Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Аудиторлик далилларни олиш манбалари



бет47/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

2. Аудиторлик далилларни олиш манбалари.

Аудиторлик далиллар ҳужжатларни текшириш жараёнида; хўжалик юритувчи субьект ходимлари ва учинчи шахслардан ёзма ва оғзаки сўров ўтказиш йўли билан; ҳисоб жараёнларининг бажарилиши ва хўжалик фаолияти устидан аудиторнинг бевосита кузатиши чоғида олиниши мумкин.


Аудиторлик далиллар бевосита олинадиган манбаларга қуйидагилар киради: мижоз корхона ва учинчи шахсларнинг дастлабки ҳужжатлари; мижоз корхона бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва унинг молия хўжалик фаолиятининг таҳлил натижалари; мижоз корхона ходимлари ва учинчи шахсларнинг оғзаки билдиришлари; мижоз корхонанинг бир ҳужжатларини бошқалари билан солиштириш, ҳамда унинг ҳужжатларини учинчи шахсларнинг ҳужжатлари билан таққослаш; мижоз корхона активлари ва пассивларини инвентаризация қилиш натижалари ҳамда унинг молиявий ҳисоботлари.
Олинган далилларнинг сифати уларнинг манбаларига боғлиқ. Аудиторнинг бевосита кузатиши ва молия хўжалик муомалаларини ўрганиши натижасида олинган далиллар энг ишончли ҳисобланади. Шунингдек, мустақил манбалардан олинган, ҳужжатларга асосланган маълумотлар ҳам ишончли ҳисобланади. Мижоз корхонанинг ахборотларга ишлов бериш тизимидан тўпланганига қарамасдан, тўпланган маълумотларга асосан аудитор томонидан олинган ва ишлов берилган маълумотларнинг далил кучи камроқ ҳисобланади. Мижоз корхонанинг ахборот тизимида тузилган, ишлов берилган ва сақланаётган ҳужжатлардаги ахборотларнинг далил кучи паст ҳисобланади. Бунда ички назорат тизимининг баҳоланишини инобатга олиш зарур. Агар ушбу тизим самарали бўлса, ундан олинган ахборотдан далил сифатида фойдаланиш мумкин.
Ҳар хил манбалардан олинган ва турли шаклдаги аудиторлик далиллар аудиторлик рискини пасайтиради.
Кўп ҳолларда битта ҳолат бўйича ҳар хил манбалардан тўпланган далиллар бир-бирларига зид бўлиб чиқади. Бу ҳолда аудитор вужудга келган зиддиятни ҳал этиш ва тўпланган далилларнинг ишончлилиги ҳамда хулосаларнинг асослилигига ишонч ҳосил қилиши учун қўшимча ахборотлар тўплаши зарур. Агар аудитор қандайдир муаммо бўйича етарли далиллар тўплаш имконига эга бўлмаса, буни ўзининг ҳисоботида акс эттириши лозим.
Агар мижоз корхона аудиторга тўлақонли текширув учун зарур ҳажмдаги ҳужжатларни такдим килмаса ёки агар аудитор зарур аудиторлик далилларини тўплаш имконига эга бўлмаса, унинг олдида катта муаммолар вужудга келиши мумкин. №50 «Аудиторлик далиллар» номли АФМСда таъкидланишича: «Агар аудиторлик ташкилотига хўжалик юритувчи субьект томонидан мавжуд ҳужжатлар тўла ҳажмда тақдим этилмаса ва у қайсидир счет ва (ёки) муомала бўйича етарли аудиторлик далилларини тўплаш имконига эга бўлмаса, аудиторлик ташкилоти бу вазиятни ўзининг ҳисоботида акс эттириши лозим ва салбий аудиторлик хулосаси тузиш тўғрисидаги масалани ўртага қўйиши мумкин. Демак, етишмаётган аудиторлик далиллари жиддий ҳисобланган бухгалтерия ҳисоботи моддаларига тааллуқли бўлса, аудитор аудиторлик хулосаси тузишдан расмий равишда бош тортиши ва бу ҳолни тегишли тарзда расмийлаштириши лозим.
Шундай қилиб, ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги тўғрисида ўз фикрларини шакллантиришда, аудитор аудиторлик далиллар олинадиган турли манбалардан фойдаланиб, аудиторлик рискини пасайтиришни кўзлайди.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет