Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет21/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

30 
МОДЕЛЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ 
Текширув 
объекти
МОДЕЛ
Оригинал 
объект 
ҳақидаги 
билимлар
Модел 
ҳақидаги 
билимлар
1-
босқич
Моделни ўрганиш
4-
босқич.
Билимларни
текшириш ва
қўллаш
2-
босқич. Моделни 
ўрганиш
3-
босқич
Билимларни моделдан 
оригиналга кўчириш
3.3.-расм. Моделлаштириш жараѐни.
8
 
 
Моделлаштириш - такрорланувчи (циклик) жараѐндир. Бу шуни 
билдирадики, биринчи 4-босқичли циклдан сўнг иккинчиси, учинчиси ва 
ҳоказо келади. Бунда текширилаѐтган объект ҳақидаги билимлар кенгаяди ва 
тобора аниқроқ бўлади, бошланғич модел эса такомиллаша боради. Объектни 
ҳам ўрганиш натижасида пайдо бўлган камчилик ва модел қуришдаги хатолар 
биринчи циклдан сўнг аниқланиб, кейинги циклларда тузатилиши мумкин. 
Демак, моделлаштириш услубиѐтида ўз-ўзини ривожлантириш асослари 
мавжуд. 
3.3. Кўрсаткичларни қиѐсий кўринишга келтириш 
Таҳлил жараѐнида риоя қилиниши керак бўлган асосий шартлардан бири 
бу кўрсаткичларни қиѐсий-таққосланма кўринишга келтиришдир, зеро, сифат 
жиҳатдан бир хил бўлган кийматларнигина қиѐслаш мумкин. Бунда қуйидаги 
талабларга риоя этиш лозим: 

ҳажмий, қийматий, сифатли, тузилмавий омилларни бирлиги; 

ҳисобланган кўрсаткичларни таққосланадиган вақт оралиғи ва 
фурсатининг бирлиги; 

ишлаб чиқаришнинг бошланғич (техник, табий, об-ҳаво ва бошқа) 
шароитлари таққосланганлиги; 

кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси ва улар таркибининг бирлиги. 
Юқорида келтирилган талаблар қўшимча изоҳ талаб қилмайди.Уларни 
бажариш қийинчилик туғдирмайди. Бироқ айрим ҳолларда таққосланмаликни 
8
John E. Hanke, Arthur G. Reitsch, Dean W. Wechern. Business forecasting. Seventh edition. 2010 by Pearson 
Education, Inc.p. 61 


31 
таъминлаш қийин бўлиб, бир қатор қўшимча ҳисоб китобларни қилишни тақазо 
қилади. Уларни айримларини кўриб чикамиз: 
а) 
Ҳажмий кўрсаткичларни мос келмаслиги. (масалан ишлаб чиқариш 
харажатларини умумий ўзгаришни ҳисобга олишда таннархни ўзгаришда олиб, 
маҳсулот ҳажмини ўзгармас деб олиш зарур); 
б) 
Киймат кўрсаткичларини мос келмаслиги. (маҳсулот ҳажмини 
ўзгаришини ўрганиш учун киймат кўрсаткичи таъсирини чеклаш лозим); 
в) 
Сифат омилини мос келмаслиги. (айрим ҳолларда маҳсулотнинг 
умумий ҳажмини кўпайтириш ѐки камайтириш йўли билан стандарт сифатга 
келтириб олиш); 
г) 
Тузилмавий омилларни мос келмаслиги. (сифатнинг базис даражасини 
йўқлиги ва олинган маҳсулот сортлар бўйича тақсимланиши). 
д) 
Вақт оралиғи ѐки фурсатнинг мос келмаслиги. (вақт оралиғининг мос 
келмаслигини таҳрирлаш орқали тўғрилаш мумкин, лекин фурсат мос келмаса, 
уни фақат алмаштириш мумкин). 
Юқорида айтилган камчиликларни, яъни айрим мос келмасликларни 
бартараф қилишда баъзан мутлоқ миқдорлар ўрнига нисбий ѐки ўртача 
миқдорлардан фойдаланиш, тўғрилаш коэффицентларини ишлатиш, қайта 
ҳисоблаш методи ва шу кабилардан фойдаланиш мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет