-Ваколатларни бериш. Аудиторларнинг мустақиллигини, профессионаллигини ва компетентлилигини таъминлаш; аудиторлар учун зарур ҳисобланган фаолият эркинликларини таъминлаш; аудитнинг ёзма дастуридан фойдаланиши.
-Назорат. Аудиторлар ишларининг жорий назоратини таъминлаш; тегишли тарзда (адекват) иш тутиш учун хўжалик юритувчи субьект бухгалтерлик ҳисобининг энг муаммоли масалаларини билиш.
-Текшириш. Аудиторлар томонидан бажарилган барча ишларни, улар бажарилишининг стандартларга мувофиқлиги, ҳужжатларнинг етарлилиги ва аудиторлик текширувлар мақсадига эришишни таъминлаш учун текшириш.
Аудит сифатини умумий назорат қилиш қуйидаги элементларнинг мавжудлигига таянади:
-Мустақиллик. Қоида ва амаллар барча поғоналар хизматчиларининг мустақиллиги сақланганлиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим. Ушбу талабни бажариши учун аудиторлик ташкилоти йилда бир марта ўз мижозларининг рўйхатини тарқати-ши ва ўз хизматчиларидан мустақиллик тўгрисидаги аризани имзолашларини талаб қилиши мумкин.
-Хизматчиларга топшириқлар. Қоида ва амаллар ишларнинг махсус тайёргарлик ва тажрибага эга шахслар томонидан бажарилиши ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим. Ушбу талабни бажариш учун аудиторлик ташкилоти ишларни олдиндан, ўз хизматчилари учун мос топшириқларни аниқлай оладиган қилиб режалаштириши керак.
-Консультациялар. Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилотларининг хизматчилари техник масалалар бўйича билимдон ва обрўли кишилардан ёрдам олишга интилишлари асосли ишончни таъминлашлари лозим. Ушбу талабни бажариш учун аудиторлик ташкилоти муайян шахсларни аудит, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот, солиққа тортиш ва консультация хизматлари каби соҳаларда аудиторлик ташкилотининг эксперти қилиб тайинлаши мумкин.
-Назорат. Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилотининг жорий фаолияти унда ўрнатилган сифат стандартларига жавоб бериши ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим. Аудиторлик ташкилотининг назорат амалларини ўрнатиши учун жавобгарлиги, аудит ўтказувчи, режалаштириш ва контракт бўйича муайян мажбуриятларни, бажарувчи муайян шахслар жавобгарлигидан алоҳида ажратилган. Ушбу назорат талабини бажариш учун аудиторлик ташкилоти барча иш ҳужжатларини, ҳисоботларни талаб қилишлари ва уларни текшириш учун тегишли назорат қилувчи ва техник ходимларга тақдим қилиши мумкин.
-Ишга ёллаш.Қоида ва амаллар ишга ёлланган хизматчиларнинг малакали мутахассислар эканлиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим. Ушбу назорат талабини бажариш учун аудиторлик ташкилоти минимал малакавий талабларни ўрнатиши мумкин (масалан, бухгалтерия ёзувларини бухгалтерия ихтисослиги бўйича билим даражаси яхши, ўртача ёки ўртача бўлган коллеж битирувчиси юритиши мумкин).