Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Мақсадли бозорларни танлаш



Pdf көрінісі
бет53/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

Мақсадли бозорларни танлаш — бу корхона ўзининг маркетинг хатти-
ҳаракатларини йўналтирмоқчи бўлган жозибали бозорни аниқлашдир. Бу 
ердаги қабул қилинган қарорлар йўналишларни, сегментациянинг мезонларини 
ва кўрсаткичларини танлаш, шунингдек, сегментациялаш усуллари ва 
бозорнинг мақсадли сегментларини танлаш каби жараѐнлар билан боғлиқ. 
Маркетинг комплексини ишлаб чиқиш қўйилган мақсадларга эришишни 
энг 
яхши 
тарзда 
таъминлай 
оладиган 
маркетинг 
қуролларининг 
комбинациясини қўллашдан иборат. Маркетинг комплексини шакллантиришга, 
биринчи навбатда, бозорнинг танланган мақсадли сегментидаги талабнинг 
аҳволи (ривожланаѐтган, салбий, иррационал ва ҳоказо) таъсир кўрсатади. 
Шунинг учун вазиятнинг хусусиятига қараб маркетинг воситаларининг муайян 
комбинацияси устувор йўналишлар ва стратегик қарорлар кўрсатилган ҳолда 
тузилади. 
Маркетинг тадбирларини ҳаѐтга тадбиқ қилиш — бу корхонанинг 
мақсадли бозордаги маркетинг хатти-ҳаракатларининг аниқ режасидир. У қабул 
қилинган қарорларга мувофиқ барча маркетинг воситаларини ўз ичига олади 
(маркетинг-микс). Режа қуйидаги тўзилмага эга:
1) тадбирнинг номи;
2) бажарилиш муддатлари;
3) тадбирни бажариш учун масъул шахс;
4) тадбирни ўтказиш қиймати;
5) кўтилаѐтган натижалар. 
 
8.3. Маркетинг режасининг моҳияти ва хусусиятлари 
 
Маркетинг режаси — бу маркетинг фаолиятининг барча турларини 
корхонанинг мақсадлари, унинг ресурслари, кадрлар имконияти, ташкилий 
тузилишига 
мувофиқ 
бирлаштиришга 
имкон 
берувчи 
ташкилий-
бошқарувчилик ҳужжатидир. Корхона келажак ҳақида аниқ тасаввурга эга 


84 
бўлиши керак, деган фикр мавжуд. Бу тасаввур асосий стратегик йўналишни 
белгилайди, тафсилотлар эса олдинга ҳаракатланиш даврида ишлаб чиқилади. 
Шунинг учун маркетинг режаси ҳал қиладиган вазифалардан келиб чиққан 
ҳолда унинг корпоратив режадаги вазияти мувофиқлаштирувчи роль ўйнайди. 
Маркетинг режаси одатда киришдан бошланади, унда мақсадлар ва уларни 
ҳаѐтга тадбиқ қилиш бўйича тадбирлар баѐн қилинади (8.1-жадвалга қаранг). 
Бозор вазияти ва унинг истиқболлари бўлимида тақдим қилинган ахборот 
асосида бозор, товар, рақобатчилар ва товарларни тарқатиш таҳлил қилинади. 
Корхона имкониятлари ва хавф-хатарларини таҳлил қилишдан мақсад товарга 
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий хавфлар ва имкониятларни 
тасвирлашдир. Молиявий ва маркетинг мақсад ва вазифалари бўлимида мазкур 
товар бўйича корхонанинг вазифалари ифодаланади. Ҳаракатлар дастурлари 
нима, ким томондан ва қачон амалга оширилишини ва бунинг қиймати қанча 
бўлишини белгилайди. Бюджетлар — бу кўтиладиган харажат ва даромадлар. 
Улар мазкур режанинг бажарилиш натижаларини олдиндан молиявий 
баҳолашга имкон беради ва, ниҳоят, назорат ва тартиблаштириш режанинг 
бажарилиши қандай назорат қилиниши ва режадаги хатти-ҳаракатлар 
ўзгартириш бўйича тадбирлар қандай амалга оширилишини кўрсатади.  


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет