Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет52/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

 
 
8.2-чизма. Маркетингни бошқариш умумий жараѐни
13
 
Кўриниб турибдики, диққат-эътибор марказида мақсадли истеъмолчилар 
турибди. Корхонанинг вазифаси шундан иборатки, бозорнинг танлаб олинган 
истиқболли сегментларига нисбатан маркетинг комплексини (товар, нарх, 
тарқатиш ва силжитиш) ишлаб чиқиш ва маркетинг ахборотини таҳлил қилиш, 
маркетингни режалаштириш ва маркетинг назорати ѐрдамида уни ҳаракатга 
келтиришдан иборат. 
Корхонанинг бозор имкониятлари — бу корхонанинг фойда олиш 
мақсадида бозордаги фаолиятининг жозибали йўналишлари. Маркетинг 
қарорларини қабул қилиш ва уларни амалда тадбиқ қилиш бўйича хатти-
ҳаракатларни режалаштириш учун корхонанинг бозор имкониятларини таҳлил 
қилиш зарур. Бунинг учун таҳлилнинг қуйидаги усуллари қўлланилади: 
Вазиятли таҳлил; SWOT-таҳлил; СТЕР-таҳпил; САР-таҳлил. 
Вазиятли таҳлилнинг аҳамияти шундан иборатки, маркетинг ташқи ва 
ички муҳитининг асосий элементлари кетма-кет кўриб чиқилади ва улардан ҳар 
бирининг корхонанинг бозор имкониятларига таъсири даражаси аниқланади. 
Натижада истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларини ҳисобга олиш, бозор 
вазиятини билиш, рақобатчиларнинг хатти-ҳаракатларига корхонанинг жавоб 
13
Naresh M. Marketing research. Second edition. 2014 by Pearson Education, Inc.p. 145. 


83 
реакцияларини баҳолаш, таъминотчилар ва воситачиларга нисбатан олиб 
борилаѐтган сиѐсат аниқланиб олинади. Корхонанинг бозор имкониятларини 
таҳлил қилиш бўйича чуқурроқ ва батафсилроқ маълумотларни SWOT-таҳлил 
асосида олиш мумкин. 
СТЕР-таҳлил (инглиз атамаларининг бош ҳарфларининг аббревиатураси) 
корхона ташқи муҳитининг энг муҳим элементлари таҳлилига асосланади. 
Яъни: иқтисодий, техник-технологик, ижтимоий-демографик, экологик, сиѐсий, 
этик ва ҳуқуқий. Бунда макро-муҳитни шакллантириш ва муайян корхона 
билан алоқа қилишда ўзгаришлар ва тенденцияларга тегишли бўлган ахборот 
тўпланадиган маълумотлар банки яратилади. 
САР-таҳлил корхона фаолиятида хоҳлайдиган ва ҳақиқий воқеалар 
ўртасидаги стратегик ўзилиш ва фарқларни аниқлашга имкон беради. Корхона 
фаолиятидаги кўтиладиган натижалар сифатида кўпинча муайян корхона 
эришмоқчи бўлган «баландлик» чиқади. Ҳақиқатга келсак, корхонанинг 
вазияти ўзгармаганда, ҳақиқатан эришиши мумкин бўлган ѐки эришган 
натижалар ҳисобланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет