, ўзгартирилиши ва фойдаланиш қонунлари ҳисобга олинади 2.

Бугунги кунимиз «Объектлар маълумотлар маълумотлар базаси ахборотлар ахборот технологиялари ЯАТ» тизимида фикр юритишни талаб этади.

Демак, инсониятнинг ахборот ишлаб чиқариш имкониятларини кучайтирувчи замонавий технологиялар, ахборотлашган жамиятнинг интеллектуал салоҳияти сифатини ҳам белгилар экан ва бундай жараёнлар ахборотлаштириш саноатини мунтазам ривожлантиришни таъминловчи илмий-техник асос бўлади.

Ахборот технологиялари, жараёнларни бошқаришдаги асосий манба бўлиб ҳисобланади. Улар кириш маълумотларини, мавжуд маълумотларни тизим (қисм тизимларга ва талаб қилинганда айрим тизим элементларигача)ларга ажратиш ёки аксинча тизим элементларини бутун яхлит тизимгача бирлаштириш жараёнларини ўз ичига олиб, уларни қайта ишлаш ва керакли мақсадлар бўйича қайта ишланган маълумотни узатиш алгоритмларини ҳам қамраб олади. Бу технологиялардан жараёнларни бошқарув фаолиятида фойдаланилади. Шунинг учун ҳам ахборот технологияларидан оқилона (рационал) фойдаланиш ходимлар (раҳбарлар, илмий ходимлар ва шу кабилар) меҳнати самарадорлигини оширади.

Ахборот технологиялари асосида фаолият кўрсатиш қуйидаги вазифаларни ҳал этишнинг оптимал йўлини таъминлаб беради:


  • объект ва унда кечадиган жараён тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш;

  • ҳодиса ва жараёнлар кечиши ҳақидаги даврий маълумотларни мунтазам олиб туриш ва улар асосида оралиқ назоратлар олиб бориш;

  • ихтиёрий жорий суровларга ўша пайтнинг ўзида жавоб олиш, расмийлаштириш ва бошқаришга керакли тузатишлар кирита олиш;

  • илмий, илмий-услубий манбалардан ахборотлар олиш технологиясининг оптимал вариантларини танлаш.

Ахборотларни ўзлаштиришда адабиётлар орқали ҳосил қилинадиган маълумотлар ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Тадқиқотга тегишли адабиётлар (мақола, тезис, реферат, монография, соҳага оид китоб, услубий қўлланма ва тавсиялар) мазмунини ўзлаштиришдаги асосий йўл - ахборотни ўқиш орқали ўзлаштиришдир.



Ахборотларни ўзлаштиришда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

1. Ахборотлар даражасини аниқлаш. Материал ўрганишда дастлаб тадқиқот объектини ифодаловчи маълумотлар ва улар асосида ҳосил қилинадиган ахборотларнинг қайси даражага тўғ-ри келишини билиш керак, чунки ИТИда бу тадқиқот метод-ларидан муаммо ечимини олиш учун фойдаланишда зарур бўлади

2. Материални умумий ўрганиш. Тадқиқотга тегишли маълумотларни дастлаб умумий ҳолда ўрганиб чиқиш ва у ҳақда умумий тасаввурга эга бўлиш. Тадқиқот давомида тадқиқотга тегишли умумий маълумотлардан қайси қисмига таяниш (асосланиш) зарур бўлса, материалнинг ўша қисмини чуқурроқ қайтадан ўрганиб чиқиш ва ҳаттоки, керак бўлганда у маълумотлардан фойдаланишда таҳлилий ёндашиш ҳам керак.

3. Тадқиқот материалини батафсил ўрганиш. Бу босқич материални ҳақиқий ўрганиши ҳам деб юритилади. Бунда материалларни ўрганишга умумий тарзда эмас, балки чуқур илмий, таҳлилий нуқтаи назардан ёндашилади ва ундан тадқиқотни олиб боришда тўлиқ фойдаланишга эришилади.

4. Тушуниш. Тадқиқот материалини тушуниб етиш, илмий тадқиқот ишини олиб боришда вақт бюджети ва тадқиқот сифатини (аниқлиги, ишончлилиги, амалийлиги, қулайлиги ва шу кабилар) оширишни кафолатлайди. Материални тушунишнинг аниқ бир қонун-қоидаси йўқ. У одатда тадқиқот объекти ва муаммоси ҳамда тадқиқотчи илмий салоҳиятига қараб ҳар хил кўринишда олиб борилади. Умуман олганда тушуниш – мантиқий фикрлашга асосланган мавжуд билимлар асосида, қилинган таққослашлар, умумлаштиришлар орқали ҳосил қилинган билимлар ва асосланган ишчи гипотеза ҳамда илмий башоратларни ифодалаш ҳақидаги билим.

5. Мурожаат қилиш. Бунда илмий тадқиқот ишида ва янги қийин ифодаланган яъни илмий тадқиқот ишида тадқиқот объекти ёки муаммо қўйилишида янги талаб ёки вазифаларда тузатиш бўлган ҳолатлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда илмий тадқиқот ишини ахборот билан таъминлашда бўшлиқ бўлмаслик нуқтаи назаридан ва айнан шу камчиликни бартараф этиш мақсадида илмий муассаса раҳбарига (умуман раҳбарга) ва илмий раҳбарга, шунингдек шуғулланаётган соҳанинг етук мутахассиси (тадқиқотчиси)га мурожаат қилиш. Аммо бу жараёнда мурожаат этишнинг меъёри бўлиши лозим, акс ҳолда илмий тадқиқот ишида носоғлом муҳит юзага келиши мумкин ва ҳаттоки тадқиқотчининг мустақил фикрлаши ривожланмай қолиши мумкин.

6. Материални ўрганишнинг содда усули. Тадқиқотчининг маълумотларни ўрганишининг энг содда усули, бу қалам ва қоғоз ёрдамида йиғиладиган маълумотлардир. Улар аниқ, ихчам иложи борича жадвал кўринишида ёки схематик тарзда ифодалансин ва маълумотларни тўплаш ҳамда сақлашга ҳам хизмат қилсин. Бу содда босқичдаги ахборотлар вақти келиб муҳим фундаментал тадқиқотлар олиб боришга асос ҳам бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли маълумотлар тадқиқот объекти ва вазифалари ҳамда уларни такомиллаштириш, ривожлантиришга ҳам хизмат қилишини тадқиқотчи ҳеч қачон эсдан чиқармаслиги керак.

7.Технологияли ўрганиш. Ахборотларни ўзлаштиришда объект ҳақидаги умумий маълумотларни бир тизимга келтириб ахборотга айлантириб олгандан кейин ахборотлар орасидаги ўзаро алоқадорлик қонуниятлари ўрганила бошланади ва улардаги қонуният очилади. Ана шу қонуниятлар ахборотлар йиғиш, тизимлаш, қайта ишлаш ва узатиш каби босқичларни босиб ўтишига тўғри келади ва улар орқали режалаштирилган натижаларимизга эришамиз. Бу жараён ахборотларни ўзлаштиришнинг технологик босқичи дейилади.

8.Ахборотларни математик аппаратлар ёрдамида ўзлаштириш. Маълумки, амалиётда илмий тадқиқот ишини битта ёки иккита ўзгарувчи билан ифодалаш ва олиб бориш деярли учрамайди. Фақатгина тадқиқот объектини ифодаловчи ўзгарувчилар ичида битта ёки иккитаси асосийси бўлиши мумкин. Кўп ўзгарувчиларга эга бўлган тадқиқот манбаи ва уларнинг хоссаларини ҳам илмий тадқиқот ишида ўрганишга тўғри келади. Бу йўсиндаги тадқиқот ишларида математик модел ёки алгоритм ёрдамида фаолият кўрсатилса, ижобий самараларни қўлга киритиш мумкин. Бунда ахборотни ўзлаштириш математик аппаратларнинг жорий, оралиқ ва якуний натижаларини ҳисобга олиб бориш йўли билан амалга оширилади.

9. Ўхшашга яқинлашиш. Янги қўлга киритилган ахборотни тадқиқот йўналишига мос ва мавжуд бўлган ҳолатлардагисига яқинлаштириш ёки ўхшашини топиш, чунки бу ўхшашликни топиш орқали олдинги маълум билишнинг индукция ва дедукция тамойилларидан фойдаланиш имконияти туғилади.

10. Оддий мисоллар орқали синаш. Ўзлаштиришда нафақат мантиқий кетма-кетликка ва исбот ёки далилларга таяниш билан чегараланмасдан, ижод қилишга жараённи оддий, амалий мисоллар орқали ҳам кўриб чиқиш керак бўлади ва бу илмий тадқиқот ишининг амалий аҳамиятини ҳам янада бойитади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • ахборотнинг таърифини айтинг;

  • ахборотларни ўзлаштириш усулларини санаб беринг;

  • материални умумий ва батафсил ўрганишлар ҳақида маълумот беринг;

  • ахборотларни технологияли ўрганиш деганда нимани тушунасиз?

  • ахборотни математик аппаратлар ёрдамида ўрганиш деганда нимани тушунасиз?

Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • илмий тадқиқот иши давомида дастлаб маълумотлар тўплаб олингандан сўнг уларни тадқиқот мақсади ва вазифаларини эътиборга олган ҳолда тизимларга ажратилади ва ахборотга айлантирилади. Ундан кейин ахборотни ўзлаштириш жараёни бошланади;

  • ахборотларни ўзлаштиришда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

- ахборотлар даражасини аниқлаш;

- материални умумий ўрганиш;

- тадқиқот ишларини батафсил ўрганиш;

- тадқиқот материалини тушуниш;

- мурожат қилиш;

- материални ўрганишнинг содда усули;

- ахборотларни технологияли ўрганиш;

- ахборотларни математик аппаратлар ёрдамида ўзлаштириш;

- ахборотни ўхшашига яқинлаштириш орқали ўзлаштириш;

- ахборотларни ўзлаштиришни оддий мисоллар орқали синаш.


Мавзуни бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • ахборотларни ўзлаштириш шартми? Агар шарт бўлса, илмий тадқиқот ишида улар орқали қандай ютуқларга эришиш мумкин?

  • инсониятнинг ахборот ишлаб чиқариш имкониятларини кучайтирувчи замонавий технологиялар ҳақида ёзма ахборот тайёрланг;

  • ахборотни ўқиш орқали ўзлаштиришда қандай манбаларга таянади?

  • илмий, илмий – услубий манбалардан ахборотлар олиш технологиясининг оптимал варианти қандай танланади;

  • тадқиқотга тегишли адабиётлар деганда нимани тушунасиз?


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • ахборот технологиялари асосида уларни узлаштиришда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:

- тадқиқот объекти ва унда кечадиган жараёнлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашни;

- ҳодиса ва жараёнлар кечиши ҳақидаги даврий маълумотларни мунтазам олиб туриш ва улар асосида оралиқ назоратлар олиб боришни;

- ихтиёрий жорий сўровларга ўша пайтнинг ўзида жавоб олиш, расмийлаштириш ва бошқаришга керакли тузатишлар кирита олишни;

- илмий, илмий – услубий манбалардан ахборотлар олиш технологиясининг оптимал вариантларини танлашни ва шу кабиларни.

Ахборотларни ўзлаштиришда адабиётлар орқали ҳосил қилинадиган маълумотлар ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Шунинг учун ушбу йўналишга доимо эътиборни қаратиш лозим бўлади.


Мавзуни ўзлаштиришда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.

2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. Тошкент: Фан, 2007. – 248 б.

3. Ғуломов С.С. ва бошқалар. Ахборот тизимлари ва технологиялари. - Тошкент: Шарқ, 2000. – 592 б.



7.4. АХБОРОТЛАРНИ ЙИҒИШ
Таянч иборалар ва атамалар: китоблар, маълумотлар, ахборотлар, журналлар, даврий илмий тўпламлар, экспресс ахборотлар, рефератив картатекалар, дипонирлаштирилган материалларнинг библиографик кўрсаткичлари, конференция, семинар, съезд, конгресс, оммавий ахборот воситалари, «Ўқинг қизиқ», «Энг, энг, энг», «Диққат янгилик», «Фан – техника янгиликлари», «Эврика», маълаумот ахтариш ва тўплаш.
Мавзу матни: Ахборотларни йиғиш.

Маълумки, ҳар қандай илмий тадқиқот ишида дастлаб йўналиш танланиб, мавзунинг долзарблиги асосланади, тадқиқот мақсади ҳамда вазифалари аниқланади.

Бу жараён «маълумот ахборотлар» тизимисиз ҳеч нарса эмас. Шу сабабли ҳам йўналиш ва тадқиқот объекти бўйича маълумотлар йиғилиб, уларни ахборотга айлантириб, илмий тадқиқот ишини бошлаш ҳам ўзига хос муаммодир.

Илмий тадқиқот ишида маълумотлар асосан илмий йўналиш ютуқларини ва тадқиқот объектини ифодаловчи белгилар, кўрсаткичлар, омиллар ва шу кабилардан тузилади. Бундай маълумотлар тўпламини ҳосил қилишда нашр қилинган ахборот материаллари муҳим роль ўйнайди. Улар: монография, ўқув қўлланма ва кўрсатмалар, услубий тавсиянома – кўрсатма, дарслик, илмий-оммабоп китоблар, илмий-услубий ишланмалар, республика ва хорижий давлатлар нашрлари, илмий ишлар тўпламлари, экспресс ахборотлар ва рефератив кўрсаткичлар. Энди ахборотларни йиғиш воситалари тўғрисида қисқача тўхталамиз.



Китоблар. Маълумки, китоблар бой ахборотлар манбаи, уларда илмий муаммолар ва уларнинг ечимларини ёритиши билан бир қаторда уларнинг шакли ва услубий жиҳатидан расмийлаштириши, таъминланиши турлича бўлиши мумкин. Бунда тадқиқотчи китобдан фойдаланишда унинг аннотацияси (реферати)га эътибор бериши керак. Ундаги келтирилган аннотация бўйича китоб мазмуни маълум бўлади ва шу асосда маълумотлар тўпланади. Аннотация орқали маълумотни излаш тадқиқотчининг ишини енгиллаштиради, чунки у бўлмаса китобни тўлиқ ўрганиб чиқишга тўғри келади.

Журналлар: ҳар қандай илмий ёки илм-фан йўналиши бўйича даврий илмий журналлар чиқарилиши мумкин. Бунда журналлар орқали маълумотларни тўплаш жараёни қуйидагича олиб борилса яхши бўлади: барча журналларни баъзи-баъзида кўриб чиққандан кўра тўғри танланган оз сондаги журналларни доимий равишда кузатиб бориш яхши натижа беради. Бунда нафақат республикамиздаги илмий-даврий журналлар, балки хорижий давлатлар илмий-даврий журналлари билан танишиш мақсадга мувофиқ бўлади.

ДАВРИЙ ИЛМИЙ ТЎПЛАМЛАР. Бундай нашрлар кўпроқ илмий тадқиқот интитутлари, олий ўқув юртлари, шунингдек, илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларида ташкил этилади. Улар ўша илмий муассасадаги илмий ва илмий-нашр кенгашлари қарори билан бир йилда неча марта чиқиши белгилаб олинади. Улар ҳам илмий-даврий журналларга эквивалент бўлиб, кўпроқ ихтисослашган мазмунга эга бўлади. Булардан ташқари айрим олий ўқув юрти ёки илмий муассасанинг бирор муҳим санага ёки муаммога (мавзуга) бағишлаб (етук олимлар ижод йўлига ёки хотирасига, айрим машҳур илмий мактаблар юбилейларига ва ҳ.к. шу кабиларга) ўтказиладиган илмий анжуманлар илмий ишлар тўпламлари ҳам ахборот йиғишда муҳимдир.

ЭКСПРЕСС АХБОРОТЛАР ВА РЕФЕРАТИВ ЖУРНАЛЛАР: Бу йўналишда ахборот тўплаш қуйидаги манбалар бўйича олиб бориш мақсадга мувофиқ:

1. Рефератив журналлар – бунда китоблар (монографиялар, ўқув қўлланмалар ва кўрсатма, дарслик ва шу кабилар), мақолалар, ихтиро ва кашфиётларнинг аннотациялари жойлашади ва даврий равишда муайян йўналишлар бўйича чиқарилади.

2. Экспресс ахборот – бунда махсус (ихтисослашган) илмий журналларда босиб чиқарилган материалларнинг қисқача мазмун-моҳияти ифодаланади.

3. Сигнал ахборот–республика фондидан жой олган материаллар рўйхати берилади ва даврий равишда чиқарилади.

4. Рефератив картотекалар – бу чеккалари перфорациялашга тайёрланган картотекалар бўлиб у илм-фаннинг муайян йўналишлари бўйича чоп этилган манбалар тўғрисида маълумот берадиган манба.

5. Депонирлаштирилган материалларнинг библографик кўрсаткичлари – бунда тадқиқотчининг муайян йўналиш бўйича депонирлашга топширган ишининг аннотацияси ўз аксини топади.

6. Институт, вилоят, республика ва халқаро илмий-анжуманлар (конференция, семинар, съезд, конгресс ва шу кабилар) материаллари– бунда илм-фаннинг маълум йўналиши бўйича энг сўнгги ютуқлари эълон қилинади.

7. Оммавий ахборот воситалари–бунда айрим ойнома, рўзномалар («Ўқинг қизиқ», «Энг, энг, энг», «Диққат, янгилик», «Фан-техника янгиликлари», «Эврика» ва шу каби рубрика остида эълон қилинадиган материаллар) орқали эълон қилинадиган маълумот жойланган бўлади.

Умуман олганда бугунги кунда республикамизда ижодкор оммага ўз илмий йўналишлари бўйича ахборот йиғишга кенг имкониятлар яратилган. Барча олий ўқув юртларида фундаментал кутубхоналар бор, барча вилоятларда ва республикамизда махсус (ихтисослаштирилган) кутубхоналар мавжуддир. Ҳаттоки маълумот ахтариш ва тўплаш бўйича кутубхоналарда компьютерли тизимлар ҳам тайёр турибди.


Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • китобнинг пайдо бўлиши ва вазифасини айтинг;

  • журналлар вазифалари нималардан иборат;

  • экспрес ахборот деганда нимани тушунасиз?

  • рефератив картотекаларнинг вазифалари ҳақида нима дейиш мумкин?

  • оммавий ахборот воситаларини йиғишдаги аҳамияти қандай?


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • китоблар бой ахборотлар манбаи, уларда илмий муаммолар ва уларнинг ечимларининг ёритилиши билан бир қаторда уларнинг шакли ва услубий жиҳатдан расмийлаштирилиши, таъминланиши турлича бўлиши мумкин;

  • журналлар. Ҳар қандай илмий ёки илм –фан йўналиши бўйича даврий илмий журналлар чиқариши мумкин;

  • дарий илмий тўпламлар. Бундай нашрлар кўпроқ илмий тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, шунингдек, илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларида ташкил этилади;

  • экспресс ахборотлар ва рефератив журналлар бўйича ахборот тўплаш қуйидаги манбалар бўйича олиб борилади:

- рефератив журналлар;

- экспресс ахборот;

- сигнал ахборот;

- рефератив картатекалар;

- депонирлаштирилган материалларнинг библографик кўрсаткичлари;

- институт, вилоят, республика ва халқаро илмий – анжуманлар (конфренция, семинар, симпозиум, съезд, конгресс ва шу кабилар) материаллари;

- оммавий ахборот воситалари ва ҳ.к.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:


  • илмий тадқиқот ишида маълумотлар йиғишни «маълумот ахброт» тизими асосида олиб бориш деганда нимани тушунасиз?

  • нашр қилинган ахборот материалларидан илмий тадқиқот ишини олиб боришда қандай фойдаланилади?

  • ахборотлар йиғишда китоблар ва журналларнинг ўрни ҳақида маълумотнома тайёрланг;

  • даврий илмий тўпламлар ва илмий анжуманлар материалларининег илмий ахборотларини тўплашдаги ўрни ҳақида маълумот беринг;

  • ўз ижодий ишингизда ахборотларни йиғишда шуғулланаётган соҳангизнинг мутахассис – олимлардан ахборот олдингизми ва уни ахборотга айлантириш тўғрисида маълумот беринг.


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • республикамизда ҳозирда илмий изланувчиларимизга ахборот йиғиш учун кенг имкониятлар яратилган. Улар: китоблар (монографиялар, ўқув қўлланма ва кўрсатмалар, дарсликлар ва ҳ.к.); журналлар; экспресс ахборотлар; даврий илмий тўпламлар ва илмий анжуманлар материаллари тўплаш. Фақатгина улардан илмий тадқиқот иши йўналишига маълумотларни излаш технологиясини пухта эгаллаш керак;

  • илмий тадқиқот иши бўйича ахборот йиғишда тадқиқотга боғлиқ бўлган мутахассислар, олимлар ва амалётчилар фикри билан бирга сўровномалар натижаларига ҳам эътибор бериш керак.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Кондаков Н.И. Логипеский словар – справочник. – М: «Наука», 1975. – 720 с.

2. Педагогическая энциклопедия. М.: «Советская энциклопедия», 1968. – Т.З. – 712 с.

3. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси.-Т.:«Фан»,2006. –252 б.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет