Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет101/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

тўлиқлик барча муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилганлиги, ҳисобга олинмай қолган ҳисоб-китоблар йўқлиги;
мавжудлик – баланс тузиш санасига ички ҳисоб-китоблар (меҳнат ҳақи, ҳисобдор суммалар ва бошқалар) бўйича мажбуриятлар мавжудлиги ва ушбу мажбурият суммаларнинг катта-кичиклиги;
ҳуқуқ ва мажбуриятлар – ички ҳисоб-китобларга доир мажбуриятлар суммалари тўғрилиги учта (шаклан, қонунийлик ва ҳаққонийлик) мезонларидан келиб чиққан ҳолда;
баҳолашлар – ички ҳисоб-китобларга доир мажбуриятларнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқ равишда баҳоланганлиги;
аниқлиги – меҳнат ҳақи ва ундан ушланадиган суммалар, хизмат сафари бўйича харажатлар суммаси ва бошқаларнинг тўғри ҳисобланганлиги, бухгалтерлик ҳисоботи маълумотларининг синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидаги маълумотларга мослиги;
ҳисоб даврининг чекланганлиги – ички ҳисоб-китобларга доир барча мажбуриятлар қачон вужудга келган бўлса, айнан мана шу ҳисоб даврида акс эттирилганлиги;
тақдим этиш ва баён қилиш – ички ҳисоб-китобларга доир мажбуриятларнинг барчаси ҳисоб ва ҳисоботга оид меъёрий ҳужжатларга мувофиқ баён қилинган, туркумланган ва тақдим қилинганлиги.
Қўйилган мақсадга эришиш учун аудиторлик текширувида қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим.


Ички ҳисоб-китоблар аудитида ҳал этиладиган вазифалар

Аудитнинг вазифалари


Ички ҳисоб-китоблар муомаларини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича саволлар

1. Ички ҳисоб-китобларга доир муомалаларни ҳисобга олиш ва ички назорат самарадорлигининг ҳолатини баҳолаш

Меҳнат ҳақи тўлаш ва ҳисобдор суммаларни беришни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ва таҳлили.
Кадрлар, иш вақти ва ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳисобини ҳужжатлаштиришнинг ташкил этилишини баҳолаш.
Ҳақ тўлаш ва иш ҳақидан ушланадиган суммалар турларининг классификатори (туркумлагичи) мавжудлиги.
Иш ҳақи ва ҳисобдор суммалар берилиши устидан назорат.
Ҳисобот кўрсаткичларининг синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари маълумотларига мослиги.

2. Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини текшириш.

Ҳақ турлари бўйича иш ҳақи ҳисоблашнинг тўғрилиги.
Иш ҳақидан ушланадиган суммалар тўғрилиги.
Иш ҳақи харажатларини таннарх таркибига қўшишнинг асослилиги.
Иш ҳақи ҳисоблаш ва ундан ушланадиган суммаларни бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттириш.
Солиққа тортиш мақсадида жами даромадни ҳисобга олишнинг тўғрилиги.



3. Давлат бюджетидан ташқа-ри фондлар, ижтимоий суғур-та ва таъминот фондлари би-лан ҳисоб-китобларни ҳисоб-лашнинг тўғрилиги

Бюджетдан ташқари ижтимоий суғурта ва таъминот фондларига тўловларни ҳисоблаш базасини аниқлашнинг тўғрилиги.
Ижтимоий суғурта ва таъминот фондлари билан ҳисоб-китобларни ҳисобда акс эттиришнинг тўғрилиги.

4. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб- китобларга доир ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини текшириш.

Ҳисобдор шахсларга бўнак беришнинг асосланганлиги.
Бўнак ҳисоботларининг ўз вақтида тақдим этилиши.
Ҳисобдор суммаларни ишлатишнинг ҳужжатлар билан асосланганлиги.
Ҳисобдор суммаларни харажатлар таркибига қўшишнинг асослилиги.
Солиққа тортишнинг тўғрилиги.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг тўғрилиги.

5. Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоб ва ҳисобот маълумотларнинг ишончлилигини текишириш.

Кредитга сотилган товарлар учун ҳисоб-китобларни ҳисобга олишнинг тўғрилиги.
Қарз беришнинг қонунийлиги ва асослилиги.
Берилган қарзлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олишнинг тўғрилиги.
Камомад ва ўғирликларнинг айибдор шахслар зиммасига тўлиқ олиб борилиши.
Моддий зарарни қоплашга доир ҳисоб-китобларни ҳисобга олишнинг тўғрилиги.

6. Ички ҳисоб-китоб муомалаларини текшириш натижалари бўйича умумий хулоса

Текширув бўйича ишчи ҳужжатлар материалларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
Хатоларнинг катта- кичиклигини (жиддийлигини) аниқлаш.
Хатоларнинг ҳисобот ишончлилигига таъсирини аниқлаш.

Аудитор текширув чоғида ҳисобот кўрсаткичларида жиддий ҳатолар йўқлигига етарли даражада ишонч ҳосил қилиши лозим. Далил-исботларни тўплаш учун ҳар хил манбалардан шаклланадиган ахборот базасидан фойдаланилади. Аудитор текширувни бошлашдан олдин ички ҳисоб-китобларни текшириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатлар пакети, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари ва бошланғич ҳужжатларни комплектлайди.


Ички ҳисоб-китоб муомалаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва солиққа тортиш бўйича белгиланган қоидаларни тартибга солувчи Меъёрий ҳужжатлар пакети аудитор томонидан мижоз-корхона фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Ички ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга оладиган счётлар бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари корхонада қўлланиладиган ҳисоб шаклига (журнал-ордер, мемориал-ордер, жадвал-автоматлаштирилган ва б.) боғлиқ. Масалан, бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклида юритиладиган корхоналарда 7-АСК, 8-АСК ва 10-АСК журнал-ордерлар, жадвал-автоматлаштирилган (ёки комьпютерлаштирилган) шаклида – 4210-«Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнак», 6510-«Суғурта бўйича тўловлар», 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар», 6720-«Депонентланган меҳнат ҳақи», 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар», 4230-«Умум хўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар», 4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар», 6870-»Ҳисобдор шахслардан қарзлар», 4710- «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари», 4720-«Берилган қарзар бўйича ходимларнинг қарзлари», 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари» ва 4790-»Ходимларнинг бошқа қарзлари» счётлари бўйича дебет ва кредит оборотининг машинаграммалари текширилади.
Дастлабки ҳужжатлар ички ҳисоб-китоб муомалаларини текширишда асосий маълумот манбааси ҳисобланади. Жумладан, ходимлар ва ёлланган шахслар билан ҳисоб-китобларни текширишда: ишга қабул қилиш ва бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги, таътилга чиқариш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисидаги буйруқлар; контрактлар, меҳнат шартномалари; штатлар жадвали; шахсий карточкалар(Т-2ш); иш вақтини ҳисобга олиш табели(Т-13ш); меҳнатга лаёқатсизлик варақаси; ҳисоблашув-тўлов ведомости(Т-49ш); ҳисоб-китоб ведомости (Т-51ш); тўлов ведомости (Т-53ш); шахсий ҳисоб варақ (Т-54ш); ижро варақалари; даромад ва даромад солиғини ҳисобга олиш бўйича солиқ карточкаси;

  • ижтимоий суғурта ва таъминотга доир ҳисоб-китобларни текширишда:

«Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари бўйича ҳисоб-китоблар ведомости» (Ф. 4-ИСЖ), «Рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумотлари», «Суғурта қилдирувчига хабарнома», «Ижтимой суғурта жамғармасига ўтказилган бадаллар ҳисобидан пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ведомость»;
-ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни текширишда: бўнак (аванс) ҳисоботи; хизмат сафари гувоҳномаси; хизмат сафарига борувчи ва келувчи ходимларни рўйхатга олиш дафтари; 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар», 4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» ва 6970 –«Ҳисобдор шахслардан қарзлар» счётлари бўйича инвентаризация рўйхатлари;
-Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китобларни текширишда:
кредитга сотилган товарлар учун топшириқнома-мажбурият; қарз шартномаси; моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш); суд қарори; ижро варақалари; тўлов топшириқлари; касса кирим ордерлари.
Дастлабки ҳужжатларни текширишда аудитор дастлабки ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий шаклларидан фойдаланилганлигини ҳам аниқлаши зарур.
Ички ҳисоб-китоб муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказиш ушбу муомалаларни ҳисобга олиш ва ички назоратнинг аҳволини олдиндан баҳолашни назарда тутади.
Бунда ходимларни ишга ёллаш ва ишдан бўшатишда қонунчиликка риоя қилинишини, рўйхатдаги ҳисоб ва назорат ходимларига хизмат вазифаларини, иш вақтини ва бажариладиган ишларни тақсимлаш ҳолати; меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам тўғрисидаги низомларга риоя қилиниш ва бошқаларни аниқлайди.
Аудитор ички назоратнинг ҳолатини ўрганганидан сўнг («аъло», «яхши», «ўрта») ички ҳисоб-китоб муомалаларини текшириш учун танлаш ҳажмини аниқлайди.
Корхонанинг ташқи ҳисоб-китоб муомалалари мол етказиб берувчилар ва пудратчилар, харидорлар ва буюртмачилар, турли дебиторлар ва кредиторлар билан, мустақил балансга ажралиб чиққан бўлинмалар, шуъба ва тобе корхоналар билан, ссудалар бўйича банклар солиқлар ва бошқа йиғимлар бўйича бюджет билан ҳамда бюджетдан ташқари ташкилотлар билан шунингдек, даъволар бўйича ҳисоб-китобларни ўз ичига олади.
Корхонанинг тўлов лаёқати, молиявий аҳволи ва инвестицион муҳити кўп жиҳатдан ушбу ҳисоб-китобларнинг ҳолатига боғлиқ. Ташқи ҳисоб-китобларнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисобот кўрсаткичларининг аниқлигига ишонч ҳосил қилиш барча ҳисобот талабгорлари учун зарурдир. Шу боисдан, аудитор ташқи ҳисоб-китоб муомалаларининг ҳолатини махсус пухта текширувдан ўтказиши лозим.
Ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказишдан мақсад ташқи ҳисоб-китобларга доир мажбуриятларни (дебитор ва кредитор қарзларни) акс эттирадиган бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилиги, ҳамда қўлланилаётган ҳисоб юритиш услубиётининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса шакллантиришдан иборат.
Ташқи ҳисоб-китоблар аудитида ҳал этиладиган вазифалар

Аудитнинг вазифалари

«Ташқи ҳисоб-китоб муомалалари аудити» бўлимининг текширув дастури бўйича саволлар

Ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ҳолатини текшириш

Ташқи ҳисоб-китоб муомалалари бўйича қарздорликни инвентаризация қилиш материалларининг мавжудлиги ва таҳлили.
Дебитор ва кредитор қарзлар вужудга келишининг ҳужжатлар билан асосланганлиги ва қонунийлиги, уларни қайтаришнинг реаллиги.
Шубҳали ҳисоб-китобларни ва талаб қилинмаган қарздорликни аниқлаш
Бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларининг синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларига мослиги

Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириш

Олинган моддий қийматлик (иш, хизмат)лар учун ҳисоблашишлар бўйича дастлабки ҳужжатлар ва шартномалар мавжудлиги ва расмийлаштирилишининг тўғрилиги.
Дастлабки ҳужжатлар маълумотларининг шартномалар ва ҳисоб регистрларига мослиги.
Ҳисоб регистрларидаги счётларда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни акс эттиришнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги.
Ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилаётганлиги ва қарздорликларнинг реаллиги.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарздорликларни ҳисобдан ўчириш тартибига риоя қилиниши

Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олишнинг тўғрилигини текшириш

Харидорларга сотилган маҳсулот (иш, хизмат) лар учун дастлабки ҳужжатлар ва шартномалар мавжудлиги ва расмийлаштирилишининг тўғрилиги.
Дастлабки ҳужжатлар маълумотларининг шартномалар ва ҳисоб регистрларига мослиги.
Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисоб регистрларидаги счётларда акс эттиришнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги.
Олинган бўнакларнинг асосланганлиги ва тўғри расмийлаштирилиши.
Ҳисоб-китобларнинг ўз вақтидалиги, харидорлар ва буюртмачилар қарзларининг реаллиги ва таъминланганлиги.
Харидорлар ва буюртмачиларнинг дебитор қарзларини ҳисобдан ўчириш тартибига риоя қилинишини текшириш

Даъволар бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олишни текшириш

Даъволар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилишининг ўз вақтидалиги, асосланганлиги ва тўғрилиги.
Даъволарни ҳисобда акс эттиришнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги.
Даъволар бўйича қарздорликларнинг реаллиги



Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-ки-тобларни ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги

Депонентланган иш ҳақини ҳисобга олишнинг ўз вақтидалиги, асосланганлиги ва тўғрилиги.
Ижро варақалари бўйича иш ҳақидан ушланган суммаларнинг асосланганлиги ва тўғрилиги, уларни олувчиларга ўтказиб беришнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги.
Транспорт ташкилотлари билан ва нотижорат тавсифдаги муомалалар бўйича турли ташкилотлар билан ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва ўз вақтидалиги.
Баланс тузиш санасига турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бўйича қарздорликлар ҳаққонийлиги.

Масъулияти чекланган жамиятлар таъсис шартномаси бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириш

Таъсис шартномаларининг мавжудлиги ва тўғри тузилганлиги.
Таъсис шартномаси бўйича ҳисоб юритишнинг қонунийлиги ва бу шартнома бўйича муомалаларнинг ҳужжатлар билан асосланганлиги.
Таъсис шартномаси доирасида хўжалик фаолиятини солиққа тортиш ва мулкларни алоҳида ҳисобга олишнинг тўғрилиги
Шартнома иштирокчилари ўртасида фойданинг тақсимланиши.

Ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижаларини умумлаштириш

Ҳисоб-китоблар аҳволининг корхона тўлов лаёқатига таъсирини баҳолаш.
Аниқланган хатоларнинг жиддийлик даржасини ва уларнинг ҳисоботлар ишончлилигига таъсирини баҳолаш.

Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун ҳар хил усуллар ва ахборот манбаларидан фойдаланиб, исбот-далилларга эга бўлиш зарур. Ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини текшириш чоғида аудитор қуйидаги маълумот манбаларидан фойдаланади:


ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга олиш ва солиққа тортиш масалаларини тартибга соладиган, асосий меъёрий ҳужжатлар;

  1. ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқ;

  2. бухгалтерия ҳисоботлари;

  3. корхонада тузилган, ташқи ҳисоб-китоб муомалаларининг синтетик ва аналитик ҳисоби регистрлари;

  4. ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга оладиган дастлабки ҳужжатлар.

Корхонанинг ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруқ бўйича аудитор қуйидагилар билан танишади:

  • ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга олишда қўлланиладиган ишчи счётлар режаси;

  • бухгалтерия ҳисобининг шакли ва корхонада тузиладиган ҳисоб регистрларининг рўйхати;

  • ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга олиш билан боғлиқ бўлган дастлабки ҳужжатлар айланиши (ҳужжатлар айланиш графиги);

  • ташқи ҳисоб-китоб муомалалари расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган шахслар рўйхати;

  • ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини инвентаризация қилиш.

Аудитор бухгалтерия баланси (1-шакл) нинг активидаги II-«Жорий активлар» бўлими маълумотлар筓ан «Дебитор қарзлар» моддаси ва пассивидаги II - «Мажбуриятлар» бўлими маълумотларидан «Кредитор қарзлар» моддаси бўйича қарздорликларнинг аҳволини аниқлайди.
«Дебитор ва кредитор қарзларнинг ҳолати тўғрисида маълумотнома» (2а-шакл)га мувофиқ узоқ муддатли ва қисқа муддатли қарздорликларнинг ҳисобот даври бошига ва охирига бўлган ҳолати ва ҳаракати («муддати ўтиб кетганлари» ажратиб кўрсатилган ҳолда) акс эттирилади.
Текширув ўтказиш жараёнида бухгалтерия ҳисобининг корхонада қўлланиладиган шаклидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари тақдим қилиниши мумкин. Текширув учун зарур бўлган ҳисоб регистрларининг рўйхати ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруқда белгиланган бўлиши мумкин.
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклини қўллайдиган корхона ва ташкилотларда ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга олишда «Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклини қўллаш бўйича услубий тавсиялар»га мувофиқ №6, 8 ва 11- журнал-ордерлар ишлатилади.
Бухгалтерия ҳисоби компьютерлаштирилган шароитда 3110-3190, 4010, 4020, 4110, 4120, 4210, 4310, 4320, 4410, 4510, 4550, 4610, 6410, 6450, 6310, 6320, 6390, 6510, 6530, 6810-6890, 6520 счётлар бўйича дебет ва кредит оборотлар ҳамда қолдиқларининг босмадан чиқарилган вараги, аналитик ведомостлар ва Бош дафтар (оборот-қолдиқли ведомость), реализацияга доир реестрлар ва дафтарлардан фойдаланилади.
Шунингдек, аудитор ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини расмийлаштириш ва акс эттириш бўйича дастлабки ҳужжатларни талаб қилиб олиши зарур. Масалан, шартномалар (олди-сотти, етказиб бериш, комиссия, пуллик хизмат, пудрат ва ҳоказо), накладнойлар, товар-транспорт накладнойлари, счётлар, счёт-фактуралар, жўнатувчи ҳужжатлар, бажарилган ишлар далолатномаси, банк ҳужжатлари (банк кўчирмалари, тўлов топшириқномалари, чеклар реестри), касса ҳужжатлари (касса чиқим ордерлари ва касса кирим ордерларининг квитанциялари), авизолар, харидорлар, мол етказиб берувчилар ва бошқа дебитор ҳамда кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш далолатномаси (инв-17 шакл).
Ташқи ҳисоб-китоб муомалалари устидан ўрнатилган ички назоратни баҳолаш учун аудитор қуйидагиларни аниқлайди:

  1. ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш тартиби, муддатлари ва натижалари;

  2. ҳужжатлар айланиш графигининг мавжудлиги ва унга риоя қилинишини назорат қилиш;

  3. тўловлар ва ҳисоб-китоблар ҳолати ҳамда бошқалар устидан назорат қилиш шакллари, муддатлари ва ижрочилари.

«Дебитор ва кредитор қарзларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома» (2а-шакл) маълумотларига мувофиқ муддати ўтган дебитор ва кредитор қарзлар миқдори, дебитор қарзларнинг молиявий натижа ҳисобига ҳисобдан ўчирилиши, шунингдек энг катта миқдордаги қарздор дебитор-ташкилотлар рўйхати аниқланади. Текширув жараёнида ушбу маълумотларнинг ҳаққонийлигини исботлаш ва муддати ўтиб кетган дебитор қарзларни ундириш имкониятини аниқлаш зарур.
Аналитик ва синтетик ҳисоб регистрлари маълумотларига мувофиқ аудитор қуйидагиларни аниқлайди:

  1. ҳисоб-китоб муносабатлари ва уларнинг сони;

  2. қўлланиладиган тўлов шакллари (нақд пулсиз, нақд пуллик, ўзаро қарз суришиш йўли билан, бевосита товар ёки маҳсулот алмашиш йўли билан);

  3. аналитик ҳисобни юритиш тартиби (ҳисоб-китоб турлари, иштирокчилари, вужудга келиш муддатлари ва шунга ўхшаш);

  4. ностандарт бухгалтерия ёзувлари.

Ҳисоб-китоб муносабатларининг иштирокчилари кўп ва тўловлар шакллари хилма-хил бўлганида аудиторлик риск кучайиб, буни мазкур соҳа бўйича танлаб текшириладиган ҳисоб-китоб шакллари ва тўлов турларини аниқлашда эътиборга олиш лозим.
Ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга олишнинг аҳволини баҳолаш ҳисоб-китобларнинг турлари бўйича амалга оширилади. Бевосита текшириш бухгалтерия баланси, Бош дафтар 3110-3190, 4010, 4020, 4110, 4120, 4310, 4320, 4390, 4510, 4550, 4610, 6010, 6020, 6110, 6120, 6410, 6450, 6310, 6320, 6390, 6510, 6520, 6530, 6810-6890 счётлар бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари маълумотларининг мослигини аниқлашдан бошланади.
Текширув чоғида қуйидаги қоидаларга риоя қилинишига эътибор берилади:

  1. ҳисоб-китоб счётлари сальдоларининг балансда ёйиқ ҳолда акс эттирилиши;

  2. шубҳали қарзлар бўйича резерв яратилган дебитор қарзлар резерв ҳисобидан камайтирилиши лозим.

Айни вақтда тегишли ҳисоб-китоб счётлари бўйича аналитик ҳисоб маълумотларига асосан дебитор қарзларнинг «муддати ўтганлари» ажратиб кўрсатилган ҳолда узоқ муддатли ва қисқа муддатли қарзларга гуруҳланишининг тўғрилиги текширилади. Ҳисобот тузиш талабларидан келиб чиққан ҳолда қайтариш муддати бир йилдан ошиқ қарзлар узоқ муддатли қарзлар қаторига киради.
Аниқланган номувофиқликлар бўйича тафовутларнинг катта-кичиклиги, тавсифи ва вужудга келиш сабаблари аниқланади.
Қарздорликларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш учун инвентаризация маълумотлари ҳисоб-китобларнинг ҳар бир тури бўйича таҳлил қилинади. Ҳисоб-китоб муомалаларини инвентаризация қилиш маълумотлари бўлмаганда ёки, агар инвентаризация маълумотлари шубҳали бўлса, аудиторлар вазият тақозосига кўра ёппасига ёки танлаб инвентаризация ўтказадилар.
Қарздорликларнинг ҳаққонийлиги ҳар бир ҳисоб-китоб тури бўйича дебитор ва кредитор қарзлар қолдиқлари суммаларининг тегишли ҳужжатлар билан асосланганлигини текшириш йўли билан ҳам аниқланади. Тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланмаган қарздорлик суммалари нореал қарзлар қаторига ўтказилади. Қарзларни вужудга келиш муддатлари бўйича таҳлил қилишда аниқланган, муддати ўтиб кетган қарздорлик суммалари ҳам нореал қарзлар қаторига қўшилади.
Нореал қарзлар аниқланганида аудитор уларнинг вужудга келиш сабаблари, айбдор шахслари ва тегишли баланс моддалари ишончлилигига таъсирини аниқлайди.
Ташқи ҳисоб-китоб муомалалари бўйича қолдиқларни тасдиқлашда шубҳали қарзларнинг мавжудлиги аниқланади. №21 - БҲМСга мувофиқ шартномада белгиланган муддатда (агар бундай муддат белгиланмаган бўлса - бунинг учун нормал зарур вақт давомида) ундириб олинмаган ва тегишли кафолат билан таъминланмаган дебитор қарзлар шубҳали қарзлар деб тан олинади. Шубҳали қарзлар мавжуд бўлган ҳолатлар аниқланганида шубҳали қарзлар бўйича резерв яратиш фактлари ва уларнинг тўғрилиги текширилади.
Бунинг учун 4910-«Шубҳали қарздар бўйича резервлар» счёти маълумотларининг ҳаққонийлиги аниқланади.
Ташқи ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга оладиган счётлар бўйича қолдиқлар тўғрилиги дастлабки тасдиқланганидан сўнг ҳисоб-китоб счётлари бўйича оборотлар ишончлилиги текширилади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет