Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет51/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Муқобил баланс тузиш – аудиторлик ишининг муҳим элементидир. У аудитни бошлашдан олдин синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларининг ёки бош дафтарнинг маълумотлари бўйича тузилади. Натижада, аудитор тасдиқланиши лозим бўлган балансга ўхшаш, янги балансга эга бўлади. Агар расмий ва муқобил баланслар ўртасида тафовутлар вужудга келса, бу тофовутлар мижоз-корхона ҳисоботида бош бухгалтернинг атайлаб қилган чалкашликларини билдиради.
Баён қилинганларни умумлаштириш асосида таъкидлаш зарурки, аудиторлик текширувларининг самарадорлиги маъ-лум даражада аудиторлик далилларни тўплашда қўлланиладиган усулларни қандай маҳорат билан қўллашга ҳам боғлиқ.


Такрорлаш учун саволлар:

  1. Аудиторлик далиллар нима?

  2. Аудиторлик далилларнинг қандай турлари мавжуд?

  3. Аудиторлик далилларнинг қандай манбалари мавжуд?

  4. Аудиторлик далилларни олишнинг қандай усуллари мавжуд?

  5. Аудиторлик ташкилотининг иш ҳужжатлари деганда нималарни тушунасиз?

9-БОБ.ЭКСПЕРТ ИШЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


1. Эксперт ишидан аудиторлик далили сифатида фойдаланиш.

Аудиторлик текшируви жараёнида аудиторга кўпинча нафақат компьютер технологияси соҳасидаги, балки мижознинг бизнесига бевосита алоқадор бўлган, бухгалтерияга тааллуқли бўлмаган махсус билимлар ҳам зарур бўлади. Бундай ҳолларда аудиторлик текшируви ўтказишда фақат аудиторлик фирмасининг ходимлари эмас, балки пудрат шартномаси асосида четдан махсус эксперт мутахассислар ҳам жалб қилинади. Масалан, қурувчи ташкилотлар каби, нефтни қайта ишлаш компаниялари, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи ва тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотларни ҳам текшириш зарурияти пайдо бўлиши мумкин. Бунда мазкур муайян соҳа экспертлари ёрдамига мурожаат қилиш зарур.


Аудиторлик ташкилоти қандай ҳолларда ва қай тарзда эксперт тайинлаши, эксперт ишларининг натижаларини расмийлаштиришга оид қандай талаблар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тартиблари №16 «Эксперт ишларидан фойдаланиш» номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандартида баён қилинган. Стандартга мувофиқ мазкур аудиторлик ташкилотининг штатида турмайдиган, бухгалтерлик ҳисоби ва аудитдан бошқа (ташқари) маълум соҳаларда (маълум масалалар бўйича) етарли даражадаги билим ва (ёки) тажрибага эга, ушбу соҳага тааллуқли масалалар бўйича хулоса бера оладиган мутахассис эксперт деб тан олинади.
Ушбу стандарт талаблари текширув натижалари бўйича расмий аудиторлик хулосаси тайёрлаш кўзда тутилган барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий, аудиторлик хулосаси бериш кўзда тутилмаган текширувлар, ҳамда профессионал хизмат кўрсатувчи аудиторлик ташкилотлари учун эса тавсия тавсифига эга ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти муайян топшириқни бажариш чоғида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқиш ҳолатларида ушбу вазиятни ўзи-нинг ишчи ҳужжатларида акс эттириши ва мижоз корхона раҳбариятига тақдим этадиган ёзма ҳисоботида кўрсатиши шарт. Аудиторлик ташкилотининг ўз юридик хизмати бўлмаган ёки масала унинг соҳасидан ташқарига чиқадиган бўлса, у ҳолда аудиторлик ташкилоти юридик шахс ҳисобланган, ихтисослаштирилган ташкилот хизматидан фойдаланиши мумкин.
Эксперт мижоз-корхона штатида турмаслиги муносабати билан, аудиторлик ташкилоти аудит ўтказиш чоғида унинг хизматидан фақат, текширилаётган хўжалик юритувчи субъект розилиги билан фойдаланиши мумкин.
Мижоз-корхона эксперт хизматидан фойдаланишни рад қилганида аудиторлик ташкилоти ўтказилган аудит натижалари бўйича салбий аудиторлик хулосаси тайёрлаш масаласини кўриб чиқади. Эксперт ишлари натижалари тўғрисидаги хулоса мазкур стандарт талабларига мувофиқ тайёрланиши ва расмийлаштирилиши лозим бўлиб, унинг мазмуни ва шакли эксперт хизмати кўрсатиш шартномасида кўзда тутилиши лозим. Шунингдек, бу шартномада эксперт хизматларининг мақсади ва ҳажми; муайян масалалар баёни (тафсилоти); зарур ҳолларда эксперт билан хўжалик юритувчи субъект ўртасидаги ўзаро муносабатлар; хўжалик юритувчи субъект ахборотларининг махфийлиги; эксперт ўз ишида мақсад қилиб қўйган тахминлар ва услублар ҳамда уларнинг аудиторлик ташкилоти эксперт хизматидан фойдаланган олдинги даврларда қўлланилган тахминлар ва услубларга мос келиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам келтирилиши зарур.
Экспертга асосан қуйидаги ишларни бажариш учун таклиф қилиниши керак:

  1. мулкларнинг айрим турларини баҳолаш (ер, бинолар, машина ва ускуналар, санъат асарлари, заргарлик буюмлари, қимматбахо тошлар ва б.);

  2. мол-мулклар миқдори ва сифатини аниқлаш (конлардаги қазилма бойликлар захиралари, машина ва ускуналарнинг хизмат муддатлари ва б.);

  3. махсус усуллар ва амаллар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш (актуар баҳолаш ва б.)

  4. бажарилмаган шартномалар бўйича бажарилиши лозим бўлган, бажарилган ишлар ва хизматларнинг ҳажмини ўлчаш. Бу реализация қилинганлигини тан олиш учун зарур;

  5. таъсис шартномалари, меъёрий ҳужжатлар ва хўжалик шартномаларини юридик бахолаш ва интерпретациялаш (талқин қилиш).

Аудиторлик текшируви жараёнида эксперт ишидан фойдаланиш тўғрисида аудиторлик ташкилоти ўрганиши лозим бўлган холатларнинг тавсифи ва мураккаблиги, уларнинг жиддийлиги, ҳамда мақсадга мувофиқлиги, ушбу ҳолатларга нисбатан бошқа аудиторлик амалларини қўллаш мумкинлиги ва ишончлилигидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилади.
Аудиторлик ташкилоти аудит ўтказишда хизматидан фойдаланган эксперт тегишли махсус малакага эга бўлиб, буни тасдиқловчи ҳужжат (малака аттестати, сертификат, лицензия, диплом ва ш. ў.) тақдим этиши лозим. Шунингдек, эксперт аудиторлик ташкилоти хулоса олишни мўлжаллаган сохада тегишли тажриба ва обрўга ҳам эга бўлиши ҳамда бу тавсиялар, мулохозалар, нашр қилинган ишлари, маълумотномалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Аудиторлик ташкилоти томонидан ишга жалб қилинган эксперт холис бўлиши лозим. Аудиторлик ташкилоти қоидага кўра, қуйидаги ҳолларда аудит ўтказиш чоғида эксперт ишидан фойдаланмаслиги лозим:
Агар эксперт – жисмоний шахс аудиторлик ташкилоти аудит ўтказаётган корхонанинг раҳбари ёки асосий таъсисчиларидан бири ҳисобланса, ёки кўрсатилган шахслар билан яқин қариндошлик алоқаси бўлса (ота-онаси, эр-хотин, ака-ука, опа-сингил, ўғил, қизи шунингдек эр-хотинларининг ака-укалари, опа-сингиллари, ота-оналари ва болалари) ёки аудиторлик ташкилоти аудит ўтказаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахси ёки штатдаги ходими ҳисобланса;
-эксперт-ҳуқуқий шахс аудиторлик ташкилоти томонидан аудит ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг таъсисчиси, кредитори, суғурталовчиси ҳисобланса ёки ушбу хўжалик юритувчи субъект эксперт юридик шахснинг асосий таъсисчиси ҳисобланса. Агар эксперт тайинлаганидан сўнг юқорида кўрсатилган ҳолатлар маълум бўлса ёки вужудга келса, аудиторлик ташкилоти эксперт хулосасини тасдиқлайдиган қў-шимча ишларни амалга ошириши ёки бошқа эксперт тайинлаши лозим.
Хўжалик юритувчи субъектнинг эксперт ишидан фойдаланишни рад қилиши ёзма равишда расмийлаштирилиши лозим. Бундай рад этиш ҳолларида аудиторлик ташкилоти ўтка-зилган аудит натижалари бўйича салбий хулоса тузиши мумкин.
Аудиторлик ташкилоти аудит ўтказишда эксперт ишидан текширилаётган мижоз-корхона ва эксперт ташкилоти ўртасида ёки аудиторлик ташкилоти ва эксперт ташкилоти ўртасида тузилган пуллик шартнома асосида фойдаланади.
Эксперт хизмати шартномада умумқабул қилинган шартлардан ташқари қуйидагилар кўзда тутилган бўлиши лозим:

  • эксперт ишининг мақсади ва ҳажми;

  • аудиторлик ташкилоти эксперт хулосасидан кутаётган муайян масалаларнинг баёни;

  • эксперт ташкилоти ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида ўзаро муносабатлар баёни, агар бу талаб қилинса;

  • хўжалик юритувчи субъект ахборотларининг махфийлиги;

  • эксперт ўз ишида қўллашни мўлжаллаётган тахминлар ва усуллар, уларнинг олидинги даврларда қўлланилган тахминлар ва усулларга мос келиши (агар аудиторлик ташкилоти олдинги даврларда эксперт хизматларидан фойдаланган бўлса) тўғрисида маълумотлар.

Эксперт ўз ишининг натижаларини ёзма шаклдаги (ҳисобот, ҳисоб-китоб ва ш. к) хулоса кўринишида тақдим этади.
Эксперт хулосаси тажрибали аудитор ва (ёки) бошқа эксперт танишиб чиқиб, эксперт томонидан бажарилган ишлар тўғрисида тасаввурга эга бўладиган даражада тўлиқ ва батафсил бўлиши лозим. Хусусан, эксперт хулосасида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши зарур:

  • хўжалик юритувчи субъектнинг номи;

  • иш бажарилган объекти;

  • бажарилган иш ҳажми ва экспертнинг масъулият чегараси;

  • қўлланилган иш усуллари, шу жумладан уларнинг олдинги даврларда фойдаланилган усулларга мослиги (агар олдинги даврларда аудиторлик ташкилоти эксперт ишидан фойдаланган бўлса);

  • ишни бажариш чоғида эксперт томонидан қабул қилинган тахминлар, шу жумладан уларни олдинги даврларда қабул қилинган тахминларга мослиги (агар олдинги даврларда аудиторлик ташкилоти эксперт ишидан фрйдаланган бўлса);

  • бажарилган иш билан боғлиқ бўлган хал этилмай қолган хар қандай жиддий шубхалар;

  • бажарилган ишларнинг натижалари.

№16 АФМСда таъкидланишича, эксперт хулосаси учта қисмдан иборат: кириш, текшириш ва хотима.
Эксперт хулосасининг кириш қисмида қуйидагилар кўрсатилади:

  • эксперт ўз ишини бажарган хўжалик юритувчи субъектнинг номи;

  • эксперт томонидан бажарилган ишлар номи ва бу ишларнинг баёни

  • эксперт ҳақида маълумотлар: насаби, исми-шарифи; малакаси;

  • материалларнинг ўрганиш учун қабул қилинган санаси;

  • ўрганиш учун қабул қилинган материаллар номи;

  • аудит ўтказилаётган вазият ва хулоса бериш учун ахамиятга эга бўлган бирламчи маълумотлар, уларнинг олиниш манбалари кўрсатилган холда;

  • эксперт олдига қўйилган масалалар.

Эксперт хулосасида келтириладиган масалалар шакли эксперт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қандай берилган бўлса, шундай бўлиши лозим. Уларни аниқлаштириш зарур бўлганида эксперт масалани баён қилиши, сўнгра ўзининг компитенциясига мувофиқ вазифани қандай тушунганлигини кўрсатади. Агар эксперт айрим масалаларни, унинг махсус билим доирасидан четга чиқишини (тўлиқ ёки қис-ман) аниқласа, бу ҳолни хулосада кўрсатади. Эксперт масалаларни гурухлаш ва уларни энг мақсадга мувофиқ ўрганиш тартибини таминлайдиган кетма-кетликда баён қилиш ҳуқуқига эга. Агар масала эксперт ташаббусига кўра ўртага қўйилса, у ҳам кириш қисмида баён қилинади.
Эксперт хулосасининг текшириш қисмида изланиш жараёни ва унинг натижалари баён қилинади, ҳамда аниқланган фактларга тушунтириш берилади.
Эксперт томонидан ҳал этилган ҳар бир масалага изланиш қисмининг маълум бўлими мос келиши лозим. Ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган икки ва ундан ортиқ масалаларни бир вақтнинг ўзида ўрганиш зарур бўлганида, олинган натижалар битта бўлимда баён қилинади. Текшириш қисмида қуйидагилар баён қилинади:

  • текшириш усуллари махсус билимга эга бўлмаган шахслар учун тушунарли баён этилган ва зарур бўлганда эксперт хулосаларининг тўғрилигини мазкур изланишларни такрорлаб текшириш мумкин бўлган даржада батафсил бўли-ши зарур;

  • тахминларни ўрганиш чоғида қабул қилинган тушунтириш ва асослашлар;

  • қўйилган масалаларни ҳад этишда эксперт томонидан қўлланилаган меъёрий ҳужжатлар, уларни нашр қилган орган ва санаси кўрсатилган ҳолда;

  • ҳал қилувчи масалага доир хулосани асослайдиган, текшириш натижаларининг фикр мулохазалар батафсил баён қилинган эксперт баҳоси.

Махсус атамаларга изоҳ берилиши лозим. Агар қўйилган масалаларнинг айримларига жавоб бериш имкони бўлмаса, хулосанинг изланиш қисмида эксперт бунинг сабабини кўрсатади.
Эксперт хулосасининг хотима қисмида кириш қисмида келтирилган масалаларнинг жавоби тарзидаги хулосалар келтирилади.
Қўйилган масалаларнинг ҳар биттасига аниқ жавоб берилган бўлиши ёки текшириш жараёнида у ёки бу сабабларга кўра уни ҳал этиш имкони бўлмаганлиги кўрсатилиши лозим.
Эксперт олдига масала қилиб қўйилмаган, аммо текшириш чоғида аниқланган холатлар тўғрисидаги хулосалар эксперт хулосасининг сўнгида баён қилинади.
Агар эксперт хулосасининг хотима қисми унинг текшириш қисмида баён этилган тадқиқот натижаларининг батафсил баёнисиз тузилиши мумкин бўлмаса, хулосанинг текшириш қисмига изоҳ бериб ўтиш мумкин.
Эксперт хулосасида келтирилган маълумотлар аниқ баён этилган бўлиб, уларнинг шакли ва мазмуни яққол кўринадиган ҳамда турлича изоҳланмайдиган бўлиши лозим.
Эксперт хулосаси қоғозда ёки аудиторлик ташкилоти билан келишилган, аудиторлик ташкилотининг архивида ишчи ҳужжатларни сақлаш учун белгиланган вақт давомида, ундаги маълумотларни сақлашни таъминлайдиган бошқа ҳужжатда тайёрланиши мумкин.
Эксперт хулосасида қуйидаги мажбурий реквизитлар бўлиши лозим:

  • ҳужжатнинг номи;

  • ҳужжатнинг санаси;

  • экспертнинг шахсий имзоси ва унинг расшифировка;

  • юридик шахс ҳисобланган эксперт хулосаси унинг мухри билан тасдиқланиши лозим;

Эксперт ўз хулосасини камида уч нусхада тузиб, унинг биттасини аудиторлик ташкилоти текширув ўтказаётган хужалик юритувчи субъектга, иккинчисини эса аудиторлик ташкилотига тақдим қилади.
Эксперт ишларининг натижалари аудиторлик ташкилоти томонидан қуйидаги жихатлари бўйича кўриб чиқилиши лозим:

  • эксперт хулосаси учун асос бўлган маълумотлар;

  • хулоса тузишда эксперт томонидан фойдаланилган тахминлар ва усуллар, шу жумладан уларнинг олдинги даврларда қўлланилган тахминлар ва усулларга мослиги (агар олдинги даврларда аудиторлик ташкилоти эксперт хизматидан фойдаланган бўлса);

  • ўтказилган аудитнинг умумий натижалари.

Агар аудиторлик ташкилоти томонидан эксперт ишларининг натижаларини кўриб чиқиш чоғида эксперт хулосаси ва хўжалик юритувчи субъект маълумотлари ўртасида жиддий номувофиқликлар аниқланса ёки аудиторлик ташкилоти эксперт ишларининг натижаларини асоссиз деб топса, аудиторлик ташкилоти эксперт хулосасининг асослилигини таъминловчи қўшимча аудиторлик амалларини бажариши ёки бошқа эксперт тайинлаши лозим.
Эксперт хулосаси аудиторлик ташкилотининг ишчи ҳужжатлари қаторига қўшилади. Агар истисно ҳолатларда эксперт оғзаки тушунтиришлар берса, улар ҳам аудиторлик ташкилоти томонидан ишчи ҳужжатларда акс эттирилиши лозим.
Қандайдир ўрганилган холатларни бахолашда экспертнинг жиддий ишончсизлилигидан, ҳамда хўжалик юритувчи субъект ва эксперт ўртасида ёки аудиторлик ташкилоти ва эксперт ўртасидаги ечими топилмаган келишмовчиликлар натижасида эксперт хулосаси олиш имкони бўлмаса, аудиторлик ташкилоти салбий аудиторлик хулосаси тузиш тўғрисида билдириши мумкин.
Аудит ўтказиш чоғида эксперт хизматидан фойдаланиш, жумладан аудиторлик хулосасида бу тўғрида кўрсатиб ўтилиши, аудиторлик хулосаси учун аудиторлик ташкилоти зиммасидан масъулиятни соқит қилмайди.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет