1.6 КУШИНГ СИНДРОМИ.
Тарқалиши. Барча АГнинг 1% дан камроғини ташкил қилади.
Этиологияси. 70% холатда гипофизда адренокортикотроп гормон (АКТГ)
гиперсекрецияси (Кушинга касаллиги) хисобига пайдо бўлади.
АКТГ гиперсекрецияси кўпинча гипофиз аденомасига тўғри келади ва 2
томонлама буйрак усти безларининг гиперплазияси билан кечади. Бошқа
сабаблари: буйрак усти безларининг аденомаси ѐки раки (15%), буйрак усти
безидан ташқари АКТГ ишлаб чиқарувчи ўсмалар (15%).
Клиникаси. Касалликнинг клиникаси хар хил кўринишда бўлиши мумкин.
Жумладан тананинг юқори қисмининг семириб кетиши, юзнинг ойсимон
кўриниши, танадаги қонталашлари, мушаклар атрофияси, шишлар, стриялар,
хусунбузар тошиши, гирсутизм, остеопороз, глюкозага толерантликни сусайиши,
гипоклиемия.
Диагностикаси.
Плазмадаги АКТГ нинг миқдори аниқланади, кейин дексаметазонли синама
ўтказилади. Бунинг учун 2 кунга дексаметазон 0,5 мг дан хар 6 соатда, кейин 2
кунга 2 мг дан хар 6 соатга қабул қилинади. Иккинчи кунидан бошлаб хар галги
дозани қилингандан кейин плазмадаги кортизол миқдори ва пешобдага эркин
кортизол миқдори аниқланади.
Буйрак усти ўсмасида: дексаметазоннинг хар қандай дозаси хам кортизол
секрецияси камайишига олиб келмайди, қонда АКТГ топилмайди.
АКТГ эктопик секрецияси синдроми: дексаметазоннинг хар қандай дозаси
хам кортизол секрецияси камайишига олиб келмайди, қонда АКТГ миқдори
кўтарилган.
1.7 ФЕОХРОМОЦИТОМА.
Тарқалиши. Барча АГнинг 1% дан камроғини ташкил қилади.
Этиология. 80% холларда норадреналин ишлаб чиқарувчи яхши сифатли кечувчи
буйрак усти бези ўсмаси, 10% ѐмон сифатли ўсма, 10% икки томонлама ва 10%
оилавий мойиллик.
2
Клиник кўриниши. 50% холларда АГ доимий характерга эга, 50% эса кризли
характерга эга. Бир хил холларда эса АГ умуман бўлмайди. Бундай касалларда
юрак уриб кетиши, бош оғриши, кўп терлаш, ортостатик гипотония, озиб кетиш,
глюкозага толерантликни бузилиши кузатилади.
Диагностика. Клонидинли проба қилинади. Беморга 0,3 мг клонидин берилгандан
кейин 3 соатдан сўнг плазмада катехоламинлар миқдори пасаймаса, демак бу
феохромацитомадан дарак беради.Ўсмани жойини аниқлаш 90% холларда ўсмани
2
Robert E. David P – Textbook of family medicine – USA, 2016
John Murtagh - General Practice 6
th
Revised edition - Australia 2015 English.-Р 230
37
КТ орқали аниқланади. Бошқа усулларга сцинтиграфия ва селектив ангиография
киради.
Достарыңызбен бөлісу: |