прогнозлаштириш
тармоқ ва
регионал
прогнозлаштириш
Туризм тизимининг бошланғич
бўгинларини
прогнозлаштириш
Туризм тизимининг бошланғич
бўгинларини
прогнозлаштириш
прогнозлаштириш усуллари
прогнозлаштириш усуллари
Эксперт усули - бошланғич ахборотларни
йиғиш (анкета, интервью) ва уларни таҳлил
қилишга асосланади
Эксперт усули - бошланғич ахборотларни
йиғиш (анкета, интервью) ва уларни таҳлил
қилишга асосланади
Экстрополяция - объектнинг бўлиши мумкин
бўлган ривожланишини ўрганиш ва унинг
келажакдаги ривожланиши конунийлигини
асослайди
Экстрополяция - объектнинг бўлиши мумкин
бўлган ривожланишини ўрганиш ва унинг
келажакдаги ривожланиши конунийлигини
асослайди
Моделлаш - прогнозлаштирилаётган объект
тузилишида кутилаётган ўгаришларнинг норматив
моделларини асослайди
4.2.Прогнозлаш
моделларининг
илмий
асосланганлик
тамойили
37
Ҳар қандай объектни ўрганиш тизимли ѐндашувни талаб қилади, унинг
моҳияти объектни бутун, яъни кўриб чиқилаѐтган объектга нисбатан ўлчами
катта бўлган бошқа объектнинг бир қисми деб қарашдан иборат. Бу
ѐндашувнинг зарурияти ҳар қандай объект ҳолати ва ривожланишига бу объект
фаолият олиб бораѐтган муҳит таъсир этиши билан боғлиқ. Ушбу объектдан
ташқари ўрганилаѐтган объект билан ўзаро муносабатда бўладиган ва натижада
унга таъсир қилувчи бошқа объектларни ҳам ўз ичига олувчи муҳит ѐки тизим
катта ѐки глобал тизим деб аталади. Бу глобал тизимнинг қисмлари, яъни биз
ўрганаѐтган объект ва у билан ўзаро муносабатда бўлган нисбатан автоном,
бошқа объектлар унинг унсурлари ѐки тизим ости (субтизимлар) деб аталади.
Туризм хизмат кўрсатиш соҳаси каби глобал тизимнинг тизим ости
бўлиб намоѐн бўлади. «Хизмат кўрсатиш соҳаси» тушунчасининг синоними бу
атаманинг кенг маъносида «туризм» дир. Бу тушунчада туризм (хизмат
кўрсатиш) - ҳам бутун ҳамжамиятнинг, ҳам унинг ҳар бир аъзосини эҳтиѐжини
таъминловчи бошқарувнинг ягона марказий органига эга инсонлар
ҳамжамиятидир. Бошқарувнинг бу марказий органи ҳам адабиѐтда «давлат»
атамаси билан аталади. Шундай қилиб, «давлат» атамаси тор маънода «давлат
органлари» тушунчасида ҳам ишлатилади.
Давлат органлари бошқарув даражаларига кўра ажратилади. Федератив
тузилган давлатларда бу - марказий, ҳудудий (минтақавий) ва муниципал
(маҳаллий) давлат органларидир. Унитар тузилган давлатларда – бу,
бошқарувнинг марказий ва муниципал органларидир. Марказий ҳокимият ўз
ичига қонун чиқарувчи, ижроия ва суд хокимиятларини олади.
Ижтимоий-иқтисодий тизим тушунчасига бир бутун сифатида ўтишдан
олдин «ижтимоий» атамасининг маъносига тўхталиб ўтамиз, чунки барча
олимлар ҳам буни бир хил таърифламайди. Қуйидаги таъриф энг кенг
тарқалган: ижтимоий тизим – бу, ҳаѐтни таъминлаш унсурларини ижтимоий
қатламлар ҳамда ижтимоий қатлам ичидаги инсон гуруҳлари орасида
тақсимланиш харақтеридан келиб чиққан мамлакат фуқаролари орасидаги
ижтимоий муносабатлар мажмуидир.
Кўпчилик олимлар «жамоа» ва «ижтимоий» тушунчаларини бир хил деб
қараши эътиборни тортади. Шундай қилиб, ҳам «жамоат муносабатлари», ҳам
«ижтимоий муносабатлар» сўз бирикмалари учрайди. Савол тугилади: «жамоа»
сўзи «жамият» сўзининг ҳосиласи сифатида нима билдиради?
Адабиѐтларда «жамият» атамаси мамлакатнинг синоними сифатида
ишлатилади.
«Жамият» тушунчасини алоҳида кўриб чиққанимизда, қуйидаги ҳолатни
айтиб ўтиш ўринли: «мамлакат» атамаси ишлатилганда барча инсоний
муносабатлар
-
сиѐсий,
ижтимоий,
иқтисодий,
маънавий-маданий
муносабатларнинг тўплами тушунилади; лекин «жамият», «жамоа» атамаси
ишлатилганда асосан ижтимоий томонлар назарда тутилади. Масалан,
адабиѐтда инсон жамияти «бирга ҳаѐт кечириш ва фаолият олиб боришнинг
тарихий шаклланган, ижтимоий формалар билан бирлашган инсонларнинг
тўпламидир» деб таърифланади. «Жамиятни ташкил қилувчи унсурлар – бу,
инсонлар, унинг ижтимоий алоқалари, ҳаракати ва ўзаро муносабати,
38
ижтимоий институтлар ва ташкилотлар, гуруҳлар, меъѐрлар ва қадриятлардир»,
деб таъкидланади.
Шундай қилиб, жамият борлиқнинг ижтимоий қисмидир, у борлиқнинг
қолган қисмига сингиб, у билан тенглаша олмайди.
Юқорида айтилганлардан жамият – бу мамлакатнинг тизим остиси, яъни у
ижтимоий тизим остига моддий ишлаб чиқариш сохасига кирмайдиган
тармоқларнинг мажмуи: таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат киради.
Бу тармоқларнинг маълум бир қисми тижоратлашганлигини эсдан чиқармаслиқ
қерак, яъни таълим, соғлиқни сақлаш, мадания ва санъат пуллик
ташкилотларнинг улуши кўпаймоқда.
Давлатнинг ижтимоий муаммоларини жамият ривожланиши ва фаолият
олиб боришининг қонуниятлари тўғрисидаги махсус фан – «Социология»
ўрганади.
Энди иқтисодий тизимни кўриб чиқишга ўтайлик.
Иқтисодий тизим - жамиятнинг ишлаб чиқариш қучлари ривожланиш
даражасига тўғри келадиган ишлаб чиқариш муносабатларининг тизимидир.
Шунинг учун «феодализм иқтисодиѐти», «капитализм иқтисодиѐти»,
«индустриал ѐки капиталистик иқтисодиѐт», «постиндусриал ѐки ахборот
иқтисодиѐти» тушунчалари фарқланади.
Айтиш мумкинки, иқтисодий тизим тури хукмрон ишлаб чиқариш услуби
билан белгиланади. Бу атаманинг тор маънода мамлакат иқтисодиѐти хўжалик
ҳаѐтининг тузилмасини, ташкил этишини ва ҳолатини, яъни хўжалик
юритишнинг тизимини билдиради.
Агар ижтимоий тизим инсоннинг маънавий эҳтиѐжини қондиришга,
миллат соғлигини сақлашга қаратилган бўлса, иқтисодий тизим - ҳаѐтий
неъматларни яратиш йўли билан инсонларнинг моддий эҳтиѐжларини
қондиришга қаратилган. Шунинг учун иқтисодий тизим олдида қуйидаги
фундаментал масалалар туради:
Жамиятнинг моддий эҳтиѐжларини тўлароқ қондириш учун қанча товар
ишлаб чиқариш ва пуллик хизматлар кўрсатиш керак?
Энг юқори самарадорлиққа эришиш учун бу товарлар ва хизматларни
қайси ресурслардан ва қандай технологияда ишлаб чиқариш керак?
Ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар ким учун
мўлжалланган?
Кўпчилик олимлар иқтисодий тизимни тор маънода кўриб чиқиб, у
ечадиган асосий муаммо деб, чекланган ресурсларни инсон ва умуман
жамиятнинг чекланмаган эҳтиѐжларини максимал қондириш учун тақсимлаш,
деб хисоблашади.
Лекин америкалик муаллифларнинг «Иқтисодиѐт назарияси» бўйича
машҳур дарсликларида (экономикс) жамиятнинг иқтисодий мақсадлари
рўйхатига нафақат иқтисодий масалалар, иқтисодий ўсиш, иқтисодий
самарадорлик, нархларнинг барқарор даражаси, барқарор савдо баланси ва
ҳоказо, балки қуйидаги ижтимоий мақсадлар хам киритилган:
-тўлиқ бандлик;
39
-иқтисодий бозор тизими таъминланганидан кўра мамлакат фуқаролари
орасида даромаднинг адолатлироқ тақсимланиши;
-иқтисодий таъминланганлиқ, яъни сурункали касалланганлар, меҳнатга
қобилиятсизлар, қариялар ҳамда қаровчисиз яшай олмайдиганларнинг яшаш
ҳуқуқларини таъминлаш, яъни ижтимоий таъминланганлик, аниқроғи, аҳоли
ижтимоий ҳимояси давлат сиѐсатининг бир қисми сифатида.
Шундай қилиб, замонавий анъанавий иқтисодий назариянинг асоси
бўлган «индустриализм назарияси» ҳам иқтисодий тизимнинг ўзи еча
олмайдиган масалаларни худди шу тизим масалалари деб ҳисобламайди, яъни
иқтисодий тизимни кенгроқ маънода ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида
кўриб чиқади.
Айнан ижтимоий мақсадлар инсонларни мамлакат (давлат) доирасида
бирлаштиради, инсонларнинг иқтисодий манфаатлари ва мақсадлари хорижий
субъектлар манфаатлари ва мақсадлари билан ҳам бир бўлиши мумкин
(масалан, қўшма корхоналар ѐки мамлакат ҳудудидаги хорижий капитал билан
тузилган корхоналар, трансмиллий корпорациялар ва бошқалар).
Давлат ижтимоий сиѐсатининг асосий мақсади ҳаѐтнинг юқори
«сифати»ни таъминлаш, ҳам бутун жамият (мамлакатнинг барча фуқаролари)
учун, ҳам унинг айрим қатламлари, жумладан, ижтимоий ҳимояга объектив
сабабларга кўра мухтож фуқароларнинг ҳаѐт андозаларини яхшилашдир.
Демак, моддий ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш, режалаштириш ва
ниҳоят, бошқариш ҳам ижтимоий масалаларни ечиш керак, акс ҳолда
ижтимоий танглик нафақат иқтисодиѐтни, балки бутун жамиятни, мамлакатни -
«организми» ни бузади.
Шундай қилиб, иқтисодий тизимни алоҳида эмас, балки ижтимоий-
иқтисодий тизимни мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш соҳаларини
симбиоз сифатида кўриб чиқиш керак.
Агар давлат биринчи навбатда моддий мақсадларга эътибор берса,
жамиятнинг ижтимоий мақсадлари иккинчи даражали бўлиб қолади ва давлат
бюджети томонидан «қолдиқ» тамойили бўйича молияланади, яъни биринчи
навбатда иқтисодий тизим молияланади ва қўллаб - қувватланади, қолган
маблағлар эса ижтимоий соҳага тегади.
Жамиятнинг асосий мақсади деб моддий ѐки иқтисодий ўсишни тан
олувчи «индустриализм назарияси»га асосланиб, «экономикс» одамга
«homoeconomics», ишлаб чиқариш омилларидан бири, деб қарайди ва унинг
деградациясига олиб боради.
Шунинг учун индустриализм назарияси 60-йилларнинг иккинчи ярмидаѐқ
жаҳонни глобал демографик, экологик, озиқ-овқат, энергетик ва хом-ашѐ
инқирозига олиб келди.
Шу боисдан жаҳон ҳамжамиятининг ва ҳар бир мамлкатнинг алоҳида
равишда ривожланиш мақсадларини қайта кўриб чиқиш лозим. Жамиятнинг
мақсадлари авваламбор маънавий, маданий бўлиши керак. Саноатлашиш бу
мақсадларга эришишга ѐрдам бериши лозим.
Юқоридагиларни
ҳисобга
олиб,
ижтимоий-иқтисодий
тизимни,
ижтимоий-иқтисодий тизимида ўзгариб, натижада ҳам бутун жамият, ҳам
40
алоҳида қатламлар, аҳоли гуруҳлари ва ҳар бир инсонни ҳаѐтини
таъминлайдиган моддий, ижтимоий ва маънавий неъматлар пайдо бўладиган
катта тизим сифатида тасаввур этиш мумкин.
Тизимли ѐндашув асосида ижтимоий-иқтисодий тизимга киришда
ижтимоий-иқтисодий тизим фаолият олиб бориши ва ривожланишига таъсир
этувчи ҳамда прогнозлар ишлаб чиқаришда «туризм ривожланишини
прогнозлаш» фанида бўладиган бир нечта унсурларни ажратиш мумкин:
- жаҳон тизими, унинг ҳолати, ривожланиш истиқболлари, мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий тизимига таъсир этувчи асосий тавсифлари;
- табиий ресурслар ва ҳайвонот дунѐсининг мавжудлиги ва сифати;
- инсонларнинг маълумот даражаси ва соғлиги (инсонни салоҳияти);
- илмий-техник салохият (сунъий табиат);
- инсонлар яшайдиган муҳитнинг, атроф-муҳитнинг ҳолати;
- ички ва ташқи сиѐсий тартибот;
- мамлакатда хукмрон аҳлоқнинг даражаси;
- диний омил ва бошқалар.
Достарыңызбен бөлісу: |