Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Аудиторлик риски тушунчаси, аудиторлик рискларининг мақбул тўплами ва унга таъсир кўрсатадиган шарт-шароитлар



бет32/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

3. Аудиторлик риски тушунчаси, аудиторлик рискларининг мақбул тўплами ва унга таъсир кўрсатадиган шарт-шароитлар

Юқорида баён этилганидек, аудиторлик рискларининг мақбул тўплами бир қанча рисклардан иборат.


Умумий аудиторлик амалиётида аудиторлик рискларининг мақбул тўпламига қуйидагича ёндашув ишлаб чиқилган ва улар инглиз тилидаги аббревиатураси (бош ҳарфлари) бўйича қуйидаги формула кўринишида ифодаланган:


DAR қ IR х CR x DR
DAR (Desired audit risk) – AРМТ (аудиторлик рискларнинг мақбул тўплами);
IR (Internal risk) – ИХР (ички хўжалик риски);
СR (Control risk) – НР (назорат риски);
DR (Detection rick) – AР (аниқланмаслик яъни хатолар ва молиявий ҳисоботдаги камчиликларнинг аниқланмаслик риски).
Демак, аудиторлик рискларининг мақбул тўплами (АРМТ) ни ва уни ташкил этувчи таркибий қисмлар (ИХР; НР; АР)ни батафсил баён қилиш ва моҳиятини ўрганиш учун қуйидаги формула кўринишида ифодалаймиз ҳамда унинг таркибий қисмларини алоҳида кўриб чиқамиз:
АРМТ қ ИХР х НР х АР
Ички хўжалик риски –ИХР (IR-Internal risk) – бу мазкур бухгалтерия счётида, баланс моддасида, бир турдаги хўжалик муомалалари гуруҳида яхлитланганда, хўжалик юритувчи субъект ҳисоботида жиддий камчиликларнинг, бундай камчиликлар ички назорат тизими воситалари ёрдамида аниқлан-гунга қадар ёки ички хўжалик назорати умуман йўқ бўлганда, аудитор томонидан субъектив тарзда аниқланиш эҳтимоли тушунилади. Ички хўжалик рискини баҳолашда аудитор бир неча гуруҳ омилларни эътиборга олиши лозим.
Назорат (назорат воситалари) риски – НР (CR-Control risk) – бу корхонанинг мавжуд ва мунтазам қўлланилиб келинаётган бухгалтерлик ҳисоби тизими ва ички назорат тизими воситалари алоҳида-алоҳида ёки биргаликда жиддий аҳамият-га эга бўлган камчиликларни ўз вақтида аниқлай олмаслик ва тузата олмаслик (ёки бундай камчиликлар вужудга келишининг олдини олиш) эҳтимолининг аудитор томонидан субъектив тарзда аниқланган кўрсаткичидир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет