Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудити



бет104/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

4. Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудити.
Мол етказиб берувчи ва пудратчилар, харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар корхоналар хўжалик фаолиятида энг кўп учрайдиган ҳисоб-китоблардир. Шунинг учун бундай ҳисоб- китобларни текшириш қуйидаги асосий икки йуналиш бўйича амалга оширилиши зарур:
олинган моддий қийматликлар (иш, хизматлар) учун тўловлар ёки жўнатилган товарлар (бажарилган иш ва хизматлар) учун тушган суммаларнинг тўғрилигини аниқлаш;
моддий қийматликларни киримга олиш ва ҳисобдан чиқаришнинг тўлиқлигини текшириш.
Мол етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар қоидага кўра нақд пулсиз амалга оширилади ва улар икки гуруҳга бўлинади: 1) товар муомалалар бўйича, 2) молиявий мажбуриятлар бўйича. Нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд: тўлов топшириқлари, тўлов талабномалари, аккредитивлар, инкасса топшириқлари, чеклар ва ўзаро талабларни узишга асосланган ҳисоб шакли.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни аудиторлик текширувидан ўтказиш ҳам юқорида баён қилинган, барча ҳисоб-китоб муомалалари учун хос бўлган умумий қоидаларига асосан ўтказилади.
Ҳисоб - китоб маълумотларининг мослигини текшириш баланс ва ҳисоб регистрлари маълумотлари тенглигини аниқлашдан бошланади.
Агар ҳисоб-китоб маълумотларини солиштириш амалларини бажариш чоғида номувофиқликлар аниқланса, аудитор уларнинг катта-кичиклигини ва вужудга келиш сабабларини аниқлайди.
Мисол: 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми) ва 7010 «Мол етказиб берувчил ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»(узоқ муддатли қисми) счётларининг аналитик ҳисоб регистрларидаги қолдиқлари, ушбу счётлар бўйича синтетик ҳисоб регистридаги ва Бош дафтардаги қолдиқларига нисбатан, балансдаги «Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» моддасининг 12 фоизига тенг бўлган, n-суммага кам бўлса, фарқ миқдори ушбу баланс моддаси учун жиддий ҳисобланади. Аналитик ҳисоб регистрлари (оборот ведомостлари) маълумотларини таҳлил қилишда бирон-бир мол етказиб берувчи билан шартнома тузилиб, лекин ҳисоб регистрларида ёзув ёзилмаган. Текширув натижасида шу мол етказиб берувчи билан ҳисоб-китобларни ҳисобга оладиган карточка очилганлиги, лекин адашиб у бошқа счётнинг картотекасига солиб қўйилганлиги сабабли оборот ведомостига киритилмаган. Шундай қилиб, номувофиқлик сабаби аниқланган ва бартараф қилинган.
Ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ўзаро тенглиги аниқлаганидан сўнг, аудитор мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар қолдиғининг ҳаққонийлигини баҳолаши керак. Шу мақсадда у қуйидагиларни текширади:
-аналитик ҳисоб регистрларида дастлабки ҳужжатлар ва шартномаларнинг рақамлари ҳамда тузилган саналари тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги;
-аналитик ҳисоб регистрларида кўрсатилган шартномалар ва дастлабки ҳужжатларнинг ҳақиқатда мавжудлиги (танлаб текширилади);
-дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларидаги маълумотларнинг мослиги (танлаб текширилади).
Мажбурият суммаларининг ҳужжат билан тасдиқланмаганлари шубҳали қарздорликлар қаторига қўшилади. Бундай қарзларнинг ҳаққонийлиги ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш (солиштириш далолатномаси тузиш)йўли билан тасдиқланади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларга доир қарздорликлар ҳаққонийлигини баҳолашда уларнинг вужудга келиш муддатлари назорат қилинади:
ҳисоб-китоблар бўйича мажбуриятлар бажарилишининг белгиланган чегара муддати ўтиб кетган, талаб қилиб ундириб олинмаган дебитор қарзлар йўқлиги.
Ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш материалларини текшириш мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар қолдиқларининг ҳаққонийлигини баҳолашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларга доир муомалалар қуйидаги йўналишлар бўйича текширилади:
-шартномалар мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилишини текшириш;
-олинган моддий қийматлик(иш, хизмат)лар тўлиқлиги ва тўғри кирим қилинишини текшириш;
-моддий қийматлик(иш. хизмат)лар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳақ тўланишини текшириш.
-аудитор даставвал маҳсулот етказиб бериш шартномалари ва иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун бошқа хўжалик шартномаларининг мавжудлиги, ҳамда шартномаларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини аниқлайди. Шарномалар амалдаги қонунчилик талабларига мос келиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва шартнома қонунчилигига атайлаб риоя қилинмасдан тузилган шартномалар ва улар асосида амалга оширилган муомалалар ҳақиқий эмас деб топилади. Аудиторлар текширилаётган корхонада бундай ҳолатлар йўқлигини аниқлашлари лозим.
Шундан сўнг олинган моддий қийматлик (иш, хизмат)лар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларнинг тўлиғича тўғри баҳоланганлиги ва ҳисоб регистрларида акс эттирилганлиги тўғрисида далилларга эга бўлиши зарур.
Аудиторлар дастлабки ҳужжатлар маълумотларини шартномалар, буюртмалар, счёт-фактуралар ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг маълумотлари билан солиштириш натижасида олинган моддий қийматлик(иш, хизмат)ларни кирим қилишнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтидалиги тўғрисида далилларга эга бўлади.
Дастлабки ҳужжатларни текширишда барча ҳисоблашув-тўлов ҳужжатларида ҚҚС суммасининг алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилганлигига ва ҚҚС суммасининг ҳисоб-китоб йўли билан ажратиб кўрсатилишига йўл қўйилмаслигига(меъёрий ҳужжатларда белгиланган ҳолатлардан ташқари) эътибор қаратилади. Аудитор ушбу талабларга риоя қилинишини текшириш натижасида олинган моддий қийматлик(иш, хизмат)лар бўйича ҚҚС ни ҳисобга олишнинг асосланганлигини тасдиқловчи далилга эга бўлади. Унинг қопланиши тўланган, кирим қилинган ва ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатилган қийматликлар бўйича амалга оширилади.
Ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳали етиб келмаган моддий қийматлик(иш, хизмат)ларни текширишда ушбу олинган қийматлик (иш, хизмат) ларнинг пули тўланган, лекин йўлда келаётган (дебитор қарз) сифатида ҳисобда турмаганлиги аниқланади.
Хориждан олинган импорт маҳсулот(иш, хизмат)лар учун ҳисоб-китоблар бўйича текширув ўтказилганда, мулкчилик ҳуқуқи ўтган пайтни , моддий қийматлик (иш, хизмат)ларни кирим қилиш санасига амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг валюта курсини ва тўлов ҳужжатларининг тўланишини, курс фарқларини, қўшилган қиймат солиғи суммасини ва франкировка (товарни харидорга етказиб беришда транспорт харажатларини қоплаш ва ҳисоб-китоб қилиш) шартларини аниқлашнинг тўғрилиги текширилади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар счётларининг тўланишини текширишда аудитор қуйидагиларни аниқлайди:

  1. қарзларни қоплаш бўйича муомалаларнинг тегишли тўлов ҳужжатлари (банк кўчирмалари ва тўлов топшириғи, ўзаро талабларни ҳисобга олиш далолатномалари, чеклар ва шунга ўхшаш) билан тасдиқланганлиги;

  2. тўлов ҳужжатларининг ҳақиқийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги (барча мажбурий реквизитларининг мавжудлиги, ҚҚС суммасининг алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилганлиги, банк штампаси, чет тилдаги ҳужжатларнинг тасдиқланган таржимаси ва шунга ўхшаш);

  3. тўлов ҳужжатлари маълумотларининг 3110 - «Олдиндан тўланган ижара ҳақи», 3120-«Олдиндан тўланган хизмат ҳақи», 3190-«Бошқа олдиндан тўланган харажатлар», 4310-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар», 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми), 7010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (узоқ муддатли қисми) счётлари бўйича ҳисоб регистрларининг маълумотларига мослиги; ушбу счётлар бўйича ҳисоб регистрлари маълумотларининг 5110, 5210, 5220, 4310, 4010, 4020, 6310, 4220, 4230, 6870, 4810-4890, 6810, 6820, 6830 ва 6890 счётлар бўйича ҳисоб регистрларига мослиги.

Қарздорликларнинг ўзаро ҳисоблашиш тартибида қопланишини текшириш натижасида, аудитор ўзаро ҳисоб-китоблар учун асос (шартнома, томонлардан бирортасининг ўзаро ҳисоб-китоблар тартибидаги тўловни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномаси) мавжудлигини, қарз суммаси ва қоплаш санасини, ҳамда ҳисоб регистрларида акс эттиришнинг тўғрилигини аниқлайди.
Ўзаро талабларни ҳисобга олиш, ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси ва ҳар иккала томон иштирокида тузилган, ўзаро талабларни ҳисобга олиш тўғрисидаги томонлардан бирортасининг хати (аризаси). Далолатномаларда мажбурий реквизитлардан ташқари, қарздорликни вужудга келтирган шартномалар ва дастлабки ҳужжатлар маълумотлари, ҚҚС суммаси алоҳида ажратилган ҳолда кўрсатилиши лозим. Даъво муддати ўтиб кетган қарздорликлар бўйича ўзаро талабларни ҳисобга олишга йўл қўйилмайди.
Амалга оширилган ўзаро қарз суришишларнинг қонунийлигини текширишда, қабул қилинган ва пули тўланган моддий қийматликлар бўйича ҚҚСни ҳисобга қабул қилишнинг асосланганлиги ва сотилган товарлар (иш ва хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобланишининг тўлиқлигини аниқлашга махсус эътибор қаратилади.
Берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш 4310-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» счётининг ҳисоб регистрлари, банк кўчирмалари ва шартномалар маълумотлари бўйича амалга оширилади. Бунда мол етказиб берувчиларга бўнакларнинг ўз вақтида ва тўғри берилганлиги ва ҳамда моддий қийматликлар учун ҳисоблашилганда уларнинг ҳисобга олинганлиги аниқланади.
Аудитор 3110, 3120, 3190, 4310, 6010, 7010 счётларнинг қолдиқларини аналитик ҳисоб регистрлари бўйича таҳлил қилиш натижасида, моддий қийматликлар етказиб берилгандан (иш, хизматлар бажарилганидан) сўнг барча берилган бўнаклар бўйича якуний ҳисоб-китоб қилинганини аниқлайди.
Ушбу талабга риоя қилинаётганлигини назорат қилиш нафақат дебитор ва кредитор қарзлар акс эттирилишининг ҳаққонийлигини, балки ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишга тақдим этишнинг ўз вақтидалиги, чет эл валютасида берилган бўнаклар бўйича курс ва сумма фарқларини тўғри аниқлаш учун зарур.
Мол етказиб берувчилар билан шартли бирликлардан фойдаланиб ҳисоб-китоб қилинганида сумма фарқларини акс эттириш тўғрилиги ва қуйидаги шартларга риоя қилинишини текширади:

  1. суммавий фарқлар сарфларни бухгалтерия тан олиш санасига акс эттирилади, яъни қарзнинг шаклланиши ва ўзгаришига таъсир кўрсатади (6010, 7010 счётлар бўйича ёзувлар);

  2. товар-моддий заҳиралар ва асосий воситалар ҳақиқий харажатлар суммаси бўйича тан олинади, яъни кирим қилинган моддий ресурслар қиймати суммавий фарқларга тузатилади; ижобий сумма фарқлари кирим қилинган моддий ресурслар қийматини оширади (Дт 0820, 0830, 0840, 0890, 1010-1090, 2910 счётлар ва Кт 6010 ёки 7010 счёт ва Дт 4410, Кт 6010 - ҚҚС суммаси); салбий сумма фарқлари кирим қилинган моддий ресурслар қийматини камайтиради. (Дт 0820, 0830, 0840, 0890, 1010-1090, 2910 счётлар, КТ 6010 ёки 7010 счёт қизил сторно билан ва Дт 4410, Кт 6010 ёки 7010 счёт - ҚҚС суммасига қизил сторно билан); моддий заҳиралар сотилганда ёки ишлаб чиқаришга берилгада (Дт 2010, Кт 6010 (7010), Дт 4410, Кт 6010 (7010) - ҚҚС).

Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни текшириш якунида, аудитор аниқланган камчиликлар ва номувофиқликларни умумлаштиради ҳамда қолдиқлар ҳаққонийлигининг дастлабки баҳоланишини аниқлаштиради.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет