Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Бошқа аудитор иш натижаларидан фойдаланиш



бет52/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

2. Бошқа аудитор иш натижаларидан фойдаланиш
Бошқа аудитор - асосий аудитор томонидан текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботига киритиладиган бўлинманинг молиявий ахборотини текширадиган ва мазкур ахборотга доир ҳисоботни тузганлик учун жавобгар бўладиган аудитор;
асосий аудитор - молиявий ҳисобот бошқа аудитор томонидан текширилган хўжалик юритувчи субъектнинг бир ёки ундан ортиқ бўлинмалари бўйича молиявий ахборотни ўз ичига олган ҳолларда, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи бўйича аудиторлик хулосасини тузганлик учун жавобгар бўладиган аудитор;
бўлинма - фаолияти тўғрисидаги молиявий ахборот асосий аудитор томонидан текшириладиган молиявий ҳисоботга киритиладиган бўлим, филиал, шуъба корхонаси ёки бошқа хўжалик юритувчи субъект.
Қуйидаги омиллар таъсири оқибатида асосий аудиторни тайинлаш зарурати туғилади:
асосий аудитор томонидан текширилаётган молиявий ҳисоботга киритилган бўлинма молиявий ахборотининг ҳажми;
асосий аудиторнинг бўлинма фаолиятига оид билим даражаси;
хўжалик юритувчи субъект бўлинмалари молиявий ахборотини жиддий бузиб кўрсатишлар хатари.
Асосий аудитор бошқа аудитор ишининг натижаларидан фойдаланишни режалаштираётганда, бошқа аудиторнинг текширилаётган соҳадаги касбий билимдонлигини баҳолаши керак. Бунинг учун асосий аудитор:
тақдим этилган маълумотларга кўра бошқа аудитор танловини ўтказиши;
бошқа аудитор аудиторнинг малака сертификатига эга эканлигига ишонч ҳосил қилиши;
бўлинма фаолияти ҳақидаги билимини баҳолаш мақсадида бошқа аудитор билан суҳбат ўтказиши керак.
Асосий аудитор ўзининг бошқа аудитор билимдонлигига тегишли хулосалари ҳақида маълумотнома тузади, унга оид маълумотлар билан бирга у иш ҳужжатларига қўшилади.
Асосий аудитор бошқа аудиторни қуйидагилардан хабардор қилади:
а) аудиторлик текшируви чоғида унинг мустақиллиги ҳақида ва бу ҳақда ёзма мажбурият олади;
б) бошқа аудитор ҳисоботини тузиш ҳамда аудиторлик текшируви чоғида уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича тегишли таомилларни ўтказиш тартиби ҳақида. Асосий аудитор бошқа аудиторни алоҳида эътибор талаб этиладиган масалалар, шунингдек аудиторлик текшируви вақтининг тугаши ҳақида хабардор қилиши лозим.
Асосий аудитор қуйидаги таомилларни бажариши шарт:
а) бошқа аудитор билан қўлланиладиган аудиторлик таомилларини муҳокама қилиш;
б) бошқа аудиторнинг режа ва дастурини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
в) бошқа аудиторнинг иш ҳужжатларини кўриб чиқиш;
г) хўжалик юритувчи субъект бўлинмаси (бўлинмалари) маъмурияти билан бошқа аудитор текшируви натижаларининг муҳокамасида иштирок этиш;
д) хўжалик юритувчи субъект бўлинмаси (бўлинмалари) молиявий ахборотини қўшимча текширувдан ўтказиш йўли билан бошқа аудитор ишининг сифатини назорат қилиш.
Бошқа аудитор асосий аудиторга маълум бўлган ҳамда бошқа аудитор томонидан текширилаётган молиявий ахборотни тўғрилаш ва ошкор этишни талаб этадиган бошқа бўлинмаларнинг битим ҳамда операцияларига тааллуқли сўровлар қилиши мумкин.
Бошқа аудитор хўжалик юритувчи субъект бўлинмаси (бўлинмалари) молиявий ахбороти текширувининг бориши ҳақида асосий аудиторни мунтазам хабардор қилиб туради.
Асосий аудиторга бошқа аудиторнинг сўровномаси ёзма шаклда баён этилиши, сана қўйилиши ва асосий аудиторга тилхат орқали берилиши лозим.
Сўровномада асосий аудитор бошқа аудиторга жавоб қайтариши керак бўлган муддат кўрсатилади.
Асосий аудитор бошқа аудитордан сўровнома олган тақдирда бошқа аудиторнинг сўровномасида кўрсатилган муддатни ҳисобга олган ҳолда ёзма шаклда жавоб йўллаши лозим.
Асосий аудиторнинг бошқа аудиторга жавоби аниқ бўлиши лозим.
Асосий аудиторнинг мактубига сана қўйилиши ва бошқа аудиторга тилхат орқали берилиши лозим.
Асосий аудитор томонидан тузиладиган молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботига хўжалик юритувчи субъект бўлинмаси (бўлинмалари) молиявий ахборотига тааллуқли бошқа аудиторнинг ҳисоботига киритилган ахборотлар ҳам қўшилади.
Асосий аудитор томонидан тузиладиган молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини бошқа аудитор ҳам имзолайди.
Бошқа аудитор хўжалик юритувчи субъект бўлинмаси (бўлинмалари) молиявий ҳисоботига тааллуқли ўз ҳисоботининг ҳақиқийлиги учун жавобгар бўлади.
Агар асосий аудитор бошқа аудиторнинг ишидан фойдаланиб бўлмайди деган хулосага келган бўлса, асосий аудиторнинг ўзи эса бошқа аудитор томонидан текширилган хўжалик юритувчи субъект бўлинмаси (бўлинмалари) молиявий ҳисоботига тааллуқли қўшимча таомилларни бажара олмаса, у аудиторлик текшируви ҳажмининг чекланганлиги туфайли белгиланган тартибда аудиторлик хулосасини тузишдан воз кечади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет