Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Товар-моддий заҳираларни аудиторлик текширувидан ўтказиш кетма-кетлиги



бет84/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

2. Товар-моддий заҳираларни аудиторлик текширувидан ўтказиш кетма-кетлиги.
Товар-моддий заҳиралар билан боғлиқ хўжалик муомалаларини аудиторлик текширувидан қуйидаги тартибда ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Товар-моддий захиралари аудитининг кетма кетлиги:
А. Умумий муолажалар. Тестлар назорат қуроли.

  1. Ички назорат тизими бўйича тест ўтказиш (ИНТ)

  2. Бухгалтерия ҳисоби тизими бўйича тест ўтказиш (БҲТ)

  3. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатини таҳлили

  4. Солиқ ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатини таҳлили

  5. Ишчи счетлар режасини таҳлил қилиш

  6. Бухгалтерия баланси ва бухгалтерия ҳисоб регистрларидаги кўрсаткичларни бир хиллигини текшириш

  7. Хужжатли текширишда танлаб олиш миқдори ва тузилиши аниқлаш

Б. Моҳияти бўйича текшириш муолажалар

  1. Инвентаризация

  2. Шартномаларни кўриб чиқиш (текшириш)

  3. Материал – ишлаб чиқариш заҳиралари кирими ва чиқими ҳисобини ҳужжатлаштирилишини тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш

  4. Ҳисоботда материал – ишлаб чиқариш заҳираларини хом-ашё ва материалларга, тайёр махсулотларга сотиш учун мўлжалланган товарларга тўғри туркумланишини текшириш

  5. Материал – ишлаб чиқариш заҳираларини ҳисоботдаги қийматини ҳисоб баҳоси билан тўғрилигини текшириш

  6. Материал – ишлаб чиқариш заҳиралари қиймат миқдорини ҳисобдан чиқаришни (ишлаб чиқаришга берилган ёки сотилган) қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мослигини текшириш

  7. Яроқсиз ҳолга келиб, сотиш қобилиятини йўқотган заҳираларни корхона балансидан ҳисобдан чиқаришни текшириш

  8. Содир бўлган хўжалик муомилаларини текшираётган даврга тааллуқли еканлигини текшириш

  9. Сотиб олинган ва чиқиб кетган материал – ишлаб чиқариш заҳиралари баҳосини дастлабки ҳисоб ҳужжатлари билан солишитириб текшириш

  10. Ҳисоботлардаги муҳим ахборотларни ошкор қилинишини текшириш

  11. Хато ва камчиликларни тахминий рўйхати

  12. Тизимли (системали) камчиликлар тўғрисида маълумот

  13. Танлаб текшириш натижаларини таҳлили

  14. Меъёрий ҳужжатлар бўйича аниқланган камчиликлар рўйхати

  15. Аудит бўлими бўйича хулоса

Товар-моддий заҳираларни аудиторлик текширувидан ўтказиш бухгалтерия ҳисоботида катта хатоларга йўл қўйиш хавфини камайтиради. Шунинг учун, товар-моддий заҳираларни текширишни бошлашдан олдин аудитор энг кўп учрайдиган қоидабузарликларни аниқлаши ва шуни ҳисобга олган ҳолда зарур текширув амалларини танлаши керак.


Товар-моддий заҳиралар тўғрисидаги ахборотларнинг ишончлилиги бўйича аудитор фикрининг шаклланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
а) тўлиқ акс эттирилиш - корхонага тегишли барча товар-моддий заҳираларининг бухгалтерия ёзувларида акс эттирилганлиги ва бухгалтерия ҳисоботига киритилганлиги. Товар-моддий бойликлар билан боғлиқ муомалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг тўлиқлигидаги хатолар ҳисобот маълумотлари ҳаққонийлигининг пасайишига олиб келади. Бундай хатоларни топиш анча мураккаб. Бунинг учун аудитордан дастлабки ҳужжатларни ёки ҳисобга тааллуқли бўлмаган ахборотларни танлаб олиш талаб қилинади.
б) Товар-моддий заҳиралар билан боғлиқ муомалаларни етарли даражада асос бўлмаган ҳолларда ҳисобга олишнинг мавжудлиги. Масалан, корхона ўз балансига мулкий ҳуқуққа эга бўлмаган мулкларни - комиссия ёки консигнация шартномалари бўйича олинган моддий қийматликларни киритган. Бундай хатолар ҳисобот кўрсаткичларининг ошириб кўрсатилишига олиб келади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет