113
ҳисобга олишга имкон яратилади.
Бy демак, бозорни тадқиқ қилишдан олдин
таҳлил қилиш даври (ой, квартал, ярим йил, йил) аниқланиши лозим.
Бундан
ташқари мўлжалланаѐтган таҳлил ва прогнозларнинг даражаси аниқланиб
олиниши керак, чунки шунга кўра керакли маълумотлар ҳажми ва характери
белгиланади.Ахборотлар йиғиш босқичида бозор
конъюнктурасининг асосий
кўрсаткичлари аниқланади, ахборотлар манбаи танланади ва конъюнктура
тўғрисида маълумотлар тўпланади.Юқоридаги тадбирлар амалга оширилгандан
сўнг, бевосита таҳлил қилишга киришилади.
11.2. Бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш босқичлари
Бозор конъюнктурасини таҳлил қилиш ва истеъмолчилар талабини
ўрганиш жараѐни қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
биринчи босқич, жами аниқланган омиллар ва кўрсаткичлардан энг
муҳимлари
танлаб олинади, алоҳида баҳолар, статистик кўрсаткичлар
ажратилади;
иккинчи босқич, ҳар бир кўрсаткич бўйича динамик қаторлар тузилади,
бу ўрганилаѐтган омилнинг конъюнктурани ўтган, бугунги ва келгусидаги
ўзгаришига таъсирини кўрсатиш имкониятини беради;
учинчи босқич, конъюктурага таъсир кўрсатувчи омиллар ичидан таъсир
доираси бўйича муҳимлари аниқланади. Бу вазифа
динамик қаторлар асосида
омилларнинг ўтган давр мобайнида конъюнктурага кўрсатган таъсири
доирасига қараб танланади. Масалан, ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришини
тадқиқ қилганда унга таъсир кўрсатувчи омиллар аниқланади, яъни булар янги
ишлаб
чиқариш
қувватларининг
фойдаланишга
туширилиши,
автоматлаштириш даражасининг оширилиши, талабнинг ошиши ѐки камайиши
ва бошқалар бўлиши мумкин;
тўртинчи босқич, барча омилларнинг ўзаро таъсирини бир бутун
сифатида кўриб чиқиш.
Бунинг натижасида, авваламбор, таъсирнинг умумий
натижаси аниқланади ва конъюктуранинг ҳолати белгиланади;
иккинчидан эса, ҳар бир алоҳида олинган омилнинг контъюктурани
шаклланишидаги ўрни ва таьсири ўрганилади.
Достарыңызбен бөлісу: