Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет30/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Учинчи усул 4-устундаги кўрсаткичларнинг ўртача миқдори қуйидагича аниқланади:
(36175, 0=5335, 0=985, 0=16272, 0=70795,
6=6455, 0=476, 0):7=19499, 0
Энг паст кўрсаткич ўртача кўрсаткичдан қанчага фарқ қилишини аниқлаймиз:
(19499, 0-476, 0):19499, 0х100%=97, 60%
Энг юқори кўрсаткичнинг ўртачадан фарқи:
(36175, 0-19499, 0):19499, 0х100%=85, 5%
Ҳар иккала ҳолатда ҳам энг юқори ва энг паст кўрсат-кичларнинг ўртача кўрсаткичдан фарқи сезиларли даражада яъни 20% дан катта бўлганлиги сабабли энг юқори (36175,0 м.с.) ва энг паст (476,0 м.с.) кўрсаткичлар ҳисоб-китобдан чиқариб ташланади. Бу кўрсаткичлар кейинчалик ўртача миқдорни ҳисоблашда қўлланилмайди. Қолган кўрсаткичлар асосида янги ўртача миқдор аниқланади.
(5335, 0=985, 0=16272, 0=70795, 0=6455):5=19968,5 м.с.
Олинган миқдор(19968, 5 минг сўм)ни 20000,0 минг сўмгача яхлитлаш ва мазкур миқдор кўрсаткичини Муҳимлик даражасининг қиймати сифатида фойдаланиш мумкин. Муҳимлик даражасининг яхлитлангунча ва яхлитлангандан сўнги қиймати ўртасидаги фарқ:
(20000, 0-19968, 05):20000, 0х100%қ0, 1% ни ташкил этиб, 20% лик кўрсаткич доирасида.
Фараз қилайлик, агар аудитор 20000, 0 минг сўмлик хатони ўтказиб юбориши мумкин бўлса, у ҳолда ушбу сумма актив ва пассив ўртасида тенг тақсимланиши лозим. (яъни ҳам актив бўйича, ҳам пассив бўйича йўл қўйилган хато 10000, 0 минг сўмдан тўғри келади). Аудитор ўзининг амалий иш тажрибаси ва корхона фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда хатони тақсимлашнинг бошқача нисбатини ҳам қўллаши мумкин. Шундан сўнг олдин муҳимлик даражаси баланс активи ва пассивнинг аҳамиятли моддалари ўртасида, уларнинг жами суммадаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Ушбу усулда назорат воситалари рискининг ҳисобга олинмаслиги унинг асосий камчилиги ҳисобланади.
Агар аудит ўтказиш жараёнида аниқланган ва тахмин қилинган хатолар кўп ёки кам, аммо умуман олганда катталиги бўйича муҳимлик даражасига яқин ва (ёки) хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб юритишида ва молиявий ҳисоботни тайёрлашда тегишли меъёрий ҳужжатлардан четга чиқиши, бироқ четга чиқишлар сўзсиз жиддий деб тан олинмайди, аудитор ўзининг профессионал фикр-мулоҳазаларидан фойдаланган ҳолда, масъулиятни ўз зиммасига олиши лозим ва мазкур вазиятда текширилаётган бухгалтерия ҳисоботидаги жиддий камчиликлар ҳақида хулоса қилиши ёхуд тегишли фикрларни аудиторлик хулосасига киритишнинг зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет