Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Умумий талабни прогнозлаш



Pdf көрінісі
бет42/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

 
6.3. Умумий талабни прогнозлаш 
 
Ялпи талаб – бу, барча хўжалик субъектлари (ҳукумат, уй хўжаликлари, 
фирмалар), товар ва хизматлар истеъмолчилари сифатида турли нарх 
даражаларида бу субъектлар қанча товар ва хизматлар сотиб олишларини 
кўрсатувчи моделдир. 
ЯММни харажат бўйича аниқловчи ва ялпи талаб - AD ни ҳисобга олувчи 
баҳодан ташқари омиллар кўрсаткичлари ўхшашлигига эътиборни тортади: 
ЯММ=С+J
g
+G+X
n

Бу ерда: С-шахсий истеъмол харажатлари; 
J
g
-ялпи ички хусусий инвестициялар; 
G- ҳукуматни товар ва хизматлар хариди; 
X
n
-соф экспорт. 
Ялпи талаб истеъмол, инвестицион, давлат харажатлари ва соф экспорт 
йиғиндисидан иборат. Агар бу нархсиз омилларни қўшса, нархлардаги (ўртача 
тортилган нарх) товар ва хизматларга ЯТни топамиз. ЯММ ва AD орасида фарқ 
нима? Гап шундаки, истеъмол харажатлари (С)- ЯММ элементи сифатида
қаралганда, сотилган, яъни талаб қилинган товар ва хизматлар тушунилади. Бу 
ҳолда таҳлил ва прогнозланганда шахсий истеъмол харажатлари ва истеъмол 
харажатлари 
каби 
тушунчалардан 
фойдаланиш 
мумкин. 
ЯММнинг 
истеъмолчисини топмаган қисми ЯММ ҳисобида ялпи ички хусусий 
инвестицияларга товар ва хизматлар заҳиралари ўзгариши инвестицияси 
сифатида киради. Заҳира ошиши ишлаб чиқариш (тақлиф) сотувдан (талаб) 
ошганини билдиради ва бу фарқ ЯММ ҳисоб - китобида ҳисобга олиниши 
керак. 


69 
Агар заҳиралар камайса, бу йил ишлаб чиқариш сотув ҳажмидан 
камлигини, яъни ўтган йил заҳиралари сотилганини билдиради. Бунда ЯММни 
заҳиралар камайиши миқдорига камайтириш лозим. Бундан ташқари узоқ 
муддат 
фойдаланиладиган 
товарлар 
харажатларига 
фақат 
уларнинг 
амортизацияси киритилади. Бу ҳам шу йилда, ҳам ўтган даврларда сотиб 
олинган товарларга тегишли. Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларнинг 
сотилмаган қисми заҳираларга инвестиция сифатида киритилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет