Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет92/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

5. Маҳсулот сотиш аудити
Сотув ҳажми ва унинг таркибий қисмларининг аудити - кўп жиҳатдан бутун текширувнинг сифатини белгиловчи муҳим масалалардан биридир.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш аудитининг мақсади - тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинганлигини, сотишдан олинган тушум ва сотилган маҳсулотнинг таннархи тўғри ҳисобланганлигини аниқлашдан иборат.
Текширув жараёнида аудитор қуйидаги масалаларни ҳал этади:
- тайёр маҳсулотни баҳолаш бўйича усул асосли танлаб олинганлиги ва тўғри қўлланилаётганини тасдиқлаш;

  • тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинаётганлигини аниқлаш;

  • жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар ҳажмларини тасдиқлаш;

  • жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар таннархини тасдиқлаш.
    Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича ҳисоб юритилиши ҳолатини текшириш бўйича маълумот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланадм: тайёр маҳсулотни омборда ҳисобга олиш бўйича варақалар, прейскурантлар, маҳеулотни етказиб бериш тўғрисида шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, сотиш бўйича дафтарлар, тайёр маҳсулотни бериш тўғрисида юк хатлари, харидорлар ишончномалари, тушум келиб тушганлиги тўғрисида дастлабки банк ва касса ҳужжатлари (тўлов талабномалар, талабнома-топшириқномалар, кирим касса ордерлари ва бошқалар), 2010, 2810, 2910, 9010, 9110, 5010, 5110, 4010, 6310-сонли ва бошқа ҳисобварақлар бўйича ҳисоб регистрлари (рўйхатномалар, журнал-ордерлар, машинограммалар), Бош китоб, "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" (2-сонли шакл) ва бошқалар.

Даромадлар олиш циклига тааллуқли бўлган операциялар қуйидаги фаолият кўрсатиш вақтида амалга оширилади:

  • буюртмаларни қабул қилиш;

  • кредитларни бериш;

  • маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш;

  • харидорларга ҳисобварақларни ёзиб бериш;

  • қарзларни ундириш (муддати ўтган ҳисобварақлар);

  • пул тушумларини олиш.

Назорат самарадорлигини баҳолаш уч босқичдан иборат: а) на-зорат тизимини ўрганиш; б) назорат самарадорлигини баҳолаш; в) на-зорат муолажаларини текшириш (тестлашни ўтказиш).
Кўздан кечириш босқичида ҳужжатлаштиришни уч турдаги усулда амалга ошириш мумкин: оғзаки ёритиш, ички назорат бўйича саволнома ва блок-чизма. Ушбу босқичда ҳужжатларни тайёрлаш уни якунланлаш дегани эмас. Ҳужжатларни тайёрлашда аудиторлар томонидан шарҳларни тайёрлашдан мақсад - назорат тизимини ўрганиш эканлигини унутмаслик лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет