Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг мустақиллиги



бет21/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

2. Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг мустақиллиги.
Аудиторлик фаолиятида мустақиллик Аудитнинг Халқаро Стандартлари – АХС(ISAs)да белгиланган муҳим принциплардан бўлиб ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг мижоз-корхонага нисбатан мустақиллигини белгиловчи асосий мезонлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида келтирилган. Жумладан қуйидагиларга аудиторлик текшируви ўтказиш таъқиқланади:

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва (ёки) бошқа мансабдор шахслари билан яқин қариндош бўлган шахсга;

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бўлган шахсга;

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, шунингдек хўжалик бошқарув органларининг мансабдор шахсларига;

  • текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ходимига;

  • аудиторлик ташкилотларига ва аудиторларга:

а) ўзлари мулкдори, қатнашчиси, акциядори, кредитори, суғурталовчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар уларга нисбатан мулкдор, қатнашчи, акциядор ҳисобланадиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;
б) мулкдори, қатнашчиси, акциядори шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш ҳамда молиявий ҳисоботлар тузиш учун жавобгар бўладиган шахс айни бир пайтнинг ўзида ушбу аудиторлик ташкилотининг мулкдори, қатнашчиси, акциядори бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан;
в) мазкур хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик текшируви қамраб оладиган даврда ушбу Қонун 17-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хат бошиларида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатганлар.
Аудиторлик ташкилоти айнан бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини кетма-кет уч йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ҳақли эмас.
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва (ёки) мансабдор шахслари билан яқин қариндош деб уларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғил-қизлари, ҳамда турмуш ўртоқларининг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари тан олинади.
Агар аудиторлик хизмати учун шартнома тузилганида ёки топшириқ берилганидан сўнг юқорида келтирилган ҳолатлар юзага келса ёки маълум бўлса, шартнома бекор қилиниши, топшириқ эса чақириб олиниши лозим.
Аудиторлар аудиторлик текшируви ўтказиш ҳамда унинг натижалари асосида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси тузишда текшириладиган хўжалик юритувчи субъектга, шунингдек исталган учинчи томонларга, жумладан текширув ўтказишни топширган давлат органларига тобе бўлмасликлари лозим.
Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончли-лигини тасдиқлаш учун махсус экспертлар ва бошқа соҳа мутахассисларини жалб қилиш талаб этилган ҳолларда ҳам аудиторларнинг текшириладиган хўжалик юритувчи субъектдан мустақил бўлиш мезонларига риоя қилиниши шарт.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет