Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Туристик фирма фаолиятини таҳлил қилишда баланс



Pdf көрінісі
бет24/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

3.6. Туристик фирма фаолиятини таҳлил қилишда баланс 
 усулидан фойдаланиш 
Баланс усули асосан ўзаро боғланган ва тенглаштирилган ҳамда жами 
ўзаро тенг бўлган икки гуруҳ иқтисодий кўрсаткичларининг пропорцияларини 
акс эттиришга хизмат қилади. Бу усул бухгалтерия ҳисоби ва режалаштириш 
амалиѐтида кенг тарқалган бўлиб, туристик фирма фаолиятини иқтисодий 
таҳлил қилишда ҳам маълум рол ўйнайди. 
Баланс усули корхонани меҳнат ва молиявий ресурслар билан 
таъминланганлигини, хом-ашѐ, ѐқилғи, материаллар, асосий воситалар билан 
таъминланганлигини таҳлил қилишда, шунингдек улардан фойдаланиш 
зичлигини таҳлил қилишда фойдаланилади. 
Баланс усули детерминистик адектив омилли моделларни тузишда ҳам 
қўлланиши мумкин. Масалан, товар балансини олсак, ундаги кўрсаткичларни 
ўзаро боғланишидан фойдаланиб, унинг айрим кўрсаткичини аниқлаш ва унинг 
ўзгаришига бошқаларини таъсирини аниқлаш мумкин. Агар товар балансини 
қўйидаги кўринишда ифодаласак: 
Он + П = Р + В +Ок 
бу ерда, Он - давр бошига товарлар қолдиғи; 
П - келтирилган товарлар; 
Р - сотилган товарлар; 
В - товар харажатларининг бошқа манбалари (сотишдан ташқари); 
Ок- давр охирига товарлар қолдиғи. 
Товар баланси элементларини ўзаро боғланишларидан фойдаланиб, унинг 
айрим элементи (ўрганилаѐтган ѐки натижавий деб қаралаѐтган кўрсаткич)ни 


34 
аниқлаш мумкин. Масалан, ушбу кўрсаткичлардан биронтаси, айтайлик 
сотилган товарлар ҳажми номаълум бўлса, у ҳолда товар баланси 
элементларини ўзаро боғланишидан фойдаланиб, унинг ҳажмини ҳисоблаш 
мумкин: 
Р= Он + П - В -Ок 
Ўрганилаѐтган кўрсаткич (бизни мисолимизда сотилган товарлар 
ҳажми)ни ўзгаришига бошқа омиллар ўзгаришини таъсирини, уларни ўзаро 
боғланишидан фойдаланиб ҳисоблаш мумкин: 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет