Хорижий валютада амалга оширилган ҳисоб-китобларни аудит қилишда қайси ҳужжатларни тешкириш зарур бўлади?
Валюта счетини аудит қилишнинг асосий хусусиятлари нималардан иборат?
19-БОБ. ҲИСОБ-КИТОБЛАР АУДИТИ.
1. Ҳисоб-китоблар аудитининг мақсади, вазифалари ва маълумот манбалари. Ички ҳисоб-китоб муомалалари ходимлар ва ёлланган шахслар билан меҳнат ҳақи бўйича, ҳисобдор шахслар ва бошқа муомалалар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ўз ичига олади. Бу ҳисоб-китоблар асосан нақд пул билан амалга оширилади. Шунинг учун ички ҳисоб-китоблар атайлаб ёки билмасдан кўп ҳато-камчиликларга йўл қўйиладиган соҳа бўлиб, аудитордан текширувда махсус эътибор қаратишни талаб этади.
Ички ҳисоб-китобларни аудиторлик текширувидан ўтказишдан асосий мақсад бухгалтерлик ҳисоботидаги ички ҳисоб-китоб муомалаларига доир дебиторлар ва мажбуриятлар акс эттириладиган бўлимнинг ишончлилиги, қўлланилаётган ҳисоб ва солиққа тортиш услубиётининг амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги тўғрисида фикр шакллантиришдан иборат.
Ички ҳисоб-китоб муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади қуйидагиларни аниқлашдан иборат: