Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


«Қатъий белгиланган фоиз» усули



Pdf көрінісі
бет62/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

«Қатъий белгиланган фоиз» усули сотилиш (тушум)нинг ўтган даврдаги 
ҳажмидан фарқ қиладиган муайян улушга асосланади. Бу усул даставвал 
ўзининг соддалиги билан фарқланади ва шу сабабли кўпроқ кичик корхоналар 
ва яккаланган бўлинмалар, филиаллар ва шуъба корхоналар фаолият 
юритадиган тадбиркорлик соҳасида кенг қўлланилиши мумкин. Бу усулнинг 
асосий камчилиги шундан иборатки, маркетингнинг ривожланиши корхонанинг 
илгариги ютуқларига боғлиқ бўлиб қолади (сотилишлар ҳажми камайиши 
билан маркетингга ажратмалар ҳам шунга мувофиқ камайиб боради). 
«Имкониятлардан келиб чиқиб» молиялаштириш асосан истеъмолчиларга 
эмас, ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхоналар томонидан қўлланади. 
Мазкур ҳолда маркетинг тадбирларига маблағларни ажратиш барча ишлаб 


93 
чиқариш талаблари қондирилгандан кейин амалга оширилиши мумкин. Яъни 
бу ерда молиялаштиришнинг «колдиқ» усули ва ундан келиб чиқадиган 
субъективизм ва тасодифийлик омиллари кўриниб турибди. 
«Мақсад-вазифа» усули бошқа усуллардан фарқли равишда маркетинг 
тадбирларини корхона ишининг аниқ, мақсадлари билан боғлаш заруриятини 
назарда тутади. Бу эса маркетинг харажатлари корхона ўз мақсади сари 
боришда олиши керак бўлган манфаатлари билан ўлчаниши кераклигини 
билдиради. Бу усулни куллаш маркетинг умумий мақсадларининг вақт 
оралиқлари бўйича тез-тез такрорланадиган, маркетинг қуролларининг муайян 
тўпламидан фойдаланадиган кичик мақсадларга бўлинишини назарда тутади. 
 
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар 
 
1. Стратегик режалаштиришнинг моҳияти нимадан иборат? 
2. Корхонанинг маркетинг режаси қандай бўлимлардан иборат? 
3. Маркетингни режалаштириш қандай амалга оширилади? 
4. Маркетинг аудитининг вазифалари нимадан иборат? 
5. Сиз фаолияти ва устувор йуналишлари билан яхши таниш бўлган 
фирмани танланг ва ушбу фирманинг миссиясини таърифлаб кўринг. 
6. Маркетинг режасини самарали бажариш имкониятларига энг катта 
таъсир кўрсатувчи омиллар қайси? 
7. «Маркетинг назорати» нима ва унинг турлари ҳамда мазмуни нимадан 
иборат? 
8. Сизга маълум бўлган фирмани танланг ва унинг маълумотлари асосида 
«SWOT-таҳлил» ўтказинг. 
9. Нима учун корхона маркетинг режасини ишлаб чиқиши керак? 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет