Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Молиявий қўйилмаларни аудиторлик текширувидаги аудит амаллари



бет82/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

3. Молиявий қўйилмаларни аудиторлик текширувидаги аудит амаллари.
Қимматли қоғозлар аудити қимматли қоғозларга таалуқли бухгалтерлик ҳисоботи маълумотларининг хаққонийлигини текширишдан бошланади.
Бундай текширув корхонанинг нақд пулларини текширишдаги каби инвентаризация (ашёвий рўйхат) ўтказиш йўли амалга оширилади. (№19-БҲМС 3. 30-3. 36 бандлари)
Қимматли қоғозларни инвентаризация (ашёвий рўйхат) қилиш қуйидаги вазифаларни ҳал этади: уларнинг ҳақиқатдаги мавжудлигини аниқлаш; ҳақиқатда мавжуд қолдиқларини бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан таққослаш орқали уларнинг сақланиши устидан назорат ўрнатиш; қимматли қоғозлардан олинадиган даромадларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтидалигини текшириш; уларнинг сақланиши учун зарур шартшароитлар яратилганлигини текшириш (корхонада сақланганида); қимматли қоғозлар билан боғлиқ даромадлар ва йўқотишларни ҳисобда акс эттиришнинг ҳаққонийлигини аниқлаш.
Аудитор инвентаризацияни бошлашдан олдин қимматли қоғоз-лар бўйича ички аудитнинг аҳволи билан танишиши зарур. Чунончи, корхонанинг пул маблағлари бўйича махсус комиссияси ҳар ойда камида бир марта пул маблағлари каби қимматли қоғозларни ҳам инвентаризация (ашёвий рўйхат)дан ўтказиши лозим. Бундан ташқари, йиллик бухгалтерлик ҳисоботини тузишдан олдин, моддий жавобгар шахслар алмашиш ҳолларида, ўғрилик, умариб кетиш, ўзлаштириш ёки суйистеъмол қилиш ҳолларида, ёнғин ёки табиий офатдан сўнг инвентаризация (ашёвий рўйхат) ўтказилиши шарт. (№19-БҲМС 1. 5 банди)
Агар қимматли қоғозлар корхонанинг ўзида сақланса, уларни инвентаризациядан ўтказиш пул маблағларини инвентаризациядан ўтказиш билан бир пайтда амалга оширилади.
Корхона кассасида сақланаётган қимматли қоғозларни инвентаризация (ашёвий рўйхат) қилиш уларни варақма-варақ санаш йўли билан амалга оширилади. Бунда ҳар бир қимматли қоғозларнинг номинал қиймати, ҳақиқийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги аниқланади. Текширув алоҳида ҳар бир эмитент бўйича далолатномада серияси, рақами ва умумий суммаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади. Ҳар бир қимматли қоғознинг реквизитлари бухгалтерияда юритиладиган рўйхатлар, реестрлар ёки дафтарларнинг маълумотлари билан солиштирилади.
Қимматли қоғозлар махсус ташкилотларда сақланганида (банкларда, депозитарияларда, махсус жойларда) инвентаризация корхонанинг тегишли бухгалтерия ҳисоби счётларидаги қолдиқлар кўчирмаси маълумотлари билан солиштириш орқали амалга оширилади.
Масалан, депозитарийда сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар инвентаризацияси 0610-«Қимматли қоғозлар» ва 5810- «Қимматли қоғозлар» счётларидаги қолдиқ суммалари депозитарийлар маълумотлари билан таққослаш орқали амалга оширилади. Депозитарийлар маълумотлари инвентаризация ўтказилаётган пайтда депозитарийга юборилган сўров натижасида олиниши мумкин. (№19-БҲМС 3. 35 банд)
Корхонага тегишли қимматли қоғозларни инвентаризация қилишда улар сотиб олиш қийматининг хаққонийлигини баҳолашга махсус эътибор берилиши лозим. Бунинг учун акциядорлик жамиятларининг чоп этиладиган бухгалтерлик ҳисоботларини олиш, шунингдек, бошқа қизиқтирган ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари билан танишиш ҳуқуқига эга эканлигига эътибор бериш зарур.
Инвентаризация рўйхатида қимматли қоғоз эмитенти, номи, серияси, номери, номинал ва ҳақиқий қиймати, қайтариш муддатлари ва умумий суммаси кўрсатилади.
Қимматли қоғозлар аудитининг кейинги босқичида ҳақиқатда мавжуд қимматли қоғозлар бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади. Бунда аудитор қимматли қоғозларнинг ошиқ чиққанларини ҳам, кам чиққанларини ҳам ўзининг ишчи ҳужжатларида акс эттириши ва булар ҳақида корхона раҳбариятига билдириши лозим. Ўз навбатида корхона раҳбарияти бундай камомадларнинг вужудга келиш сабаблари ва бунга жавобгар шахсларни аниқлаш, ҳамда камомадларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим; ошиқча чиққан қимматли қоғозларни кирим қилиш, етишмаган қимматли қоғозлар қиймати айбдор шахслар томонидан қопланиши ёки корхонанинг молиявий натижаларига олиб борилиши мумкин.
Молиявий қўйилмаларни инвентаризациядан ўтказишнинг хусусияти нафақат қимматли қоғозларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, балки қимматли қоғозларни баҳолаш яъни уларнинг қийматини шакллантирувчи ҳақиқий харажатлар тўғрилигини аниқлашдан ҳам иборатдир. Аудитор қимматли қоғозлар бўйича олинган даромадларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ўз вақтидалиги ва тўлиқлигини текширишда инвентаризация маълумотларидан ҳам фойдаланади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет