Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет45/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Такрорлаш учун саволлар:



  1. Текшириладиган корхона (мижоз) фаолиятини қандай ўрганиш мумкин?

  2. Бухгалтерлик ҳисобининг ташкил этилишини ўрганиш қандай амалга оширилади?

  3. Ҳисоб циклининг муҳим участкалари бўйича ҳужжатлар айланиш режа-графигини текшириш қандай амалга оширилади?

  4. Корхона ҳисоб сиёсатини ўрганиш қандай амалга оширилади?

  5. Ички назорат тизимини ўрганиш қандай амалга оширилади?

  6. Назорат муҳити деганда нималарни тушунасиз?

  7. Назорат амаллари деганда нималарни тушунасиз?



8-БОБ. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАР

1. Аудиторлик далиллар тушунчаси, уларнинг турлари.
Аудиторлик далилларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларига, шунингдек уларни олиш мақсадида бажариладиган амалларга нисбатан қўйиладиган талаблар № 50 – «Аудиторлик далиллари» номли АФМСда белгиланган. Ушбу стандарт талабларини барча аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувларини ўтказиш чоғида қўллаши мажбурийдир.
Аудитор молиявий ҳисоботнинг ҳаққонийлигини асослаши учун қуйидаги амалларни бажариш натижасида етарли аудиторлик далилларини тўплаши лозим:

  • счётлар бўйича оборотлар ва қолдиқларнинг молиявий ҳисоботда тўғри акс эттирилишини батафсил текшириш:

  • таҳлилий амаллар:

  • ички назорат воситаларини текшириш;

Аудиторлик далилларни тўплаш учун зарур бўлган аудиторлик амаллари ва уларнинг ҳажми аудит дастурида кўрсатилади.
Аудиторлик далиллар – бу аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувлар вақтида тўпланган ва аудиторлик хулосасини асословчи ахборотдир.
Демак, аудиторлик далиллар аудиторлик текшируви жараёнида текширилаётган мижоз – корхона ва учинчи шахслардан олинган ахборотлар ҳамда уларни таҳлил қилиш натижалари бўлиб, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида аудиторлик хулосаси тузиш имконини беради.
Ушбу таъриф ва тавсифлардаги таянч тушунчаларни батафсил кўриб чиқамиз.
Далил дейилганда бошқа фактнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ёки инкор қиладиган факт, ёки мазкур факт ҳақида у ёки бу даражадаги ишончлилик билан фикр шакллантиришга имкон берадиган, маълум факт тўғрисида маълумотлар олиш жараёни тушунилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет