Текшириладиган тўплам – бу маълум элементлар йиғиндисидир. Аудитда бухгалтерия ёзувлари (проводкалари), моддалар, ёзувлар тўплам элементлари сифатида танлаб олиниб, ушбу танлаш улар ҳақида маълумот бериши лозим.
Текшириладиган тўпламни шакллантириш учун мижоз-корхонанинг барча ҳужжатлари турли белгилар – ҳужжатлар тури, моддий жавобгар шахслар, вақтинчалик изчиллиги ва бошқалар бўйича маълумотлар ўхшаш бўлакларга бўлиб чиқилади. Масалан, аудитор маълум суммадан юқори дебитор қарзлар ҳақидаги ахборотларни тўплайдиган бўлса, у ҳолда дебиторлар билан ҳисоб-китобларга тааллуқли бўлган, аммо белгиланган (шарт қилиб қўйил-ган) суммадан кам бўлмаган барча бухгалтерия ҳужжатлари, ёзувлар ва ҳоказолар тўплами текшириладиган тўплам бўлиб ҳисобланади.
Бундай турдаги танловда танлаш бирлиги кузатиш бирлиги билан мос келади. Бу мижоз корхонасида тайёрланган ёки мижознинг учинчи шахслардан олган ҳужжатларидир. Танлаш бирлиги ва кузатиш бирлиги бир-биридан фарқ қилади. Кузатиш бирлиги аудиторлик текширувида шартли қабул қилинган. Бухгалтерия ҳисобининг ҳар қандай бўлими ёки соҳаси, хўжалик муомалаларининг тури кузатиш бирлиги бўлиши мумкин. Битта кузатиш бирлиги ичида ҳар хил танлаш бирликлари бўлиши мумкин. Танлаш бирлиги сифатида энг батафсил элемент аниқланганда танлов самарадорлиги ошади. Аммо, бунда ушбу элемент албатта текшириладиган бўлиши шарт.
2. Аудиторлик танлаш усуллари, танлаш услубини
шакллантириш, танлаш рисклари ва натижаларини баҳолаш.
Аудитни режалаштириш босқичида аниқланган муҳимлик ва аудиторлик рискининг катта-кичиклигига боғлиқ ҳолда аудиторлик танлаш жараёни қай тарзда амалга оширилишини аниқлаш зарур. Ушбу жараённи амалга ошириш №14-«Ауди-торлик танлаш» номли АФМСга мувофиқ тартибга солинади. Хусусан, ушбу стандартда аудиторлик танлаш мақсади, моҳияти ва усуллари; танлаш тамойиллари, танлаш рисклари ва натижаларини баҳолаш масалалари баён этилган. Аудиторлик танлаш текшириладиган тўплам объектларининг 100 %дан кам қисмига нисбатан аудиторлик амалларини қўллаш мақсадида ўтказилади. Текшириладиган тўплам деганда счётларнинг қолдиқларини ёки муомалаларни ташкил этувчи, счётлар бўйича оборотларни ташкил этувчи бутун текшириладиган тўплам ҳақида фикр шакллантиришга имкон берадиган аудиторлик далил-исботларни тўплаш учун зарур бўладиган элементлар тушунилади.
Аудиторлик танлаш услубини шакллантириш учун аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботнинг муайян бўлимини, текшириладиган тўпламни текшириш тартибини аниқлаши лозим. Текшириладиган элемент ушбу тўпламдан танлаб олинади.
Танлов ўтказишда аудиторлик ташкилоти ўрганиладиган бутун тўпламни алоҳида гуруҳлар (қуйи тўпламлар)га бўлиши мумкин. Ушбу гуруҳлар элементлари бир-бирига ўхшайди. Тўпламни бўлаклаш мезонлари, унинг қайси гуруҳга тегишли эканлигини аниқ кўрсата оладиган бўлиши лозим. Ушбу амал стратификация деб номланиб, маълумотларнинг тарқоқлигини пасайтиради. Бу эса ўз нав-батида аудитор ишини енгиллаштириши мумкин.
Аудиторлик танлашга қўйиладиган муҳим талаблардан бири- репрезентативлик, яъни текшириладиган тўпламнинг барча элементларидан тенг миқдорда танланиш эҳтимолининг таъминланишидир. Аудиторлик ташкилоти ушбу талабни таъминлаш учун қуйидаги статистик усулларнинг бирортасидан фойдаланиши мумкин:
Достарыңызбен бөлісу: |