Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Товарнинг яшаш даври ва унинг босқичлари



Pdf көрінісі
бет70/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

 
10.3. Товарнинг яшаш даври ва унинг босқичлари 
21
Ўзбекистон Республикаси ―Рақобат тўғрисидаги Қонуни‖. //Халқ сўзи, 2012-йил, 6 январь. 
22
Ламбен Ж.Ж. Стратегический маркетинг. М.: Прогресс, 2008, 164-бет. 


107 
 
Фирмалар маҳсулотнинг ҳолатини аниқлашда унинг яшаш даврини тадқиқ 
этишга таянадилар. Маҳсулотнинг яшаш даври товарнинг бозорга кириб 
келишидан бошлаб, то унинг бозордан чиқиб кэтишига қадар бўлган даврда 
амалга ошириладиган тадбирлардан иборат концепциядир. Биринчи марта 
товарнинг яшаш даври концепциясини 1965 йили Теодор Левитт томонидан 
еълон қилинган. 
Товарнинг яшаш даври тўрт типга ажратилади: маҳсулотнинг катта 
синфининг яшаш даври, маҳсулот турининг яшаш даври, қўллаш усулларининг 
яшаш даври, маҳсулот маркасининг яшаш даври. Масалан, биринчисига соат 
мисол қилиб келтирсак, маҳсулот турига эса кул ва осма соатларни келтириш 
мумкин, қўллаш усулларига кўра эса қўнғироқли соатлардан фойдаланишни 
мисол қилиб келтириш мумкин. 
Маркетинг мақсадларида яшаш даврининг жами тўртта типи ўрганилади, 
фирма доирасида иккинча ва учинчи типларига кўпроқ эътибор берилади. 
Биринчиси шу синфга мансуб маҳсулотга талаб пасаядиган даврда, тўртинчиси 
эса рақобатчи фирманинг мавқеини аниқлаш зарурияти пайдо бўлганда 
қўлланилади. 
Товарнинг анъанавий яшаш даврида қуйидаги босқичлар ажралиб туради.
1. ишлаб чиқариш; 
2. кириб келиш; 
3. ўсиш; 
4. етуклик; 
5. тўйиниш; 
6. инқироз (касодлик). 
Амалда ҳар бир маҳсулот учун бу нарса ҳар хил кечади, айрим товарлар 
бозорга кириб келишининг узоқ даврини бошидан кечаради, бошқаси тезда 
кириб келади, тарқалади, узоқ муддат барқарор сақланиб туради. 
Товарнинг яшаш даври босқичларини аниқлашнинг асосий мезони 
маҳсулот сотиш ҳажми ва фойда нормаси динамикасидир. 
Сифатсиз ва рақобатга бардош бермайдиган маҳсулотлар бозордан сиқиб 
чиқарилади. Товар сотиш суръатлари тобора пасаяди. Тўйиниш даврида 
фирманинг умумий мақсади, маҳсулотни барча турлари бўйича тўлиқ сотишни 
тобора ошириб боришни таъминлашга қаратилади. 
Инкироз даврида маҳсулотнинг ўтиши қийинлашади, фойда камаяди
рақиблар майдондан кэтади. Бу босқич давомида фирманинг мақсади 
«маҳсулот тайѐрлашни давом эттиришдан иборат» бўлади, маҳсулотни бозорга 
етказиб беришни тўхтатиш ҳақида катъий қарорга келгунга қадар ундан олиш 
мумкин бўлган жами фойдани сиқиб олиш учун шундай қилинади. 
Товарни 
яшаш 
даври 
концепцияси 
маҳсулот 
ассортиментини 
режалаштиришда катта аҳамиятга эгадир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет