101
- бевосита солиқлар;
- амортизация ажратмалари;
- давлат
бюджетининг умумий харажатлари;
- давлат бюджетининг умумий таркиби;
- пул-кредит сиѐсатининг инструментлари: ҳисоб ставкаси,
минимал
заҳиралар меъѐри;
- давлат корхоналари ва табиий монополиялар маҳсулотининг нархи;
- божхона божларининг умумий даражаси;
- божхона божларининг таркиби;
- солиқлар бўйича имтиѐзлар;
- кредитлар бўйича имтиѐзлар.
Аниқлик ва ишончлиликда йўқотишларни камайтириш учун 2 та қоидадан
фойдаланилади:
1.
Соҳани чегаралаш қоидаси - бир-бирига у ѐки бу даражада параллел
равишда ўзгарадиган ўзгарувчиларни агрегатлаш мумкин.
2.
Эквивалент натижалар қоидаси - натижа кўрсаткичларига таҳлил ѐки
прогнознинг таъсири бир хил бўлган ўзгарувчиларни агрегатлаш мумкин.
Соҳани чегаралашга мисол: жаҳон бозорида қандайдир товарга бўлган
нарх ҳар доим бир хил нисбатларда ўзгаради.
Эквивалент натижаларга мисол: қурилиш ѐки
импорт лицензияларни
бериш. Агар давлат томондан бериладиган лицензияларнинг умумий суммаси
белгиланган бўлса, уларни олишнинг йўллари кўп. Агарда лицензияланадиган
қўринишнинг барча турлари бир хил
макроиқтисодий натижа берса, яъни
уларнинг ЯММ, бандлик ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсир
даражаси бир хил бўлса, бир кўрсаткич - умумий сумма билан фойдаланиш
мумкин
Достарыңызбен бөлісу: