Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Туристик фирма фаолиятининг таҳлилида нисбий ва ўртача



Pdf көрінісі
бет22/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

3.4. Туристик фирма фаолиятининг таҳлилида нисбий ва ўртача 
миқдорларни ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш 
Туристик фирма фаолиятининг таҳлилида ўрганиладиган ҳодиса ва 
жараѐнлар миқдорий ўлчамга эга бўлиб, улар мутлоқ ва нисбий миқдорлар 
билан ифодаланади. 
Мутлоқ миқдорлар иқтисодий ҳодиса ва жараѐнларнинг ҳажмини, 
миқдорини, ўлчами ва даражасини ифодалайди. 
Нисбий миқдорлар бир мутлоқ миқдорни иккинчи мутлоқ миқдорга бўлиш 
натижасида олинган ҳосилани ифодалайди. Нисбий миқдорлар турли шаклда: 
коэффицентда (таққослаш базаси 1), фоизда (таққослаш базаси 100), промилда 
(таққослаш базаси 1000) ва промилларда (таққослаш базаси 10000) 
ифодаланиши мумкин. 
Режани бажаришнинг нисбий миқдорлари ҳақиқатда эришган даража 
билан режа кўрсаткичлари орасидаги нисбатни тавсифлайди ва режани 
бажарилиш даражасини баҳолайди. 
Динамика нисбий миқдорлари иқтисодий кўрсаткичларни вақт ичида 
нисбий ўзгаришини тавсифлайди. Одатда бу кўрсаткичлар базис ва занжирли 
усулда ҳисобланади. 
Тузилмавий нисбий миқдорлар ўрганилаѐтган тўпламнинг айрим 
бирликларини унинг умумий ҳажмига нисбатини тавсифлайди ва тўпламни 
таркибини ўрганиш имконини беради. 
Координация нисбий миқдорлари тўплам ичидаги айрим бирликларни 
ўзаро нисбатларини тавсифлайди. 


32 
Интенсив нисбий миқдорлар турли номдаги, лекин ўзаро боғланган 
кўрсаткичларни ўзаро нисбатини тавсифлайди. 
Объектлараро ва ҳудудий таққослаш нисбий миқдорлари бир хил номдаги, 
лекин турли объект ѐки ҳудудларга тааллуқли бўлган кўрсаткичларни ўзаро 
нисбатини тавсифлайди. 
Самарадорлик нисбий миқдорлари - бу самара ва ресурс ѐки харажатлар 
орасидаги нисбатни тавсифлайди. 
Туристик фирма фаолиятини иқтисодий таҳлил амалиѐтида мутлоқ ва 
нисбий миқдорлар билан бир қаторда ўртача миқдорлардан ҳам кенг 
фойдаланилади. 
Туристик фирма фаолиятини иқтисодий таҳлил жараѐнида ўртача 
миқдорларнинг қатор турларидан фойдаланилади: ўртача арифметик 
миқдорлар; ўртача гормоник миқдорлар; ўртача геометрик миқдорлар; ўртача 
хронологик миқдорлар; ўртача квадратик миқдорлар. 
Таҳлил жараѐнида ўртача миқдорлар ўрганилаѐтган ҳодиса ва жараѐнларга 
умумлаштириб тавсиф беришини инобатга олиш зарур. Унинг афзаллиги ҳам 
камчилиги ҳам ана шунда. Кўпчилик ҳолларда шундай ҳам бўлиши мумкин: 
яхши рақамлар ортида ѐмон натижалар ва аксинча. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет