Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет19/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

 
 
1.4. ВАЗОРЕНАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ. 
Тарқалиши. Барча АГнинг 1% ни ташкил қилади. 
Этиология. Буйраклар артериясининг окклюзияси туфайли буйраклар ишемияси 
юзага келади. Бунга олиб келувчи сабаблар қуйидагилар хисобланади: 


35 
1. Буйрак артерия атеросклерози (кўпинча проксимал 1/3 қисмида 
учрайди) 60-70% асосан ўрта ва катта ѐшдаги эркакларда учрайди. 
2. Буйрак 
артерияларининг фибромускуляр дисплазияси (25% 
холларда 2 томонлама) (30-40% ). Кўпроқ ѐш аѐлларда учрайди, 
буйрак артерияларининг дистал 2/3 қисми зарарланади. 
3. Буйрак артериялари тромбози ѐки аневризми. 
Клиникаси.Касаллик клиникасида 2 хил гурух симптоматика 
вужудга келади. 
1. Асосий касаллик симптомлари. 
2. Артериал гипертензия симптомлари. 
Реноваскуляр АГ тўғрисида қуйидаги холларда ўйлаш мумкин. 
- АҚБ кўтарилиши 30 ѐшгача ѐки 50 ѐшдан кейин тез авж олганда. 
- АПФ ингибиторларидан кейин буйрак фильтрацияси камайганда. 
- АГли беморларда тўсатдан буйрак фильтрацияси камайганда. 
- Эпигастрал сохада, қорин ѐки ѐнбош сохаларида систолик шовқин 
аниқланганда. 
- Тарқоқ атеросклерозда. 
Диагностикаси.
1) буйрак томирлари артериографияси (буйрак артериялари стенози). 
2) Буйрак артерияларининг допплерографияси (турбулент оқим). 
3) Буйрак стинциографияси (препарат абсорбцияси сусайган). 
4) Қон зардобида ренин фаоллиги аниқланади. 
5) Синама 3 кун олдин гипотензив воситалар (каптоприл) берилади. 
Синама мусбат: АРП>12 нг/мл/ч. Каптоприл берилишидан олдин 30 
ва ва берилишидан кейин 60 қон олинади.
 
1.5. БИРЛАМЧИ АЛЬДОСТЕРОНИЗМ (Конн синдроми). 
Тарқалиши. Барча АГнинг 1% дан камроғини ташкил қилади. 
Этиологияси. 
1. Буйрак усти безининг аденомаси (60% холларда). 
2. Буйрак усти безининг гиперплазияси (40%). 
Клиникаси. Касаллик клиникасида 2 хил гурух симптоматика
вужудга келади. 
1) асосий касаллик симптомлари. 
2) Артериал гипертензия симптомлари. 
Асосий касаллиги симптомларига миалгия, мушак қувватсизлиги, полиурия, 
полидипсия киради. 
Диагностикаси
Клиник симптомларидан ташқари текширишларда метоболик алколоз, 
гипернатриемия, гипокалиемия, қон зардобида ва сийдикда альдостерон 
миқдорининг ошганлиги, қон зардобида ренин миқдорининг камайганлиги, 
глюкоза толерантлиги бузилганлиги аниқланади. 
Буйрак усти аденомаси ѐки гиперплайзиясини дифференциацияси учун МРТ, 
компьютер томографияси (КТ) ѐки буйрак усти безлари синтографияси 


36 
ўтказилади. Бирламчи альдостеронизм ташхисини қўйиш учун Иценко-Кушинга 
синдромини инкор қилиш лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет